Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 2513
Печат

 

a sharifzoda 2017Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.

У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000

йилда "Тожикистон олий ўқув юртларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тарихий тажрибаси" (1946-1991 йиллар) мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1993 йилда Абдуфаттоҳ Шарифзодани Тожикистон Республикаси парламентига ишга таклиф қилишди. У Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг Илм, маориф ва ёшлар сиёсатига оид қўмитаси бош мутахассис-маслаҳатчиси, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси котиботи ёрдамчиси ва мудири вазифаларида хизмат қилди. Бу давр мобайнида у "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси" биринчи чақириқ (1995-2000, Санкт-Петербург: Спец-лит., 1998) ва "Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси" иккинчи чақириқ (2000-2005, Москва: Радуница, 2002) асарларини нашр этди.

Унинг мустақил Тожикистон тарихи борасида биринчи иши бўлган ҳамда мамлакатимизнинг сиёсат ва илм соҳаси таниқли шахслари томонидан ёзилган "Янги давлатчилик бунёди" (Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг ўн йиллигига бағишланган. Москва: Ралуница, 2002) асарининг ёзилиши ва нашр этилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. У бу асарнинг муҳим қисмларидан бири - Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XVI сессияси ўтказилиши ҳамда давлат ҳокимияти ва мамлакат мустақиллигини такомиллаштириш бобини кенг қамровли муҳокама ва кучли илмий натижалар билан қаламга олган.

2000 йилда Намояндалар мажлиси депутатлиги сайловларида иштирок этиб, Айний 22-сайлов участкасидан Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутати этиб сайланади. У 2000-2003 йилларда парламетнинг Илм, маориф, маданият ва ёшлар сиёсатига оид қўмита аъзоси, Санкт-Петербург шаҳридаги Илм ва маорифга оид Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар парламентлараро ассамблеяси доимий комиссияси раиси ўринбосари, Намояндалар мажлисининг депутатлар одобига оид комиссияси раиси ва Тожикистон Республикасининг Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Илм, маориф, маданият ва ёшлар сиёсатига оид қўмита раиси вазифаларида фаолият юритди. Бу давр ичида у Тожикистон Республикасининг "Маориф тўғрисида"ги қонунини янги таҳрирда, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Фанлар академияси тўғрисида" ва "Олий касбий таълим тўғрисида"ги қонунларини ишлаб чиқиб, парламентга тавсия этди.

Абдуфаттоҳ Шарифзода АҚШ Маориф ва маданият масалаларига оид ахборот бюроси агентлигининг 1996 йил Вашингтонда ўтказилган "АҚШ Конгресси иш тажрибасини ўрганиш", Япония Ҳукуматининг Халқаро ҳамкорликлар ташкилоти томонидан 2002 йилда Токио ва Киотто шаҳарларида ўтказилган "Демократиялаштириш жараёни ва парламентаризм", Буюк Британиянинг Халқаро оммавий ташкилоти ташаббуси билан 2002 йили Лондон шаҳрида бўлиб ўтган "Жамият таъминотида одоб ва касбий стандартлар тараққиёти" ва 2003 йили Австралиянинг Сидней ва Канберра шаҳарларида Австралия Ҳукуматига ишонч махсус дастури доирасида ташкил этилган "Австралия давлат хизмати ва идоралари тузилишини ўрганиш" мавзуларидаги ўқув дастурлари ва амалиёт ўташ курсларида қатнашиб, ўзининг илмий ва ижтимоий-сиёсий фаолиятини сайқаллаб келди.

У 12та илмий, 50дан ортиқ илмий-оммавий асарлар, маориф, олий таълим, парламентаризм муаммоларига оид, Тожикистоннинг янги давлатчилик тарихи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сиёсий фаолияти ҳамда Тожикистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига бағишланган 150дан зиёд илмий, илмий-оммавий мақолалар муаллифидир.

