Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 18 Июл 2018 Кӯришлар: 2564
Печат

 

paxta 2018Вахш водийси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун республикамиздаги энг қулай иқлим шароити ҳамда серунум ерлари мавжуд минтақа ҳисобланади. Балки шундандир, халқ орасида Вахшни олтин водийга қиёслашади. Водийнинг меҳнаткаш деҳқонлари табиий имкониятлардан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳамиша пешқадамликни қўлдан бермай келишмоқда.

Хатлон вилоятининг “Дўстий” (собиқ Жиликўл) ноҳияси деҳқонлари азалдан ўз самарали меҳнатлари билан донг таратиб келишган.

Ноҳиядаги Калинин номли колхозда 30 йилдан ортиқ саркорлик қилган деҳқон, Меҳнат Қизил Байроқ, Октябр Революцияси ва бошқа бир қатор орден ва медаллар совриндори, Тожикистон пахта устаси Ҳазратқул Аннаевнинг фаолияти ёшларимизга ибрат мактаби бўлади. У киши саркорлик қилган йилларда, ҳар бир гектар майдондан 40 центнер ва ундан ошириб “оқ олтин” хирмони яратганлигини бугун сафдошлари ифтихор билан эслашади. Ўтган асрнинг 70-йиллари Тожикистон Коммунистик Партияси Марказий Комитети Биринчи котиби Жаббор Расулов шахсан ўз қўллари билан Ҳазратқул Аннаевга мукофот тариқасида “Волга” – ГАЗ-24 автомобилини берганлиги ҳам у кишининг қаҳрамонона меҳнатларининг исботидир.

Ҳақиқий эл оғасига айланган Ҳазратқул ота пахта ҳосилдорлигини оширишга эришишдан ташқари, қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш ва ободончилик борасида ҳам савобли ишларни амалга оширган эди.

Таъкидлаш жоизки, саркор ташаббуси билан “Авлиё узун ота” қадамжойида ҳашар усулида масжид биноси тез фурсатда қурилган. Сўнгги йилларда, келаётган зиёратчиларнинг ортиши юртбошимизнинг қишлоқларни ободонлаштириш, тарихий қадамжолар, халқимизнинг анъана ва миллий урф-одатлари, Наврўз байрами, Қурбон ва Рамазон ҳайитларини нишонлашга катта йўл очиб берганлигидир.

Халқ орасида кенг тарқалган маълумотларга кўра, туркман қавмининг собиқ Жиликўл ноҳияси ҳудудида муқим ўрнашиб қолганига 360 йилдан ошган экан.

Айни пайтда “Дўстий” ноҳиясига қарашли Гарди Гулмуродов қишлоқ жамоатининг аҳолиси 14 минг 400 нафардан ошиб кетган. Бу ерда туркман, тожик ва ўзбек халқлари бир ёқадан бош чиқариб, мустақил юртимизнинг равнақига ҳалол меҳнатлари билан ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Бу ернинг иқлими анор етиштириш учун қулай, қайси хонадонга кирманг, томорқасида бу мева дарахтларига кўзингиз тушади. Йилнинг қайси фаслида меҳмон бўлишингиздан қатъий назар, бошқа сархил мевалар қаторида табиатнинг бу неъмати, албатта, дастурхонга қўйилади.

Қишлоқ жамоати худудида Туркманлар маданият маркази ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади: туркман халқи миллий анъаналари, қадриятларини сақлаш ва авлодларга етказиш ҳисобланади. Ўз вақтида машҳур дуторчи, марҳум Ақмурод Мамедов раҳбарлигидаги ҳаваскор санъаткорлар ансамбли Наврўзи олам, Истиқлол байрамлари ва республика кўрик-танловларида маҳорат билан миллий санъатларини намойиш этишган.

От изини той босар, деганларидек Ҳазратқул оғанинг ўғли Чорибой Аннаев 15 гектар майдонга эга деҳқон хўжалиги ташкил қилган. Деҳқон хўжалиги падари бузрукворлари – Ҳожи Ҳазратқул номи билан юритилади.

- “Ер - бойликнинг онаси, меҳнат - унинг отаси” - деганларидек, деҳқончилик сирларини отасидан ўрганган Чорибойнинг ўтган йилги деҳқончилиги натижаси чакки бўлмади. Пахта, ғалла, полиз ва сабзавот маҳсулотларидан кўнгилли хирмон кўтарди.

- Кузда сифатли шудгор қилинган ерга жорий йилда 1 гектар буғдой, 1 гектар эртапишар пиёз, полиз экинлари ва сабзавот етиштирилмоқда. Бу маҳсулотлар етилса, аъзоларимни маош ҳисобида рағбатлантираман, - дейди саркор Ч. Аннаев.

Айни пайтда 9 гектар пахта майдондаги ғўза ягана ва чопиқдан чиқарилган ҳамда гектар бошига 150 килограммдан минерал ўғит берилди. Бир неча марта суғорилган ғўзалар кўкка бўй чўзмоқда.

Ёш тадбиркор Чори саркорнинг ёнида қўш билакли хўжалик аъзолари – Олтибой Ўрозов, Турсунали Ҳайитҳизратов, Холмо Шоназарова ва Ўғилберди Қурбоновалар меҳнат қилишади.

Ёш тадбиркор ва миришкор деҳқон Чори Аннаев бошлиқ хўжаликда жорий йилда ҳам баракали хирмон кўтарилишига ишонамиз.

 

Давронбек Каримов, Дўстий ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

У ДЎСТЛИК КУЙЧИСИ ЭДИ…

 

Юксак истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди. Олис йиллар бурун, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги олий милиция мактабида таҳсил олган йилларим Абдулла Ориповнинг халқ орасида жуда машҳурлиги тўғрисида эшитгандим. Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Муҳаббат Шамаева каби таниқли ҳофизлар унинг шеърларига куй басталаб, қўшиқ куйлаганлар.

Муфассал...

Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб…

 

Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572972

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10168707
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
812
3756
17292
10119529
65800
138877
10168707

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 16-10-2026 05:32:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015