Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Апрел 2018 Кӯришлар: 2403
Печат

 

xutalon 20181 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясига иш сафари билан бориб, "Хуталон" МЧЖда қўриқхона ҳолати билан танишди.

"Хуталон" қўриқхонаси майдони 6 минг гектарни ташкил қилади. Давлат бошлиғининг топшириғи билан бу ерда холдор буғу, тоғ қўйи, қирғовул ва бошқа

ноёб турли ҳайвонлар боқилаяпти.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан "Холдор ва Бухоро буғулари, тўнғиз ҳамда қирғовуллар сонини кўпайтириш тўғрисида"ги махсус қарор қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорни амалга татбиқ этиш доирасида мамлакатда соҳани ривожлантириш, Тожикистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвонларни кўпроқ парваришлаш мақсадида, аниқ чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.

Айни пайтда, "Хуталон" қўриқхонасида 500дан зиёд холдор буғу мавжуд. Мамлакат Президенти ҳайвонлар сонини кўпайтириш ҳамда наслини соғломлаштириш мақсадида, Россия Федерациясидан келтирилган 70 бош холдор буғуни қўриқхонага қўйворди.

2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилингани ҳамда қўриқхоналар фаолияти яхшиланганидан кейин, хорижий сайёҳлар, жумладан, овчиларнинг Тожикистонда халқаро сайёҳликни ривожлантириш имкониятларига қизиқишлари ошмоқда.

Миллат пешвосининг кўрсатма ва топшириқлари асосида кенг имкониятлар, қулай иқлим ва ерлар ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда, келажакда Данғара ноҳияси ҳудудида ноёб ҳайвонларни парваришлаш учун 22 минг гектар майдонда яна иккита қўриқхона ташкил этилади.

"Хуталон" қўриқхонаси ҳолати билан танишув чоғида, Давлат бошлиғига экологик муҳит, флора ва фауна ҳолатини қайта тиклаш ишлари яхши йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Ҳозир бу мавзеда Бухоро ва холдор буғулар, муфлон, қирғовул ва бошқа ҳайвонлар сони ошиши тенденцияси кузатилаяпти.

Маълум бўлишича, "Хуталон" қўриқхонасида ноёб паррандалар парвариши ҳам йўлга қўйилган.

2017 йили қирғовуллар республикага Чехиядан келтирилганди. Ва фақатгина 2018 йилда Данғара ноҳияси қўриқхонасига кўпайиш учун 1200дан зиёд қирғовул қўйворилди. Қирғовуллар Тожикистон ноёб паррандалари сирасига киради.

Қўриқхонада 90 гектар майдонда олма, нок ва ёнғоқ каби мевали дарахтлар боғи ҳам мавжуд. Боғ барпо этилиши билан Данғара ноҳиясининг ўнлаб аҳолиси ишга жойлашди ва яхши иқтисодий даромад олишмоқда.

"Хуталон" қўриқхонаси ҳолати билан тўлиқ танишув ва холдор буғуларни қўйворгандан кейин, Давлат бошлиғи ноҳия раҳбарияти ва қўриқхона ишчилари диққатини паррандалар етиштиришни кенгайтириш, ноёб паррандалар сонини ошириш, қўриқхона ҳудудида ободончилик ишларини жонлантириш, ҳайвонларни қиш мавсумида озуқа билан таъминлаш ва сайёҳлик тараққиёти учун янги имкониятлар яратиш масалаларига қаратди.

Шуни алоҳида қайд қилиш жоизки, Тожикистоннинг бетакрор хушманзара табиати сўнгги вақтларда хорижий сайёҳлар диққатини янада кўпроқ жалб этмоқда.

Азалий тожикларга хос меҳмондўстлик, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "Очиқ эшиклар" сиёсати, Миллат пешвосининг доимий эътибори, баланд тоғлар, мўл сувли дарё ва кўллар, қўриқхоналар, тарихий ёдгорликлар мавжудлиги, умуммиллий, айниқса, Наврўзнинг юқори даражада ўтказилиши Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида сайёҳларнинг республикамизга янада кўпроқ ташриф буюришлари учун шароитлар яратмоқда.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Халқ овози» адади 8000 нусхадан ошди!

Янги йилнинг дастлабки кунларида барча соҳаларда ўтган йилда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилиниши ҳамда янги режалар тасдиқланиши одат тусига кирган. Шундай бўлиши ҳам керак. Аллақачон, тарих саҳифаларига битилган йил ҳаётимизнинг бир бўлагини ўзида мужассам этганлиги - рост. Олдинда турган йил бизни янги нурли чўққилар сари бошлаши, саодатга элтишини чин кўнгилдан истаймиз. Тинчлик ва миллий

Муфассал...

Обод бўлсин шу Ватан, халқим…

 

Муҳаммад  Исо (Маматисо Абдуллоев) узоқ йиллардан буён Қабодиён ноҳиясининг «Тахти Қубод» рўзномасида фаолият юритиб келмоқда. Кўплаб ҳикоя ва шеърлари республика нашрияларида чоп этилган.

Иқтидорли шоир Муҳаммад Исо бу йил муборак 60 ёшни қаршилаётир. Шоир акамизга камолот ёшида комёблик тилаймиз.

Сутдай оқ субҳидамда,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580285

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10208325
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2192
5403
28561
10151415
105418
138877
10208325

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 25-10-2026 12:02:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015