Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1622
Печат

 

h olimov 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

у кишининг дастуру ҳидоятларига эргашиб, бу борада ютуқларга эришамиз, ё насиб.

Муҳтарам Президентимизнинг ушбу дастурларига мувофиқ равишда камина ҳам ўзим раислик қилаётган қишлоқ тарихи – кеча ва бугуни ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Бир пайтлар Аннақулобод деб номланган қишлоғимиз бугунги кунда Орзу, деб аталмоқда. У ўтган асрнинг 80-йилларида қайта обод бўла бошланганида, илгари ушбу қишлоқда яшаганлар авлодлари, шунингдек, республиканинг турли гўшаларидан кишилар кўчиб келишди. Уларнинг аксарияти эса, Жалолиддин Балхий ноҳиясининг Гулистон мавзеидан эдилар.

Қишлоғимиз дастлаб обод бўла бошлаганида, унга бор-йўғи 4-5 хўжалик кўчиб келган. Улар – Кўган ака Абдурасулов, мулло Абдулло Тоғайқулов, усто Давлатмурод Усмонқулов, Раҳматулло полвон Эшмонов, Тоғаймурод Асоевлар эдилар. Кейинчалик бу ерга кўчиб келувчилар сони орта борди. Дарвоқе, у пайтлар Совет Ҳукумати бўлишига қарамай, ушбу қишлоқда электр энергияси йўқ эди ва кишилар лампа чироқлардан фойдаланишарди. Чунончи, йўлларимиз ҳали асфалтланмаган бўлиб, ёзда тизза бўйи тупроқ, қишда лойга қорилар эдик…

Минг шукурки, аста-секинлик билан қишлоғимиз ободлик сари юз бура бошлади. Узоқ йиллар собиқ «Москва» давлат хўжалигида турли вазифаларда фаолият юритган Нормаҳмад Саидов (Худо раҳмат қилсин) ташаббуси билан бир вақтнинг ўзида йўлларимиз асфалтланди, симёғочлар тортилиб, хўжаликлар электр энергияси билан таъминланди. Телефон ўрнатилди. Насос ёрдамида сув келтирилиб, кишиларнинг ҳаёт манбаига бўлган эҳтиёжи қондирилди. Бошланғич мактаб фаолият юрита бошлади. Хўжалик моллари магазини очилди!

Аммо… 90-йиллардаги нохуш воқеа-ҳодисалар бизнинг қишлоғимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади…

Яратганга шукурларким, Хўжанд шаҳрида сессия ўтказилиб, Эмомали Раҳмон давлат бошлиғи этиб тайинлангач, юрт осойишталик сари юз бурди. Халқ бурунгидай ҳамжиҳатликда яшай бошлади!

… Муҳтарам Президентимиз навбатдаги Паёмда ёшлар сиёсати, маориф ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳақида жуда муҳим ва долзарб гапларни айтди. У кишининг ушбу дастуру ҳидоятларига қишлоғимиз мисолида тўхталиб ўтсам, дегандим.

Аввало, ёшларнинг ёруғ юз билан ҳарбий хизматни адо этишлари, уларнинг турли экстремист-террорчи ва номақбул ҳизбий ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишлари учун суҳбатлар ўтказиб турамиз. Худога минг шукурки, шу кунгача маҳалламизда бундай нохуш ҳодиса юз бергани йўқ. Яна бир гап: бошқа маҳаллалар билан алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган. Раислари орқали мамлакат ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар аҳолига етказиб турилмоқда. Шунингдек, барчамизни ўзаро алоқада ушлаб турган давлат ҳокимияти маҳаллий органлари – Чоргултепа қишлоқ жамоати раҳбарлари кўрсатмалари асосида мавзе ободлиги-ю, осойишталигига улкан ҳисса қўшиб келмоқдамиз. Бу ишларни амалга оширишда жамоатимиз раиси Юсуф Юсуфий ва ҳарбий стол бошлиғи Шарофиддин Ғиёсовларнинг хизматлари катта бўлмоқда.

Дарвоқе, қишлоғимиз мустақиллик йилларида анчайин ривожланди. Бир пайтлар бошланғич синфларга мўлжалланган мактабимиз қайта қурилиб, асосий умумтаълим шаклига ўтди. Бугунги кунда қишлоғимиздаги 131- асосий умумтаълим муассасаси ўқитувчилар жамоаси дарсни янги бинода ўтишмоқда. Назира Убайдуллоева бошчилигидаги муассаса жамоаси   муҳтарам Президентимизнинг маориф соҳасига кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги-ю соҳанинг йилдан-йилга ривожу равнақ топаётганлигидан жуда мамнундирлар.

Маҳалламизда тиббий пункт ҳам амал қилмоқда. Шунингдек, республикамизда ҳукм сураётган диний эркинлик ва виждон озодлиги қонунига биноан, Ҳабибулло махдум Саидов номидаги 5 вақтлик масжид ҳам фаолият юритаётган бўлиб, унда маҳалламиз намозхонлари ибодатларини бекаму кўст адо этиб келмоқдалар. Турли кўринишдаги тў-ю маъракалар эса, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни асосида ўтказилиб келинмоқда.

Бир пайтлар 4-5 хўжаликдан бошланган қишлоғимизда бугунги кунда 92 хўжалик аҳилу иттифоқчиликда истиқомат қилишмоқдалар. Қишлоқдошларимиз орасида тўқсон билан тўқнашган, юз билан юзлашганлар бор. Яқинда сафимизни тарк этган Маҳмадхон ҳожибобо юз ёшда эдилар. У кишининг укалари, маориф аълочиси Тоир ҳожи Нурматов ҳам 90дан ошиб қолдилар. Бундай табаррук инсонлар борки, уларнинг дуолари баракатидан олам чароғон.

Шунингдек, Эшмурод Қувватов, Хидирали Саидов, Ўроқ ҳожи Нурмуҳаммедов, Ҳошим Абдузоиров, Кўкибой Усмонқулов, Бобоқул Нурматов, Зиёвуддин Тоғайназаров ва бошқалар маҳалла ободончилиги йўлида ҳамиша фаолдирлар. Ўйлайманки, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, муҳтарам Президентимиз дастуру ҳидоятларини ўзимизга дастуриламал қилиб, биргаликда ободончилик учун курашсак, яшаётган масканларимиз азиз юртимиз порлоқ келажагига ўз муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз. Юртимизнинг тобора обод бўлаётганини мушоҳада этаркансан, тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим, дегинг келади кишининг.

Ҳасанбой ОЛИМОВ,

Рўдакий ноҳияси, Чоргултепа қишлоқ жамоати, Орзу маҳалласи раиси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Миллий қадриятларимизга эътибор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали   Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.

Муфассал...

Хосиятли пойқадам

 

Бугун қондош ва жондош, оға-ини, дўст ва биродар икки халқ - тожикнинг ҳам, ўзбекнинг ҳам кўзи, нигоҳи икки давлат бошлиқларининг гулдиёримиз Тожикистонда олий мақомда бўлиб ўтадиган учрашувига қадалган. Бу учрашув ён қўшнимиз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимизга илк ташрифи ила амалга ошади. Илк ташриф эса, ҳамиша қадрли ва қутлуғ, файзли ва баракали бўлади. Унинг қувончи ва хосияти ўзгача. Қўшни

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2136994

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8361441
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
648
2809
12426
8326697
10010
99827
8361441

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 04-07-2025 05:36:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015