Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари
кўмагида тинч ҳаётни издан чиқаришга, ўз измига бўйсундиришга уриндилар. Тарих ҳуқуқий, дунёвий, демократик давлат ва жамият қуриш баробарида, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаёт барқарорлиги ва мукаммаллигини таъминлаш тақозоси билан миллий ғоя - миллий бирлик ва унинг меъмори - Миллат пешвосини тарих саҳнасига олиб чиқди. Миллий бирлик ғоясига Олий Кенгашнинг тарихий тақдирсоз ХVI сессиясида тамал тоши қўйилди: "Мен сизларга тинчлик олиб келаман". Бу жонофарин сўзлар бекорга янграмади ва унинг моҳиятини англамоқ учун Тожикистон тарихидаги хавф-хатар остида кечган мудҳиш кунларни хотирлаш кифоядир.
1991 йил 9 сентябр куни Тожикистон сиёсий ва давлат мустақиллигини қўлга киритиб, мустақил давлат сифатида жаҳон харитасидан ўрин олди.
Миллий бирлик ғояси мустақил тожик давлатчилигининг илк йилларида муҳим аҳамият касб этди. Бу пайтда ёш бўлишига қарамасдан, Миллат пешвоси оқилона йўл тутди. Миллий бирликни таъминлашга, халқни аёвсиз, минглаб бегуноҳ қонлар тўкилаётган фуқаролар уруши гирдобидан чиқармоққа миллий ярашув тарихий зарурат эканлигини мухолиф кучларга тушунтирди. Бошқача айтганда, айни, бир мамлакатда мавжуд уруш оловини ўчирмоққа қурол- яроқ билан эмас, қадимий бебаҳо маданий бойлик - эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал билан эришмоққа Ваҳдат сиёсий амалий аҳамиятга эга эканлигини Миллат пешвоси қайта кашф этди ва амалда жаҳон аҳли наздида исботлаб берди.
Юртимизда миллий бирликка - Ватан тинчлиги, халқ бирлиги ҳамда саодатига эришув осон кечмади. Тарихий манбаларда аниқ қайд этилганидек, унинг узвий қисми бўлган миллий ярашув босқичида муқобил кучлар билан турли бетараф, холис жойларда ўтказилган узоқ мунозара ва музокаралар ўз самарасини берди. Ҳукумат ва мухолиф кучлар ўртасида тарихий миллий яраш битими имзоланди. Мабодо бундай муваффақиятга эришув имконияти бўлмаганда, қўшни давлат - Афғонистондаги каби беқарорлик узоқ давом этиб, ҳатто, бутун минтақа тинчлигига хавф туғдириш эҳтимолидан йироқ эмас эди. Шу боис, тожик давлатчилиги тарихида мамлакатда устувор миллий ғоя - миллий бирлик халқ маънавиятидан мустаҳкам ўрин олди. У турмуш фаровонлиги ва инқирозга юз тутган иқтисодиёт ва вайрон этилган масканларни обод этишлик, биродарлар ўртасида дарз кетган меҳру оқибатни тиклаш омили эканлиги аён бўлди.
Минг афсуски, мухолифликка барҳам берилиб, озод фаолият юритиш имконияти берилган Тожикистон Ислом тикланиш партияси ўз нопок мақсадларидан қайтмаганлигини 2015 йил сентябр ойида яна бир бор намойиш этди: қонуний ҳукуматни эгаллашга қонли йўл билан уриниб кўрди. Аммо бундай хомхаёлларга кеч бўлганди. Мамлакат ўз тинчлиги ва яхлитлигини таъминлашга қодир эканлигини кўрсатди, аламзада кучларга қонун далиллар асосида одилона баҳо берди.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, Тожикистон тарихида ҳар томонлама шаклланган миллий бирлик ғояси умумбашарий бирлик даражаси мавқеига кўтарилди. Миллат пешвоси жаҳон глобаллашув жараёнида вужудга келган глобал муаммоларни ҳал қилиш ташаббускорларидан бири сифатида жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган тоза ичимлик суви масаласига эътиборни қаратди. Давлат сарвари ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси «2003 йил - Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йиллар - «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ва «2013 йил - Сув соҳасида халқаро ҳамкорлик йили», 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини эълон қилди. Бу ҳол ҳамиша инсоннинг табиат билан бирлиги, уйғунлигининг ифодаси. Табиатга оқилона муносабатда бўлишлик, уни авайлаб-асрамоқлик давр ва замон талабидир. Бу масалада Давлат раҳбари жаҳон давлатлари ўртасида пешқадам ва етакчи ўринни ишғол этиб келмоқда. Шунингдек, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» форумида сўзга чиқиб, сув захиралари тақчиллигининг асосий омил ва сабабларига равшанлик киритди: биринчидан, иқлимнинг ўзгариши сув захиралари сифати ва миқдорига салбий таъсир этаётганлиги, бу борада устувор тараққиётга эришув йўлидаги ҳаракатларни заифлаштираётганлигини айтди. ХХ асрнинг охирида Тожикистонда мингдан ортиқ музликларнинг тахминан 30 фоизи қўлдан бой берилди ва бу ҳолат юқори суратлар билан давом этмоқда. Иккинчидан, аҳоли сонининг ўсиши ва сув захираларига талаботнинг ошиб бораётганлиги навбатдаги мушкул вазифаларни юзага келтиради. Учинчидан, гендер жабҳани эътиборга олиб, сув захираларини сақлаш ва бошқаришда аёлларни жалб этиш ва ролини оширишга эътибор беришликни фаоллаштириш зарур ҳисобланади. Тўртинчидан, режа ва ҳаракатларни амалга оширишда инсон ва молиявий имкониятлар, инвестиция ва илғор технологиядан фойдаланишлик муҳимдир. Бешинчидан, сув ҳамкорлигида чегаралараро қисмати тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт учун марказий рол ўйнаши лозимлигини таклиф этди.
Миллат пешвоси юқори даражада ўтказилган бошқа халқаро анжуманларда жаҳон ҳамжамиятини тоза ичимлик суви муаммосини ҳал этишга, умумбашарий бирлик сиёсати атрофида бирлашмоққа ундаб келмоқда. Бу эса, Тожикистон ва унинг сарварини жаҳон миқёсидаги мартабаси ва мақомини баланд даражаларда намоён этмоқда. Мустақиллик негизида миллий ярашув ва унинг маҳсули-миллий бирлик ҳамда жаҳон глобаллашувида умумбашарий бирлик жаҳон сиёсати амалиётига асл ҳисса бўлиб қўшилганлиги, шубҳасиз.
Б.Шеронов,
Тожикистон Давлат ҳуқуқ, сиёсат, тижорат университети, сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар (дипломатия) факултети, ижтимоий фанлар кафедраси доценти.
Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон
Муфассал...
Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.
Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015