Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Октябр 2018 Кӯришлар: 1802
Печат

 

sh m maqbara 2018Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, айниқса, Шарқ дунёсида зиёрат туризми ривожланган. Саёҳатнинг бу тури у мамлакатлар хазинасига катта даромад келтиради. Лекин Тожикистонда зиёрат туризмига деярли эътибор берилмаяпти. Тожикистонда эса, муқаддас ҳисобланадиган мозорлар кўп. Туризм соҳасида меҳнат қилаётган мутахассислар, тарихчи ва шарқшунос олимлар, таҳлилчилар ана шундай хулосага келишган.

Таҳлилчилар ва соҳа мутахассисларининг кўпчилиги фикрича, зиёрат туризмини ривожлантириш учун биринчи навбатда муқаддас мозорларда дафн этилган, халқ орасида азизу авлиёлар деб аталадиган кишиларнинг аслида кимликларини аниқлаш, уларнинг тарихи ҳақида ҳеч бўлмаганда кичикроқ рисолалар яратиш зарур.

- Сайёҳлар, жумладан, чет эллик саёҳатчиларда тарихий-маданий ёдгорликлар каби зиёратгоҳлар ҳақида етарли маълумот бўлгандагина, уларда қизиқиш пайдо бўлиб, йўлга отланишади, - дейди «Туризмга оид Зарафшон кенгаши» ижтимоий ташкилоти раҳбари Зафар Норов. – Буни Абу Абдулло Рўдакий мақбараси мисолида аниқ кўриш мумкин. Панжакентга келаётган сайёҳлар орасида айнан тожик адабиётининг асосчиси, буюк шоир Абу Абдулло Рўдакий мақбарасини зиёрат қилиш мақсадида йўлга чиққан кишилар кўп. Чунки бу буюк инсонни дунёнинг турли мамлакатларида яхши билишади. Рўдакий ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб китоб ва рисолалар нашр этилган. Айниқса, шоир таваллудининг 1150 йиллиги кенг миқёсда нишонланиб, шахсан Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг ғамхўрлиги билан Рўдакий мақбараси жуда чиройли шаклда ободонлаштирилгач, бу ерга келаётган чет эллик сайёҳлар сони кўпайди.

x k maqbara 2018Хўжандлик олим Содирхон Умаровнинг фикрича, муқаддас қадамжоларда дафн этилган инсонларнинг тарихини ўрганиш ва улар ҳақида рисолалар тайёрлаб, нашр эттириш, шубҳасиз, зиёрат туризми ривожида муҳим ўрин тутади.

- Лекин бу борада асло шошма-шошарликка йўл қўйилмаслик зарур. Айримлар оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятлар, ҳикояларга суянишади. Тўғри, ривоятларда ҳам маълум даражада асос бор. Лекин илмий асослашнинг ўрни бошқача. Йўқса, исботланмаган ривоятларга суяниб, мақолалар эълон қилингандан сўнг, вақт ўтиб, мозорларда аслида ким дафн этилгани, унинг шахсияти ҳақида илмий маълумотлар топилиб, аниқланганда, одамлар ихлосини қайтариб қўйиш мумкин. Шунинг учун, тарихий шахслар ҳақида битилган ишончли манбаларга суяниш зарур. Тўғри, қадимий қўлёзмаларни қидириб топишнинг ўзи бир машаққатли иш, уларни ўрганиб, тўғри талқин қилиш эса, янада мураккаброқ иш.

- Хўжанддаги қадамжолар орасида Шайх Маслаҳатдин Хўжандий мақбараси ва мажмуасини зиёрат қилгувчилар кўп. XII асрда яшаб ўтган Шайхнинг Хўжанд ҳокими, олим ва шоир бўлганликлари маълум. Лекин агар Шайх Маслаҳатдин Хўжандий ҳақидаги илмий асосланган ҳолда яратилган китоблар, рисолалар дунё тилларига, масалан, инглиз, араб, рус тилларига таржима қилинган ҳолда нашр этилса, чет эллик зиёратчи сайёҳлар сони бир неча карра ортади, - дейди Содирхон.

