Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 01 Феврал 2016 Кӯришлар: 2497
Печат

 

umr kitobiИнсон умри ҳам китобга менгзайди…

Умр китобининг илк саҳифалари: туғилиш – кириш сўз, яшамоқнинг мазмун-моҳияти – мавзу ва ғоя, ўлим – хотима.

Инсоннинг зоҳири умр китобининг муқоваси, ботини эса, унинг маъноси…

Ҳаёт – одам боласига ато қилинган неъматларнинг энг улуғи. Зеро, инсон ўз умр китоби саҳифаларини ана шу тириклик жараёнида одамийликнинг зарҳал нақшлари – нодир, гўзал ва олийжаноб инсоний фазилатлар билан безайди.

Башар умр китобининг мазмунан бой, ҳикматларга тўлиб-тошишининг сарчашмаси – соғлом тарбия.

Ҳаётнинг том мазмуни ҳою ҳаваслар пардасига ўралган бўлади. Бу ҳою ҳаваслар одам боласини тириклик йўлида гоҳ чалғитади, гоҳ адаштириб, сарсон-саргардон қилади, гоҳида қоқинтириб, оғиз-бурнини «қоп-қора» қонга белайди.

Инсон тириклигини асл маънодаги умр дарёси ўзанига солиб турувчи, иймон ва инсоф каби инсоний фазилатларни таркиб топдирувчи ва сайқал берувчи  асосий мезон – маънан ва жисмонан етук бўлган  тарбиядир.

Солим тарбия чиғириғидан ўтган бани одам, албатта, умрнинг буюк китоби саҳифаларини қай тарзда битишни обдон яхши ўзлаштиради.

Дарвоқе, умрнинг буюк китоби икки хил – эзгулик ва ёвузлик сиёҳлари билан «битилиши» мумкин.

Инсоннинг ихтиёри кўпинча қалб ва кўз талошида бўлади: қалб мудом иймон ва виждон измида, кўз эса, шайтоннинг йўриғида – азозил чизган чизиқдан юради.

Умр китоби эзгулик сиёҳи ила ёзилган ҳар бир инсон, энг аввало, қалбига пок виждон ва иймон ниҳолларини қадаб, уларни эзгуликнинг мусаффо булоғи суви билан суғоради, асраб-авайлаб вояга етказади. Ниҳол эзгулик дарахти бўлиб етишгач, меҳр-оқибат, ҳалоллик, сахийлик, яхшилик, тўғри сўзлилик, садоқат, фидокорлик сингари меваларни беради.

Булар эса, умр китобини безагувчи ҳақиқий нақшлардир.

Диққат қилинг: Абдуғафур Саматов, Саидхўжа Ўринхўжаев, Мирали Маҳмадалив, Акрам Ҳасанов…

Зикир этилган зоти шарифлар умр йўли буюк китобга айланган халқларимизнинг улуғ фарзандларидир. Бу умр китобларини мутолаа қилмоқ, чин, ибратли инсонийлик намуналаридан сабоқлар олмоқ керак.

Чунки бу инсонлар дунёга ҳақиқат кўзи билан қарайдиган, дунё ҳақида ҳақиқат тили билан гапирадиган, дунё воқеликларини ҳақиқат виждони билан таҳлил қиладиган ўз номларига муносиб, инсофли-ю диёнатли ИНСОН эдилар.

Зеро, умрнинг бундай улуғ китоблари қайталаб дунё юзини кўрмайди…

Умрнинг бир кунини ҳар ким турфа хил ўтказади: биров ўқийди, биров ижод билан машғул бўлади, биров узоқ изланишига якун ясаб, янгилик кашф этади, биров «шишиб» ухлайди, биров бўкиб, айш-ишрат қилади. Яна биров…

Кечадиган умрнинг бир куни мазмун-моҳияти эътиборидан келиб чиқиб, инсон ҳаётида эзгуликнинг тутган ўрни нечоғли эканлигини англаб олиш унчалик ҳам мураккаб жараён эмас.

