Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 3421
Печат

 

s. abduqodirzoda 2020Шу кунларда бутун инсониятни қавми, ирқи, турмуш тарзи ва тараққиёт даражаси, географик хусусиятларидан қатъий назар, янги COVID-19 коронавирусининг шиддатли хуружи ташвишга солмоқда. Бу касаллик яшин тезлигида бир кишидан иккинчи кишига, бир жойдан бошқа жойга, у қитъадан бу қитъага ўтмоқда. Тожикистонда бугунгача ушбу вирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани йўқ. Бироқ биз бепарво бўлмаслигимиз керак. Бундай шароитда нима қилишимиз, ўз ҳаёт тарзимизни қандай йўлга қўйишимиз ва қайси урф-одатлардан

сақланишимиз керак? Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдуқодирзода "Ховар" ТМАА мухбири билан суҳбатда бу ва бошқа саволларга жавоб бераркан, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумки, Хитой давлатининг Ухан шаҳрида гўё кўршапалак истеъмолидан бошланган бу касаллик дунё мамлакатларининг тўқсон фоизида, Европа, Америка ва ҳаттоки одамзот яшайдиган энг иссиқ жой - Африка қитъаларига қора кўланкасини ёйди. 

Айрим мамлакатларда, мисол учун Испания, Италия, Франция ва Америкада бир кеча-кундузда 1000-1500 нафардан ортиқ одам ўлмоқда. Шифокорлар одамларни бу касаллик чангалидан қутқариб қолиш учун тиним билмай ишламоқда.

Кутилмаган бу даҳшат башариятни бепарво бўлмасликка чорламоқда. Бирон давлат ушбу касаллик хуружига тиббий ва маънавий жиҳатдан тайёр эмас эди. Инсон заковатининг маҳсули бўлмиш мислсиз кашфиётлар, робот, сунъий ақл ва энг янги технологиялар асрида инсоният бир номаълум вирус олдида ожиз қолди. Вакцина ёки вирусга қарши дори воситаси бир неча мамлакатларда тайёрланмоқда. Бироқ мутахассисларнинг айтишича, вакцинанинг дастлабки синови учун камида олти ойгача вақт зарур экан.  

Ҳозирда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вируснинг олдини олиш учун бир нечта тавсия ва маслаҳатларни бериб бормоқда. Шулардан энг муҳими тозалик ва покликка риоя қилиш, қўлларни совун билан ювиш, одамлар йиғиладиган жойларга боришдан сақланиш, овқатланиш тартибига амал қилиш ва атроф-муҳитни тоза сақлашдир. Бу тавсиялар мусулмон тожик халқи ва умуман, ҳамиша покиза юрадиганлар учун зарурий ва кундалик одатдир. Беш вақт намоз ўқийдиган киши, табиийки, ўзини доимо пок тутади. Бироқ бошқа тавсияларга риоя қилиш, яъни беҳудага уйдан чиқмаслик, карантин зарур бўлган ҳолатда унга риоя қилиш жуда муҳимдир.

Муқаддас Ислом динида тозалик ва поклик муҳим ўрин тутади. Бу дин бизни покликка даъват қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу борада шундай дейдилар: "Аллоҳ таоло пок ва покликни яхши кўради, покиза ва покизаликни яхши кўради, карамли ва кечиримли зот, саховат ва кечиримлиликни яхши кўради, бас, уйларингизнинг атрофини тоза ва озода сақланг..." (Термизий ривояти). Бинобарин, мусулмон киши ўз муҳитини тоза сақлаши зарур.

Тоза ва озода жой шу ерда яшаётганларга ва бу ерга келувчиларга осойишталик ҳиссини бағишлайди. Муҳит покизалиги ва бу ерда яшовчи кишилар саломатлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Пок ва озода макон шу ерда яшовчиларнинг юксак шаъну шарафидан дарак беради.

