Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.
Таҳлилчилар фикрига кўра, дунёда бир миллиард одам тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекар экан. Тиничлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан ер юзида ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш борасида ҳаётан муҳим ва халқаро аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар билан чиқиш қилишлари-ю, бу глобал муаммони халқаро миқёсда кўтарилганини яхши биламиз. 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги ҳаётга татбиқ этилмоқда. Тожикистон Президентининг инсонпарварликка мойил бу ташаббускорлиги етакчи мамлакатлар бошлиқлари томонидан олқишланиб келинаётганлиги сир эмас. Тожикистон тинч ва осойишта, сув заҳираларига бой, сайёҳликка қулай мамлакат ҳисобланади. Унинг осмонўпар тоғлари бағридаги гўзал манзаралар дунё аҳлини доимо ўзига мафтун қилиб келган. Тошдан-тошга урилиб, ажиблик касб этган ва зилол сувлар қон томирига айланган ўт-ўланлар шифобахшлиги Ибн Сино китобларидан ўрин олган доривор гиёҳларнинг довруғи оламга ёйилмоқда. Бир танишимиз Россияда етиштирилган лимон билан Тожикистонда етиштирилган лимоннинг ер билан осмонча фарқи борлигини рус дўстларидан эшитганлигини ҳикоя қилиб берганди.
Тожикистон мустақаллика эришгандан сўнг, ватанимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Барча соҳада мамлакат раҳабарияти томонидан тақдим этилган ислоҳотлар ижроси тўлалигича амалга оширилаётир. Республика ва дунё миқиёсида халқаро анжуманларда Тожикистон Президентининг таклиф ва ташаббусслари халқаро даражада маъқуланаёттганлиги бу масаланинг, ниҳоятда, глобаллигидан дарак беради.
Шу муносабат боис, баъзи бир ҳамюртларимизни суҳбатга чорладик ва уларнинг фикрлари билан қизиқдик.
Муҳаммадсаид Қараев, иқтисод фанлари номзоди:
- Сув муаммоси ҳамма замонларда ҳам мавжуд бўлган. Дунёнинг асосий қисми сувдан иборат бўлса ҳам ичимлик суви кам. Инсон истеъмолига яроқли сувнинг танқислиги кўпгина мамлакатларда муаммо келтириб чиқараётганлиги глобал масалалардан бирига айланиб улгурганлиги маълум. Тоза ичимлик суви фақат биз учун муаммо эмас. Ҳатто, энг ривожланган мамлакатларда ҳам ечимини кутаётган бу масала мавжуд. Масалан, беш литр тоза булоқ суви магазинларимизда 2-3 сомоний турса, Исроилда шунча миқдордаги сув 100 америка долларига тенг экан. Сувнинг қадрига етиш керак. Баъзи ҳолларда кўча-кўйларда жамоат фойдаланиши учун қўйилган сув қувурларининг мурватини ёпиб қўйиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Шахсий квартиралардаги сув ҳақини сўраб келган сув таъминоти идораси масъул шахсларининг эътиборини, наҳотки, бу ҳолат қизиқтирмаса!? Тежамкорлик ҳақида Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз ҳадисларида бот-бот эслатилади. Ота-оналар фарзандларига одоб-ахлоқ, муомила ва оиладан ташқари муҳитда ўзини қандай тутиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш кераклигини ҳар кунлик вазифа сифатида уқтиришлари лозим. Нафақат, сув масаласи, балки ҳамма соҳада тежамкорликка қаттиқ риоя қилинмоғи зарур. Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон дунёнинг энг муҳим ва глобал масаласи бўлган сув муаммоси хусусидаги халқаро таклифларининг оламшумул аҳамияти бор. Айни пайтда, беқарор дунёда рўй бераётган кўнгилсиз воқеалар, қудратли мамлакатлар ўртасидаги геосиёсий ўйинлар оқибатида, бутун бошли мамлакатлар йўқлик сари юз бурмоқда. Ҳозирда уруш олови қамраб олган минтақалар аҳолисининг аҳволи қудратлилар сиёсатининг нечоғлик аянчли натижасидан дарак беради. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг тинчликпарвар ва бунёдкорлик сиёсати сифатида кўрилаётган сув борасида амалга оширилаётган ишлар силсиласи дунё ҳамжамияти халқларининг юрагидаги гаплар эканлиги, шубҳасиздир. Биз Жаноби олийларининг сиёсатларини, нафақат, қўллашимиз балки ҳаётга татбиқ этишимиз керак. Ўзимизда мавжуд булоқлар, дарё ва кўлларнинг экологик ҳолатига масъулият билан ёндошиш, ҳам диний ва ҳам дунёвийлик томонидан юксак бир масъулиятдир. Аслида, бизнинг олий қадриятларимиз шулардан иборат эмасми?
Абдурасул Муқимов, Турсунзода шаҳри, меҳнат фахрийси:
-Аввало, Ватанимизнинг тинчлигу осойишталигига шукроналар қилмоғимиз лозим. Тожикистон халқи оғир кунларни бошидан кечирди. Худонинг қудрати билан Президентимизнинг оқилона сиёсати халқимизни ёруғ кунларга олиб чиқди. Биз қариялар Жаноби олийларининг ички ва ташқи сиёсатини жон дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Ёшим саксон олтида, намозларимнинг ортидан Жаноби олийларини, у киши бошчилигидаги ҳукуматимизни доимо олқишлаб дуо қиламан. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги дунё халқларининг фойдасини кўзлаб амалга оширилаётган жуда катта савобли иш, деб ўйлайман. Шу ўринда халқимизга қарата айтмоқчи бўлган икки оғиз гапим бор. Бизнинг ёшлик чоғларимизда ариқлардан оқаётган сувни бемалол истеъмол қила олардик. Хозирчи, бунинг сира имкони йўқ. Чунки асил неъмат бўлган сувнинг мусаффолигига эътибор бермай қўйдик. Чиқиндиларни бемалол ариқларга ирғитамиз. Ахир, увол, деган нарсани эсдан чиқармаслик керак. Ота-оналаримиз бизларга сувга тупурмаслик ва бошқа нолойиқ ишларни қилмасликни қаттиқ тайинлашар ва назорат қилишарди. Ҳозир ҳам уларнинг одамийликка хос тарбия ва урф-одатларини давом эттиришимиз керак…
Хуллас, сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида кўп гапириш мумкин. Бироқ уни эъзозлашни амалда кўрсатмоғимиз лозим.
О. ЭРГАШЕВ.
Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,
Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.
Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,
Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи ҳам тинглаб, ундаги муҳим ўринларни ён дафтарларига ёзиб ҳам олишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015