Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 29 Август 2019 Кӯришлар: 2212
Печат

 

lager 2019Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.

Айниқса, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 1 мартда қабул қилинган 103-қарори, яъни ўқувчиларнинг ёзги дам олиш мавсумини самарали ташкил этишга қаратилган қарорини ҳаётга татбиқ этишда, нафақат, маориф ва илм бўлими масъуллари, балки ўрта умумтаълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари ҳам четда туришмади.

Ноҳиянинг Лақай Қармишев номли қишлоқ жамоати ҳудудидаги Нурафшон қишлоғида жойлашган 21-ўрта умумтаълим муассасаси маъмурияти ва ўқитувчилар жамоаси ҳам ўқувчиларнинг ёзги таътиллари мазмунли кечишини ташкил қила олдилар, десак тўғри бўлади.

Мактаб директори Амонулло Ражабов бошчилигидаги педагогик жамоа таътилнинг дастлабки кунлариданоқ билим даргоҳи қошида бошланғич синфлар ўқувчилари учун мавсумий лагер ташкил этишда фидойилик кўрсатишди. Ҳар куни 1-4-синф ўқувчилари бу лагерда ғамхўрлик билан қамраб олинди. Бу давр мобайнида ўқувчиларга қўшимча машғулотлар, спорт ўйинлари, турли мусобақалар, танловлар ташкил этилди. Муассаса касаба уюшмаси раиси Некрўз Қаюмов ўқувчиларнинг таътили мазмунли ўтиши учун касаба уюшмаси ҳисобидан турли тадбирларни ташкил этишда бош-қош бўлди.

- Мактабимиз директори ўринбосари Меҳрож Умаров, бошланғич синфлар ўқитувчилари Ражабгул Холмуродова, Саидмўмин Эмомов, Маҳбуба Имомова, Сорбон Сангиновлар ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг ҳордиқларини мазмунли ўтказиш учун қўшимча машғулотлар, китобхонлик дарслари, қизиқарли ўйинлар, мусиқа ва санъат дарслари ҳамда рассомчилик тўгаракларини қизиқарли тарзда ўтказганликлари ўқувчилар ҳамда ота-оналарга манзур бўлди, - дейди 21-ўрта умумтаълим муассасаси директори А. Ражабов. - Бир сўз билан айтганда, мактабимиз ўқитувчилар жамоаси мамлакатимиз Ҳукуматининг талабалар ёзги дам олиш мавсумини самарали ташкил этишга қаратилган қарорини ҳаётга татбиқ этишда бошқа билим даргоҳларига намуна бўлди, десак муболаға бўлмайди.

- Ўтган йили йўлланма билан ёзги таътил пайтида мамлакатимизнинг хушманзара мавзеси - Варзоб дарасида жойлашган талабалар лагерида бўлдим, - дейди биз билан суҳбатда 9-синф ўқувчиси Улуғбек Турсунов. - Лагер ҳамма томонлама менга маъқул келди. Айниқса, у ерда мамлакатимизнинг турли гўшаларидан бўлган янги дўстлар орттирганим кўнгилдагидек иш бўлди. Ёвонлик Азиз, душанбелик Умар, фархорлик Сирожиддин, кўлоблик Муҳаммаджонлар билан телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали муттасил боғланиб турамиз. Улар менга ўз мактабларидаги янгиликларни улашишади, мен ҳам қишлоғимиз ҳамда жонажон мактабимиздаги ўзгаришлар билан ўртоқлашаман. Бир сўз билан айтганда, дўстларим туфайли менинг мамлакатимиз ҳақидаги таассуротларим янада бойимоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан 2019-2021 йиллар - Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилинган бир пайтда ёшларнинг мамлакатимиз сайёҳларбоп масканлари, тарихий жойлари билан танишишлари жуда муҳимдир. Бу йўналишда эса, таътил пайти жуда мувофиқ даврдир.

- Лагерда бизга тўрт маҳал овқат беришларидан ташқари, у ерда жуда қизиқарли тадбирлар уюштириларди, - дейди суҳбатини давом эттириб У. Турсунов. - Менга, айниқса, китобхонлик машғулоти маъқул эди. Бундан ташқари, футбол, волейбол, теннис каби спорт ўйинлари пайтида маҳоратимизни намойиш эта олардик. Бир нарсадан жуда хурсандман: мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг биз - ёшларга кўрсатаётган ғамхўрликларидан бошимиз осмонга етади. Давлатимиз сарварининг бу ғамхўрликларига жавобан яхши ўқиб, келажакда мустақил Тожикистонимиз равнақига ўз улушимизни қўшиш бурчимиз эканлигини тенгдошларимиз ҳис этишларини истардим. Лагердан қайтгач, таассуротларимни синфдошларим, шунингдек, отам - мактабимиз химия-биология фанлари ўқитувчиси Нажмиддин Турсунов, онам - Гулсара Абдуллоева, акаларим - Азамат, Фахриддин, Жонибек, синглим - Шоира, укам Афзалшоларга сўзлаб берганимда, улар жуда хурсанд бўлишди.

Ҳа, ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш - уларнинг ўқишларига ижобий таъсир этиши турган гап. Қолаверса, ёшларимиз - келажагимиз бунёдкорлари. Уларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, биз - катталарнинг кечиктирилмас вазифаларимиз сирасига киради…

Айни пайтда биз - Темурмалик ноҳиясидаги 21-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилар жамоаси кўтаринки руҳ билан янги ўқув йилини бошлашга тайёрмиз.

 

Ойша КЎГАНОВА,

Темурмалик ноҳияси, Лақай Қармишев номли қишлоқ жамоати, Нурафшон қишлоғи,

21-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ОНАНГ СЕНГА - КАЪБА, ДЎСТИМ!

 

Фахриддин Маҳмуд 1991 йилнинг 25 февралида Суғд вилоятидаги Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилган. 1998 йили 16-ўрта умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2009 йили тамомлади. Маълумоти ўрта, мактабдан сўнг, 2009-2011 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.

Муфассал...

ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН КУМУШ МЕДАЛ

 

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида футбол бўйича «Bangabandhu Gold Cup» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Фаластин ва Тожикистон терма жамоалари бош соврин учун майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти ҳам, бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақт (овертайм)да ҳам ҳисоб очилмади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2334232

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9252304
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3871
3115
21585
9192305
25319
109364
9252304

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 07-03-2026 23:38:30

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015