Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Август 2017 Кӯришлар: 1914
Печат

 

rustam boboev 2017Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва ноҳия тиббиёт ходимларини касбий байрамларингиз билан чин қалбдан табриклайман. Сизларга халқ саломатлиги йўлидаги ишларингизда омадлар тилайман. Энди ноҳия тиб ходимлари қўлга киритаётган ютуқлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

- Раҳмат. Ноҳия тиб ходимлари ўз касбий байрамларини яхши кўрсаткичлар билан кутиб олмоқдалар. Биз ўз фаолиятимизни 2010-2020 йилларга мўлжалланган Тожикистон Республикаси аҳолиси саломатлигини таъминлаш миллий стратегияси ва “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Тожикистон Республикаси қонуни ва бошқа соҳавий ҳужжатлар асосида амалга оширмоқдамиз. Кейинги йилларда ноҳиямизда тиб соҳаси ривожига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ортди. Фақатгина жорий йилнинг олти ойи давомида ноҳия бюджетидан 2 миллион 228 минг сомонийдан ортиқ маблағ ажратилди. Бунинг натижасида янги замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон воситалари харид қилиш имконияти яхшиланди. Оналар ва болалар, Улуғ Ватан уруши иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ва камтаъминланган оилаларга хизмат кўрсатиш савияси ошди. Марказий ва минтақавий касалхоналар моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Болалар, юқумли касалликлар, туғруқхона ва қабул бўлимлари жорий таъмирдан чиқарилди. Ноҳия раиси Комил Салимзоданинг бевосита ёрдамида Ғўлакандоз касалхонаси биносининг томи тўла таъмирдан чиқарилди.  

rustam boboev 2017 1Бундан ташқари, яқинда “Дили кўдак” хайрия фонди томонидан марказий касалхонанинг жарроҳлик бўлимига 184 минг сомонийлик замонавий эндовидео жарроҳлик ускунаси  бепул берилди. Бу ўз навбатида медицина хизматини тубдан яхшилаш имконини бераётир. Қардош Қирғизистоннинг Охунбобоев номли давлат тиббиёт академиясида ўз малакасини ошириб келган Жамолиддин Раҳимов раҳбарлигидаги бу бўлимда феврал ойидан бери 50дан ортиқ эндовидео жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Кези келганда, бўлимда 137 нафар беморнинг бепул даволанганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Болалар, ички, юқумли касалликлар ва бошқа бўлимлар фаолиятида ҳам ижобий натижаларга эришилди.

Тиб ходимларининг 68,7 фоизини олий даражали, 25 фоизини эса, биринчи тоифали врачлар ташкил этади. Ҳамшираларнинг аксарияти ҳам олий даража эгаларидир. 2017 йил давомида 2 нафар юқумли ва юрак касалликлари мутахассислари, 9 нафар туғруқхона доялари, 33 нафар ҳамширалар бир ойлик малака ошириш курсларида ўқиб келдилар.

Ўз ўрнида Азимжон Шарипов, Нўмонжон Миров, Ойбек Қодиров, Шавкат Мирзоев, Афзал Сатторов, Ғиёсиддин Ҳабибов, Абдуғафур Валиев, Умиджон Бойболаев, Зокиржон Шарипов сингари врачлар ва кўп сонли ҳамшираларнинг самарали меҳнатини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ғўлакандоз, Ўзбекқишлоқ ва Тошпўлат Дадабоев номли минтақавий касалхоналар тиб ходимлари аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширдилар. Ноҳия тез тиббий ёрдам кўрсатиш ходимлари бир кунда 15 мартагача беморлар томонидан даъват этилиб турадилар.

Шу йилнинг 5 январ куни Суғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси режасига асосан, “Донорлар куни” ўтказилди. Унда ноҳия марказий касалхонаси жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан 2017 йил -  Ёшлар йили, деб эълон қилинди. Бу соҳада қандай ишлар амалга ошириляпти?

