Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 2191
Печат

 

h s maqbarasi 2018Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақасида азалдан эл орасида машҳур бўлган зиёратгоҳ, тарихий обидалар жуда кўп. Айниқса, Султон Увайси Қараний оромгоҳи воҳа аҳли муқаддас билган масканлардан эканлиги диққатни жалб қилади. Собиқ Шўролар даврида ҳам ушбу масканга жуда кўплаб зиёратчилар ташриф буюрган. Қишлоғимиз оқсоқоллари ҳар йили махсус автобусда Мозори Ҳазрати Султонга бориб, 1-2 кун қолиб, зиёрат ва истироҳат олиб қайтишарди.

Ҳазрати Султон – Султон Увайси Қараний оромгоҳи Ховалинг ноҳиясининг Мозори Ҳазрати Султон қишлоғида жойлашган. У ноҳия марказидан атиги 18 километр узоқликда жойлашган бўлишига қарамай, ўзининг бетакрор ва сўлим табиати билан сайёҳларнинг диққатини жалб этиб келмоқда. Тарихий манбалардан маълум бўлишича, мазкур қишлоқ пайдо бўлганлигига бир минг тўрт юз йил бўлган экан. Бу ҳудудда сарҳади Лола Парвоначий, унинг ўғли Алқотун Қаравулбегий ва невараси Қосим Тўқсаболар ҳукмронлик қилганликлари ҳақидаги маълумотларни билса бўлади.

Кўлоб водийси узра саратоннинг илк кунлари бошланиши билан Мозори Ҳазрати Султонга зиёратга отланувчиларнинг сафи ошиб боради. Бу ерга ташриф буюрган киши ҳаво ҳароратининг водийдагидан 15-20 даража салқин эканлигидан ҳайратга тушмай иложи йўқ. Бу қадамжой, энг аввало, Ислом оламининг буюк вакили Султон Увайси Қараний оромгоҳи жойлашганлиги билан эътиборли бўлса, иккинчидан, бу мавзенинг нотакрор ва хушманзара табиати ички ҳамда хорижий саёҳларнинг эътиборини ўзига тортиб келаётганлиги, табиийдир.

Ҳазрати Султон – Султон Увайси Қараний тўғрисида халқ орасида жуда кўплаб ривоятлар тарқалган. Бу тўғрида Ислом илми донишманди, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси Амир Сайиди Мункий «Ҳазрати Султон» номли асар битиб, уни 2016 йил ўқувчилар ҳукмига тақдим этган. Мазкур асарда бу муқаддас зиёратгоҳ ва Султон Увайси Қараний ҳақида жуда кўплаб маълумотларни учратиш мумкин.

Маҳаллий халқ, айниқса, Ховалинг ноҳияси аҳолиси бу қишлоқ ёки бузургвор ҳақида гап кетса, уни Мозор, деб юритишади. «Мозорга борамиз ёки Мозордан келдик», - дейилганда бу ердагилар, айнан, Мозори Ҳазрати Султон қишлоғи ва Султон Увайси Қараний оромгоҳидан зиёратдан қайтганликни тушунадилар.

Ислом олами тарихи буюклари қаторидан ўрин олган Султон Увайси Қараний ҳаёти жуда ибратли бўлган.

Бу буюк шахснинг ҳаёт йўли ҳар бир инсон учун у қайси дин ва мазҳабда бўлишига қарамай, намунали ҳаёт ва тўғрилигу эзгуликка ҳидоят этувчи маёқ вазифасини ўтаб келган.