Суғд вилояти Уламолар кенгаши раиси, тарихчи олим Ҳожи Ҳусейнжон Мусозода ҳам худди шу каби фикрда.

- Бухоро, Самарқанд каби Хўжанд бағрида ҳам қадим-қадимдан дунёга машҳур олимлар, шоирлар етишиб чиқишган. Тожикистонда бўлгани каби Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам қадамжолар азалдан зиёрат қилиб келинган. Масалан, Исмоил Сомоний, Имом Бухорий, Баҳовуддин Нақшбандий, Аҳмад Яссавий, Паҳлавон Маҳмуд мақбараларини зиёрат қилиш учун дунёнинг тўрт томонидан келишади. Худди шундай Тожикистонимиз тупроғида ҳам муқаддас қадамжолар оз эмас. Жумладан, Мир Саид Али Ҳамадоний, Мавлоно Яъқуби Чархий, Шайх Маслаҳатдин зиёратгоҳларига фақат ўз юртимиздангина эмас, хорижлик сайёҳлар ҳам кўплаб келишади. Масалан, Шайх Маслаҳатдин мажмуасини зиёрат қилиш учун, нафақат, Шарқ дунёси, балки Европадан ҳам сайёҳлар келишмоқда, - дейди Ҳожи Ҳусейнжон Мусозода. - Лекин барибир бизда ҳали-ҳозирча зиёратгоҳлар, уларда дафн этилган мўътабар инсонлар ҳақида хорижий сайёҳларни қизиқтирувчи китоблар жуда оз яратилган.

«Шайх Маслаҳатдин» мажмуасининг «Буюк ипак йўли» ёдгорликлари рўйхатига киритилиши сайёҳларнинг унга бўлган қизиқишини янада орттирган. Бундан уч йил олдин «Шайх Маслаҳатдин» билан бирга Хўжанд қалъаси ва Конибодомдаги «Мир Ражаб Додхо» меъморчилик мажмуаси ҳам «Буюк ипак йўли» рўйхатига киритилганди.

Таниқли журналист Ҳусейн Нарзуллонинг фикрича, қадимий Истаравшан шаҳрида ҳам «Буюк ипак йўли» рўйхатига киритилиши зарур бўлган, хорижий сайёҳлар эътиборини тортадиган қадамжолар кўп.

Журналист Абдуҳалим Шариповнинг айтишича аслида хориж сафарига отланган ҳар бир сайёҳ ўзи бораётган мамлакатдаги тарихий ва маданий ёдгорликлар, зиёратгоҳлар ҳақида етарлича маълумот олгач, сўнг сафарга чиқади.

- Биз Ҳиндистонда бўлганимизда, Деҳли шаҳридаги Низомиддин авлиё мақбарасига бордик. Тўғри, сафар дастурида у ерга бориш киритилмаган экан. Лекин ҳамсафарларимдан бирининг илтимоси билан бизни кутиб олган сайёҳлик ширкати дастурга ўзгартириш киритди. Рости, Низомиддин авлиё зиёратгоҳи олдидаги одамларни кўриб, ҳайратда қолдим. Зиёратгоҳга кириш учун навбат кутиб турган юзлаб одамлар орасида ҳиндистонликлар ҳам, қўшни покистонликлар, бошқа давлатлардан келган сайёҳлар ҳам кўп эди. У ердаги мусулмонлар одатига кўра қабр устига яшил ёпқич ёпилиб, гуллар сочилар экан. Бу ёпқичлар ҳар икки-уч дақиқада алмаштирилиб туриларди. Низомиддин авлиё мақбарасининг ёнида буюк шоир Амир Хусрав Деҳлавийнинг мозори бор. Бу мақбарага кириб, зиёрат қилувчилар ҳам ниҳоятда кўп эди. Зиёратдан сўнг, ташқарига чиқиб, зиёратгоҳ атрофидаги бозорга яхшироқ эътибор бердим. Зиёратчилар дўконлардан тўхтовсиз гул ва ёпқичлар сотиб олишарди. Зиёрат қилиб чиққанлар эса, эсдалик совғалари сотиб олишарди. Ҳиндистоннинг бошқа зиёратгоҳларида, тарихий-маданий ёдгорликлари олдида ҳам турли эсдалик буюмларини сотиб юрган кишиларни кўрдик. Армуғон-совғалар савдоси биринчидан, маҳаллий аҳоли тирикчилигини, иқтисодини яхшилайди, иккинчидан, Ҳиндистон, бу мамлакатдаги тарихий обидалар рамзи туширилган буюмларни сайёҳлар ўз юртларига олиб боришгач, уларга ҳавас қилиб, сафарга отланадиган кишилар кўпаяди, - дейди Абдуҳалим Шарипов.

