Ўзим билан суҳбат
-Нега ёзасан, Раъно?
-Нега ёзмайин?
-Ахир, шоиру ёзувчилар шунчалар кўп ёзишди-ку…
-Тўғри айтасан, лекин мен ҳам ёзишим керак.
-Сен улар мисол ёза олмайсан, шундай экан, кел, энди ёзма.
-Улар каби ёза олмайман, аммо ёзишга мажбурман.
-Мажбурсан? Нега?
-Улар ўз юракларидаги сўзларини айтишди. Менинг ўз қалбим сўзлари бор.
-Масалан…
-Масалан, улар Лоҳутийнинг менга қилич ва қалам берганини қаердан билишади?
Ё биринчи шеърим қачон русча «Правда» газетасида тожик тилида чоп бўлди.
Ё мен етти кунлик чақалоқ эдиму Хўжа Хизр қандай қилиб бизнинг уйимизга келди.
Улар, эҳтимол, мен ҳали туғилмаган қизимга атаб 1991 йили шеър ёзиб, уни нилчашми Нилуфар, отасининг асл нусхаси деганим ва у 1993 йил дунёга келиб, ҳақиқатан нилчашм отасининг нусхаси эканини ҳам билишмас.
Бунга қўшимча тарзда сен билган адиблар, ҳақиқатан ҳам устозлар, аммо устоз бўлсалар ҳам ҳеч гоҳ менинг қалбимдаги сўзни мендан муфассалроқ айтишмайди. Улар устозлар, мислсиз бўлсалар ҳам ҳеч гоҳ менинг шуғноний она тилимда фикрлаб, уни тожик тилида баён қилмайдилар.
Балки бунга ҳожатлари ҳам йўқ. Ахир, тожик тили уларнинг она тилидир. Қалбларида, онгларида, ҳиссиётларида, ўйларида бор ҳар сўзни тожик тилида қаламга оладилар. Таржимонга эҳтиёж ҳам қолмайди. Менинг табиатимда эса, бир таржимон бор, менинг шуғноний ўй-андишаларимни тожикчага ўгиради. Менинг елкамда бўлган бу оғир юкни, биламан, ҳеч бир устоз қилишни истамайди. Бу ишда мен яккаю танҳоман. Бир тилда ўйлайману бошқа бир тилда ёзаман. Ахир, бу осонми? Йўқ, буни фақат мен уддалай оламан, мен! Йўқ, мен хато айтдим, фақат мен эмас Миршакару Шанбезода, Ҳалимшо, Ҳайдаршою Ширин Бунёду Ато Мирхожа ва бошқа неча нафар устозлар бу санъатни эгаллаганлар. Аммо улар ўзларининг мардона дунёларини такрор айтадилар. Шундай экан, бизнинг қавмдаги аёллар розларини олам аҳлига ким очади?! Ким?! Йўқ, мен ёзаман, мен албатта, ёзишим керак. Ёзаману сендан илтимос қиламан, азиз ўқувчи, мени тарк этма, мен-ла бирга бўл, ҳаётим қиссаларига қулоқ сол.
Мен ва туғилган куним қиссаси
1965 йилнинг 9 майи. Тоғ баҳорининг назокатли кунларидан бири. Ота-онам ҳовлида иш билан бандлар. Энг яқин қўшнимиз Назархудо ака ўз айвонидан тоғликлар одатига кўра баланд овоз билан отамга дейди:
-Муаллим, ҳорманг! Янгамиз нима совға қилди? Байрам-ку, байрам. Ғалаба байрами!
Отам ишдан бош кўтариб, қўлидаги белига тирсагини тираганича ҳазиллашиб, ҳомиладор онамга ишора қилиб дейди:
«Янганг мард бўлса, ҳозироқ мен учун битта шер йигит ҳадя қилсин». Отажоним бу гапларни шунчаки шўхлик қилиб айтган бўлса-да, аммо унинг замирида дарду ҳасрат бор эди. Зеро, бир йил аввал бир ярим яшар акажоним оламдан ўтган экан.
