Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Март 2019 Кӯришлар: 1883
Печат

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

sen 2019Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Оилаларнинг бузилиши сабабларидан бири – зўравонлик масаласига тўхталсак. Бу йўналишда юртимизда «Тожикистон Республикасида 2014-2023 йиллар учун оилада зўравонлик олдини олиш давлат дастури» ишлаб чиқилган бўлиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Унда ёшларни эрта уйлантириш ёки турмушга узатиш, уларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликлари, уларнинг ота-оналарига молиявий қарам бўлишлари, меҳнат муҳожирлиги, яқин қариндошларнинг аралашуви ва оилавий зўравонлик оилалар бузилишининг асосий сабаблари сифатида кўрсатиб ўтилган.

Оилалар бузилишининг олдини олиш йўлида мунтазам иш олиб борилаётганига қарамасдан, бу кўрсаткич камаймаяпти. Ўтган йили Тожикистонда 82 минг 556та (2017 йили 78 минг 757)та никоҳ қайдга олинган бўлса, ажралишлар сони ошиб, 11 мингдан зиёдни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017 йили 10 минг 100тага баравар эди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитети раиси Идигул Қосимзоданинг яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд қилишича, ажралишларга, биринчи ўринда, ижтимоий-иқтисодий шароит, муҳожирлик, сўнгра қариндош-уруғларнинг аралашувлари ва бошқалар сабаб бўлмоқда.

«Комитет ходимлари оилалар, олий таълим муассасаларида студентлар билан анъанавий тожик оиласи қадриятлари ва анъаналари ҳақида мунтазам тушунтириш суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказиб, шу билан бирга, ажралишлар олдини олишга ҳаракат қилишмоқда»,- деди Идигул Қосимзода.

Комитет ҳуқуқий бўлими мудири Сафаргул Бухориева оиладаги зўравонлик ва аҳолининг иқтисодий мушкулликлари ажралишлар асосий сабаби эканлигини айтди.

Ҳисобот даврида Хотин-қизлар ва оила комитетига мурожаат қилган ажралиш арафасидаги оилалардан 100дан зиёди сақлаб қолиниб, бугун комитет назорати остида турибди. Лекин бу 11 минг ажралиш ҳолатида жуда кам кўрсаткич ҳисобланади.

Оила бузилгандан кейин хотин киши ҳар томонлама мушкул аҳволда қолади. Боқувчисини йўқотиш, фарзандлари бир ўзининг қарамоғида қолиши билан бирга, яшаш манзилисиз ҳам қолиши мумкин.

Шу йўналишда эр-хотин ажрашганда бола манфаатини инобатга олган ҳолда, аёлни собиқ эрининг уйида жойлаштириш йўлга қўйилган. Шунингдек, эркак агар уч ой мобайнида алимент тўламай келса, унга нисбатан жиноий иш очилади.

Матбуот анжуманида ўтган йили 236 нафар аёл ўз жонига қасд қилгани қайд қилинди. Бунга аксар ҳолларда оилавий жанжаллар сабаб бўлган. Бунда оиладаги зўравонлик биринчи ўринда туриши аниқ. Аслида аёллар ўз жонларига қасд қилганликлари сабабини ҳуқуқ муҳофазаси органлари ўрганиб чиқишлари керак. Лекин Хотин-қизлар ва оила комитети ўз фаолиятидан келиб чиқиб, бу масалага бетараф қараб туролмайди.

Аёлларнинг турли жиноятларга қўл уриб, озодликдан маҳрум этилишларига ҳам оиладаги носоғлом муҳит сабаб бўлади. Бугунги кунда 307 нафар аёл ахлоқ тузатиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган бўлиб, комитет намояндалари ҳар йили улар аҳволидан хабар олади ва суҳбатлар ўтказади. Шунингдек, 43 нафар аёл Сурия ва Ироқ қамоқхоналарида сақланмоқда. Бу аёллар ҳам ўз ихтиёрлари билан хорижий давлатларга кетишмаган. Уларнинг кўпчилиги турмуш ўртоқларининг «гапидан чиқолмаганлик»лари учун кетишган бўлиб, бугунги кунда оғир жиноятларга қўл урган шахс сифатида хорижий давлатлар қамоқхоналарида қолишмоқда.

Матбуот анжуманида комитет томонидан ҳисобот даврида Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида», «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя этиш, Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, оила устуворлиги ва жамият соғломлиги, миллий маданият ва либосларни тарғиб этиш, ёшларнинг экстремистик партия ва ҳаракатларга киришларининг ҳамда бегона маданият тарғиботи олдини олиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мамлакат шаҳру ноҳияларида 47та давра столлари ва конференциялар, 180дан зиёд учрашув ва мулоқотлар, 42та ўқув семинарлари ва тренинглари, бир қатор маданий, маърифий-ахборот тадбирлари ташкил этилгани қайд қилинди.