Умуминсоний ахлоқнинг энг муҳим шартларидан бири бўлган – ота-она, катта-кичикка ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, барчага бирдек яхшилик қилиш Султон Увайси Қараний ҳаётининг шиори бўлганлиги бу инсонни буюклик даражага етказганлиги ҳақида тарихий манбаларда ёзилган. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) даврида яшаб, бироқ кекса онасини ёлғиз қолдириш имкони бўлмаганидан, онасига бўлган юксак ҳурмати туфайли Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурига бора олмаган Увайси Қаранийни умрлаб, унга ўзларининг муборак хирқаларини юборадилар. Унинг Пайғамбар (с.а.в.) назарига тушишдек юксак мартабага эришганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. У Арабистоннинг Қаран воҳасида дунёга келиб, оддий туя боқувчи бўлган. Пайғамбаримиз Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.)ни ғойибона севган. Онаси хасталиклари туфайли, пайғамбаримиз билан учрашолмаганликлари ҳақида манбаларда ёзилган.

Ривоят қилишларича, Ҳазрати Султон вафотлари олдидан халифа ва шогирдларига ўзининг жанозаси куни пайдо бўладиган оқ туяга жасадини юклашни ва у қаерда чўкса, ўша ерга кўмишларини васият қилган эканлар. Туя дунёнинг етти жойида ётиб-туради. Ўша жойлар Ҳазрати Султоннинг оромгоҳларига айланган. Шулардан бири Ховалинг ноҳиясидаги Мозори Ҳазрати Султон қишлоғи ҳисобланади. Туя турган жойда унинг оёқлари изи ва тумшуғи теккан жойларда бешта булоқ пайдо бўлади. Улар Шифо, Мурод, Раҳмат, Мағфират ва Ганж номлари билан аталиб келинган. Айни пайтда ҳам ушбу булоқлардан сув оқиб туради. Зиёратчилар уларнинг ҳар биридан яхши ният билан ичадилар ҳамда ўзлари билан бирга олиб кетишади. Шуниси ажойибки, қанчалик тўйимли овқат истеъмол қилган бўлишингизга қарамай, булоқларнинг муздек совуқ, шаффоф сувини ичишингиз билан меъдангиздаги овқатнинг зум ўтмай, ҳазм бўлганлигини ҳис этасиз. Бу – мўъжиза эканлигига тан бермай иложингиз қолмайди.

Мозори Ҳазрати Султон қишлоғида, шунингдек, Ислом оламининг буюк шахслари – халифа Бобо Умар, ҳазрати Шайх Шермуҳаммади Шерзоди Валий ва шоҳ Вафоларнинг оромгоҳлари мавжуд.

Мустақиллик йилларида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуслари ҳамда кўрсатмалари билан Султон Увайсий Қараний оромгоҳи ободонлаштирилиб, зиёратчи сайёҳлар учун қулай ва гўзал масканга айлантирилди. 2004 йили 30 гектар майдонда Ҳазрати Султон қўриқхонаси ташкил этилди. Қўриқхона ҳудудида қадимий қалъа асоси ва ёдгорлик мажмуаси – дарвоза, Ҳазрати Султон мақбараси, масжид, булоқлар (Шифо, Мурод, Раҳмат, Мағфират, Ганж), Ҳазрат Халифа Бобо Умар оромгоҳи ва қўриқхонанинг шимолидаги Харгўшон мавзеидаги ибтидоий жамоа тузуми одамлари манзилгоҳлари («Дўстий» манзилгоҳи) мавжуддир.

Ҳазрати Султоннинг янги мақбараси меъморчилик ёдгорлиги бўлиб, 2003-2006 йиллар шарқона усулда қайта қурилган. Мақбара майдони 5х5 метр бўлиб, гўрхона майдони 13,42х4 метрни ташкил этади

Мақбара   Тожикистон   Республикаси   Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг захира фонди маблағи эвазига бунёд этилган. Унинг атрофини турфа гуллар безаб туради.

Мозори Ҳазрати Султон мавзеи хушманзара, табиати нотакрор, доривор ўсимликлар ҳамда ноёб қушлару ҳайвонлар маскани ҳисобланади. Бу ердаги боғларда турли-туман мевалар пишиб етилади. Ховалинг ноҳияси марказидан атиги 18 километр узоқ масофада жойлашган бўлишига қарамай, обу ҳавоси салқинлиги билан ундан кескин фарқ қилади. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, Ховалингда ёмғир ёғса, албатта, Мозори Ҳазрати Султонда қор ёғади. Шунинг учун, бу ернинг баҳори ҳам, ёзи ҳам водийникидан кеч келиб, ўта ёқимли кечади.