Аллоҳ таоло инсонни тозалик ва гўзалликни севувчи қилиб яратган. Инсоннинг фитрати ҳар қандай тоза ва чиройли нарсага мойил бўлади ва шундан ҳаловат топади. Гўзаллик Худо севадиган сифатлардан биридир. Пайғамбар (с.а.в.) бир ҳадисда "Аллоҳ гўзал ва гўзалликни яхши кўради" (Муслим ривояти), деб марҳамат қилади.

Тозалик ва поклик иймон белгиси эканлигини ёдда тутиш лозим. Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарийдан шундай ривоят бор: Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) айтди: "Поклик иймоннинг ярмидир" (Муслим ривояти).

Муқаддас Ислом дини ҳаётнинг асосий манбаи бўлмиш сувдан тўғри фойдаланиш ва уни асраш ҳақида фойдали тавсия ва кўрсатмаларни беради. Жумладан, Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Сизлардан бирингиз уйқудан турса, қўлини уч марта ювсин. Зеро, қўли қаерда бўлганини у билмайди" деган. 

Шунингдек, яна бир бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилади: "Сизлардан ҳеч ким оқаётган сувга пешоб қилмасин ва жунубликдан халос бўлиш учун унда ғусл қилмасин". Пайғамбар (с.а.в.)нинг ушбу кўрсатмалари муқаддас Ислом динининг тозалик ва поклик масаласига юксак аҳамият қаратишидан далолат беради.

Муқаддас Ислом динида тежамкорлик ва саранжом-саришталикка, жумладан, сувни исроф қилмасликка алоҳида эътибор қаратилади. Сувнинг ҳар қатрасини тоза ва озода сақлаш, уни макруҳ қилмаслик ҳар бир мусулмоннинг муқаддас вазифаси ҳисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Сув, ҳақиқатдан ҳам, покловчи ва борлиқнинг асосидир. Бирон нарса уни ифлос қилмасин". Сув, нафақат, борлиқ асоси, балки ободлик боиси, нур ва ёруғлик манбаи, олам шодликларининг негизидир. 

Маълумки, кўплаб юқумли касалликлар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабабли келиб чиқади. Ваҳоланки, Ислом дини ўн тўрт аср муқаддам бу масалани ҳал қилган эди. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасининг 222-оятида шундай марҳамат қилади: "Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади". 

Шунингдек, "Тавба" сурасининг 108-оятида "Аллоҳ покиза зотларни севар",- дея марҳамат қилинади.

Таҳорат ва поклик мавзуси Қуръони каримнинг 32 ўрнида зикр қилинганини айтиш лозим. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида ҳам поклик ва тозаликка риоя қилиш масаласи батафсил баён қилинган. Оиша (р.а.)дан қилинган ривоятда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деган: "Мисвок оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчи воситадир" (Бухорий ривояти).

Сувни тўғри ичиш ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейди: "Сизлардан бирингиз сув ичмоқчи бўлса, унга пуфламасин" (Бухорий ривояти). 

Абу Ҳурайра (р.а.)дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган: "Эй одамлар, албатта, Худо пок ва покликдан бошқа нарсани қабул қилмайди". Покизалик иймондандир. Иймон эгаси билан жаннатда ҳамроҳ бўлади.

Шунингдек, яна бир ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) марҳамат қилади: "Кимки қўлида овқат ҳиди билан кечаси ухласа, кейин шунинг натижасида қўлида оғриқ ва қичима пайдо бўлса, фақат ўзини маломат қилсин" (Бухорий ривояти).

Абу Зарр (р.а.) қилган ривоятда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деган: "Умматимнинг яхши ва ёмон амаллари менга маълум қилинди. Уларнинг яхши амаллари орасидан ҳаттоки йўлдан одамларга озор берадиган нарсалар (чиқиндилар, тикан, хас ва бадбўй нарсалар) олиб ташлашни топдим (Муслим, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Таҳорат ва поклик барча ибодатларнинг асосидир. Бинобарин, мўминнинг руҳий меърожи ва диннинг рукни ҳисобланмиш намоз ҳам фақат ва фақат поклик билан тўкис бўлади. Бу борада суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деган: "Саримсоқ ёки пиёз еган киши жамоатимизга қўшилишдан сақлансин" (Бухорий ва Муслим ривояти).    