Шунингдек, оила қургандан кейин хотинидан ҳижоб кийиб юришини талаб қилиш ва у ёки бу нарсадан фойдаланишни тақиқлаш ҳам оилавий зўравонликнинг бир турига киради. Аёл киши ўзи истамаса ҳам, оиласида жанжал чиқмаслиги учун эрининг айтганини қилишга мажбур бўлади.

Комитет томонидан миллий либосларни тарғиб этиш йўлида олиб борилган ишлар ҳақида гап кетганида, комитетнинг ушбу ишга масъул ходими: «Бегона маданиятга эргашган аёлларимиз бошдан-оёқ қоп-қора кийина бошлашди. Биз аёлларимиз билан ўтказган суҳбатларимизда уларга: «Бошяланг юринглар», - дея рўмолларини юлиб олаётганимиз йўқ. Фақат уларга: «Рўмолларингизни тожикона ўранг»,- деган тавсияни бераяпмиз. Ёши ўтиб қолган аёлларга, «Рўмолларингизни тожикона ўранг», десак, «Тожикона рўмол ўраш қандай бўлади?»- деб сўрашади. Аёлларимиз миллий қадриятларимизни эҳтиром этувчи, сақловчи ва келгуси авлод учун мерос қолдирувчи бўлишлари керак. Ўз миллий қадриятларини унутган аёлларимиздан эртанги кун нимани кутишимиз мумкин?- дея жавоб беришди.

Хўш, оиладаги зўравонлик кўринишлари қандай бўлади?

Илмий манбаларга асосланадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборат:

* эрнинг хотинга;

* хотиннинг эрга;

* ота-оналарнинг бири ёки иккаласининг болаларга;

* катта болаларнинг кичикларига нисбатан;

* бир оила аъзоларининг бошқаларга нисбатан зўравонликлари.

Оиланинг ҳимояга энг муҳтож аъзолари – аёллар, болалар, нуроний кишилар ва ногиронлар аксарият ҳолатларда зўравонлик қурбонига айланишади. Лекин оилавий зўравонликка дуч келганларнинг 70 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.

Оиладаги зўравонлик ҳам бир қатор турларга бўлинади:

Жисмоний. Оила аъзосига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш: тепиш, туртиш, уришда кузатилади.

Жинсий. Бу кенг ва исботлаш қийин бўлган тушунча.

Иқтисодий. Қоидага биноан, пулни тақсимлаш назорати ва оила аъзоларининг бошқасига ҳисобот беришида кузатилади. Бундай зўравонлик ишлаш, ўқишга тақиқ қўйишда ҳам кузатилади.

Руҳий. Зўравонликнинг бу кўриниши турли шакл: қўпол ва яхшилаб ўйлаб кўрилмаган ҳақоратдан тортиб, бировининг камчилигини айёрона ва тадбиркорлик билан сингдиришда намоён бўлади. Бунинг устига, бундай таъналар ўз камчиликларини яшириш учун ҳам айтилади. У «Сен билан фақат мен яшашим мумкин», «Менсиз ҳаётинг нима кечганини кўрардим» ва ҳоказо гаплари билан одамни руҳан эзишда давом этади.

Одатда аёлларимиз бир куни инсоф кириб қолар, деган умидда турмушларини давом эттираверишади.

Аёлнинг золим эркак билан турмуш кечираётгани белгилари

- эркак аёлни моддий томондан қарам қилиб қўяди;

- мунтазам камситади, ташқи кўриниши – семизлиги, ориқлиги, чиройли эмаслиги… ва ҳоказоларга нисбатан «ҳақиқат»ни айтади. Бу гапларни «ўз-ўзини такомиллаштириши» учун айтаётганини таъкидлашни унутмайди;

- доимо аёлни айблайди: «Овқатни бемаза тайёрлабсан», «Олдимга косани тақиллатиб қўйдинг», «Менга бошқача қарадинг», «Ишдан келганимда яхши кутиб олмадинг» ва ҳоказолар;

- рашк қилади, аксар ҳолатларда асоссиз рашк. Алоҳида пайтларда аёлнинг ўзига оро бериши, одамлар олдида табассум қилиши, бошқалар билан гаплашиш у ёқда турсин, ҳатто, саломлашишини ҳам тақиқлайди;

- аёлнинг муваффақиятларини кўра олмайди;

- кайфияти ёмон бўлса ёки иш жойида бирон муаммо чиқса, ўчини хотинидан олади;

Бундай кишилар билан яшаган аёллар ўзларини тез кунларда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ишонтириб келишади. Эркакларнинг бу қўполликларини ўзларича қуйидаги иборалар билан оқлашади ҳам:

«Муҳаббат ҳаммасини ўзгартиради». Афсус, бу бундай кишилар учун эмас, чунки у фақат ўзини севади.

