Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 2211
Печат

 

f xojimurodovaЯрим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Бор-йўғи икки ҳужрадан иборат иморатнинг ички хонасига темирхонанинг лаш-лушлари, керакли асбоб-ускуналар эҳтиётланиб, қулф солинган.

-Саидбек, дўстим. Эл-улус бошида бу кўргиликлар ҳам бор экан. Босқинчилар бугун туриб, эрта кетадиганга ўхшамайди. Нима қилсак экан, юраверамизми энди шунақа пана-пастқамда яшириниб.

-Фармонбек, мен ҳам сиз билан худди шу хусусда маслаҳатлашиб олай деб келган эдим. Ишончли хабарларга кўра, Жалолиддин Мангуберди ҳам бу яъжуж-маъжужларга бас келолмабди. Самарқанд ҳам қўлдан кетибди. Чингизнинг танобини Хўжандда Темур Малик, Самарқандда Жалолиддин Мангуберди тортиб қўйган эди. Қолган шаҳарлар жангсиз таслим бўлаётган эмиш. Мўғулларнинг сони бор, саноғи йўқ эмиш. Вазият ёмон.

-Куз ҳам яримлаб қолди, ортидан қиш. Башоратчилар шаҳар-қишлоқларда қимматчилик хавфи бор дейишмоқда.

-Э, нимасини айтасиз. Қимматчилик бўлса бўлсин, қаҳатчилик бўлмасин.

-Саидбек, қўл қовуштириб ўтиришдан фойда йўқ. Ҳозирча душманнинг қўли узун, вақтинчалик бўлса ҳам сувнинг оқимига қараб иш қилмасак бўлмайди. Отига тақа қоқтиравериб, мўғуллар ҳам жонга тегди. Душманга хизмат қилгандан кўра, оч  қолганим афзал, деб устахонани ёпдим. Қора кунга деб асраб қўйган темирларим бор. Хаёлимда пишитиб юрган режамни иним Иброҳимга  айтувдим, маъқуллади. Сиз ҳам қўллаб-қувватлайсиз деган умиддаман. Гапнинг индаллоси шуки, жўра, ўтган куни тонг қоронғусида Чоршанбе дарвозасидан қаландар кийимида уч-тўртта дўстлар билан кунботарга қараб таваккал қилиб йўлга тушдик. Йўлда учраган сарбозларни дарвешона айтиб чалғитдик. Дарё ёқалаб роса кун ботгунча йўл юриб, кўзлаган манзилимизга етиб бордик. Энағар мўғул, мағрибдан, кенгдан торга қараб қисиб келди-да, душманни машриқдан кутиб, доғда қолдик, афсус.

-Мақсадингизни тушунгандекман, агар Темур Малик аскарларидан эканимиз маълум бўлиб қолгудек бўлса, қисматимиз тайин.

-Хуллас, кўчамиз. Аввал эркаклар кетамиз, қишни омон-эсон ўтказсак, аёлларни, болаларни, қарияларни ҳам олиб кетамиз. Дарё ва тоғ оралиғи торайган жойда қўрғонқамиш, похол, шох-шаббалардан ўтовлар қурамиз. Боғлар, узумзорлар вайрон бўлибди, тиклаймиз. Қишни балиқ билан амаллармиз, эрта кўклам тут, терак, ўрик тикамиз, жийда кўпайтирамиз. Асраб қўйган темирлардан меҳнат қуроллари ясаймиз. Мудофаа учун ўқ-ёй, қилич ҳам зиён қилмайди. Қишдан беталафот чиқсак, чорвани кўпайтирамиз. Дарёнинг торайган қисмига кема ўрнатамиз. Кўпайишсак, мол-ҳолларни тоққа чиқарамиз, деҳқончилик қиладиган жойлар кўп. Ов билан шуғулланамиз. Ишлар юришиб, қўшин тузсак, ҳарбий машқларни ўша ерда ўтказамиз. Темур Малик билан алоқани тиклаймиз, бирлашамиз.

