Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Июл 2018 Кӯришлар: 2289
Печат

 

suv 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Мана шу ташаббус туфайли дунёнинг ҳамма бурчакларида яшаётган халқларнинг тоза ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланади, сувсиз қақраб ётган ва инсонга хизмат қилиши мумкин бўлган қўриқ ва бўз ерлар ўзлаштирилади. Президентимизнинг ушбу ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланиши Тожикистон Республикасининг дунё давлатлари орасида нуфузи юксалганлигидан далолат беради.  

Сув – табиатнинг бебаҳо неъмати, бамисоли ер, қуёш ва ҳаво сингари инсоният, ҳайвонот ва наботот олами тириклигининг асосий омилидир. Биз уни ҳар доим истеъмол қиламиз ёки бошқа турли эҳтиёжларимизни қондириш учун ишлатамиз. Зеро, Қуръони Каримда: -“Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ исроф қилгувчиларни дўст тутмайдир”, -дейилди. Сув инсон билган неъматлар ичида энг муҳими бўлганлиги ва унинг бардавомлиги одамларнинг шукрона қилишларига боғлиқлигини Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида шундай эслатади: -“Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилишлик уни йўқ қилишдан сақлайди”.

Сув тирик мавжудотлар ҳаётининг асосини ташкил қилиш билан бирга, уларнинг ҳаётийлиги манбаи ҳам саналади. “Сув – бу ҳаёт” иборасининг ҳам туб моҳияти тирикликни сувсиз тасаввур қилиш мумкин эмаслигидадир. Демак, ҳаётни сақламоқ, ҳаётийликни таъминламоқ ва организмимизда кечадиган барча жараёнларнинг тўлақонли кечиши учун унинг табиий эҳтиёжи бўлган сувни асрашимиз, уни тежамкорлик билан ишлатишимиз ва унга нисбатан доимо эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишимиз лозим.

Ривоят қилишларича, ҳарбий сафарга чиққан подшоҳ йўлда жуда чанқаб қолибди ва ёнида унга ҳамроҳлик қилиб бораётган вазиридан бетоқатлик билан сув сўрабди. Шунда вазир: -“Бироз сабр қилинг, - дебди-да, кўзада сув узата туриб, қайтиб олибди. -Фараз қилинг, ушбу сув сиз учун ман қилинди, уни ичиш учун нимангизни берардингиз?- деб сўрабди.

Подшоҳ:

-Ярим мулкимни берган бўлардим.

Ҳукмдор сувни ичиб, ташналигини қондириб бўлгандан кейин, вазир яна сўрабди:

-Подшоҳим, ташналигингиз қониб, танингиз яйради. Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлигингиз ҳурмати, айтингчи, ўша сув вужудингиздан қайтиб чиқмай, пешобингиз тутилиб қолса, унинг қайтиб чиқиши учун нима қилардингиз?

-Қолган ярим мулкимни берган бўлардим.

Шунда доно вазир: -Бир қултум ичимлик сувини истеъмол қилиш ва уни чиқариб ташлашга ҳам арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага солиш, уруш-жанжал қилиш, бегонанинг мол-мулкига эга бўлганда эса, қувониш ақлли одамга ярашмайди,- дебди. Бу сўзлардан қаттиқ таъсирланган подшоҳ ҳарбий юришни тўхтатган экан.

Сувнинг инсон ҳаётидаги ўрни, нақадар, қадрли. Оллоҳнинг иродаси ила ризқимиз улуғлигининг нишоналаридан бири шундаки, мамлакатимиз тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси нуқтаи назаридан дунёнинг ўнта етакчи давлатлари қаторида эканлигидир. Бунинг маъноси бизда ичимлик суви етарли, хоҳлаганимизча ундан фойдаланишимиз мумкин, дегани эмас. Дунёнинг миллиарддан ортиқ аҳолиси сув танқислиги шароитида яшаяпти, сувнинг ифлосланиши туфайли тарқалаётган турли касалликларга чалиниб азият чекаётибди.

