Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 2495
Печат

 

mahbuba-kamolova 2017Миллий либос тожиклар маданиятининг ажралмас қисми бўлиб, у бизга аждодларимиздан мерос қолган ва асрлар давомида шаклини ўзгартирган бўлса-да, ўзининг чиройлилиги ва кўркамлилигини сақлаб қолган. Афсуслар бўлсинким, бугун баъзи ёшлар, хусусан, хотин-қизлар миллий либослар ўрнини бошқа халқларга хос бўлган кийимларга алмаштириб, ёт маданиятга юз тутмоқдалар.

Бу масала Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий диққат марказида турибди.  Шунинг учун ҳам, яқинда Тожикистон Республикасининг  "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан уюштирилган мулоқотда Давлат бошлиғи бу мавзуни яна бир марта таъкидлаб ўтди.

Бу борада "Народная газета"нинг бош муҳаррири Маҳбуба Камолова "Ховар" ТМАА мухбири билан бўлган суҳбатда ўз фикрларини қуйидагича баён этди:

- Миллат пешвосининг нутқида зикр этилган муҳим масалалардан бири, яъни миллий онгнинг шаклланиши ва аҳоли, хусусан, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўзликни англаш ҳиссини юксалтиришга ижобий таъсир кўрсатадиган давлат тилига эҳтиром кўрсатиш ва миллий маданият рисолаларига риоя этиш масаласи алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мамлакат Президенти ўз нутқида шу гапларни айтиб ўтди: - "Миллий маданият маънавият устуворлиги ва давлатчилик арконларини мустаҳкамлаш асоси сифатида ниҳоятда катта қийматга эга бўлиб, уни ҳимоялаш ва келажак авлодга азиз халқимизнинг бу маънавий бойлигини мерос қолдириш давлат ҳамда мамлакатимиз барча фуқароларининг вазифаси ҳисобланади.

Аммо сўнгги йилларда интернет тармоқлари ва алоҳида гуруҳларнинг таъсири натижасида шаҳру ноҳияларимиз, хусусан, хотин-қизларимиз орасида маданиятимизга бегона бўлган кийиниш тарзини тарғиб этиш кучайган бўлиб, бу ташвиш боисидир.

Хотин-қизларимизнинг чекланган бир гуруҳи диндорликни ботинда эмас, балки зоҳирда, дея тасаввур қилишиб, қора рангли либослар кийиш орқали миллий маданиятимиз қадриятларини поймол ва жамият маънавий муҳитини хира қилишмоқда.

Гап шундаки, Худони кийим-кечак, сатру ҳижоб ва салла-ю соқол билан эмас, балки қалб билан эҳтиром этишади".

Албатта, бундай гаплар ҳар бир соғлом ақл эгасини бетараф қолдирмаслиги табиий. Хусусан, биз аёллар бу масалани жиддий ўйлаб кўрмоғимиз лозим. Чунки фуқаролик урушининг аччиқ азобини, аллақачон, татиб кўрдик. Миллий маданиятимизга бегона бўлган либосларга эътибор қаратишимиз ёки тақлид қилишимиз бузғунчилик бўлиб, бу нарса миллий маданиятимизнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлади. Таҳлил ва мушоҳадалар шуни кўрсатмоқдаки, янги замонда бутун жаҳон ҳамжамияти глобаллашув босқичи таъсири остида қолган ва бу жараёндан Тожикистон Республикаси ҳам истисно эмас. Шундай хатарли омиллардан бири миллий маданият устидан бегона маданиятнинг устун келишидир. Бунинг ёрқин мисолини Миллат пешвоси ўз нутқида очиқ-ойдин айтиб ўтди.

Менинг фикримча, бундай ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб, аввало, ўзлари бундай ёт ғоялар таъсири остида қолган оиланинг эркаклари: эр, ака-укалар, ўғил болалар ҳисобланади. Чунки улар ўз аёллари ва қизларини бизнинг маданиятимизга бегона бўлган сатр, ҳижоб ва қора рангли либосларни кийишга мажбур этадилар.

