Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1510
Печат

 

ekologiya 2018Экологик маърифат ва тарбияни юксалтириш мамлакат мустақиллигининг илк йиллариданоқ Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказидан ўрин олганди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1996 йил 23 февралдаги қарори билан «2000 ва 2010 йилларгача Тожикистон Республикаси аҳолисининг экологик маърифати ва тарбияси давлат дастури»нинг қабул

қилиниши фикримизнинг исботи бўла олади. Таъкидлаш жоизки, ушбу давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида «Экология» фани дарслик катоби нашр этилди. Бундан ташқари, республика олий ўқув юртларида экология факултети ва марказлари таъсис этилиб, уларда соҳанинг етук мутахассислари тайёрланмоқда.

Душанбе шаҳри Атроф-муҳит муҳофазаси бошқармаси ҳам дастур талабларини амалга ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан бўлиб, бу ҳам ўз навбатида, аҳолининг экологик маърифатини юксалтиришда муҳим рол ўйнайди.

Жорий йил давомида пойтахтнинг бир қатор умумтаълим муассасаларида, жумладан, 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигининг эълон қилиниши муносабати билан Шоҳмансур ноҳиясидаги 15-ўрта умумтаълим муассасаси ва Душанбе шаҳри лаёқатли ўқувчилари учун 1-гимназиясида экологик тадбирлар ўтказилди.

Телевидение ва радио каналларида янги кўрсатув ва эшиттиришларни йўлга қўйиш, матбуот саҳифаларида алоҳида рубрикалар ташкил этиш ҳамда аҳоли вакиллари ўртасида суҳбату учрашувлар ўтказиш дастурнинг муваффақиятли амалга оширилиши омили сифатида хизмат қилади.

Ўтган давр мобайнида Душанбе шаҳри Маориф бош бошқармаси ҳамда пойтахтдаги университет ва институтлари раҳбарияти билан ҳамкорликда қатор экологик семинар ва конференциялар уюштирилиб, уларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзуларига доир долзарб маърузалар қилинди.

Бу борадаги ўқувчилар маърифатини босқичма-босқич юксалтириш мақсадида, Душанбе шаҳри раиси қарори билан пойтахт умумтаълим муассасаларида лаёқатли ўқувчилар ҳисобидан «Яшил патрул» экологик гуруҳи ташкил этилди. Бундай гуруҳларни таъсис этишдан кўзланган мақсад мактаб ва истиқомат бинолари ҳудудини озода сақлаш, ўқувчиларнинг экологик тадбирлардаги иштирокини фаоллаштиришдан иборат эди.

Душанбе шаҳри Атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасининг молиявий кўмагида «Лухтак» республика давлат театрида «Менинг чиройли ўрмончам» ва «Мусаффо сув» спектакллари саҳналаштирилиб, ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Театр саҳнаси орқали муҳим экологик мавзуларнинг намойиш этилиши болалар ва ўсмирлар онгида табиатни севиш, уни асраш ва атроф-муҳит муҳофазасига эътиборлироқ бўлиш каби масъулиятни оширади.

Қолаверса, бошқарма пойтахтнинг Исмоил Сомоний, Сино, Фирдавсий ва Шоҳмансур ноҳияларидаги атроф-муҳит муҳофазаси бўлимлари нозирларини жалб этган ҳолда, шаҳарча-ю маҳаллалар, хусусан кўп қаватли истиқомат бинолари аҳолиси билан амалдаги экологик қонунчилиги талаблари, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, ичимлик сувини оқилона ишлатиш, бинолар, кўчалар, каналлару ариқлар атрофини тоза-ю озода сақлаш, истиқомат бинолари ёнидаги гулзор ва дарахтларни суғориш ҳамда шаҳар маданияти мавзуларида мунтазам суҳбатлар уюштирилиб келинади.

Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, мустақиллик йилларида пойтахтнинг экологик муҳитини яхшилаш борасида устувор қадамлар ташланди. Аҳоли фуқаролик масъулиятини ҳис этган ҳолда, экологик тадбирлар ва семинарларда фаол иштирок этиб, бу борада ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Ҳар йили 5 июн – Халқаро атроф-муҳит куни муносабати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳит муҳофазаси комитети, пойтахт ноҳиялари, олий ўқув юртлари, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳар ижроия органи намояндалари ва умумтаълим муассасалари ўқувчилари иштирокида қатор тадбирлар ташкиллаштирилади. Бундай тадбирлар эса, ўз навбатида, аҳолининг экологик маърифатини ошириш ва билимларини сайқаллашда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, охирги икки йилда Душанбе шаҳрининг экологик муҳити тубдан ўзгариб, мавжуд гулзор, хиёбон, маданият ва истироҳат боғлари таъмирланиб, янгилари бунёд этилди.

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг ташаббуси билан пойтахт сиймоси кундан кунга чирой очиб, кўп қаватли маъмурий ва истиқомат бинолари, савдо, хизмат кўрсатиш ва маиший марказлар ҳамда боғ, гулгашту хиёбонлар бунёд этилмоқда. Бироқ бу ободончиликлар бизни ҳали ҳам қаноатлантирмайди ва давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи йил охиригача бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтиришни режалаштирган.

Ишончимиз комилки, пойтахт аҳолиси шаҳар раҳбариятининг ташаббусларидан илҳомланиб, Душанбе шаҳрини янада ободонлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазасида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

Сайидаҳмади АКРАМПУР,

Душанбе шаҳри Атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасининг ахборот бўлими бошлиғи.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Шаҳристон – обод ва хушманзара маскан

 

Шаҳристон ноҳияси меҳнаткашлари ҳам азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш илинжида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг миқёсда йўлга қўйишган. Давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи бу санага атрофлича тайёргарлик кўриб, 68 банддан иборат юбилей иншоотлари бунёд этиш чора-тадбирларини белгилаган. Ўтган йил ноҳияда 19та иншоот қурилиб,

Муфассал...

Наврўз – мафтункор баҳорий байрам

 

Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990899

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478224
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4152
4027
21837
7426653
99868
114875
7478224

Сизнинг IPнгиз: 18.224.30.113
Бугун: 23-11-2024 17:30:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015