Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 1704
Печат

 

sugd 2018Суғд вилоятида хорижий савдо айланмаси йилнинг ўтган ойида олдинги йилнинг худди шу даврига қиёсланганда, 20 ярим миллион АҚШ долларига кўпайган. Бошқача қилиб айтганда, 1, 4 фоиз ортган.

Ҳозирда вилоят 56та хорижий давлат билан савдо-сотиқ қилмоқда. Бу давлатларнинг ўн биттаси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги доирасидаги мамлакатлардир. Умумий савдо айланмасининг катта қисми - деярли 80 фоизи

айнан Мустақил давлатлар ҳамкорлиги аъзоларига тўғри келади. Бу 1164,4  миллион долларни ташкил этади.

Йилнинг ўтган муддатида четга мол чиқариш 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 64,4 миллион доллар ё 18, 6 фоиз ортди, дея хабар беради вилоят раиси матбуот маркази. Четга пахта толаси сотиш 30, 5 миллион долларга ё 4, 5 баравар ортган. Цемент чиқариш эса, икки баравар ортди ё деярли 8 миллион долларга кўпайди. Шунингдек, маъдан маҳсулотлари сотиш ҳам сезиларли равишда кўпайган.

Аксинча, вилоятга четдан мол олиб кириш деярли 44 миллион долларга камайган. Бу 3, 9 фоизни ташкил этади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, чет эллардан мол олиб келишнинг камайиши ва четга товар чиқаришнинг кўпайишига вилоятда тайёрланаётган саноат ва қурилиш маҳсулотлари сифатининг яхшиланаётгани, янги замонавий технологияларнинг жорий қилинаётганлиги ҳам таъсир кўрсатган.

 

Чорвадорлар ютуғи

Йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоятда асосий чорва маҳсулотлари ўтган йилнинг худди шу муддатига қараганда, анчагина кўпайган. Жумладан, гўшт етиштириш 2,2 фоиз кўпайган. Бу борада, айниқса, Мастчоҳ, Деваштич, Ашт ва Исфара ноҳиялари энг яхши кўрсаткичларга эришганлар. Бу ноҳияларда ўтган йилнинг тўққиз ойига қараганда, гўшт етиштириш мутаносиб равишда 4,9дан 4,1 фоизгача кўпайган. Бобожон Ғафуров ноҳиясида эса, 2,3 фоиз ўсишга эришилган.

Йилнинг ўтган муддатида вилоятда 186137 тоннадан ортиқ сут етиштирилган. Бу борада бултурги йилнинг шу даврига қиёслаганда 1,7 фоиз ўсишга муваффақ бўлинган. Сут етиштириш ҳам Мастчоҳ, шунингдек, Истаравшан, Тоғли Мастчоҳ ва Зафаробод ноҳияларида кўпайган.

Йилнинг ўтган даврида олдинги йилнинг тўққиз ойига қараганда, қорамоллар сони 11 мингтадан кўпроққа ортган. Қорамоллар сони айниқса, Спитамен ноҳиясида сезиларли равишда кўпайган. Фоизга чақилганда, бу 11,6 фоизни ташкил этади.

Вилоят чорвадорлари йилнинг қолган ойларида ҳам чорва маҳсулотлари етиштиришни камайтирмасликка ҳаракат қилишмоқда. Айни бир пайтда чорва қишловига тайёргарлик, қишлов учун етарли ем-хашак тайёрлаш ишлари авж олдирилган.

 

Бекор ётган ерлар экинзорга айлантирилади

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода Ашт ноҳиясининг Еттитепа мавзеида бўлар экан, анча йиллар давомида бекор ётган ерларнинг қайтадан экинзорга айлантирилаётганидан мамнунлик билдирди.

Катта Ашт ерларини ўзлаштириш давомида Еттитепа ерлари, асосан, пахтазорга айлантирилганди. Бу ерларда ишбилармон раҳбар – Шўролар даврида Социалистик Меҳнат қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Имомназар Хўжаназаров бошчилик қилган собиқ Калинин номли колхоз томонидан, айниқса, пахтадан юқори ҳосил ундириларди. Кейинчалик насос қудуқларининг ишдан чиқиши натижасида Еттитепа ерларига экин экилмай келинди.

