Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Август 2019 Кӯришлар: 2173
Печат

 

r shoyimqulov 20191993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

, шундоққина ёнига келиб тушган япроққа яна бир бор ачиниб кўз ташлади: - «Эсиз, эртароқ хазон бўлибди-да».

«Хола, хола-ю» - деган овоз аяни ҳушёр торттирди. Қараса, дарвоза олдида елкасига халта ташлаб олган лўли аёл турарди. Салом-аликдан сўнг ая меҳмонни сўрига бошлади.

- Йўқ, вақтим зиқ, атаганингиз бўлса, садақа қилсангиз.

Ая янги рўмолга иккита нон тугди-да, лўли аёлга узатди:

- Кам бўлса ҳам…

Лўли аёл энди ортига қайтаётганди, аянинг ёдига бир нарса тушгандек дадилроқ овозда меҳмонга сўз қотди:

- Ҳой, синглим, ўғлим ҳарбийда. Илтимос, соғлигини кўриб берсангиз.

Лўли аёл бош ирғаб, сўрига ўтирди. Халтасидан оқ рўмолча, унинг ичидан эса, кўзгусини олиб аскарнинг исмини сўради. Бир оздан сўнг тўхтаб-тўхтаб Равшаналининг соғу саломатлигини, насиб этса яна бир йилдан сўнг қайтишини сўзлай кетди. Ая ўзида йўқ хурсанд, фолбинни рози қилгани уйга кириб, сандиқ ковлади. Лўли аёл эса, бош чайқаб: - «Эссиз бола-я, ман буни онасига қандай айтаман?» - дея ўзига-ўзи пичирлади…

Ширин хаёллар тинчлик бермаётган ажойиб кунларнинг бирида аяга мудҳиш хабарни келтирдилар: - «Юртимизда тинчликни ўрнатишдаги аёвсиз жангларнинг бирида Равшанали Каримбоев қаҳрамонларча…» Қолган сўзларни эшитишга аянинг юраги музлади гўё, кўзлари тинди, вужуди тасвирлаб бўлмас аламдан қақшади…

Ая ўғлининг қирқини ўтказишга чоғланаётир. Кенжа набираси кенг ҳовлида овозини борича кимдандир эшитган шеърини айтарди:

Шафтолининг шохлари синаман, дейди,

Акажоним армияга кетаман, дейди,

Орқасидан йиғласам, йиғлама, дейди,

Пахталар очилганда келаман, дейди…

Биз бугун дориламон кунларни дея ўлим билан юзма-юз олишган ўғлонларнинг пок руҳлари олдида доим қарздормиз. Улар – новлик Ҳамит Жумаев, Шуҳрат Райимбеков, Нарзулло Акрамов, Жамшид Рашидов, Муроджон Норматов, Аҳмадали Аширматов, Баҳодир Раҳмонов, Ҳаким Жумаев, Музаффар Расулов, куркатлик Комилжон Эшалиев, Музаффар Эрназаров, Собиржон Маматқулов, Санжарбек Шокиров, Ўткир Пардаев, Саиджон Ўришев, Ғолиб Абдувоҳидов, Баҳодир Умаров, Турдиали Собиров, тоғаяклик Баҳриддин Ҳасанов, Жалолхўжа Муҳиддинов, янгиободлик Ҳайдар Одинаев, андарсойлик Вазириддин Худойназаров, Ўктам Абдухолиқов, фармонқўрғонлик Равшан Абдураҳимов, саидқўрғонлик Жўрабек Йўлчибеков, Илёсжон Қосимов, Аъзам Умарқулов, оқтепалик Хуррам Дадабоев, лангарлик Валижон Ҳикматуллоев, Асқаржон Насруллоев, қўштегирмонлик Равшанали Каримбоев ана шу мард йигитлар сирасидан эдилар. Бу қаҳрамонларнинг очиқ кетган кўзларида, тилларида, дилларида ВАТАН, ТИНЧЛИК, ХАЛҚ деган улуғ сўзлар мужассам эди. Ва шоирнинг ушбу сатрлари республика қонуний ҳукумат ҳимояси йўлида шаҳид бўлган новлик ўғлонлар тилидан янграган нидодир:

Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ,

Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.

