Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 05 Апрел 2018 Кӯришлар: 2342
Печат

 

sh hamroqulov 2018Тожикистон ўз табиий бойликлари, мавжуд иқтисодий имконият ва экспорт-импорт потенциали орқали, Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликларни йўлга қўйиш иқтидорига эга.

Айни пайтда, бу борадаги алоқалар Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари билан самарали олиб борилмоқда.

Биз учун яқин қўшни бўлган Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий алоқалар кейинги йилларда ўcиш суръатини кўрсатмоқда.

Айниқса, жорий йилнинг 9-10 март кунлари юртимизга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сафари доирасида бир қатор муҳим масалалар муҳокама этилиб, турли соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Шунингдек, ушбу ташриф муносабати билан Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлик доиралари форуми ҳам ташкил этилди. Ушбу иқтисодий форумда Тожикистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Давлатали Саид, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов, икки мамлакат бир қатор вазирлигу идоралари раҳбарлари, ишбилармон ва тадбиркорлари иштирок этишди.

Форум доирасида томонлар бир-бирларининг сармоя ўтказиш имкониятлари ва савдо-иқтисодий ҳамкорликларни янада ривожлантириш омилларини турли видео-роликлар орқали тақдим этишди.

Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлик доиралари форуми сўнггида икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида 620,0 миллион долларлик 16та ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳам келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликларни янги босқичга чиқариш учун етарли пойдевор яратди.   

Қолаверса, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотида ҳам мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги даражага кўтариш борасида тўхталиб ўтилган.

Масалан, Президентлар Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг стратегик хусусиятини қайд этдилар.

Томонлар ўзаро савдода кузатилаётган ижобий ўсиш суръатини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда икки томонлама товар айланмаси номенклатурасини диверсификация қилиш ва яқин йилларда унинг ҳажмини 500 миллион долларга етказиш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Шунингдек, баёнотда айтилишича томонлар саноат кооперацияларини ривожлантириш, қўшма корхоналар ва савдо уйларини яратиш, ташқи савдо инфратузилмалари ва экспорт-импорт амалиётларини қўллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш, шунингдек, ўзаролик асосида бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотларининг миллий кўргазмаларини ташкил қилиш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этганлар.

Томонлар иккала мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва рағбатлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини амалга оширишга келишиб олдилар. Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида келишув имзоланди.

Албатта, ушбу ташрифнинг яна бир тарихий жиҳати шунда бўлдики, икки мамлакат раҳбарлари Тожикистоннинг Хатлон вилоятини Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан боғловчи «Ғалаба-Амузанг» давлатлараро темир йўл участкаси фаолиятини бошлаб беришди. Бу эса, Тожикистоннинг бошқа мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси билан, энг аввало, савдо-иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш ва Хатлон вилояти аҳолисининг иқтисодий фаровонлигини таъминлашда улкан аҳамият касб этади.

Умид қиламизки, давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан бошланган эзгу амаллар ва самарали алоқалар қон-қариндош ва аҳил қўшни бўлган тожик-ўзбек халқлари манфаатига хизмат қилади.

Ш. ҲАМРОҚУЛОВ, Тожикистон Молия

ва иқтисод институти доценти, иқтисод

фанлари номзоди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Дўстлик – эътиқод кўзгуси

 

Дўст – инсоннинг қаноти, дейдилар…

Зеро, дўстлик қудратли куч сифатида одамга ҳам, жамиятга ҳам нурафшон кунларни, виждон ва эътиқод эркинлигини ато этадиган мардлигу жасорат бирлигидир. Дўсти бор инсон ҳеч қачон хор бўлмайди, жамият эса, таназзулга юз тутмайди.

Муфассал...

Ошиқ кўнглим зор йиғлади…

 

Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2385305

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9522393
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4255
3320
11003
9486462
21529
140751
9522393

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.19
Бугун: 06-05-2026 23:47:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015