Кейинги йилларда тадбиркорлар ва деҳқонлар томонидан Еттитепа ерлари қайтадан ўзлаштирилмоқда. Жумладан, «Рухшона» масъулияти чекланган жамияти томонидан бекор ётган ерларга сув чиқаришга киришилди. Бу мақсадда каналга насослар ёрдамида сув ташланади. Бу каналнинг узунлиги 7 минг метрга яқин.

Сув келгач, аввалига 103 гектар, иккинчи навбатда эса, 113 гектар ер ўзлаштирилиб, қайтадан экинзорга айлантирилади.

 

Кўзи ожизлар миннатдорчилиги

Кўзи ожизлар куни қайд қилинар экан, вилоят раиси қарори асосида бу ногирон инсонларга ғамхўрлик кўрсатилди. 1600 нафар кўзи ожиз инсонлар ҳолидан хабар олинди ва уларга вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан ёрдам пули берилди.

Кўмак бериш билан шуғулланган масъулларнинг хабар беришларича, кўзи ожиз ҳар бир инсонга 200 сомонийдан маблағ берилган. Умумий ёрдам пулининг миқдори 330 минг сомонийни ташкил этган.

Кўзи ожиз инсонлар ўзларига кўрсатилган ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришган.

 

Бола бошдан, дейдилар

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги 37-умумтаълим муассасасининг 9-синф ўқувчиси Дониёрбек Мирҳомидов «Ўсмир ва ёш ихтирочилар, янгилик яратувчилар» Республика Фестивал-танловида биринчи ўринни эгаллади. Иқтидорли ўқувчи Вилоят қўшимча таълим марказининг «Ёш техниклар» тўгарагида қатнашади.

Дониёрбекнинг «Санитария машинаси», «Ўзи ишловчи робот» ва «Юк кўтаргич крани» лойиҳалари танлов ҳакамлари томонидан юқори баҳоланди.

Мамлакат пойтахти – Душанбе шаҳрида «Ватаннинг ёш бунёдкорлари» шиори остида ўтказилган Фестивал-танловда вилоятда таҳсил олаётган 115 нафар ўсмир ва ёшлар уюшган команда қатнашди.

- Вилоятимиз мактаб ўқувчилари, ўсмирлар ва ёшларининг янгилик яратиш ва ихтиролар қилишга иштиёқларидан мамнунмиз. Республика Фестивал-танловига тақдим этилган 1000тадан ортиқ лойиҳанинг ярмига яқини бизнинг командамиз аъзолари ижодий маҳсуллари эди, - деди вилоят маориф бошқармаси ҳузуридаги қўшимча таълим маркази директори, суғдлик ёш ихтирочилар гуруҳига бошчилик қилган Фирдавс Ашурматов.

 Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

«Ғурбатда ғариб шодмон бўлмиш эмиш…»

 

2002 йилнинг ёзи эди. Мен ўшанда ўн еттига қадам қўйгандим. Ҳамсоямиз Тоғай малим Россиядан пул ишлаб келди. Қамиш билан ёпилган томини бузиб, баланд кўтарди-да, шийпир қоқди. Буни кўрган ҳамқишлоқлар пайтавасига қурт, кўнгилларига васваса тушди, ҳисоб. Отам ҳам бир куни масжиддан ҳовлиқиб келди-да: ”Тоғай малим яқинда Москвага қайтаркан. Илтимос қилгандим. Сени обкетишга кўнди. Тўрт кундан кейин жўнайсанлар”,- деди, очиқ осмонда чақмоқ чаққандек қилиб. Ўша кеча ухлай олмадим. Эрталаб жойимдан турарканман, танам жуда ланж эди

Муфассал...

ШҲТга АЪЗО МАМЛАКАТЛАР ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИ КЕНГАШИ МАЖЛИСИ

 

9 июн куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари  Кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990814

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478099
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4027
4027
21712
7426653
99743
114875
7478099

Сизнинг IPнгиз: 3.145.58.158
Бугун: 23-11-2024 17:20:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015