-Жуда тўғри ўйлабсиз, албатта, бизга эргашадиганлар топилади. Ишора кутиб турганлар қанча. Фармонбек, хабарингиз бўлдими-йўқми, шаҳарнинг манаман деган ишбилармон, савдогар, баққоллари, шоиру-шуаролари, фозилу фузалолари ҳукм сураётган ноҳақликларга чидолмай, қулоқларининг тинчини кўзлаб, бошқа юртларга паноҳ излаб кўчиб кетмоқдалар.

-Ҳаммасидан хабарим бор, мана шу азиз жойларда ота-боболаримизнинг, оналаримизнинг хоки ётибди. Шу ерда туғилдик, киндик қонимиз шу тупроққа тўкилди. Еб-ичдик, кийдик, униб-ўсдик, бола-чақа қилдик. Тўрт мучалимиз соғ бўла туриб, қўлимиздан бир иш келиб турганда,  тузлиққа тупуриб, юрт бошига иш тушганда, ўзни четга олиб  қочиб кетсак, эрта  ҳамюртларимизнинг юзига қандай қараймиз. Қарилар, гўдаклар, аёллар увол, нон, сув увол. Ватан хоки ҳам топталса увол. Ватан – муқаддас, Саидбек.

-Ҳақсиз, ҳеч қаерга кетмаймиз. Она-тупроғимизни ёвларга топтатиб қўймаймиз, вақтинча чекинамиз. Йиғинамиз, хабарлашамиз, бирлашамиз, пайт пойлаб, душманни, албатта, она шаҳримиздан қувиб чиқарамиз. Дориломон кунлар, албатта, келади. Мен сиз биланман!

-Баракалло, Чингиз чучварани хом санапти. Ноиложликдан шаҳарни  бой берганмиз, ор-номус, имон, диёнатни  бой берганимиз  йўқ, бу кунлар вақтинча.

…Шу зайлда Фармонқўрғон ва Саидқўрғон қишлоғига тамал тоши қўйилди. Дўстлар уй-уйларига жўнаш пайида эдиларки, шаҳар марказидаги энг катта масжиддан муаззиннинг бомдод намозига айтган азони эшитила бошлади. Бараварига ҳушёр тортдилар. Ахир, мўғуллар масжидга жам бўлишни, намозни таъқиқлаб қўйгандилар-ку, бу - муқаррар ўлимга қайси довюрак жазм этди экан? Бу халқнинг босқинчи душманга, унинг ваҳшиёна тартибларига биринчи марта ошкора бош кўтариши, озодлик учун қўйган биринчи қадами эди.

Ҳадикдан умид устун келди, Фармонбек ва Саидбек ҳам  халойиқдан орқада  қолмаслик мақсадида гузарга бориш учун шаҳд билан отланиб, йўлга тушдилар. Тонг отишига ҳали анча вақт бор эди...     

 

Фароғат Ҳожимуродова.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Пушаймон

 

Воқеий ҳикоя

Зариф Маъсума билан бир неча йил аҳду паймон қилишиб, ота-онаси розилиги билан оила қурди. У оиласи билан тинч, хотиржам яшарди. Маъсума ақлли, чиройли, ҳамма ҳавас қиладиган қиз эди. Шу орада, улар икки фарзандли бўлишиб, ҳаётлари бир текисда ўтиб борарди.

Муфассал...

АНОМАЛ ИССИҚ ҲАРОРАТ ВА ЎЛКАМИЗНИНГ АБАДИЙ МУЗЛИКЛАРИ

 

- Қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида 2020 йил ўтказилади, - деди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Фанлар академиясининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Айни пайтда тадбирнинг ташкилий комитети ҳамма томонлама тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга академия олимлари қадимий Саразмда илмий-тадқиқот ишларини давом

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990901

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478228
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4156
4027
21841
7426653
99872
114875
7478228

Сизнинг IPнгиз: 18.119.108.233
Бугун: 23-11-2024 17:30:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015