Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Феврал 2019 Кӯришлар: 1882
Печат

 

laxshДавлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи ҳамда меҳнаткашлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан илгари сурилаётган оқилона сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ва ноҳия ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда бир қатор ободончилигу бунёдкорлик ишларини амалга оширди.

Ноҳиядаги кўплаб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, ободончилик ишларини кенгайтириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, солиқларни йиғиш режаларини бажариш билан боғлиқдир. Бу масала давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи раҳбариятининг қатъий назоратида. Амалга оширилган самарали чора-тадбирлар натижасида, 2018 йилда солиқлар ва бошқа умумий мажбурий тўловлар режаси 101,5 фоизга таъминланиб, бюджетга 12 миллион 711,6 минг сомоний миқдоридаги маблағ киритилди.

Саноат ривожланиши мамлакат иқтисодиётининг асосий йўналиши сифатида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг диққат марказида турибди. Зеро, бугунги шароитда саноатни ривожлантирмасдан туриб, халқнинг юқори даражадаги ҳаётини таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мушкулдир.

2018 йилда саноат корхоналари 10 миллион 590,2 минг сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан, 2 миллион 518,8 минг сомонийга кўпдир.

Давлат раҳбари топшириқларини бажариш мақсадида, ноҳия ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари боис, давлат ва деҳқон хўжаликлари томонидан 3033 гектар майдонга картошка экилди. Қайд қилиш лозимки, ноҳиямиз меҳнаткашлари ҳисобот даврида картошкадан 101 минг 321 тонна ҳосил олишди. Сабзавотлар ҳосили эса, 3676,3 тоннани ташкил этди. Боғбонларимиз 5038,7 тонна мева етиштиришди. Қишлоқ хўжалиги соҳаларида етиштирилган маҳсулотлар, жумладан, картошка ва мева республика шаҳру ноҳиялари бозорларига етказиб берилди.

Ўтган йили ноҳия ҳудудида 26та иншоот қурилиши ва таъмири режалаштирилган бўлиб, айни пайтда, қурилиш ишлари давом этмоқда.

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг Ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекциясининг 941,9 минг сомоний маблағи эвазига ноҳия марказини ёритиш тармоғи бунёд этилди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати маблағлари ҳисобидан Сурхоб дарёси устидан ўтадиган Сартало қишлоқ жамоатининг автомобил кўприги 400 минг сомоний маблағга таъмирланиб, қайта тикланди.

Таъкидлаш лозимки, давлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи томонидан сайёҳлик ва тоғ алпинизми экспедицияларини ўтказиш, жумладан, сайёҳларни ётоқ жойлар ва иссиқ овқат билан таъминлаш ҳамда улар учун мўлжалланган вақтинчалик турар жойларда қулай шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилади. Тадбиркорларни жалб этиш орқали ноҳияда 6та замонавий меҳмонхона ва 5тадан зиёд миллий ва замонавий услубдаги ошхона ташкил этилиб, хорижий ва ички сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

2018 йилда ноҳиямизга бир минг 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, улардан 159 нафари хорижликлардир. Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида ноҳияда 2та сайёҳлик компанияси ташкил этилди.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни талабларига риоя қилиш мақсадида, бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилган. Лахш ноҳиясида 104та доимий ва жамоатчилик комиссиялари, жумладан, битта шаҳарча, тўққизта қишлоқ жамоати доимий комиссияси ва 93та жамоатчилик комиссияси таъсис этилган.

Қувонарлиси шундаки, ноҳия масъуллари ва аҳолиси кўмагида Алға қишлоқ жамоатининг Қарамиқ, Дувана, Сурхоб қишлоқ жамоатининг Шилбилий, Янгишаҳар қишлоқ жамоатининг Янгишаҳар ва Ёрмазор қишлоқларида янги кутубхоналар бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.        

Маданият соҳаси фаолиятини яхшилаш ва жонлантириш мақсадида, ноҳия маданият бўлими биноси асосий таъмирдан чиқарилиб, янги асбоб-ускуналар, санъаткорлар эса, мусиқа асбоблари ва кийим-кечаклар билан таъминланди. Булар учун 103 минг сомоний сарфланди.

Лахш ноҳияси ҳудудида 61та таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлиб, шундан биттаси лаёқатли ўқувчилар учун лицей, 42та ўрта, 6та асосий ва 13та бошланғич таълим муассасаларидир. Уларда 12 минг 791 нафар ўқувчилар таълим-тарбия билан қамраб олинган. Шундан 6 минг 167 нафарини қизлар ташкил этади. Ўқитувчилар сони бир минг 129 нафар бўлиб, 364 нафари аёллардир.

2018 йилда 329 нафар физика, химия, биология, география ва ахборот технологияси фанлари ўқитувчилари малака ошириш курсларидан ўтиб, сертификат соҳиби бўлдилар.

Бугунги кунда ноҳия маориф бўлими қошида Истеъдодларни топиш ва ривожлантириш маркази фаолият юритаяпти. Марказ барча зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминланган. Марказ фаолиятининг асосини ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, келажакда юртимиз ривожи ва халқимиз манфаатларига содиқ хизмат қиладиган авлод сифатида тарбиялаш ташкил этади.

Ўтган йилда мамлакат олий таълим муассасаларининг 29 нафар ва ноҳия Педагогика коллежининг 31 нафар битирувчилари иш ўринлари билан таъминланди.

Давлат ҳокимияти Лахш ноҳияси ижроия органи келажакда ҳам Тожикистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида бажариш учун барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2019-2021 йилларнинг Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, дея эълон қилинганлиги муносабати билан ноҳиямизда қатор чора-тадбирлар ўтказишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, энг азиз ва шонли сана - Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини муносиб меҳнат ютуқлари ила кутиб олишга барча саъй-ҳаракатларимизни йўналтирамиз.

Баротзода Файзулло Ражаб,

Лахш ноҳияси раиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Январ 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дил висол куйини излар туну кун ҳажрингда, ёр...

 

Ўзбекистон Республикасининг шоирлар юрти - Марғилондан бўлган устоз шоир Исмоил Маҳмуд "Шуъла", "Келажакка ишониб", "Эътироф", "Ишқ саодати", "Гулзор қилур", "Саодат манзари" каби бир қатор шеърий тўпламлар ва "Дилда васлинг муддао" номли девон соҳибидир. У киши бенгал шоири Назрул Исломнинг "Инсон", чех адиби Эдуард Воврушканинг "Изқувар Брок" номли асарлари таржимони ҳамдир.

Муфассал...

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2297623

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9052093
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2288
4342
18844
9008465
55914
126949
9052093

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.2
Бугун: 17-01-2026 17:04:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015