Мозордан 15-20 километр шимолроқдаги Хингак, Бқахўрон, Дашти Меш, Сурхсеб дараларидаги булоқлардан бошланадиган дарё унинг яқинидан оқиб ўтади ва ҳамиша суви шаффоф ҳамда саёзлиги билан фарқ қилади. Унинг суви шунчалик шаффофки, сувдаги балиқларни бемалол кузатиш мумкин. Дарё бу мавзега янада кўпроқ гўзаллик улашади.

Мозордан юқорироқда Меш ва Усишутурчаро, Чангон даштлари жойлашган бўлиб, бу мавзелар Тожикистоннинг энг хушманзара минтақаларидан ҳисобланади. Табиий булоқлардан оқадиган сувлар шилдираши, қушларнинг сайраши, турли ноёб ҳайвонларнинг кўзга ташланиши, шубҳасиз, ҳар бир сайёҳнинг юрагида бу жаннатмакон мавзега нисбатан муҳаббат ҳиссини уйғотиши, табиий.

Бу ер Ҳазрат Султон Увайси Қараний марқади жойлашган мавзе бўлиб, Ислом аҳлининг зиёратгоҳларидан биридир. Ҳар йили минглаб ички ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Мустақиллик йилларида, айниқса, Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинган жорий йилда сайёҳлар оқими янада ошганлиги кўзга ташланади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан янада ободонлаштирилган Мозори Ҳазрати Султон мавзеси, шубҳасиз, ўлкамизнинг энг хушманзара, обод сайёҳлик мавзеларидан бирига айланган. Айниқса, ўлкамизда саратоннинг жазирамаси ҳукмрон бугунги кунларида Мозори Ҳазрати Султонга ташриф буюриш – энг мақбул сафар бўлишига ишончимиз комил.

Мозори Ҳазрати Султон қишлоғига икки йўл билан: Восе ноҳияси маркази – Ҳулбук шаҳарчасига етиб-етмай, чапга қайтилса, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан замонавий тарзда қайта қурилган автомобил йўлидан борса ҳам бўлади. Шунингдек, Кўлоб шаҳри марказига бориб, Пушён қишлоғигача айланиб келинса, икки йўл яна туташади. Энг асосийси, зиёратчилар ва сайёҳлар бирор-бир қийинчиликсиз, халқаро стандартларга жавоб бера оладиган замонавий йўллар орқали кўзлаган манзилларига ета олиши уларнинг диққатини бу зиёратгоҳ ҳамда сайёҳлик масканига кўпроқ жалб этишига ишончимиз комил. Зиёратгоҳда эса, сайёҳ ва зиёратчилар бир неча кун қолишлари учун ҳам барча шароитлар мавжудлиги унинг аҳамиятини янада оширади…

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қалбда ўсган тоза чечакдан eниб-ўсгай анвойи гуллар...

 

Толиб Саъдулло (Толибжон Ҳомидов) 1971 йилда Панжакент шаҳрининг Қизилжар қишлоғида туғилган. Шеърлари 1989 йилдан матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинади. Бир туркум шеърларини эътиборингизга ҳавола этарканмиз, шоирнинг шеърий кечинмалари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз.

Муфассал...

Миллий тест маркази: - Синов ишлари қисқа, мазмунли ва тўғри ёзилиши керак

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига биноан, 2018 йилдан республика ўрта ва олий касбий таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизимида давлат тили фанидан эссе (ёзма иш) ёзилиши жорий қилинади. Шу билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази чора-тадбирлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990590

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477792
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3720
4027
21405
7426653
99436
114875
7477792

Сизнинг IPнгиз: 3.137.178.122
Бугун: 23-11-2024 16:58:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015