Унинг "Тожикистонда олий таълим", "Тожикистон олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш тарихий тажрибаси", "Тожикистон олий таълим муассасалари тарихи", "Тожикистондаги олий таълим муассасалари", "Тожикистон олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорликлари", "Тожикистон-20", "Оламшумул тожик" (тожик, рус, инглиз ва араб тилларида), "Миллат нажотбахши" (тожик ва рус тилларида), "Эмомали Раҳмон - тинчлик меъмори" (инглиз ва француз тилларида, Брюселл: Big Media Group, 2012), "Қутлуғ қадам", "Маорифпарвар", "Боғловчи", "Бунёдкор", "Президент" (мамлакат Президентининг давлат ҳокимияти ва миллий мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрни) ва бошқа асарлари, шубҳасиз, Тожикистон янги тарихини ўрганишда ўзига хос ўрни борлигидан гувоҳлик беради.

Абдуфаттоҳ Шарифзода  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кундалик фаолиятига доир туркум асарлар муаллифи бўлиб, бугунги кунгача Давлат бошлиғининг  миллий давлатчиликни бунёд этиш ва шакллантириш борасидаги заҳматлари, кундалик фаолияти ва мислсиз ўрнини ифодаловчи 25 жилд китобни нашр эттирган.

Унинг асар ва китобу мақолаларида Тожикистон ва МДҲга аъзо мамлакатлар, жумладан, Россия, Қозоғистон, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, Саудия Арабистони, Қатар, АҚШ ва Хитой Халқ Республикасининг икки томонлама ҳамкорликлари "Эмомали Раҳмон ва жаҳон ҳамжамияти", "Эмомали Раҳмонов - Тожикистон ва Россия дўстлиги боғловчиси", "Тожикистон ва Қозоғистону Қирғизистон давлат раҳбарларининг олий даражадаги икки томонлама музокаралари" (2007-2008 йиллар) китоблари мисолида ифодаланган бўлиб, бошқа томондан янги мустақилликка эришган Тожикистон Республикаси тарихий ютуқларини ўқувчига  кўрсатиб беради.

Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий асар ва мақолаларининг кенг қамровлилиги ҳамда кучли илмий мантиққа эгалигининг аҳамияти, унинг ўз тадқиқот ишларида нодир манбалардан кенг фойдаланганидадир. Булар эса, Тожикистон янги тарихининг кейинги тадқиқот ишлари учун жуда муҳим.

Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг Тожикистон олий таълим муассасалари, миллий парламентаризм,  тожик халқи тарихининг янги ва аҳамиятли ҳодисаси сифатида эътироф этилган мустақиллик йилларининг кўп қиррали тарихига бағишлаган илмий фаолиятининг ўзи заҳматкаш тадқиқотчи, ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси унвонига лойиқлигидан гувоҳлик беради.

 

Раҳим МАСОВ,

Тожикистон Республикаси Фанлар академияси академиги.

 

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Диний сиёсий партия таъсис этиш ҳаромдир

 

Ҳудудида турли номлар билан диний партиялар амал қилувчи бир неча мамлакатлар тажрибаси ўша давлатларда ушбу ҳаракатлар ва диний идеологияга эга партиялар «шарофати» билан ҳеч қандай ривожланиш вужудга келмагани исботланган. Аксинча, айнан, ушбу сиёсий бирлашмалар ўртасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун зўравонликлару қарама-қаршиликлар авжга чиқиб, умуман, ўша давлатларнинг бир маромдаги тараққиёти йўлидаги тўсиққа

Муфассал...

Юсуф Раҳмон, Тожикистон Республикаси Бош прокурори: - Масъулият ҳисси юксак бўлса...

 

Жорий йилнинг 29 январ куни Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида матбуот анжумани барпо этилди. Анжуман бошланишида Республика Бош прокурори адлия генерал-полковниги Раҳмон Юсуф журналистларга, бош прокуратуранинг 2018 йилда бажарилган ишлари тўғрисида қисқача маълимот бериб ўтди. Унинг қайд этишича, фуқаролар, инсон ҳуқуқ ва озодликларига риоя қилиш бўйича 5197та текширувлар ўтказилган бўлиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2511403

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9963114
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2287
2888
2287
9940695
99675
107749
9963114

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.165
Бугун: 31-08-2026 16:44:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015