Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 2359
Печат

 

zulfiya 2017 211958 йили  Жавоҳирлаъл Неру раҳнамолигида  Осиё ва Африка  адибларининг  конференцияси ташкил этилган ва унга ўзининг жозибали  шеърияти  билан ҳиндистонлик шоирлару адибларнинг дилини ром эта олган  Мирзо Турсунзода ва Зулфия ҳам  қатнашган эдилар.

Мана шу конференциядан қайтгач, Зулфия ўзининг  "Мушоира" деган

шеърини ёзиб, унда дунёнинг  тинчликсевар халқлари адибларининг  ўзаро бирдамлигини  жуда дилкаш сатрларда куйлаган эди. Мирзо Турсунзода жаҳон аҳлини тинчликка чорловчи  ўзбек қизининг  ўзига хос овози сезилиб турган бу шеърга юксак баҳо берди ва шоирани чин юракдан табриклади. 

- Зулфиянинг бу шеъри,  - деб ёзган эди Мирзо Турсунзода, - унинг улуғ инсон, табаррук аёл, атоқли шоира  бўлишида муҳим рол ўйнади, халқаро мукофотлар, унвонлар  соҳибаси бўлишига сабаб бўлди. Бизнинг ўзаро дўстона сафарларимиз  икки қитъа ёзувчилари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга робита бўлди. "Мушоира" сатрлари қудратли ғоявий ҳаракатга куч бағишлади ва Зулфия бунинг ташаббускорларидан бири сифатида  танилди. Шоира  кейинчалик, Югославия, Хитой, Япония, Шри Ланка, Миср сафарларига боғлаб бу мавзуларни ривожлантирди, Тошкент руҳини амалда тарғиб этди, жаҳон адабий ҳаракати билан бирга ижодкор ва жамоат арбоби сифатида улғайиб, байналмилаллик руҳидаги  жанговар шеъриятимизнинг байроқдорларидан бирига айланди.

1958 йилнинг  октябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчиларининг биринчи сеъзди "Тошкент руҳи" деган ном олди. Бу ўзаро ҳамкорликнинг, қарашлар бирлигининг, тинчлик ва ижтимоий тараққиёт учун курашда бир-бирини қўллаб-қувватлашга ҳозир  бўлиб туришнинг  аниқ ифодаси эди.  

Осиё ва Африка ёзувчилари анжуманининг энг муҳим якуни   икки қитъа адиблари томонидан  яратилган  китоблар, энг яхши асарлардир. Бундай хайрли ишга  муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ шоири, жамоат арбоби Зулфия ижодий хизматлари учун халқаро "Нилуфар" мукофоти билан тақдирланди. 

Зулфия машҳур "Мушоира" шеърида  жаҳон шоирларини мушоирага чорлайди.  Шеър қуйидаги сатрлар билан бошланган эди:

Гўзал тупроқ узра қуйилди оқшом,

Кундуз олар дам,

Жўшқин мушоира этади давом,

Дўстим, кел сен ҳам…

m tursunzoda 2017 21Осиё ва Африкадаги илғор ижодий кучларни  тинчлик, тараққиёт, дўстлик, ҳамкорлик байроғи остига  тўплаш  ғояси реал куч тусини олган кунларда  Зулфия Шарқ шоирларининг  ўзига хос анъанавий  шаклидан фойдаланиб, замондошларини рамзий бир мушоирага чорладики, бу Осиё-Африка ёзувчилари ҳаракатининг  томирига қон югуртирган  воқеага айланди. Қадим Ҳиндистон тупроғига оқшом қуйилаётир. Шоира чорлаган мушоира дам лирик, дам шиддатли ҳислар уйғотиб  давом этади. Мирзо Турсунзоданинг ўзбек шоираси Зулфияга бағишланган  "Марҳабо" номли шеъри  Зулфиянинг ана шу шеъридан хурсандлик боис туғилган эди:

Миср пур шуд  аз ҳикоятҳои ту,

Хоки Ҳиндустон зи нақши пои ту.

Дар барат тољик чун хеши ту буд,

Шоира Амрита дар пеши ту буд.

…Ҳаст дар ёдам, ки ҳангоми сафар,

Карда будї дўстонатро хабар:

" Меҳмон дар Тошкенти  мо шавед,

Аз тамоми Шарқ назди мо равед!"

Вақт омад, меҳмонон мерасанд,

Аз ҳама кишвар адибон мерасанд...

Ҳа, ўшандан кейин, улуғ шоир  Мирзо Турсунзода  Тошкентда бўлиб ўтадиган ҳар бир адабий тадбирга гўё "шитобланиб" йўл оларди. Унинг йиғилишларда қатнашиши  даврага ўзгача файз бағишларди.  Тиллар ўзгача бўлса ҳам, кўнгиллар янада яқинлашар, бир-бирига қўшилиб кетарди. Халқлар адабиёти, дўстлиги, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги энг яхши анъаналар,  айниқса,  Осиё ва Африка мамлакатлари якдиллиги комитетига Мирзо Турсунзода раҳбарлик қилган  йиллар давомида  яна ҳам мустаҳкамланди.

