Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Декабр 2015 Кӯришлар: 3255
Печат

 

sh shokirШуҳрат ШОКИР 1987 йил 14 апрелда  Исфара шаҳрининг Офтобрўй қишлоғида туғилган. 2004 йили шу қишлоқдаги ўрта мактабни, 2010 йилда Хўжанд давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлади. Шеърлари вилоят ва жумҳурият матбуотида ҳамда бир қатор адабий - маърифий сайтларда эълон қилинган.

Умидлар узилди,

Кўнгил бузилди,

Билмайсан менинг ҳам аҳволим ёмон.

Сени ранжитганим зўр гуноҳ бўлди,

Бир қошиқ қонимдан кечгил, сингилжон.

                         Ниятлар оқ эди,

Мен қаро қилдим,

Бир бутун кўнгилни не бало қилдим?

Ҳеч ким йўқламаган ғариб бошимни,

Минг битта балога мубтало қилдим.

Мен кимман,

Мен - битта дарбадар, холос,

Ўрик гулларига қарайман маъюс.

Сени телбалардай соғинганим рост,

Юпун орзулардан кечолмай ҳануз.

Кечир  деёлмадим,

Қўлингдан тутиб,

Билмайсан, менинг ҳам тош кўнглим ярим.

Эртага йиғлайман кўзимга суртиб,

Баҳорнинг нораста шаббодаларин.

Энди менинг умрим

Бир тугал армон,

Юпун куз оралаб кечар йўлларим.

Бир кун мени адо қилар, сингилжон

Тушларимга кирган ўрик гуллари.

***

Куз ҳам кетаётир,

Қайгадир шошиб,

Унинг шўришига қулоқ солмадик.

Лоақал хазондай видо айтишиб,

Бир қадар эркинроқ йиғлаёлмадик.

Мен илғай олмадим,

Йўлларим туман,

Мени соғинганлар қайда қолдилар?

Кун-кеча боғларда қийғос гуллаган

Ўриклар хазонин тўкиб бўлдилар.

Қайга элтар мени,

Туман йўлларим,

Бу шўр ғавғолардан тўйган бандаман.

Йигирма йил кечди, дил ҳануз ярим,

Умримни беҳуда совургандайман.

Сенсиз бу боғларда қолдим телбадай,

Ҳеч кимса мен учун қайғурмас тайин.

Майли, хазон териб,

Йиғласам йиғлай,

Хазонларни қучиб ўлсам ўлайин. 

***

Йўлимдан қайтмадим,

Гоҳи мунаввар,

Гоҳида бесамар йўлларда юрдим…

Фақат Шуҳрат деган -

Бир дарбадарнинг

Кўнглини кўтариб ўтмоқда умрим.

Йўлимдан қайтмадим,

Беқарор сармаст,

Бу вайрон қалб билан,

Бу исён билан

Йўлларга сиғмасам,

Дунёга сиғмас,

Менинг юрагимда улғайган Ватан…

Сўзимдан қайтмадим,

Гоҳида бедор,

Гоҳи бекор бўлди айтган сўзларим.

Бир табаррук сўзни излар интизор,

Гуноҳкор кўзларим,

Осий кўзларим…

Сўзимдан қайтмадим,

Мен бир ғарибнинг

Гарчанд бисотимда

Бирорта сўз йўқ -

Бевақт жонин узган биродаримнинг

Оғзидан отилган қонидай қутлуғ…

Яшайман мунаввар

Дийдоринг тилаб,

Сенга ёвуқлашиб бораяпман жим.

Ўлимдан қайтмасман, ёруғ юз билан

Қайтсам,

Фақат сенга қайтаман, Тангрим!..

 

ТУҒИЛГАН КУН

 

Бошим тошдан экан, ўлмадим,

Ҳануз...

Довдир шамоллардай қолмадим йўлдан.

Ўн тўртинчи апрел, кўришяпман юз

Йигирма олтинчи баҳорим билан.

Шодон кунларимда

Кездим маст-аласт,

Билмадим, меҳрига зор эдим кимнинг.

Суймаган касларга ёлвордим фақат

Қадрига етмадим суйганларимнинг.

Телбавор феълимдан безиб кетди ким,

Ўзим аро йўлда қолдирдим кимни…

Тоқатим тоқ бўлди, қаттиқ соғиндим

Офтобрўйда қолган

Офтобларимни…

Кўзларин оқини

Сарғайтирди ғам,

Онам қариб қолди қирққа кирмасдан.

Одам бўлолмадим,

Мен – бир шумқадам,

Отамнинг сочларин оқартирмасдан.

Мурувват қилмадим на дўст на ёрга,

Ёруғлик чиқмади босган изимдан.

Чиқса жоним чиқар

Асов тулпордай,

Бир фарёд чиқмайди менинг ичимдан.

Довдир шамоллардай топмадим тўзим,

Юрган – дарё, дедим,

Қолмадим йўлдан.

Бугун қутлаяпман ўзимни ўзим

Йигирма олтинчи баҳорим билан…

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

БИР-БИРИМИЗГА МЕҲРИБОН БЎЛАЙЛИК!

 

Мана, ҳаммамиз учун муборак ва азиз бўлган Рамазон ойи ҳам бошланяпти. Барчамиз орзуқиб кутган муборак ойга етказгани учун Яратганга шукр айлаймиз. Ва аввало, ҳар бир хонадон, маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, севимли Ватанимиз - Тожикистонда тинчлик-омонлик, дастурхонларимиз тўкин, кўнгилларимиз хотиржам бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Муфассал...

ЗАМОН ӮЗГАРДИ, ӮЗГАРДИ ЙИЛЛАР...

 

Янги Эра арафасида… мизми?..

Замон шитоби тез. Одамзод омочдан тракторгача бӯлган масофани, эҳтимол, 6000 йилда босиб ӯтгандир, трактордан космик кемагача бӯлган йӯлни эса, бор йӯғи 60 йилда босиб ӯтди. Ҳайратланарли тезлик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2582094

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10217664
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1910
5542
7452
10179764
114757
138877
10217664

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.73
Бугун: 27-10-2026 08:25:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015