Сув Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ неъматидир. Унинг физикавий ва химиявий хусусиятлари бирор-бир бошқа моддада кузатилмайди. Бу бизнинг кузатишимиз мумкин бўлган хислатларидир. Худди шунингдек, сув маънавий ва руҳий қудратга ҳам эга. Бошқача қилиб айтганда, у ҳар қандай руҳий ва маънавий таъсирни ўзида акс эттириш ва ахборот ташиш хусусиятига ҳам эга эканлигини, у орқали инсоннинг руҳий ҳолати бошқарилиши, унинг яхшиланиши, баъзида эса, инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи манбага айланиши ҳам мумкинлигини хаёлимизга келтирмаймиз.

Пайғамбар (с.а.в.) айтдиларки, Аллоҳга шукроналар бўлсин, сувни инсон руҳияти ва жисмини покловчи қилди. Дарҳақиқат, ичимлик суви тоза бўлса, инсон жисми соғлом бўлади.

Биздан аввал ўтган ота-боболаримиз оқар сув, хусусан, ичимлик сувини муқаддас ҳисоблаганлар. Чунки у даврларда ҳозиргидек технология ривожланмаган эди. Хусусан, сувга тупуриш, ифлослик, чиқиндиларни оқар сувлар йўлларига ташлашдан ўзларини тийганлар, уни гуноҳи азим, деб билганлар. Оқар сувни қадрлай билишган. Ҳовузлар ва оқар сувлар йўлини доимо тоза сақлашган. Ҳозир ҳам баъзи минтақаларда бунга амал қилиниб келинмоқда. Қўш ҳовуз, Кўл ҳовуз, Ҳавзи калон, деган номлар ҳозиргача оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Зеро, Пайғамбар (с.а.в.)дан садақанинг қайси бири афзал, деб сўралганда, шунда жавоб бердилар: -“Энг яхши садақа сув беришдир”.

Инсоннинг бутун умри сув билан боғлиқ, инсон ҳаётини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди: инсон оламдан кўз юмаётганда ҳам, бир қултум сувга муҳтож бўлади. Қилаётган ибодатларимизни ҳам қабул бўлишлиги сувга боғлиқ, чунки ибодатларимизнинг фарзларидан бири оби пок (тоза сув) бўлса, яна бири жомаи пок (тоза кийим) бўлиб, у ҳам тоза сув туфайлидир.

Сув тириклик манбаи бўлгани каби узоқ яшашнинг ҳам муҳим омили саналади. Бадандаги сувнинг миқдори инсон қаришини бошқарувчи омил эканлиги хусусида сўз юритиб, доно табиб бобомиз Абу Али ибн Сино қаришнинг асосий омили “организмнинг сўлиб қолиши", деб таъкидлаган эди. Бугунги кунда замонавий илм-фан алломанинг фикрини тасдиқламоқда – ёш ўтиши билан организмдаги сув миқдори камайиб боради. Бу эса, қон ва лимфаларнинг қуюқлашиши, тери, мушаклар эгилувчанлигининг камайиши, бош, бўғимдаги оғриқларга олиб келади.

Табиий савол туғилади: Организмнинг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминламоқ учун нима қилмоқ керак? Қандай қилиб қаришнинг олдини олиш, уни кечиктириш мумкин? Организмнинг асосий қисмини сув ташкил қилар экан, тўлақонли биохимиявий жараёнлар сув муҳитида содир бўлар экан, демак, организмни унинг талаби даражасида сув билан таъминлаб турмоғимиз, яъни сув истеъмол қилиш лозим. Яна савол туғилади: қачон, қанча, қандай, қай ҳолда ва ҳоказо.

Турли манбаларга мурожаат қилиб, юқорида келтирилган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Инсон саломатлиги учун мусбий қувватга эга бўлган сув фойда келтиради.