Журналист фикрича, зиёратчи сайёҳларнинг келиши тожикистонликлар иқтисодини муайян даражада яхшиланишига хизмат қилади. Чунки улар меҳмонхона, ошхоналар, нақлиёт хизматидан фойдаланишади, Тожикистон ва тожикистонликларни эслатгувчи армуғонлар сотиб олишади…

Содирхон Умаров фикрича, Хўжанд ва унинг атрофида сайёҳларни ўзига жалб этадиган қадамжолар оз эмас, лекин бу зиёратгоҳларда ётган буюк инсонларнинг тарихи етарлича ўрганилмаган.

Ҳозирда Хўжанд ва унинг атрофига қатновчи автобусларда Тожикистоннинг мислсиз табиати билан бир қаторда «Шайх Маслаҳатдин» мажмуасини тарғиб қилувчи тасвир ва рус тилидаги маълумотлар ҳам пайдо бўлди.

- Бу жуда яхши янгилик бўлди, - дейди Душанбедаги «Олами саёҳат» сайёҳлик ширкатининг Хўжанддаги филиали маслаҳатчиси Набижон Гулматов. – Лекин олис хориждан келадиган сайёҳларнинг кўпчилиги ё яёв юришни ё бошқа нақлиёт воситаларида юришни ёқтиришади. Шунинг учун, кўчаларда, гавжум жойларда ҳам зиёратгоҳлар ҳақидаги кўзга ташланадиган тарғибот воситалари ўрнатилса, фойдадан холи бўлмасди.

Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни шарқшунослик факултети декани, таниқли олим Ислом Раҳимовнинг фикрича мамлакатдаги қадамжо, зиёратгоҳлар ҳақида махсус рўйхат тузиш зарур.

- Суғд вилоятидаги тарихий-маданий обидалар ҳақида худди шундай рўйхат тузишга киришилганди. Лекин у охирига еткзилмасдан қолди, - дейди олим.

Содирхон Умаров ҳам худди шундай рўйхат тузиш тарафдори.

- Албатта, бу анча қийин иш. Чунки аввал мозорларда ким дафн этилганини аниқлаш, улар ҳақида асосли тарихий маълумотлар тўплаш зарур. Менимча, умуман зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида махсус илмий конференциялар ўтказиш вақти етди, - дейди Содирхон Умаров.

Олимнинг фикрича, маҳаллий одамларнинг аксарияти мозорларга зиёрат учун эмас, сиғиниш учун боради. - Бу уларнинг Ислом динидан бехабарлигини, мозорларга сиғиниш асло мумкин эмаслигини билмасликларини кўрсатади. Зиёрат эса, бутунлай бошқа гап. Бу ўтмишда юртимизда яшаб ўтган машҳур инсонларга эҳтиромни, уларни эъзозлашни кўрсатади, - дейди Содирхон Умаров.