«Аёл киши оиласи учун чидаши керак». «Абадий қурбон» ролида бўлишни ёқтирадиган аёллар бор ва бу уларнинг танлови. Улар сирасига кирмайдиган аёл ҳаёт бир марта берилиши ва уни қандай яшашни ўзи ҳал этишини унутмаслиги керак.

«Боланинг отаси, бизнинг эса оиламиз бўлиши керак». Бу айни ҳақиқат. Аммо оила – бу фарзандлар учун намуна бўлиши керак.

Юқорида оиладаги зўравонлик ҳақида озми-кўпми, маълумот бериб ўтдик.

Оилавий зўравонликка рўпара келган аёл нима қилиши керак?

- сукут сақламаслиги, ёрдам сўрашга қарор қилиши;

- агар кетишга қарор қилса, ҳеч қачон қайтмаслиги;

- бу воқеа нима учун ўзи билан юз берганини таҳлил қилиши;

- Хотин-қизлар ва оила комитетининг жойлардаги масъул ходимларига, ҳуқуқ муҳофазаси органлари, яқинларига мурожаат қилиши керак.

Юртимизда татбиқ этилаётган «Тожикистон Республикасида 2014-2023 йиллар учун оилада зўравонлик олдини олиш давлат дастури»нинг 29-бобида таъкидланишича, ушбу ҳужжат келгусида шундай натижаларни бериши керак:

- оила аъзоларининг тенгҳуқуқлилиги ва уларнинг ҳуқуқлари риояси таъминланади;

- жамиятнинг оиладаги зўравонликка муносабати ўзгариб, жамиятнинг турли қатлами уни бартараф этиш учун тадбирлар қабул қилади;

- тегишли тузилмаларнинг оилада зўравонликнинг олдини олиш ва ошкор этишга оид ижтимоий шериклик механизми аниқланади ҳамда татбиқ этилади;

- Тожикистон Республикасининг оилада зўравонлик олдини олиш масаласига оид қонунчилиги такомиллаштирилади;

- республика миқёсида оилада зўравонлик даражаси пасаяди;

- оилада зўравонликка оид ягона статистика махсус ғазнаси таъсис этилади;

- амал қилувчи иш бирликлари ва назарда тутилган маблағлар доирасида ёрдам кўрсатиш марказлари, бутун республикада оилавий зўравонликдан жабр кўрганлар учун тиббий-ижтимоий марказлар ва бўлимлар таъсис этилади;

- оилаларда руҳий муносабатлар яхшиланиб, уларнинг ижтимоий даражаси юксалтирилади;

- фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти юксалтирилиб, болалар ҳуқуқий ҳимояси таъминланади.

Юқоридаги дастур ҳаётга татбиқ этилишига мамлакат ҳар бир фуқароси ўз ҳиссасини қўшиши, оиладаги зўравонликка бефарқ қарамаслиги керак. Зеро, соғлом оила муҳитида соғлом фикрли фарзандлар вояга етади.

 

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

РАМАЗОН – НУР ВА ГЎЗАЛЛИК ОЙИ

 

Рамазон  - яхшилик ва поклик ойи. Рамазон -  гўзал хотиралар ойи. Бунда минг ойданда яхши Қадр кечаси мавжуд. Рамазон инсон қалбини чексиз нурга тўлдиради. Агар ҳаёт  яшаш билан курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини  англаш ойидир. Бутун умр жисми учун бўлса, бу инсон руҳига озиқа беради. Дунёдаги барча курашлар ва адоватлар бир томон бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир…

Муфассал...

Таассуб ва манманликдан қутулиш

 

Ёхуд доимий комиссияларнинг аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантирмаётганлигининг сабаби нимада?

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан халқ маданий қадриятларининг нуфузини таъминлаш ва миллий давлатчилик асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, 2007 йилнинг 8 июнида «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу миллий қонуннинг ўн бир йиллик татбиқи давомида у миллий маданий қадриятларни ҳимоялашга асос

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990613

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477829
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3757
4027
21442
7426653
99473
114875
7477829

Сизнинг IPнгиз: 3.21.12.88
Бугун: 23-11-2024 17:00:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015