Албатта, бу Ислом дини саримсоқ ва пиёзни истеъмол қилишдан қайтарган, дегани эмас. Гап бу иккисини егандан кейин оғиздан чиқадиган ва атрофдагиларнинг роҳатини бузадиган ҳид ҳақида бормоқда.

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) қилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дея марҳамат қилган: "Кимки бу гиёҳдан, яъни саримсоқ еган  бўлса, масжидларимизга ва бизга яқин келмасин". Ривоят қилувчи айтади: Жобир (р.а.)га "Бу гиёҳни айтишдан мақсадлари нима эди?"- дедим. Хом саримсоқ дейилганда унинг бадбўй ҳидидан бошқа нарса назарда тутилган, деб ўйламайман.

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) қилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деган: "Кимки саримсоқ ёки пиёз еган бўлса, бизга яқин келмасин" ва ёки "масжидимизга келмай, ўз уйида ўтирсин" деган. Аллоҳнинг Расули(с.а.в.)га сабзавот пиширилган қозонни келтиришди, ҳидини билгач, "Қозонда нима бор?" деб сўради. Қозондаги егуликнинг таркиби ҳақида маълумот беришгач, яқинларида турган кишига "Уни яқинроқ келтир" деди. Қозондагини кўриб, уни ейишни истамади ва у кишига "Сен еявер, зеро, мен сен муножот қилмайдиган Зотга муножот қиламан" деди.

Бинобарин, ўзида иситма ва томоқ оғриғини ҳис қилган кишилар соғайгунларича масжид ва одам гавжум бўладиган жамоат жойларига боришдан тийилишлари керак. 

Модомики, Пайғамбар (с.а.в.) саримсоқ, пиёз ва бадбўй ҳидли овқатларни еган кишиларга одамлардан масофа сақлашни тавсия қилган экан, тана ҳарорати кўтарилган ва томоғи оғриган кишилар диндорлик масъулияти ва иймоний вожибдан келиб чиқиб, жамоат намози ва серодам жойларга бормасликлари зарур. Акс ҳолда, ҳадисда келтирилганидек, бунга риоя қилмаган кишилар гуноҳкор бўладилар. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) ривоят қилади: Расуллоҳдан (с.а.в.) "Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди" деганини эшитдим.

Юқорида тилга олинган далиллардан маълум бўладики, тозалик ва поклик муқаддас Ислом динининг муҳим вожибларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, ҳар бир мусулмон тоати қабул қилиниб, Аллоҳнинг наздида ва халқ олдида севимли бўлишни истаса, тозалик ва покликка жиддий эътибор қаратиши лозим.   

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Конспиратор

 

Кўзларимиз нимқоронғиликка кўниккандан кейин ҳужра ичкарисида озғиндан келган кампирнинг миқтигина жуссаси кўринди. Унинг қорачадан келган ориқ юзларидаги ажинлар бўртиб чиққанди. У муштдеккина, хотиржам, бамисоли сояга ўхшаб кетарди. Агар унинг бошида кўпчилик кекса лақай аёллари бошига олиб юрадиган минорага ўхшаш дўмпайган бош кийими бўлмаганда, биз уни пайқамаган бўлардик.

Муфассал...

ЁШЛАР ТЕРМАСИ «D» ГУРУҲИДА

 

Илгари маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 18 октябр-4 ноябр кунлари Индонезиянинг Жакарта, Бекаси, Сикаранг, Сибинанг ва Бандунг шаҳарларида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири бўлиб ўтади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990970

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478383
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4311
4027
21996
7426653
100027
114875
7478383

Сизнинг IPнгиз: 52.15.217.86
Бугун: 23-11-2024 17:37:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015