Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1932
Печат

 

b fayzullozoda 2018Қишлоқ жамоатимиз аҳолиси барча тожикистонликлар қаторида мустақил юртимизнинг равнақи йўлида ҳалол меҳнат этагини тутганлар. Юртимизда ҳукмрон осойишталик, истиқлол ютуқлари, фаровон турмуш уларнинг ҳар бирининг юрагида ватанпарварлик ҳиссини жўштириб, янги меҳнат зафарлари сари ундаётганлиги ободончиликка замина яратмоқда.

Жорий йилнинг октябр ойида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ноҳиямизга ташриф буюриб, аҳоли турмуш даражаси билан яқиндан танишди ҳамда бир қатор янги иншоотларни очди. Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан бунёд этилаётган иншоотлар қаторида қишлоқ жамоатимиз ҳудудида гилам тўқиш корхонаси фаолиятини муҳтарам Президентимиз расман бошлаб берганлигидан биз - ғўлакандозликлар ифтихор ҳиссини туйдик. Албатта, юбилейга атаб яна бир қатор иншоотларни фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз.

Ноҳиямиз аҳолиси учун 16 ноябр - Президент айёми қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Ўша куни давлатимиз сарвари мамлакатимиз учун ҳаётан муҳим иншоот - "Роғун" ГЭСининг биринчи агрегатини ишга туширганлиги муносабати билан қишлоқ жамоатимиз ҳудудида бошланган тантаналар ноҳия маркази - Меҳробод шаҳарчасидаги сайлларга уланиб кетди. Ҳар биримиз минтақа учун муҳим аҳамиятли гидроиншоотнинг биринчи агрегати ишга тушганлигини ўзимизнинг ютуғимиз ҳисобладик. Мамлакатимиз Президенти иштирокида Меҳробод шаҳарчаси марказида фойдаланишга топширилган Давлат байроғи мажмуаси майдонида катта тантана уюштирилиб, унда ноҳия раиси Комилжон Салимзода ва бошқа меҳнат фахрийларининг сўзга чиқиши байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ғўлакандозликларга бунёдкорлик ва эзгу ишларга бош қўшиш икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Тожикистон Пахта устаси, собиқ Ленин номли жамоа хўжалиги раиси, марҳум Абдуғафур ота Саматовдан мерос, десак янглишмаймиз. Ота бошлаб берган ободончилик ишлари бугун қишлоқ жамоатимиздаги барча деҳқон хўжаликлари, ташкилот ва муассасалар, ўрта умумтаълим муассасалари, болалар боғчалари, ҳатто, ҳар бир хонадонда изчил давом эттирилмоқда.

Қишлоқ жамоатимиз аҳли "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга келтириш тўғрисида"ги ва "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонунлари моҳиятини яхши англаб етиб, уларни ҳаётга татбиқ этганлар. Ноҳия раиси Комилжон Салимзоданинг бевосита ғамхўрлиги, саъй-ҳаракатлари билан кузги ҳарбий даъват ҳам муваффақиятли якунланди. Бу ёшларимизнинг ватанпарварлик ҳиссида тарбияланаётганликлари натижасидир. Ноҳия ҳукумати томонидан ҳарбий хизматга отланаётган йигитларнинг рағбатлантирилиши эса, она Ватан хизматига кўнгилли отланаётган ёшлар сафининг ошиб боришига замина яратмоқда.

Қишлоқ жамоатимиз аҳолиси азалдан маънавий етуклик билан ажралиб келади. Республикамиз барча даврий матбуотлари қаторида Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашрияси - "Халқ овози" газетасига обуна бўлишда ғўлакандозликлар фаоллиги кўзга ташланади. Севимли газетамизнинг мазмун ва мундарижаси ранг-баранглиги, ўқимишлилиги ва мақолалар долзарблиги унинг муштарийлари сони ошиб боришини таъминламоқда. Келгуси йил учун "Халқ овози" газетасига обуна кўнгилдагидек бўлишига ишонч бор. Газетада мунтазам бериб борилаётган мақолалар, спорт ва ижтимоий-сиёсий, халқаро воқеаларга оид тезкор хабарлар, газета саҳифаларидан ўрин олаётган бадиий битиклар ҳар бир ўқувчини ўзига жалб қилиши турган гап. Қолаверса, ҳаётан муҳим қонунлар, сиёсий воқеалар моҳиятини кўпчиликка етказишда газетанинг аҳамияти катта эканлиги табиий. Қўшни республикалар билан дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишида ҳам севимли газетамиз - "Халқ овози"нинг хизматлари беқиёс эканлигини таъкидлашни истардим.

Жаббор Расулов ноҳияси "Ғўлакандоз" қишлоқ жамоати аҳолиси Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик юбилейини катта меҳнат ютуқлари билан кутиб олишни мақсад қилишган. Эзгу ниятлиларнинг ҳамиша юзлари ёруғ бўлади, иншооллоҳ.

Бахтиёр Файзуллозода,

Жаббор Расулов ноҳиясининг "Ғўлакандоз" қишлоқ жамоати раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2559376

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10117595
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1910
5837
35003
10039118
14688
138877
10117595

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 04-10-2026 12:18:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015