Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳақида гап кетганда, икки биродар - тожик ва ўзбек халқлари алоқаларининг асрлар қаърига бориб туташувчи тарихи кўз ўнгимизда гавдаланади. Агар ушбу тарихга ибрат кўзи билан қарайдиган бўлсак, ўртадаги муносабатларнинг энг яхши ва бахтли дамлари бу - халқлар ўзаро тинчлигу дўстлик ҳамда меҳрибонлигу хайрхоҳликда яшаган онлари бўлганлигини
кўришимиз мумкин.
Нафақат, халқлар тарихи, балки илм, маданият, икки халқнинг буюк аждодлари ўртасидаги дўстона муносабатлар тарихи ҳам бугунги авлод учун ибрат намунасидир. Риёзиёт, астрономиядан тортиб фалсафа-ю руҳшуносликкача бўлган кўпгина аниқ фанлар соҳасида минтақа олимлари ўз замонаси илми учун хизмат қилиб, унинг мустаҳкам пойдеворини яратиб беришган. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий ўртасидаги биродарлик, устоз-шогирдлик, ўзаро юксак эҳтиром икки қўшни халқ дўстлигининг олий намунасидир. Шунингдек, ушбу дўстлик икки томон учун ҳам манфаат келтириб, миллатлараро илм, адабиёт ва маданият ривожига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин.
Йиллар ўтиши билан буюклар томонидан қўйилган мустаҳкам пойдевор дўстликнинг муҳташам қасрини янгидан бунёд этиш лозимлигига ундади.
Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ва Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон билан мулоқоту музокаралари икки мамлакат дўстлигу биродарлигининг янги тарихида қувончли ва унутилмас воқеага айланди. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг нутқида икки мамлакат муносабатларидаги умидли уфқлар очилаётгани таъкидлаб ўтилди: -Халқларимизни кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро эҳтиром анъаналари боғлаб туради. Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик Тожикистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Бўлиб ўтган музокаралар жараёнида эришилган келишувларимиз эса, кўп жиҳатдан тарихий хусусиятга эгадир. Улар Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларини босқичма-босқич янги даражага кўтариш учун асос ва ишончли пойдевор яратади.
Икки биродар мамлакат президентларининг ҳар бир сўзида эҳтиром, ишонч ва самимийлик зоҳир эди: -Биз Сизнинг муштаракликдаги дўстлик ва самарали муҳитни яратиш борасидаги ташаббусингизни самимий қабул қилдик. Зеро, улар бизнинг мақсадларимизга тўлиқ мувофиқдир, - деди Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон.
Мамлакатларимиз давлат чегарасидаги тўққизта назорат-ўтказиш нуқталари очилган тарихий ва унутилмас кун, ҳақиқатдан ҳам, халқлар дўстлиги байрамига айланиб кетди. Икки халқ миллий манфаатларига тўлиқ жавоб берадиган бундай қувончли воқеа йигирма олти йил давомида юз бермаган эди. Қаранг, одамлар президентларнинг ушбу ташаббусини қанчалик хурсандчилик билан кутиб олишди. Она фарзанднинг, ака сингилнинг дийдорига етишди, қариндош-уруғ яна бирлашди. Икки қардош эл учун бундан ортиқ бахт борми? Чегаралар очилиши билан алоқа ва борди-келдилар қайтадан тикланди. Орадан кўп ўтмай, ушбу илиқ муносабатлар баракати чегара ноҳияларига ҳам етиб келди. Қўшничилик олди-бердилари бозорлардаги нархни пасайтирди ва бу ҳам томонлар манфаати учундир.
Шодлик, орзу-ю умидлар-ла деймиз: дўстлигу муҳаббат, аҳллигу хайрхоҳлик карвони йўлинг оқ бўлсин, зеро, сен билан яшаш ёқимли ва чиройлидир! Ушбу дўстлик паноҳидаги икки халқ ҳаёти тинч-осуда бўлсин! Зеро, дўстлик бўлган жойда аҳллигу хайрхоҳлик одамларни зафарлар сари бошлайди.
ТОЖИГУ ЎЗБЕК
Бир иймоннинг пайванди,
фарзанди мусулмонмиз,
Ўзбегу тожик эмас, парвардаи бир нонмиз.
Бир чеҳрада икки кўз, бир сойда икки соҳил,
Бир уйда икки устун ва ёки жуфт айвонмиз.
Ҳамсоя-ю қисматдош, ҳамхона-ю исматдош,
Борлиқ аро қоришган бир тан ила бир жонмиз.
Шаҳринг менинг шаҳримдир,
наҳринг менинг наҳримдир,
Умум мозор ичинда, ўлсак агар, ниҳонмиз.
Бир уй-у тўйимиз ҳам, сурату сийратимиз,
Бир орзу қўш қаноти, парвозига дармонмиз.
Қўшилса, сувни сувдан ким қайта ажратолгай?
Бир бўлган икки дарё мисоли шан, равонмиз.
Кошкийди бормас эрсак "сен" бирла "мен"га асло,
Йўқ эрса, ўт чиқарким, ҳузурида хазонмиз.
Қон бирла қоришурмиз гар кийна келса устун,
Меҳру вафо билан ё диллари гулистонмиз.
Қўл беришиб, ҳамиша бирга бўлиш - саодат,
Бир байтда икки мисра мисоли ҳаминонмиз.
Меҳр дарахти, эй дўст, қон бирла қондирилмас,
Дил софлиги билан биз истиқболга равонмиз.
Камол Насрулло, Тожикистон
Халқ шоири.
Жамшид Пиримов портретига чизгилар
Оғир карвон устоз...
Баҳорнинг илиқ нафаси эсиб, кайфиятингиз кўтарилади. Текис асфалтда маршрутка гўё учиб кетяпти. Шаҳар ва қишлоқларда, йўл четида бажарилаётган бунёдкорлик, ободончилик ишларини кўриб, кўзларингиз қувонади. Ҳаётда гўё уйғонишу жонланиш. Ҳамма кўчада, дарвозаси олдида иш билан банд. Шоир айтганидек:
Муфассал...
16 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари билан танишиш, бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Бохтар ноҳиясига ташриф буюрди.
Раҳбарият, фаоллар, маориф ва маданият арбоблари, ёшлар намояндалари
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015