Аёллар ва ёш қизлар ўртасидаги хурофотпарастликнинг бошқа бир сабаби, бу тарғиботчи аёлларнинг бевоста таъсиридир. Қизларнинг таҳсилдан четда қолишлари бегона маданиятни тарғиб этишнинг яна бир омили бўлиши мумкин.

Маълумки, бир гуруҳ аёллар бундай либосларни кийишни модага тенглаштиришади. Фикримча, бозор ва дўконларга сатр ва ҳижобни олиб келиб, савдога қўйиш махсус гуруҳларнинг мақсади. Чунки улар бегона маданиятни тарғиб этишни исташади.

Баъзи руҳоний аёллар томонидан ёш қизларга ноқонуний диний таълим бериш ҳам бир томондан бу жараёнга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа томондан эса, интернет,  мамлакат бозорларида сотиладиган филмлар, аудиовизуал дисклар инсон тафаккурига салбий таъсир кўрсатади. 

Шунга боғлиқ ҳолда, мен Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунига қўйидагича алоҳида қисм киритилишини таклиф этаман:

«Аёллар ва қизларга корхона-ю муассаса, кўча ва жамият жойларида  сатр ва ҳижоб қийиб юриш тақиқлансин.

Шунингдек, давлат корхоналари-ю муассасалари, жамоатчилик фаоллари, тикувчилик цехлари ва маҳаллий дизайнерлар томонидан миллий либосларни арзон нархларда ва яхши сифатда тарғиб этиш йўлга қўйилсин. Давлат тузилмалари, қудратли органлар, фаоллар, зиёлилар, уламолар ҳисобидан ишчи гуруҳи ташкил этилиб, нафақат, аёллар, балки эркаклар ўртасида ҳам тушунтириш ишлари йўлга қўйилсин. Хурофотпараст шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиб, айрим ҳолларда улар жавобгарликка тортилсин. Бизнинг маданиятимизга ёт бўлган либосларни сотиш билан шуғулланадиган дўконлар фаолияти устидан ўрнатилган назорат кучайтирилиб, бундай молларнинг Тожикистонга киритилиши тақиқлансин.  Ота-оналар ўз фарзандлари учун мажбурий ўрта умумий таълимни таъминлашга вазифадор этилсин. Маданиятимизга бегона бўлган кийимлар ва сатру ҳижобга қарши курашишда оила, мактаб, маҳалла, фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик хотин-қизлар ҳисобидан кучайтирилсин".

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунининг 10 йилдан буён ҳаётга татбиқ этилиши давомида миллий маданий қадриятларимизни асраш борасида мустаҳкам пойдевор қўйилганига гувоҳ бўлдик. Шундай қилиб, аҳоли орасидаги диний ва халқ анъаналари тартибга солиниб, миллий урф-одат ва анъаналар  аниқ ва муайян қилиб белгиланди ҳамда ҳар хил хурофотпарастлик, ўзини кўрсатиш, исрофгарчиликнинг олди олинди. Бироқ Миллат пешвоси мазкур мулоқотда таъкидлаб ўтганидек, ҳеч қандай қонун догма (қотиб қолган) эмас, балки уни жамиятнинг ҳолати ва вазиятига қараб, ўзгартиб, такомиллаштириб туриш мумкин. Шунинг учун ҳам, алоҳида Ҳукумат комиссияси ташкил этилган.

 

Лутфия ЭШОНҚУЛОВА,  

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Терроризмнинг манфур башараси

 

- Террористнинг дини, миллати ҳамда ватани бўлмайди.

Бу гап Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан юксак минбардан туриб айтилгандан сўнг, неча-неча марталаб ўз исботини топди. Биргина ўтган ҳафта ичида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Швециянинг Стокголм, Мисрнинг Танта шаҳарларида юз берган қатор террористик актлар амалга оширилганидан сўнг,

Муфассал...

Эзгу суннат ва урф-одатларимиз сайқали

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи  

2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074119

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067138
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
404
2794
8678
8024732
6228
108045
8067138

Сизнинг IPнгиз: 3.14.7.99
Бугун: 03-04-2025 03:47:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015