- 1968 йил Ўзбекистонда тожик адабиёти ва санъати декадаси бўлиб ўтди. Бу декадада Мирзо Турсунзоданинг қатнашиши  даврага ўзгача руҳ, тароват бағишлади. Адабиёт кечаси "мушоира"сида Мирзо Турсунзода "Эй Ватан" шеърини ўқиди. Унинг изидан мен "Эй дил" номли шеъримни ўқидим,-деб ёзади Зулфия ўз эсдаликларида. 

Мирзо Турсунзода ўзбек диёрида бўлиб ўтган декададан олган таассуротларини эслаб, "Илҳом булоғи" номли мақоласида шундай ёзган эди: "Адабиёт халқ ҳаётининг кўзгусидир.  Биз тожик адабиёти ва санъати декадаси  кунларида, ўзбеклар диёри бўйлаб кезиб юрганимизда бунга яна бир карра амин бўлдик. Бу гал ҳам   дўстим Ғафур Ғулом биз билан бирга боряпти, деган ҳис-туйғу мени чулғаб олди. Эҳтимол у бошқа машинада бораётгандир.  Мен, ҳатто унинг овозини эшитгандай бўлдим. Унинг кетидан ҳайратда қоларли даражада аниқ, баъзан нозик сатрларни такрорлардим.

У шунчалик меҳр-муҳаббат билан куйлаган ўзбеклар диёри   менда ана шундай  олий ҳис-туйғуларни уйғотди.  У ана шу диёрни жону дил билан севарди. Биз Сирдарёдаги кўприкдан ўтдик. Саҳронинг иссиқ шамоли  юзимизга урди.  Мирзачўл. Ўзимиз ич-ичимиздан  йўлнинг энг оғир участкаси бошланар, деб ўйлаган эдик. Лекин боғ-роғлар кўзга ташланди ва шамол орқага чекинди.  Нафас олиш осонлашди. Атиргулларнинг ҳиди анқий бошлади. Чунки мирзачўлликлар бизни гуллар билан кутиб олишди…

Биз Сирдарё вилоятининг маркази, ёш ва гўзал  гуллар шаҳри- Гулистонда бўлдик. Бу ерда мен яна бир дўстим, тили асалдай ширин, ёқимли  Абдулла Қаҳҳор тўғрисида ўйладим.  Мамлакатнинг деярли ҳамма театрларини айланиб чиққан "Шоҳи сўзана"  бизнинг кўз ўнгимизда намоён бўлди.

- Дўстї", "дўстлик" деган   сўзлар тожик ва ўзбек халқлари учун қадим замонлардан маълум ва машҳур,- дея сўзини давом эттирган эди, Мирзо Турсунзода Тожикистонда  Ўзбекистон адабиёти ва санъати кунлари очилиши муносабати билан сўзлаган нутқида,- боболаримиз уни муҳаббат билан тилга олган, шеърият осмонининг ёрқин юлдузлари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ўзларининг шоҳ байтларида бу сўзни зикр этган эдилар. Агар шундай бўлмаганда, Аму ва Сир дарёлари тоғлар чўққисидан бошланиб, заррин камар янглиғ икки республика ҳудудидан кесиб ўтмаган, Зарафшон ва Туркистон тоғлари силсиласи бир-бирига суянмаган, ирмоқларнинг зилол сувлари икки томонга, ҳам Тожикистон ва ҳам  Ўзбекистон сари оқмаган  бўлар эди.

Тожиклар: "Ҳавли нахару ҳамсоя хар", дейишади. Халқимиз девор дармиён қўшнисининг яхши яшаши учун қайғурадиган  кишини "қўшни" деб атайди. Мен баъзан шундай тасаввур қиламан: тожиклар ва ўзбеклар  бир булоқнинг икки кўзига ўхшаш бўлиб, энг яқин қўшнидир.Тақдир тожикларга шундай меҳрибон қўшнини ато этганидан хурсандман…

Қизғин мушоира этади давом… Ширинкалом шоиримиз Мирзо Турсунзоданинг чексиз мақтовига сазовор бўлган, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия бундан қарийб 60 йил  бурун минбардан туриб  айтган бу  мисралар  гўё шу кунларда айтилгандай туюлади, кишига. Тожик ва ўзбек шоирлари учун анъанага айланган мушоира аввал Тожикистонда, сўнг Ўзбекистонда бўлиб ўтган маданият кунларида яққол намоён бўлди. Мушоира  асло тўхтамайди, давом этаверади.

 

Сулаймон Эрматов,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ДИЁРИМ

 

Диёрим, мен сенга меҳримни берай,

Сен менга энг гўзал наҳорларни бер.

Ҳавоси сафоли шабнам тўкилган,

Нуқралар сочилган баҳорларни бер.

Муфассал...

Умри узоқ ва боқий кўприк

 

ёки Шоир Одил Икромнинг яна бир хайрли иши

Бадиий асар таржимони бировнинг томорқасида меҳнат қилаётган деҳқонга ўхшайди. Мен уни, ҳатто, мардикор ҳам дегим келади. Ўзини аямай чеккан машаққати, заҳмати учун. 

- “Расул ўзимиз қатори, фақат унинг Масковдаги таржимонлари зўр”, – дея ёзғиришади ўз вақтида шоир ғанимлари. Бу Ҳамзатовнинг ғашини келтиради. Чунки у чиндан ҳам зўр эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990980

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478409
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4337
4027
22022
7426653
100053
114875
7478409

Сизнинг IPнгиз: 18.117.154.229
Бугун: 23-11-2024 17:38:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015