Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 05 Апрел 2018 Кӯришлар: 1498
Печат

 

h fuzaylovТожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов эгаллаб турган вазифасидан истеъфо берди.

«Осиё кубоги-2019» турнири гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида мамлакатимиз бош жамоаси филиппинлик футболчиларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва қитъа биринчилиги мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Терма жамоамиз устози ўйиндан кейин, журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида омадсизликдаги барча масъулиятни ўз зиммасига олди ҳамда лавозимидан истеъфо берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон термаси «Осиё кубоги-2019» турнири саралаш босқичининг «Ғ» гуруҳида иштирок этиб, олти имкониятдан 7 очко жамғарди ва 3-ўрин билан кифояланди.

Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган Филиппин ва Яман терма жамоалари эса, турнирнинг финал босқичида қатнашадиган бўлди.

 

НАВБАТДАГИ ТУР НАТИЖАЛАРИ

Икки ҳафталик танаффусдан сўнг, олий лига жамоалари ўртасидаги Тожикистон XXVII чемпионатининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Олий лига дебютанти Рўдакий ноҳиясининг «Кўктош» жамоасини қабул қилган ЦСКА «Памир» клуби дуранг-0:0 ҳисобига розилик билдирди.

Тоҳир Мўминов шогирдлари чемпионат бошланганидан буён, ғалаба нималигини билмай келишмоқда.

Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» клуби билан бўлган учрашувга мезбонлик қилган Бохтарнинг «Хатлон» жамоаси 1:0 ҳисобида устун келди ва мамлакат биринчилигидаги илк ғалабасини нишонлади.

Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан якун топди: «Истиқлол»-«Регар-ТадАЗ»-2:1, «Барқчи»-«Хўжанд»-0:1.

 

---------   Бокс   ---------

ПОЙТАХТДА СПАРТАКИАДА ЎТКАЗИЛДИ

Душанбедаги «Моҳи нав» спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида шаҳар спартакиадаси бўлиб ўтди.

Унда пойтахтнинг 72 нафар боксчиси 10та вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиш учун рингга кўтарилди.

Ғолиблар жорий йилнинг 7 апрелида Суғд вилоятининг Ашт ноҳиясида ўтказиладиган республика спартакиадасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Душанбе шаҳри бокс федерацияси раиси Меҳрибон Сангиновнинг журналистларга берган интервюсида таъкидлашича, спартакиадани ўтказишдан мақсад: спортчиларни республика ҳамда халқаро миқёсдаги турнирларга тайёрлашдан иборат.

 

======   Жаҳонда   ======

---------   Футбол   ---------

МУНДИАЛ ҲАКАМЛАРИ РЎЙХАТИ

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси)нинг Ҳакамлар комитети жорий йилнинг июн-июл ойларида Россияда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга дунёнинг 46 давлатидан 36 нафар бош ва 63 нафар ёрдамчи ҳакамлар киритилди.

Улар қаторидан Осиё қитъасининг тубандаги вакиллари жой олишган: Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Фаҳад Ал-Мирдаси (Саудия Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон Ислом Республикаси), Муҳаммад Абдулло (Бирлашган Араб Амирликлари), Рюжи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн).

Шароитда келиб чиқиб, ҳакамлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

 

БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Келгуси йилнинг 5 январидан 1 февралигача Бирлашган Араб Амирликларининг 4та шаҳрида бўлиб ўтадиган «Осиё кубоги-2019» турнири финал босқичининг барча иштирокчилари аниқ бўлди.

Улар қуйидаги терма жамоалар: Бирлашган Араб Амирликлари (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Уммон, Ўзбекистон, Эрон Ислом Республикаси, Сурия, Ироқ, Хитой Халқ Республикаси, Фаластин, Ҳиндистон, Ливан, Туркманистон, Иордания, Баҳрайн, Ветнам, Қирғизистон, Корея Халқ Демократик Республикаси, Филиппин, Яман.

Терма жамоалар 2018 йилнинг 5 майида ўтказиладиган қуръа ташлаш маросими натижаларига кўра, 6 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган ҳамда энг яхши натижалар билан учинчи ўриндан жой олган 4та жамоа 1/8 финал босқичига чиқади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Осиё чемпионати тарихида биринчи маротаба 24та терма жамоа ғолиблик учун курашади.

 

---------   Шаҳмат   ---------

АМЕРИКАЛИК – ТОЖГА ДАЪВОГАР

Германиянинг Берлин шаҳрида жаҳон шаҳмат тожига даъвогарлар турнири якунига етди.

Сўнгги 14-турда Россия вакили Александр Гришчукка ютқазиб қўйган бўлса-да, жамғарган очколарининг умумий сонини 9тага етказган америкалик Фабиана Каруана мусобақа ғолиби бўлди.

Шунингдек, озарбайжонлик Шаҳриёр Мамадёров ва россиялик Сергей Корякинлар 8тадан очко тўплашиб, даъвогарликка жуда яқин келишди.

Фабиано Каруана жорий йилнинг ноябр ойида Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиладиган жаҳон биринчилигида амалдаги чемпион, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2023 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Фано тупроғи бўлган шоир…

 

"Халқ овози" газетаси бош муҳаррири ўринбосари билан туғилган куни арафасида суҳбат.

 Ижодкор дўстим, шоир Эркин Шукурнинг ички оламига бир назар…

Ҳақиқий шоир дарвиш бўлади. Унинг олами ўзгача, бошқаларга унчайин нотаниш бўлиб кўринган дунёда яшайди.

Муфассал...

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1621115

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

6390854
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1533
1624
5848
6364354
63268
99774
6390854

Сизнинг IPнгиз: 18.206.92.240
Бугун: 22-03-2023 14:35:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015