Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 2084
Печат

 

gilam 2020Тўлиқ ҳуқуққа эга ҳар бир миллатни тарихи ва маданияти, ҳунар ва санъатлари бошқа элларга танитади. Кулолчилик, заргарчилик, тақачилик, кандакорлик, кигиз босиш, гилам тўқиш, наққошлик халқимизнинг қадимий ҳунарлари жумласидан ҳисобланиб, бугунги кунда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан қайта тикланиб, ривожланмоқда.

Олдинги даврларда одамлар ўзларининг ҳовлисида гилам тўқиш

дўконларини очишган ва гиламу палоснинг ҳар хил турларини қўл билан тўқишарди. Юқори сифатда тўқилган гиламлар 20-30 йилгача хизмат қиларди.

gilam 2020 1Советлар давлати ҳукмронлигининг етмиш йили мобайнида гилам тўқиш ва халқимизнинг бошқа ҳунарлари ва анъаналари қарийбки, йўқ бўлиб кетаёзди. Фақатгина энг чекка қишлоқларда ҳунармандлар бу иш билан шуғулланишарди, холос.

Мустақилликни қўлга киритганимиз ва Давлат раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли халқимизнинг юзлаб турдаги миллий ҳунарлари қайтадан тикланди. Гилам тўқиш санъати мустақиллик ва миллий бирлик шарофати билан Тожикистоннинг жуда кўплаб шаҳар ва қишлоқларида ривожланган.

Уч минг йиллик тарихга эга Ҳисор шаҳрининг қишлоқларида халқ ҳунармандчилигининг қадимий санъат турлари, жумладан, гилам тўқишга жиддий эътибор қаратилган. Ориён қишлоқ жамоати Ҳожигирдоб қишлоғи шаҳар марказидан 30-35 километр узоқликда, Боботоғ тизма тоғлари ўртасида жойлашган бўлиб, аҳолиси чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланишади. Қадимий қишлоқда ўша даврлардан бошлаб халқ анъана ва ҳунарларига махсус диққат берилган ҳамда бугунги кунгача улар аждодлар касбини давом эттириб келишмоқда.  

Бу мавзеда яшовчи ҳунармандларнинг касби билан янада яқинроқ танишиш мақсадида, Ҳожигирдоб қишлоғига йўл олдик. Қишлоқ аҳолиси гилам тўқиш, наматчилик, ип йигириш, каштачилик, дўппидўзлик, чопондўзлик, келинчакларга кийим тикиш ва бошқа ҳунарлар билан машғул эканлиги маълум бўлди.

Қишлоқ оқсоқоли – Муҳаммадшариф ота Обидов гилам тўқиш ҳунари билан эл ичида обрў-эътибор топганлардан. Етмиш ёшли нуроний отахон хонадонига кириб борар эканмиз, у киши бизни очиқ чеҳра ва табассум билан самимий кутиб олди. Нима мақсадда келганлигимизни тушунтириб, у билан гилам тўқиш ҳунари ҳақида суҳбатлашдик:

- Гилам тўқиш тарихи узоқ йилларга бориб тақалади ҳамда ўша замонлардан бери одамлар ўзига керакли саноат маҳсулотларини қўллари билан тайёрлашарди. Чунки у даврларда ишлаб чиқариш корхоналари йўқ эди. Шу сабабли, ҳар бир уй учун зарур бўлган жиҳозлар – гилам, намат, кўрпача ва ёстиқ халқнинг қўл маҳсули эди, - дейди Муҳаммадшариф ота ва сўзида давом этади, - раҳматлик онам Бибиолтиной гилам тўқирди. Одатдаги ишини бошлаши биланоқ, мен ҳам унга ёрдам беришга шошардим ва кўзимни узмай, бу ҳунар сирларидан воқиф бўлардим. Онамдан неча бор бу ҳунарни кимдан ўргангани ҳақида сўрардим. У эса онаси Холдонадан, бувим бўлса, онасидан ўрганганлигини айтарди. Аслида гилам тўқиш етти пуштимиздан қолган мерос ҳунар ҳисобланади.

Қизим Гулбаҳор – моҳир ҳунарманд. Биз биргаликда от, эшаклар учун ўзимиз тўқиган гиламлардан жул ва хўржин тайёрлаймиз. Чакмон ва хўржин тикиш учун игна, санжоқ, тикадиган махсус ип керак бўлади. У тўрт томондан 300X300 сантиметр ҳажмда гилам тўқиш дўконида тикилади ҳамда унинг атрофига чироз ёпиштирилади. Чирозни бўлса, чирозбофлик дўконида рангли ипак толаларидан тайёрлашади. У чиройли чиқиши учун пўпак ҳам керак. Тайёрланган жул билан бўлса, отнинг устини ёпиб, уни безайди.

Пўпакни тайёрлашнинг ҳам ўзига хос усули мавжуд: тайёрланган ипакни урчуқда йигиришади. Пўпакни тайёрлаш тарзи жуда оддий, уни чўпдан 15-20 сантиметр узунликда ва 3-4 сантиметр энликда «Г» ҳарфига ўхшатиб тарашлайди. Бу асбобга 20-25 қатор тайёрланган ипларни ураб, ундай кейин асбобни қўйиб юборишади ҳамда қўл билан айлантиришади. Иплар бир-бирига ўралиб, кейин уларнинг ҳаммасини йиғиб, пўпак тайёрлашади.

