Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Апрел 2020 Кӯришлар: 1791
Печат

Ёхуд "Озодий" радиосида нашр этилган баъзи "фейк" хабарлар хусусида

yolgon 2020Бутун дунё халқлари ҳамма томонлама ривожланиб бормоқда. Тараққий этиб бораётган жаҳон давлатлари қаторида Тожикистон ҳам ўз мавқеига эга. Тожик халқининг тарихи эса, олис мозийлар қаъридан жой олган. Ва Орийлар саналган бу қавм жаҳон маданиятига ўзининг улкан ҳиссасини ҳам қўшганлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Яқинда "Озодий" радиоси Жаббор Расулов ноҳиясининг Меҳробод

шаҳарчасида истиқомат қилувчи 60 ёшли беморнинг касалхонада гўёки коронавирусдан вафоти ва беморхона бош врачи ўринбосари Алишер Абдукаримовнинг аҳволи оғирлиги, шунингдек, ўша беморга қараган 11 нафар тиб ходимларининг ҳам вирус юқтирганлиги тўғрисида ёлғон хабар тарқатди.

Мағзи пуч хабарни тарқатишдан асл мақсад нима ўзи?

Ҳа, айни пайтда, ер юзида коронавируснинг шум қадами етмаган саноқли давлатлар қолди. Минг шукурким, азиз Тожикистонимиз ҳам бу балодан эмин. Аммо мамлакат Ҳукумати, тегишли идора ва ташкилотлар қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Халқаро Соғлиқни Сақлаш ва бошқа халқаро ташкилотларнинг коронавирусдан эҳтиёт чораларини кўриш ҳақидаги дастурларига тўлиқ амал қилинмоқда. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам Ҳукумат мажлислари-ю фаоллари билан мулоқотларда мамлакат аҳолисини бугунги кунда дунёни таҳликага солиб турган бу балодан омон сақлаш ва бу борада профилактик тадбирлар ўтказиш тўғрисида Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлигу ташкилотларга мамлакат санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш борасида топшириқлар берганлиги бугун жаҳон оммасига маълум.

Бунинг натижасида, аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ҳамда тиббий маска (ниқоб) тақиш талаб этилиши бараварида, оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио орқали профилактик суҳбатлар олиб борилиб, аҳолининг тиббий маълумотини оширишга аҳамият берилмоқда. Мамлакат бўйлаб мактаблар (таътил пайтида) тўлиқ дезинфекция қилиниб, санитария қоидаларига амал қилинмоқда. Мамлакат ташқарисидан келган ватандошларимиз эса, 14 кунлик карантинда сақланиб, назорат остига олингандир.

Суғд вилояти Жаббор Расулов ноҳиясидаги беморхонада 60 яшар кишининг пневмониядан вафоти ҳақидаги "Озодий"нинг "беморхонадаги манбалар"идан олган миш-миши ўз исботини топмади. Суғд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маъруфжон Ҳожибоев бу борада ўтказилган брифингда мазкур хабарни тасдиқламади. Мазкур беморхона дўхтирларидан олинган тестлар у ерда бирор нафар ҳам ушбу вирусга чалинмаганини таъкидлади.

"Озодий" радиоси тарқатаётган хабарларнинг ҳаммаси ҳам беғараз эмаслиги маълум бўлиб қолди.

Дарвоқе, "Озодий" жорий йилги мамлакат парламентига бўлиб ўтган депутатлар сайлови жараёнини ҳам ёритишга нохолис ёндашган эди. Ваҳоланки, ушбу сайлов кўп сонли халқаро кузатувчилар, қолаверса, бевосита халқнинг назорати остида бўлиб ўтганлиги барчага аён.

Куни кеча, яъни 7 апрел куни ушбу халқаро радио ўз вебсайтида ("Апрел тезислари". Нега Президент боққа борди ва ТВлар ҳарбийлар билан мулоқотни намойиш этди?" ("Тезисҳои апрелї". Чаро президент ба боғ рафт ва ТВ-ҳо мулоқот бо низомиёнро нишон доданд?) сарлавҳали мақола чоп этди. Мақолада ёзилишича, Жаббор Расулов беморхонаси ҳақидаги хабар тарқалган куни муҳтарам Президент Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали билан боғ сайрига чиққанмиш… Муаллиф шунга эътироз билдирмоқчи бўлади.

Тожикистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ хорижий оммавий ахборот воситаларига аккредитация берган, мамлакатда сўз эркинлигига амал қилиб келаётган давлатлардан биридир. "Озодий" ва шу каби баъзи хорижий оммавий ахборот воситаларини Тожикистонга қўшни баъзи давлатлардан қувиб солинганлигини ҳам яхши биламиз. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам Тожикистон Ҳукумати бирор бир ахборот воситаси фаолиятига тўсқинлик қилгани йўқ-ку! Аммо жаҳон таҳликада турган бир пайтда коронавирус ҳақидаги ёлғон хабар тарқатишдан мақсад нима?

Урфиятда ғаразли кимсаларни тирноқ остидан кир қидирувчилар, дейишади. Наҳот, "Озодий" ҳам шу тоифага кирса? Нима бўлганда ҳам, ёлғон хабар тарқатиш қаламкашга шараф келтирмайди. Зеро, ёлғон хабар қаламга хиёнатдир!

 

Ё. АБДУМАНОНЗОДА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

АЁЛ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТСА…

 

Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000406

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553735
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3785
2506
11501
7486842
13464
161915
7553735

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:13:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015