Акажоним ўта паҳлавонжуссаю отамга монанд экан. Отамнинг ўзи ҳам метин тоғ харсангига ўхшарди. Отамнинг отаси – Хўжа бобо ҳам паҳлавонлигу қўрқмасликда шуҳрат қозонганди. Ҳатто, катта бир буқани ҳам ўзи якка йиқитиб, бўйнига пичоқ тортарди. У номдор уста эди, урфий помирча уйлар қурарди.
Отам шу тариқа қўшнига ҳасрат қилдию онам шарму ҳаёдан лоладай қизариб, ўзини иш билан овора қилиб кўрсатади. Ана шу суҳбатдан ярим соат ўтгач, шиддатли бел оғриғидан бир азобда ўзини уй ичига олади. Зудлик билан қишлоқ доямомоси – Хотамбеги кампирни чақиришадию, мен дунёга келаман. Баҳорнинг энг яхши куни – Ғалаба байрамининг 20 йиллиги тантанаси кунида.
Отамнинг орзуси амалга ошмади. Ахир, у ўғил истарди, қўлдан берган ўғли эвазига. Шер йигит истарди, аммо онам мени, мушукчани ҳадя қилди. Паҳлавонсиймо эмасдим, резапайкар, жингалаксоч, мовий кўз. Аммо отам дунёга келган кунимдан бошлаб мени жуда яхши кўраркан. Менга атаб чиройликкина бешикча ясабди. «Ўлган акасининг бешигида ётмасин»,-дебди. У пайтлар отам мактаб муаллими экан ва ҳар куни мактабдан келгач, мени сайру томошага олиб чиқаркан. Бир яшар бўлдим, ақлим ён-атрофдаги ул-бул нарсаларга етарди ва ҳар замон бармоқларим билан қўшнимиз гилосини кўрсатардим. Худди ўша йили отам мен учун гилос дарахти ўтқазибди ва у ҳалигача «Раънонинг гилоси» номи билан аталади.
Мен ва Хўжа Хизр қиссаси
Бир ҳафталик эканимда ажойиб нуроний бир мўйсафид бизнинг кичик тоғ қишлоғимизга келибди. Қишлоқнинг ёшу қариси унинг кетидан уйма-уй юришиб, бу Хўжа Хизр дейишар экан.
Мўйсафид бизнинг уйимизга ҳам ташриф буюради. Тоғликлар одатига кўра, бегоналарнинг янги кўз ёрган она ҳузурига кириши ман этилади. Аммо у нуроний мўйсафид кирадию менинг йўргагимни онамнинг қўлидан олади, қулоғимга ниманидир ўқийдию қулоқчаларимни мулойимгина уқалайди ва онамдан чой ичадиган пиёла сўрайди. Садақа қилинган пиёлани халтачага солиб, уйимиздан чиқади. Ҳовлимиз саҳнида кутаётган одамлар издиҳоми яна унинг орқасидан юришади. Мўйсафид яна бир неча хонадонга кириб, пиёла сўрайди. Ва кутилмаганда одамлар кўз олдида ғойиб бўлади. Отамнинг Давлатали номли тоғаваччаси унга чиройли бир пиёла беради. Амаким мўйсафид ғойиб бўлган кун оқшомида бирданига йўқолиб қолади. Уни икки кун ўтгач, Хобай тоғидаги булоқ бошида ухлаб ётган ҳолда топишади. Уйғотишади ва унинг ақлдан озиб қолгани маълум бўлади. Ҳеч кимни танимайди, алжирайди, нигоҳлари ўша нуроний мўйсафидни излайди. Шу тариқа амаким яна неча йил Хўжа Хизр ишқида куйиб, обу адо бўлади. Уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб боришади аммо, шифо топмай оламдан ўтади. Мўйсафид кўринмай кетганидан сўнг онаму бувим мени кўздан кечириб қарашса, мўйсафид қўл теккизган жойда панжа изи қолганини кўришади. Бу излар қулоғимда ёдгорлик бўлиб қолган. Онам ҳалигача «Бу нишоналарни ҳеч кимга кўрсатма, бирор балога гирифтор бўлмагин тағин»,- деб тайинлагани-тайинлаган.
Раънои Мубориз.
Тожикчадан Омонбой Жуман таржимаси.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи ҳам тинглаб, ундаги муҳим ўринларни ён дафтарларига ёзиб ҳам олишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015