Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1970
Печат

a navoiy 2017

Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсан - соз туз,

Тортибон мунглуғ наво, созинг била овоз туз.

Жаҳон халқлари адабиётига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг сеҳрли қаламига мансуб ушбу ғазали муғаннийга, ўзининг жозибали куйлари билан қалб торларини чертувчи, оддий,

пок ниятли кишиларнинг дил розини дилрабо сози билан моҳирона тараннум қилувчи, санъаткор созандага бағишлаган.

Бу ғазал айни чоғда улкан сўз соҳибининг куйга, унинг инсон тақдиридаги ўрнига, муғанний санъатининг мўъжизали қудратига берилган баҳоси ҳамдир.

Мусиқа муҳаббати Алишернинг ёш қалбини унинг болалик йиллариданоқ ошуфта қилган бўлса, ажаб эмас. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад томонидан тез-тез уюштириладиган зиёфатлар, мусиқа ва шеърхонлик кечаларида доимий янграйдиган сержило куйлар ва дилтортар қўшиқлар уни ёшлигиданоқ, ўзига мафтун этган эди.

Алишерни мусиқа оламига олиб киришда тоғаси Муҳаммад Али Ғарибийнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. «Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни овози ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидан ҳам хабардор эрди» деб эслаганди шоир ўзининг «Мажолис ун-нафоис» («Нафис мажлислар») асарида. Алишерга соз чалиш ва қўшиқ куйлашни ўргатган илк устоз ана  шу тоғаси...

Ёши улғайган сайин Алишербек куй ва қўшиқ сеҳрини тобора чуқурроқ ҳис эта бошлади. Оддий халқ куй ва қўшиқларини тинглаш унинг севимли машғулотига айланиб қолди.

Шоир қаламига мансуб ғазалларни кўздан кечирсак, унинг ўзи ҳам ўрни келганда соз чалиб, ашула айтганининг гувоҳи бўламиз.

Булбуллар олар нолани таълим, агар этса,

Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум.

Баски Навоий айлади дард сурурида наво,

Аҳли тарабни йиғлатур мажлиснинг таронаси.

Хуш улки, базмда айлар тепарда арғуштак

Шоҳ анда танбур чалиб, Навоий деса қўшиқ,- каби қатор байтлар ана шу фикрнинг исботидир.

Навоийнинг куйлар оламига ишқи тушиши яна шу билан ҳам изоҳланадики, Шарқ адабиётидаги анъанага мувофиқ чинакам шоир соз чалиш ва куйлаш иқтидорига эга бўлиш билангина чекланмай, мусиқа илмини пухта эгаллаши, ўзи куйлар яратиши, шеърларга куйлар басталаш қобилиятини ҳам касб этган бўлиши лозим эди. Шунинг учун, «Мажолис ун-нафоис» асарида ўзининг замондоши бўлмиш шоирларнинг фаолиятига баҳо берар экан, кўпгина ижодкорларнинг мана шу фазилатларини алоҳида таъкидлаб кўрсатган. Шоирнинг таърифича, унинг устози ва дўсти Паҳлавон Муҳаммад «Мусиқий ва адвор илмида даврнинг беназири» эди. Ҳожа Абдулвафоий Хоразмий «Адвор ва мусиқий илмида дағи маҳорати бор эрди», Мавлоно Балхий «Мусиқа илмида комил эрди. Ўз ғазалларини ўз амаллариға боғлабтурким, анинг фазойишиға далолат қилғай. Ул жумладин, «Чаҳаргоҳ» амалидадурким машҳурдир». «Яна созлардин уд ва танбур ҳам ўрганди ва мусиқийда ҳам таснифлар боғлади»,-деб таърифлайди Мавлоно Салимийни ҳам.

Шундай экан, Навоийнинг мусиқа илми ва амалини ўрганиши давр талаби бўлган. Куй ва қўшиққа кўчган оташин муҳаббат, ниҳоят, уни мусиқа оламига бошлаб келди; шоир мусиқа илмини мукаммал ўрганишга киришди. Бу соҳада унга замонасининг етук мусиқашунос ва бастакорларидан бири Ҳожа Юсуф Бурҳон раҳнамолик қилди. «Мусиқа илмини яхши билур эрди ва фақир мусиқий фанида анинг шогирдимен. Кўпроқ ўз шеърига мусиқий боғлар эрди, «Исфаҳон» амалини ўз байтиға боғлабтур», деб таърифлаган эди ўз устозини.

Халқ куйларидан хабардор бўлиш, мусиқа илмини ўзлаштириш, соз чалиш ва куйлашни ўрганиш – буларнинг барчаси унга мусиқа сирларини эгаллаш имконини берди.

Мутриби тараб афзо, муғаннийи ғамзудо-

Иккаласиға дарду ҳол аҳли жон қилур фидо.

Куй Навоий таъбирича, инсонни тушкунлик ва ғамгин кайфиятдан халос этиб, уни ҳаётни севишга, эъзозлашга ундаб, қалбини шодлик, бахтиёрлик туйғулари билан безовчи воситадир.

Муғанний-созандалар инсон қалбидаги руҳий кечинмаларини: замон дарди ва ҳижрон аламларини ҳам, висол иштиёқи ва шодлик тароналарини ҳам моҳирлик билан ифодаловчи ажойиб санъаткорлардир.

Базм аро ўртар Навоийни ниҳон мунглиғ суруд,

Эй, муғанний, чун ниҳон розим билурсан-соз туз.

Ёки

Эй қаландарваш муғанний, гар Навоий кўнглини,

Истасанг ҳар лаҳза беҳол айламак-тузгул қўбуз,-

каби мисраларда ана шу маъно ифодасини кўрамиз.

Алишер Навоийнинг мусиқа ва созандаларга бўлган муҳаббатини тарихчи, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур машҳур «Бобурнома» асарида қуйидагича таърифлайди:

«Мусиқада яхши нималар боғлабтур. Яхши нақшлари ва яхши пешравлари бордур».

«Бобурнома»дан  маълум бўлишича, Навоий олимлар, рассомлар қатори созанда ва хонандаларга ҳам ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиб, улардан етук санъаткорлар чиқишига алоҳида эътибор берган.

Шоир ўзининг ғазал ва рубоийлари, туюқ ва қитъаларида хилма-хил мусиқа асбоблари номларига мурожаат қилиб, улардан муайян ғоявий ниятни бадиий ифодалашда муваффақият қозонади.

Зор кўнглум тушкали ҳажр ўтидан ғам чангига,

Эй Навоий, ўхшашур ҳам уд анга, ҳам тор анга.

Байтида чанг, уд, тор, каби мусиқа асбобларининг шаклий кўринишларидан ташбиҳ йўли билан фойдаланган.

Алишер Навоийнинг мусиқа ва куйни қанчалик эъзозлаши унинг Навоий, яъни куй тахаллусини қўллаганлигидан ҳам бу санъатни севишини англатади.

Алишер Навоийнинг аксарият ғазаллари «Шашмақом»нинг хилма-хил  куйларига мувофиқлиги билан ҳам асрлар давомида мумтоз ашулалар сифатида куйланиб келинмоқда.

 

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози».  

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАРИМИЗ - САЙЁҲЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

 

Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

Муфассал...

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990432

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477409
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3337
4027
21022
7426653
99053
114875
7477409

Сизнинг IPнгиз: 3.143.5.161
Бугун: 23-11-2024 16:44:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015