Хўржин ҳам гилам тўқиш дўконида гилам каби тўқилади. Фақат ҳажми гиламга нисбатан майдароқ бўлиб, жунли ип билан унга гул чизишади. Уйимизда ҳозиргача онам тайёрлаган жул ва отамдан мерос бўлиб қолган хўржин қадимий ёдгорлик сифатида сақланиб келинмоқда ҳамда кундалик ҳаётимизда улардан самарали фойдаланамиз.

Муҳаммадшариф Обидов ва қизи Гулбаҳор билан хайрлашиб, уларнинг қишлоқдоши Ойдона Муродова хонадонига ташриф буюрдик. Бу чевар аёл бизни жуда хушҳоллик билан кутиб олди. Ҳунарманд ва сўзга чечан бу аёлдан гилам тўқишни кимдан ўрганганлигини ҳамда у қандай тайёрланиши ҳақида сўрадик.

- Онам ва опам Хосиятдан ўрганганман. Бу касб бувимдан мерос қолган ва айтишларича, у ҳам бувиларидан ёд олганмиш. Бундан келиб чиқадики, мазкур қадимий ҳунар бизга ҳам аждодларимиздан мерос қолган. Гиламни тайёрлаш ўзига хос усулга эга. Биринчи, тайёр пахтадан қўл урчуғи орқали ипни йигирамиз. Кейин, рангни тайёрлаймиз. Рангларни турли ўсимлик ва дарахтлардан тайёрлаш мумкин. Масалан, бодомнинг томиридан қизил ранг ва озроқ миқдоридан оч қизил ранг ҳосил бўлади. Ранг тайёр бўлганидан кейин бодомнинг томирига камроқ темир ташласак, қора ранг юзага келади. Онам гиёҳнинг гулини ҳам сариқ ранг учун ишлатарди. Айни пайтда тайёр синтетик ва табиий ранглардан фойдаланишади.

Шуни қайд этиш керакки, гилам тўқиш дўконининг тузилиши жуда оддий. Устунларини толдан ясалган учта чўпдан тайёрлаймиз. Ипларни 60х8 сантиметр узунликдаги иккита тахтачада тўғри чизиқ шаклида чизамиз. Иплар орасида яна бошқа ип ҳам бўлиб, у гилам толаси вазифасини бажаради. Агар биз гиламнинг узунлигини 500 сантиметр ва энини 60 сантиметр қилиб оладиган бўлсак, тўқилган гиламнинг бешта қисмини бир-бирига улаганда, 500х300 сантиметр ҳажмда тайёр бўлади. Сўнг тайёр бўлган гиламнинг атрофига чироз ёпиштирилади.

Тўқилган гиламга гул ташлаш ипларнинг ранг-баранглигига боғлиқ бўлиб, тўқувчининг ҳунари ва ҳавасидан келиб чиқади. Рус олими А. Давидов гилам тўқиш ҳақида шундай деганди: "Хоразмда археологик қидирувлар ўтказилганда, милоддан олдинги минг йиллик тарихга эга гиламлар топилди ҳамда улар қадимий даврлардан буён гилам ва гилам тўқиш ҳунари мавжудлигидан далолат берарди".

- Қишлоғимизда, - деб сўзини давом эттирди Ойдона Муродова, - келинчакларга бўхча ҳам тикишади. Мазкур ҳунар ҳам қадим-қадимдан бизгача етиб келган ҳамда гиламдек тайёрланади. Бироқ у пахтали нафис иплардан тўқилади. 600х600 сантиметр ҳажмни ташкил этадиган бўхча кўрпа-ю кўрпача ва ёстиқларни ўраб қўйиш учун хизмат қилади.

Шундай қилиб, Ҳисор шаҳри Ориён қишлоқ жамоати Ҳожигирдоб қишлоғи ҳунармандлари истиқлолият даврида янгича қулай шарт-шароит ва имкон яралганлигидан завқ-шавққа тўлиб, аждодларининг ҳунарларини давом эттиришмоқда. Суҳбат чоғида қўли гул ҳунармандлар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлашлари ва ташаббусларидан миннатдор эканликларини баён этишди.

 

Муҳаммад ЗОКИР, журналист.

Суратларда Муҳаммадшариф отанинг уйида иш жараёнидан лаҳзалар тасвирланган.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

«Роғун» - манфаати инсониятга етувчи иншоот

 

Азиз ватанимиз истиқлолиятга эришгандан сўнг, барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз бериб, порлоқ келажак сари шахдам қадамлар ташлана бошланди. Давлатимиз ва республика Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида истиқлолият даврида эришилган муваффақиятлар сифатида «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Душанбе-2» иссиқлик – энергия маркази, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил

Муфассал...

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073561

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064233
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
293
3030
5773
8024732
3323
108045
8064233

Сизнинг IPнгиз: 3.22.66.60
Бугун: 02-04-2025 02:17:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015