У пир ва мурид анъанаси айнан зиёрат этишга чорлашини айтади. «Фақат ўзимиздагина эмас, қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳам юртимизда дафн этилган азиз инсонларнинг муриди бўлган одамлар кўп. Ўзбекистон билан чегаралар очилгач, у ердан келаётган сайёҳлар орасида айнан пирларининг қабрини зиёрат қилиш учун келаётган кишилар кўп», - дейди Содирхон Умаров.

Расмий маълумотларга қараганда эса, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон билан чегаралар очилгач, вилоятга қўшни мамлакатдан келган сайёҳлар сони ярим миллион нафарга яқинлашиб қолган.

- Мен Хўжанддаги саёҳат ширкатларидан биронтасининг зиёрат туризми билан махсус шуғулланаётганликларини билмайман, - дейди Набижон Гулматов.

Узоқ йиллардан буён туризм соҳасида ишлаб келаётган Набижон Гулматовнинг айтишича, Хўжанддаги олтита туристик агентлик диққатини зиёрат саёҳатини ривожлантириш учун барча имконли воситалардан фойдаланишга қаратиш вақти етган.            

Зафар Норов ҳам бу фикрга қўшилар экан, масалан Айний ноҳиясидаги, шундайгина Искандаркўлга яқин Арғаб тоғида, денгиз сатҳидан 2800 метр баландликда жойлашган Хожа Исҳоқи Вали ғори борасида интернетда тожик ва рус тилларида маълумотлар борлигини, шунинг учун, бу зиёратгоҳга Россия ва Марказий Осиёдан келаётган сайёҳлар тобора кўпаяётганини айтади.

- Тўғри, Хожа Исҳоқи Вали ғорига чиқиш жуда қийин. Лекин шунга қарамай, Махшеват қишлоғига яқин бу ғорда ётган мумиёлангандайин неча-неча асрлардан буён, сақланиб келаётган улуғ инсон жасадини кўриш учун ёз ойларида кунига камида юз нафар киши келади. Агар Хожа Исҳоқи Валининг аслида ким эканлиги, жасаднинг асрлар давомида бузилмасдан сақланиб келаётганлиги илмий жиҳатдан аниқланса ва бу маълумотлар инглиз, немис, араб, урду каби кенг тарқалган тилларда интернетга қўйилса, шубҳасиз, сайёҳлар сони камида ўн марта ошиши турган гап. – дейди Зафар Норов.

Суғдлик таҳлилчилар, соҳа мутахассислари ва жонкуярларининг фикрича, агар тегишли муассасалар ва ташкилотлар жиддий эътибор беришса, туризмнинг муҳим соҳаси - зиёрат саёҳати ҳам мамлакатда ривожланиб, ундан тушадиган даромад мамлакат иқтисодини ривожлантиришга ҳисса бўлиб қўшилади. Ва бу саёҳат тури орқали ер юзида Тожикистон ҳақида яхши биладиган кишилар сони янада кўпаяди.

 

Ўринбой УСМОН,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик ҳайқириғи

 

Шоир Жамшид Пирим ўғлига табрик ўрнида

Бундан тўрт йил чамаси илгари отахон шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 80 йиллиги тантанасида иштирок этиш учун Душанбега шоён қувонч билан отландим. Шоир Дилмурод Ҳожимуродов билан "Варзоб" совхозида, унинг курсдош оғайнисиникида меҳмон бўлдик. Ўлмас Жамол юбилейи баҳона менга кўпда тунд бўлиб кўринадиган Дилмурод аканинг жудаям одамохун, оғайниларга бемалол ҳадди сиғадиган инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Муфассал...

Иблис табассуми

 

Туш кўраётганди. Ғалати туш...

Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...

Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...

Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990541

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477673
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3601
4027
21286
7426653
99317
114875
7477673

Сизнинг IPнгиз: 3.21.248.105
Бугун: 23-11-2024 16:54:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015