Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Июн 2017 Кӯришлар: 2227
Печат

 

shht 20179 июн куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари  Кенгаши саммити бўлиб ўтди. Унинг ишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Саммит ўтказилиш жойи – «Мустақиллик қасри»да Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва  бошқа давлатлар бошлиқлари ҳамда олиймақом делегацияларни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев кутиб олди.

Биргаликда суратга тушишдан кейин Тожикистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат бошлиқлари иштироки билан ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари Кенгашининг тор доирадаги саммити бўлиб ўтди.

Саммитда, асосан, халқаро терроризмга қарши курашишнинг биргаликдаги муҳим йўлларини излаш, аъзо давлатларнинг бошқа таҳдид ва хатарларга қарши чора-тадбирларини кучайтириш бўйича ҳамкорликларини ривожлантириш, Покистон Ислом Республикаси ва Ҳиндистон Республикасига Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг тенгҳуқуқли аъзоси мақомини бериш бўйича тарихий ҳужжатнинг қабул қилиниши каби кун тартибидаги масалалар ҳамда минтақа ва дунё аҳамиятидаги бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кенг доирадаги мажлисда кузатувчи давлатлардан Афғонистон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон, Белорус Республикаси, Мўғулистон давлат ва ҳукуматлари бошлиқлари, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири, БМТ, ШҲТ, КХШТ, МДҲ бош котиблари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлардан олиймақом намояндалар иштирок этишди.

Тожикистон Республикаси Президенти  ШҲТга аъзо мамлакатлар  давлат бошлиқлари Кенгаши мажлисидаги ўз чиқишида Қозоғистон томони ва Нурсултон Назарбоевга мазкур саммитни яхши ташкил қилганликлари ва меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти Покистон ва Ҳиндистон делегациялари  бошлиқларини мамлакатларининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишлари муносабати билан табриклаб, бу давлатлар тенгҳуқуқли аъзолар сифатида ташкилотнинг жаҳон майдонидаги нуфузи юксалишига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.

Давлат бошлиғи ўтган йил мобайнида минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга татбиқ этилганини қайд қилди.

Афғонистон ва Яқин Шарқдаги сиёсий вазият, террорчи гуруҳларининг таъсири, таҳдидлар ошиб бораётгани билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти ШҲТга аъзо  мамлакатлар давлат бошлиқлари диққатини ШҲТ Минтақавий террорчиликка қарши тузилмаси фаолияти самарадорлигини юксалтиришга қаратди.

Наркотик моддалар ноқонуний савдоси олдини олиш ва унга қарши биргаликдаги курашни кучайтириш учун мамлакат Президенти Тожикистоннинг ШҲТ Наркотикларга қарши марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.

Шунингдек, Давлат бошлиғи томонидан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик сармоявий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш мақсадида ШҲТнинг Тараққиёт фонди ёки Тараққиёт банкини ташкил этиш зарурати тўғрисида масала қўйилди.

Мамлакат Президенти давлатларнинг ташкилот доирасида энергетика, «яшил энергия»ни ривожлантириш, табиат ва атроф-муҳитни ҳимоялаш ҳамда соғлиқни сақлаш, маданият, илм, техника, инновациялар, спорт ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликларини кенгайтириш зарурлигини қайд қилар экан, уларнинг амалга татбиқ этилишини давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили, дея атади.

Аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари нутқидан кейин, жами 11та муҳим ҳужжат имзоланди. Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТ аъзолигига қабул қилиниши, Остона декларацияси, Конвенция имзоланиши ҳамда ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат бошлиқларининг терроризм ва экстремизмга қарши туриш тўғрисидаги изҳоротлари қабул қилиниши Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари Кенгаши мажлисининг кўзга кўринарли натижаларидир.

Шу тарзда, навбатдаги саммит иши якунланганидан кейин 2017-2018 йиллар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилиш Хитой Халқ Республикасига ўтди.

Журналистлар кенг доираси иштирокидаги матбуот анжумани чоғида ШҲТ Бош котиби Рашид Олимов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқлари Кенгаши саммити иши натижалари ҳақида изҳорот берди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Иккинчи суҳбат

Ассалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Муфассал...

Тор созига ҳамоҳанг қалб

 

Бу инсон билан бундан икки йил муқаддам «Истиқлол» қишлоғидаги байрамда учрашган эдик. Қишлоққа кираверишдан то байрам даврасигача бўлган кўчанинг икки томонида ёшу қари байрамона кайфиятда… Яна ҳар ким ўз меҳнат маҳсулини кўргазмага чиқарган. Шунинг ўзидан маълумки, қишлоқда ота-боболаримиз анъаналари давом этмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2602380

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10318377
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1830
3986
1830
10274571
53889
161581
10318377

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 09-11-2026 11:36:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015