Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 18 Июл 2018 Кӯришлар: 2489
Печат

 

s sayyid 2018Сирожиддин Саййид 1958 йили Сурхондарё вилояти, Сариосиё районидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Халқ шоири.

ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган. «Руҳим харитаси», «Салқин харсанглар кафтида», «Севги мамлакати», «Асрагил», «Меҳр қолур, муҳаббат қолур», «Куйдим», «Ватанни ўрганиш», «Ватан абадий», «Устимиздан ўтган ойлар» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси.

 

ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ

Бунча ҳам қаттиқ экан,

Қисматнинг болишлари.

Кўз олдимдан кетмас ҳеч,

Онамнинг калишлари.

 

Улар остонасида,

Турар бир жуфт абгордай.

Кўзимга бутун дунё,

Кўринади айбдордай.

Яшайдирман гарчи қўл,

Юзларини соғиниб.

Калишлари даҳлизда,

Тураверар оғриниб.

Дардимни яширгайман,

Онам ҳолим сўрганда.

Калишлари ва лекин,

Барин билиб тургандай.

 

Гарчи тилсиз, забонсиз,

Хомуш, беозордайлар.

Бор дарду ҳижронимдан,

Улар хабардордайлар.

 

Онамнинг кўз ёшидан,

Бўлса болишлари нам.

Назаримда кечалар,

Йиғлар калишлари ҳам.

 

Улар ҳам гўё мени,

Ўртаниб ўйлагайлар.

Бахту бахтсизлигимдан,

Қиссалар сўйлагайлар.

 

Соғинчнинг деворлари,

Ёмғирларда емрилган.

Улар ҳам онам каби,

Йўлларимга термулган.

 

Мол йиғмадим мен, аммо

Сув сўрганга сой бердим.

Бир кўнглим бор эди, лек

Мен уни ҳам бой бердим.

Бу дунёда ниҳоят,

Бир ҳикматни илғадим.

Калишларни юзимга,

Босиб, келар йиғлагим.

 

Онамнинг калишлари...

Бир умрлик қарзимдай.

Патакларин кўзимга,

Суртиб ўлсам арзигай.

 

ҲАЁТ ҚЎШИҒИ

Кимлар алвон кийдилар,

Кимлар армон кийдилар.

Кимда бору кимлар зор,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

Кимлар гул деб суйдилар,

Кимлар тушга йўйдилар.

Оқу қора ранглари,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

Кимлар ёнмай куйдилар,

Кимлар қонмай тўйдилар.

Ким бемору ким безор,

Буни ҳаёт дейдилар.

Гулларини жийдалар,

Кўз ёшингга чайдилар.

Бунча азиз ислари,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

Қанду новвот дейдилар,

Лек ичларин ейдилар.

Кўролмайин ким-кимни,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

Яна эсиб келдилар,

Шамолларинг - дайдилар.

Кимлар бору кимлар йўқ,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

Бўлса ҳамки бедиллар,

Баланд яшанг, эй диллар.

Қанотлари қайрилмас,

Буни ҳаёт дейдилар.

 

ИЛИНЖ

Юртим, менга зар керакмас зарларингдан,

Киприкларим ўпсалар бас гардларингдан.

Мен бир насим бўлиб келдим, мен бир насим,

Айтиб ўтсам дейман кўҳна дардларингдан.

Алмашдилар сени ному рутбаларга,

Мунглуғ бўлиб қолдинг ботиб шубҳаларга.

Ҳилолларинг қайтар яна қуббаларга,

Мозийларга сўйлаб-сўйлаб зорларингдан.

Менга қадим минорлардан бир сас етар,

Шул сас менинг кўнглим охир серфайз этар.

Менга дунё керак эмас, бир хас етар

Яссавийлар ётган азиз ерларингдан.

Оқсаройга қай кунки юз бургандим мен,

Сўнмиш шону шавкатинг деб куйгандим мен.

Шеър айтишни сал-палгина ўргандим мен,

Чинорларда йиғлаб ётган баргларингдан.

Бу дунёда кўнгилларга чироғ ёқсам,

Мозорларинг сукутидан сабоқ олсам,

Тиниққина булоқ бўлиб оқиб қолсам

Оллоёрлар назар қилган жарларингдан.

 

Сирожиддин Саййид.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳар гўшада байрам, тантана…

 

Болажоним, мана олти ойдирки, Мустақил ватаннинг бир гўшаси - киндик қонинг тўкилган Деваштичдан салкам беш юз километр узоқда йигитлик бурчингни ўтамоқдасан. Ахир, бу сенинг орзуйинг эди. Муҳожиратдан қайтдинг-у тўғри ҳарбий комиссариат эшигини қоқдинг, ҳарбий хизматга йўлланмани ўзинг сўраб олдинг. Ҳеч ким «повестка» билан сени йўқлаб келган йўқ эди. Раҳмат, болажоним. Эсингдами, ноҳияда бўладиган янгиликлардан мен ўзим хабардор

Муфассал...

Бардошингга тўзим берсин, муҳожир!

 

- Май-июл ойларида Россия Федерациясига меҳнат муҳожирлигига отланган юртдошларимизга сафарларини бир оз орқага ташлашларини маслаҳат берган бўлардим, - дейди менга телефон орқали Россия Федерациясининг Калуга шаҳрида суд таржимони бўлиб ишлайдиган дўстим, юртдошимиз Мирзоанвар Мирбобоев. – 14 июндан 15 июлгача ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари туфайли, бу мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613846

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10357273
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6207
7692
40726
10274571
92785
161581
10357273

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 15-11-2026 23:30:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015