Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2690
Печат

 

r ergash 2018МЕНИ ОШИҚ АЙЛАГИН, РОББИМ

Бегонаман гўё даҳрингга,

Ғариблардек маҳзундир қалбим.

Яратганинг ҳар не борингга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

Муҳтождирман бир меҳрибонга,

Бўлса дейман устоз, мураббим.

Қалбида нур бўлган инсонга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

Қуръондаги нурли сўзингга

Боқиб топдим қайда меҳробим.

Кўнглим қўмсар ёлғиз ўзингга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

МЕН САЙЁҲМАН

 

Мен сайёҳман, йўлдаман доим,

Бу кенг олам аро саргашта.

Пешонамга буюк Худойим

Битмиш, нетай, шундайин кашта.

 

Мен сайёҳман, кезиб излайман,

Кўргулигим кўриб бўлгунча.

Тангрим берган ўроғим билан

Ўргулигим ўриб бўлгунча.

 

Мен сайёҳман, дилда ангиза –

Ҳақиқатни топмоққа келган.

Ҳақиқатнинг оппоқ, покиза,

Эҳромини ўпмоққа келган.

 

Мен сайёҳман…

ОТАМДАН ҚОЛГАН ТУТ

 

Ҳовлимда бир тут бор, отамдан қолган,

Ҳар тонгим ўтади шу тутга боқиб.

Гўё отам руҳи шу тутда қолган,

Тургандек Тангримга шукрона ўқиб.

 

Ҳар йил тут пишиғи чоғида шу тут,

Шохларин бошимга эгиб бемалол.

Гоҳида дегандек бўлар: -Эсда тут –

Болдан ширин эрур луқмаи ҳалол.

 

Ёзнинг чилласида Ҳумо қушидай,

Қанот ёзиб ташлар бошимга соя.

Этиб жуссамни тоғлар тўшидай,

Изғирин еллардан этар ҳимоя.

 

Ҳар тонг қушлар келиб, шу тут шохига,

Ёқимли бир куйни этарлар хониш.

Билмам, ҳамд йўлларми Олам шоҳига,

Ё отам руҳига ўқирми олқиш.

 

Мана, кўп йилларким, отамнинг тути,

Савлат тўкиб турар ғариб бошимда.

Ташвишларга қолсам, отамдек худди

Сабру тоқат тилаб турар дошимга.

 

Ҳовлимда бир тут бор, отамдан қолган…

 

ОНАМНИ ЭСЛАБ

 

Онажон! Соғиндим, соғиндим ғоят,

Ҳовлимдан излайди, изларинг кўзим.

Пойи қадамингда кўрганим – жаннат

Васфингни этмоққа ожиздир сўзим.

Онажон! Бағрингда кўрганда ўзим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

Онажон! Соғиндим сиғмайин танга,

Соғиндим меҳрдан битган жаҳонинг.

Менга сендек она ато этганга,

Бугун ато этган қалбим ўғлонинг.

Онажон! Кўксингга босганда юзим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

Онажон! Севаман, сени эсласам,

Сенга доя бўлган шу ер-самони.

Бу фоний дунёга кела олмасам,

Сева билмас эдим боқий дунёни.

Онажон! Ёдингни эслаган кезим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

ТЎРТЛИКЛАР

 

Дунёнинг тубини кўрмоқчи бўлсанг,

Қалбингдан дарча очиб қўй, дўстим.

Бир комил инсонни учратиб қолсанг,

-Худонинг дўсти, - деб қучиб қўй, дўстим.

 

***

Ҳақ ишқи ўтида ўзин ёққанлар,

Чидар бошга тушган ҳар не жабрга,

Оламга нафс кўзи ила боққанлар

Ўхшайди мисоли санги қабрга.

 

***

Дўзахийни жаннатий деб мақтамоқ,

Бажо этмоқ эрур фармони томоқ.

Нафсга асир бўлиб, виждони куйган,

Эрур шайтон ила иноқ – ҳамтовоқ.

 

***

Хўрозлар қичқирар: -Тонг отди! - дея

-Тангрим ризқимизни тарқатди, - дея,

-Туринглар, қаранглар ажаб воқеа –

Худосизлар дили тош қотди! - дея.

 

***

Кимдир битикларни ўқиган чоғда,

Гул-гул очилмаса инсоф-иймони.

Демак, гулламабди ҳақиқат боғда,

Беҳуда қуримиш килк - сиёҳдони.

 

Рустам Эргаш, Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

Пахтазорда зарбдор меҳнатнинг 60 куни

 

Бохтар шаҳрининг «Қўрғон» тепалиги ёнидаги майдончада жорий йил пахта ҳосилини жамғариш бўйича биринчи 15 кунлик жамбаст қилинди. Бу ҳақда вилоят раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими хабар берди.

Вилоят раиси Қурбон Ҳакимзоданинг ташаббуси билан дала меҳнаткашларини қадрлаш ҳамда вилоят пахтакорларини ҳавасманд қилиш мақсадида, вилоят шаҳар ва ноҳиялари ўртасида меҳнат мусобақаси жорий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2598258

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10296727
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4861
5604
22156
10210212
32239
161581
10296727

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 21:58:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015