Башар зурриёти фано тупроғи қадар камтарона умр кечирса, эзгулик унинг турмуш тарзида «мана мен», дея яққол кўзга  ташланиб туради…

Беадад тавбалар қилиб, минглаб афсуслар билан қайд этиш керакки, ёруғ оламда ёвузлик сиёҳи билан битилган умр китоблари ҳам бор. Уларнинг соҳиблари юқорида айтиб ўтганимиздек, шайтони лаиннинг «мурид»лари. Шайтонпарастларнинг юрагига ёвузлик кўчатлари ўтқазилган бўлиб, жаҳолат булоғининг лойқаланган, бутқа суви ила озуқлантирилади.

Пировард натижа, ёвузлик дарахтлари ҳаромхўрлик, ўғирлик, хасислик, ҳасадгўйлик, қотиллик, суллоҳлик-нафсга қуллик, золимлик сингари заҳар-заққум меваларни берадики, улар ўзида жирканч ҳаёт тарзини намоён қилади. 

Бундай зоти пастлар ўзларининг «ўткир онг»лари савиясидаги қабоҳат ва жаҳолатга йўғрилган  ҳаёт қобиғида кун кўрадилар.

Уларнинг бағирларига маломат ин қуради, фисқу фужур моғор босади, меҳр-муҳаббат ўрнини ваҳшийлик қамраб олади, ноинсоний туйғулар маддалаб ётади.

Оқибат уларнинг инсоний қиёфаси йўқолади…

Жаҳолат бандаларининг дорлари гуноҳ ришталаридан тўқилган арқонлардан тортилган, лангар чўплари – ёввойиликдан яралган каззоблик. Улар разолат дорбозларидир.

Нафснинг йўриғи ҳам, буйруғи ҳам қурсин: суллоҳликка элтгувчи энг сўнгги йўл – ёмонлик, ҳалокат масканидир.

Балиқнинг ҳолига бир боқинг: уммонларда берилган ризққа тоқат қилмаслик унинг оғзидан илинтиради. Уни қурбон қилади…

Бундай умр китобларидан, алҳазар… Астағфируллоҳ…

Ҳаётда шундай умр китоблари борки, уларнинг саҳифалари қисматнинг гиёҳвандлик, қиморбозлик, ароқхўрлик сингари «дайди шамоллари»дан тўзғиб ётади. Булар умрнинг охиригача битилмай, чала қолган китобларидир.

Бу умр китобларининг соҳиблари эса, хароб бўлган одамлар…

«Бобурнома»ни ёддан айтиб берадиган ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчисини, Техника олийгоҳининг автомобил йўллари факултетини аълога битирган муҳандисни, малакаси жуда юқори бўлган ички касалликлар шифокорини, маромига етказиб эшик-дераза ясайдиган қўли гул дурадгорни биламан…

Афсуски, энди буларнинг на оиласига, на халққа, на Ватанга нафи тегади. Инсонга ато қилинган билиму иқтидор, малаканинг ҳамма-ҳаммаси абас…

Шарқ тасаввуф адабиётининг беназир намояндаси, ҳазрати Жалолиддин Румий инсонни китобга қиёслаб шундай дейдилар: - Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз…

Ҳа, умр китобининг моҳиятида ҳикмат катта экан, азизлар!..

Ўткинчи умрнинг ҳар сониясида, ҳар дақиқасида унинг саҳифаларини эзгулик сиёҳи ила битилган сатрлар билан безамоқ пайидан бўлайлик. Зеро, ҳазрат таъбири билан айтганда:

-Гул деганинг нима сенинг?

Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,

Недур, сен севган бу ҳаёт?

Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ…

 

Ҳофиз МИРЗО, ёзувчи.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

Улуғ алломага эҳтиром

 

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Тожикистон Қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг 110 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Юбилей олдидан буюк муаррих ва шарқшунос олимнинг шонли ҳаёт йўли ва самарали фаолияти ҳақида китоблар чоп қилингани, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий-маданий муассасаларда турли тадбирлар ўтказилгани бунга яққол мисолдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990480

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477532
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3460
4027
21145
7426653
99176
114875
7477532

Сизнинг IPнгиз: 3.142.43.244
Бугун: 23-11-2024 16:48:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015