Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2450
Печат

 

futbbollБош мураббий Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон терма жамоаси декабр ойида Яман, Уммон ва Баҳрайн термаларига қарши бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирди.

Бу ҳақда Тожикистон футбол федерациясидаги манба хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, мамлакатимиз бош жамоаси 9 декабр куни

Яман, 13 декабрда Уммон ва бир ҳафтадан сўнг, яъни 20 декабрда Баҳрайн термалари билан беллашади.

Ўртоқлик учрашувлари «Жаҳон чемпионати - 2022» турнирининг саралаш босқичига тайёргарлик ўқув-машғулотлари вазифасини ўтайди.

 

«ПАНЖШЕР» ОЛИЙ ЛИГАДА ҚОЛДИ

Олий лига жамоалари ўртасидаги Тожикистон чемпионати турнир жадвалининг еттинчи поғонасини эгаллаган Жалолиддин Балхий ноҳиясининг «Панжшер» ҳамда биринчи лига жамоалари ўртасида кумуш медал совриндори Хўжанд шаҳрининг «Эсхата» жамоалари олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун «тўқнаш» учрашувларини ўтказди.

Жалолиддин Балхий ноҳиясидаги марказий стадионда бўлиб ўтган жавоб учрашувида майдон эгалари йирик - 5:2 ҳисобида устунликка эришишди.

Илгари Хўжанд шаҳридаги «Тожикистон мустақиллигининг XX йиллиги» ўйингоҳида ўтказилган дастлабки учрашувда ҳам Рустам Хожаев шогирдлари 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Шундай қилиб, «Панжшер» жамоаси олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Олий лига Низомномасига асосан, ҳар йили мавсум охирида юқори дивизион турнир жадвалининг еттинчи ва биринчи лигада иккинчи ўринни ишғол этган жамоалар олий лига аъзолиги ҳуқуқига эга бўлиши учун «тўқнаш» келади.

 

------------   Футзал   ------------

МАСТЧОҲДА ЯНГИ СПОРТ МАЙДОНИ

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Мастчоҳ ноҳиясига қилган иш сафари жараёнида «Палдорак» қишлоқ жамоати ҳудудида янги спорт майдончасини фойдаланишга топширди.

Майдонлар мини-футбол ва волейбол турлари билан шуғулланишга мўлжалланган.

Янги спорт майдонларини қуришдан мақсад: ноҳияда спортнинг мазкур турларини равнақ топдириш ва ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этишдир.

Вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан спорт заллари ҳамда майдончалари, стадионлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.

 

======   Жаҳонда   ======

------------   Бокс   ------------

РОССИЯ ВАКИЛИ ЗАФАР ҚУЧДИ

Америка Қўшма Штатларида навбатдаги касбий бокс кечаси бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жанги WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун кечди.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони, россиялик Димитрий Бивол ва чемпионликка даъвогар, канадалик Жуан Паскаллар рингга кўтарилишди.

Муштлашув белгиланган 12 раунд давом этди. Жангнинг барча уч дақиқалик қисмларида россиялик чарм қўлқоп устаси назоратни ўз қўлида ушлаб турди.

Канадалик боксчи ҳар қанча уринмасин, Димитрий Бивол зарбаларига муносиб жавоб қайтара олмади.

Натижада, ён ҳакамлар бир овоздан Россия вакилини ғолиб, деб эълон қилишди.

Бу муштлашув Биволнинг иккинчи ҳимоя жанги бўлиб, у олдингисида ҳам зафар қучган эди.

 

------------   Футбол   ------------

«ПАЛМЕЙРАС» - БРАЗИЛИЯ ЧЕМПИОНИ

Мамлакат чемпионатининг 37-турида сафарда учрашув ўтказган «Палмейрас» жамоаси «Васко да Гама» клубини кичик-1:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан илгари чемпионлик унвонига сазовор бўлди.

Бу клубнинг ўз тарихида ўнинчи марта Бразилия чемпионатида ғолиб чиқишидир.

«Олтин гол»га ўйиннинг 72-дақиқасида жамоа аъзоси Дейверсон муаллифлик қилди.

Луис Фелипе Сколари бошқарувидаги жамоа уч марта Бразилия кубогини қўлга киритган. Бир марта Жанубий Америка клубларининг нуфузли турнири «Либертадорес кубоги»да ғолиб чиққан.

Чемпионатнинг сўнгги турида «Палмейрас» «Виктория» жамоасига қарши майдонга тушади.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қаҳратонда бойчечаклар очилди

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Яқинда бир воқеанинг шоҳиди бўлдим: қарғалар эски мозор устида фарёд

Муфассал...

Сир-Зарафшон илҳомлари

 

Суғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2436854

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9715149
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3604
5858
26367
9654609
82232
132053
9715149

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.79
Бугун: 19-06-2026 18:13:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015