-  Ноҳиямизда бугун 17 ёшгача бўлган болалар сони 47 минг 13, 1 ёшгача бўлган болалар 3 минг 422 нафарни ташкил этади. Уларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш бизнинг доимий диққат эътиборимиздадир. Чунки ёшлар йили деганда, биз нафақат, ўтказилаётган турли хил маданий ва сиёсий тадбирлар, балки ёшларнинг, айниқса, ёш оналарнинг саломатлигини яхшилаш масалаларини ҳам ўйлашимиз лозим. Шундан келиб чиқиб, туғруқхона ва болалар бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор беряпмиз.

Жорий йилнинг олти ойи давомида туғруқхона бўлимида 1554 нафар аёл, болалар бўлимида 832 ва болалар жарроҳлик бўлимида 462 нафар бола тиббий муолажа олдилар. Бошқа бўлимларда муолажа олаётган ёшлар саломатлиги ҳам эътибордан четда қолмаяпти.

Ёш ходимларимиз ноҳия ва вилоят миқёсида Ёшлар йилига бағишлаб ўтказилаётган барча тадбирларнинг фаол иштирокчиларидир. Бундан ташқари, жамоамиз аъзолари ноҳияда Истиқлолият байрами ва Тожикистон Олий Кенгаши тарихий XVI сессиясининг 25 йиллиги шарафига амалга оширилаётган ободончилик ишларига ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Касалхоналар атрофи гулзорларга айлантирилди. Эрта баҳорда ўтқазилган мевали ва манзарали дарахтлар парвариши бир маромда олиб бориляпти. Ҳар ҳафта шанбаликлар ўтказилади. Тиббий муассасалар атрофи, кўча ва ариқлар тозаланади.

Жамоамиз аъзоларининг мақсади – Тожикистон Олий Кенгаши тарихий XVI сессиясининг 25 йиллигини муносиб меҳнат совғалари билан кутиб олишдир. Бу йўлда улар мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада оширишга ҳаракат қилмоқдалар.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Суратларда: 1. Жаббор Расулов ноҳияси Марказий касалхонаси менежери Рустам Бобоев (ўртада), жарроҳлик бўлими мудири Жамолиддин Раҳимов (чапда) ва бошқа врачлар беморларни кўрикдан ўтказишмоқда.

2. Жарроҳлик бўлими мудири Жамолиддин Раҳимов (чапда) раҳбарлигида эндовидео  жарроҳлик амалиёти ўтказиляпти.

_________________________

Танишув:

Бобоев Рустам Асқарович 1955 йили республикамизнинг Рўдакий ноҳиясида педагог оиласида таваллуд топган.  Душанбедаги Абуали ибн Сино номли тиббиёт олийгоҳида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Хўжанд шаҳар касалхонасида бошлаган. Шундан сўнг, Жаббор Расулов ноҳиясидаги ғишт заводи соғломлаштириш пункти врачи (1980-1982), ноҳия касалхонаси терапия бўлими ординатори (1982-1985), ноҳия соғломлаштириш маркази юрак хасталиклари бўлими мудири (1985-1997), марказий касалхона бош врачи ўринбосари (1997-2010), давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи (2010-2012),  марказий касалхона юрак хасталиклари бўлими мудири (2012-2015) вазифаларида фаолият юритган.

2015 йил сентябр ойидан ноҳия марказий касалхонаси менежери (бош врачи) вазифасида ишлаб келмоқда.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Президент бир қатор қонунларни имзолади

2 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Намояндалар мажлиси қабул қилган ва Миллий мажлис қўллаб-қувватлаган иккита мукаммаллаштирилган қонун ҳамда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бир нечта қонунларни имзолади.

Жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид" ва "Тожикистон

Муфассал...

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Душанбеда

 

2018 йилнинг 1 февралида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келди. Олиймақом меҳмонни кутиб олиш расмий маросими Миллат қасрида бўлиб ўтди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990924

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478275
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4203
4027
21888
7426653
99919
114875
7478275

Сизнинг IPнгиз: 18.119.124.52
Бугун: 23-11-2024 17:32:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015