Йоглар эрталаб сув ичишни, унинг ҳарорати эса, 40 даражали илиқ-иссиқ ҳолатда бўлишини тавсия қиладилар. Бир стакандан бошлаб организмингиз хоҳлаганича кўпайтириб боришингиз мумкин. Бундай ҳароратдаги сувни “тезкор сув” ҳам, деб атайдилар. Чунки бадан ҳароратидаги сув ошқозонда узоқ вақт туриб қолмасдан тезда ингичка ичакка ўтади ва организмга сўрилади, организмнинг айни пайтдаги сувга бўлган эҳтиёжини қондиради, чанқоқни сўндиради. Шифокор олимларнинг таъкидлашларича, совуқ сув аввал ошқозонда иситилгандан кейингина ингичка ичакка ўтар экан, бунинг учун эса, ақлли организм ортиқча иш бажарар экан. Наҳорда оч қоринга ичилган сув ошқозонда ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари ва заҳарли моддаларни ювади, йўғон ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Кичик хулоса: овқат ҳазм қилиш органларининг тўғри ишлаши, организмда сув иштирокида кечадиган модда алмашиниш жараёнини самарали кечиши, озиқ-овқат моддаларининг тўғри сўрилиши узоқ ҳамда соғлом ҳаёт гаровидир.

Демак, сув ҳаёт манбаи, тириклик омили, тўлақонли ҳаётий жараёнларни таъминловчи буюк неъмат экан, унинг қадрига етиш, тежаб-тергаб фойдаланиш зарурлигини таъкидлаш мақсадида, Қуръони Каримнинг қуйидаги оятини келтиришни лозим топдик: “Аллоҳ осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, уни ерда булоқлар шаклида оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Сўнгра у (сув)нинг воситасида ҳар хил экинларни чиқарур, сўнгра у қуригач, сиз уни сарғайган ҳолда кўрасиз, сўнгра (Аллоҳ) уни хазонга айлантирур. Албатта, бунда ақл эгалари учун эслатма бордир”(“Зумар” сурасининг 21-ояти).

Халқимиз бежиз айтмаган: -Нимани хор қилсанг, ўшанга зор бўласан,- деб. Бугун бизда Аллоҳнинг буюк неъмати бўлган сув етарли, уни қадрлаш, тириклик омили сифатидаги имкониятларидан тўла фойдаланиш, уни асраб-авайлаш, тежаш ва бугунги кунда унинг устувор ривожланиш омили сифатидаги мавқеини англаш, эртанги кунимиз учун ҳам тоза ва пок ҳолда қолдириш бизнинг ихтиёримизда. Буюк неъматни қадрлашни ҳар бир инсон ўзининг муқаддас бурчи, деб билмоғи лозим.

 

Отабо Мадиёров,

Ж.Расулов ноҳияси Ғўлакандоз қишлоқ жамоатидаги “Ҳожи Абдуғафур ота” жоме масжиди имом хатиби.

Турдимурод Аҳлиллоев,

Хўжанд Давлат дорилфунуни педагогика ва табиий фанлар кафедраси доценти.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

Мустақилликнинг 30 йиллиги: бир-биридан кўркам иншоотлар

 

Жорий йилда Суғд вилоятида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиш олиш мақсадида 1895та иншоот бунёд этиш режалаштирилган. Йилнинг дастлабки уч ойи давомида 360та иншоот қуриб битказилди. Жумладан, Бўстон шаҳрида ичимлик суви қувурлари, шифер ва асбест қувурлар ишлаб чиқарувчи икки корхона, Тожикистон Халқ демократик партияси маҳаллий бўлимининг янги биноси, Гулистон шаҳрида қоғозни қайта

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990828

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478126
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4054
4027
21739
7426653
99770
114875
7478126

Сизнинг IPнгиз: 3.145.10.68
Бугун: 23-11-2024 17:22:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015