Мен элимнинг юрагида яшайман,

Эрк деганнинг тилагида яшайман…

**

УНВОНИ ЙЎҚ ҚАҲРАМОН МОМО

Фронт ортида туриб Ғалабага ҳисса қўшган мўътабар онахонларимиз ҳақида ўйлаганимда, шоирнинг ушбу сатрлари қулоғимга қуйилиб келаверади:

Чарчаш, ҳордиқ нима,

                       билмаган,

Ойлаб, йиллаб

             яйраб кулмаган,

Унвони йўқ

             қаҳрамонларим,

Онажонлар,

                 опажонларим!

«Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!» деб тиним билмай меҳнат қилиб, топган-тутганини фронтга жўнатган онахонларимизни ирода-ю бардошларига айтилаётган таҳсинларни оз деб биламан. Умр йўлдошини, фарзандларини фронтга жўнатиб, уларнинг дийдорига бир умр зор ўтганлар қанча. Оқтепалик Биражаб Муродова турмуш ўртоғи Отажон Муродовни ҳозир ҳам кутади. Фронтга жўнашдан олдин Отажон тишлаган нон уй тўрида осиғлик турибди. Елкасида сафар халтаси, кўзлари чақнаган навқирон ёрининг: «Мен қайтаман, албатта, кут!..» деган сўзлари қулоғи остида ҳамон жаранглайди.

Кузда хазонларни супуради, баҳорда гул экади. Худди ҳозир «Отажони» келади-ю, унга гул билан пешвоз чиқадигандек. Уруш тугагач: - «Бўлди-да, эрини кутгани, турмушга чиқса-чи», - дегувчилар ҳам бўлди. Аммо Биражаб ундай қилмади. Аламини меҳнатдан олди. Тунлари ойдинда пахта терган пайтлари, ўроқ кўтариб, буғдой ўриб, кеч томон ҳорғин қайтган кунлари бўлди… Эҳ, тақдир, тақдир…

Битта оёқ,

             битта қўлга зор,

Ёлғиз дунё кўзларига тор,

Уйга борса

               кутганмикан ёр,

Бундан ортиқ

           қандай азоб бор?

Унвони йўқ

             қаҳрамонларим,

Онажонлар,

                 опажонларим.

Оддийгина уй тўрида турмуш ўртоғи Отажон куёвликдаги зирабеқасам чопонини ҳозиргина ечган-у унга табассум билан: - «Бунча чиройлисан, Биражаб…» - деб нигоҳ ташлаб тургандек.

22 минг кундан зиёд умр йўлдошини кутиб яшаётган қишлоқ аёли, 91 ёшли Биражаб момонинг аҳдига вафоси бардошнинг ёрқин тимсолидир. Биражаб момога тақдирдош юзлаб-минглаб бундай онахонларга шундай дегим келади: - «Сизлар жаннатисиз, момоларим!»

 

Раҳматжон ШОЙИМҚУЛОВ,

Спитамен ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Онажонимнинг сўнгги сабоғи

 

Меҳрибон ва беозор, озода ва поктийнат, олти ёшидан етимлик азобин тортиб, мактабда атиги икки йилгина ўқиган, қизалоқлик пайтидан бошлаб, улғайганича колхоз далаларида тер тўкиб ишлаб, суяги меҳнатда қотган, турмушга чиқиб, қалбининг азизи билан бирга икки ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тараган, меҳр ила тарбия берган, ўқитган, одам қилган онажоним раҳматли отам вафот этганларидан сўнг, роппа-роса беш юз олтмиш кундан сўнг дунёдан ўтган.

Муфассал...

КУМУШНИНГ НАБИРАЛАРИ

 

Сизга кўп битишган турфа «шиғир»лар,

Ғоратдир қофия  захиралари.

Энди қоғоз-қалам  беҳол шитирлар,

Қайдасиз, Кумушнинг набиралари?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000452

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553833
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3883
2506
11599
7486842
13562
161915
7553833

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:55:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015