Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 2510
Печат

shavkat bobozoda 2017

Тожикистонни халқ хўжалиги асоси аграр-саноат бўлган мамлакатдан саноат-аграр давлатга айлантириш бугунги кунда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг бош вазифасидир. «2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган миллий тараққиёт стратегияси», асосан, ана шу мақсадга йўналтирилгандир.

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода мамлакат ва хорижий оммавий ахборот воситалари намояндалари билан амалдаги 2017 йилнинг биринчи ярми якунига бағишлаб ўтказган матбуот конференциясида юқорида қайд этилган фикрга алоҳида урғу бериб ўтди.

Мазкур мақсадга эришиш ва мамлакат саноатида ривожланишни йўлга қўйиш ниятида бугунгача замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган янги саноат корхоналари таъсис этилиши ва фаолият бошлаши натижасида воқеий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилнинг биринчи ярмида 21,3 фоизга кўпайиб, ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 18,9 фоизини ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 2,9 фоизга ортиқдир.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда 8 миллиард 552,4 миллион сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Республика миқёсида ўсиш суръати 2016 йилнинг шу давридагига нисбатан 121,3 фоизни ташкил қилди.

Саноат маҳсулотлари мажмуига кирувчи соҳаларнинг улуши қуйидагича бўлди: тоғ-кон саноати 28,6, озиқ-овқат саноати 24,3, электроэнергетика саноати 22,1, қурилиш маҳсулотлари саноати 10,2, машинасозлик саноати 6,4, енгил ва пахта тозалаш саноати 6,2, кўмир қазиб олиш саноати 0,9, нашриёт саноати 0,7, нефт ва газ саноати 0,5 фоизга тенг бўлди.

Биринчи ярим йилликда саноат соҳаси тараққиёти республика бўйсунишидаги ноҳиялардан (83,1 фоиз) ташқари Суғд вилоятида 137,3, Хатлонда 117,7, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 111,4, Душанбе шаҳрида 103,5 фоизни ташкил қилди. 2017 йилнинг биринчи ярмида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 97,3 фоизи сотувга чиқарилди.

Саноат ва янги технологиялар вазирлиги миллий тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган биринчи даражали вазифаларни ўз вақтида ва сифатли адо этиш йўлида мавжуд саноат корхоналарининг иқтидорларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда, мамлакатимизни саноат-аграр давлатга айлантиришда барча имкониятларни ишга солиб фаолият юритади…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Бозорлар фаровон, нархлар мўътадил, аммо...

Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.

Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-

Муфассал...

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,мана бу мен - бир бўлак қуёш!

 

КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578150

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10194576
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3528
3643
14812
10151415
91669
138877
10194576

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 22-10-2026 23:13:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015