Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 10 Май 2019 Кӯришлар: 2144
Печат

 

bugdoy 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўплаб иш сафарларида, жумладан, «Тожик Мирзачўли»даги ўз чиқишида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва халқимизни ўз ғалламиз билан таъминлаш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаганлиги ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди…  

Кузги буғдойдан юқори ҳосил олиш ҳақида сўз кетар экан, албатта, биринчи қадамдан, яъни уруғ сочишдан бошлаб жон куйдиришимизга тўғри келади. Тажриба ва изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, кузги буғдой экиладиган ерни олдиндан шудгорлаб, имкон бўлса саратондаёқ мола ва барана қилиб қўйиш зарур. Айниқса, қовун, тарвуз, маккажўхори, пиёз ва бошқа экинлардан бўшаган ер майдонларига ёзда ва эрта кузда гектарига 200 килограмм аммофос ва 100 килограмм хлор минерал ўғитлари сепилиб, ерни 27-30 сантиметр чуқурликда яхшилаб шудгор қилиш лозим. Уруғлар имкон борича серҳосил нав бўлмоғи лозим. «Сарвар», «Ормон», «Фирўз», «Московский-39», «Краснодар-99», «Старшина», «Султон» ва ҳоказо навлар мақсадга мувофиқдир. Бу соҳада изланишлар орқали янада серҳосил навларни аниқлаш олимларимиз олдида турган шу куннинг долзарб вазифасидир. Кузги буғдой экишнинг қулай муддатлари «Тожик Мирзачўли»да сентябр ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб, октябр ойининг охирларигача экилиб, бир ва икки суғориш орқали тўлиқ ундирилиб олиниши лозим. Кузги буғдой қишки совуқ ҳавога чидамли бўлиши учун униб чиққанидан сўнг, қишга тайёргарлик даври бошланади. Бунинг учун буғдой ўсимлиги тўлиқ униб чиққанидан сўнг камида 50-60 кун кузги об-ҳавода ривожланишни давом эттирмоғи лозим. Фақат шундагина талаб этилган туп миқдорига эришиш мумкин, яъни ҳар бири квадрат метр ерда 300-400 тупдан кам бўлмаслиги керак. Ахир ҳосилдорлик бевосита кўчат миқдори, яъни тупга боғлиқ эканлигини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим. Амалиётдан кузатишлар шуни кўрсатдики, кузги буғдойни қулай вақтда суғормаслик, уруғ танлашда эътиборсизлик уруғлик нормасини камайтириш гектар ҳисобидаги туп сонининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Оқибатда ер умри бекор ўтиши, сув ва озуқадан бесамар фойдаланишга олиб келади. Экилган майдонда тўлиқ талаботга жавоб берсагина, сув ва озуқа самара кўрсатади. Ана шунда юқори ҳосил олишга имконият яратилади. Кузги буғдой минерал ўғитларга, айниқса, туплаш даври яъни, эрта баҳорда, найчалаш ва бошоқлаш давридан муҳтожликни сезади. Айниқса, баҳор фасли ғаллачиликда ҳал қилувчи давр ҳисобланади. Илмий изланишларнинг кўрсатишича, суғориладиган кузги ғалла экинларидан бир центнер дон ва сомон етиштириш учун тупроқдан ўртача 3,2 килограмм азот, 1,2 килограмм фосфор ва 3 килограмм калий моддалари чиқиб кетади. Шундай экан, кузги буғдойларга туплаш даврида 60 килограмм, найчалаш даврида 100 килограмм азотли ўғитлар солинади, албатта, соф миқдорда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, озиқлантиришдан сўнг, кетма-кет суғоришни ҳам бошлаш лозим. Суғориш муддати ва меъёри ҳам хўжаликнинг табиий шароити, хусусан, тупроқнинг механик таркиби, ер ости сизот сувлари ҳолати ва ўсимликнинг туп сонини ҳисобга олиб қуйидагича табақлашган ҳолда вегетация давридаги биринчи суғориш ўсимликнинг туплаш – найчалаш даврида гектарига 600-700 куб метр, иккинчи суғориш кузги ғалла найчалаш ва бошоқлаш даврида 700-800 куб метр ҳисобида ўтказиш лозим. Навбатдаги суғоришларда ўсимликнинг гуллаш ва пишиш даврларида ҳам тўла меъёрда ўтказилиши керак. Четдан келтирилган интенсив типдаги буғдой навлари озиқлантиришда азотли ўғитлар меъёри 10-15 фоиз кўпайтирилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, суғориш ҳам тупроқ ва об-ҳаво шароитига қараб 1-2 марта ортиқ ё кам суғорилади. Умуман, суғориладиган ерларда етиштириладиган барча ғалла навлари учун намликка бўлган энг хавфли даври гуллаш, сут-пишиш даври ҳисобланади. Бу даврда юзага келадиган тупроқ ва ҳаво қурғоқчиликнинг таъсири натижасида доннинг майда ва пуч бўлишига, натижада ҳосилдорликнинг кескин пасайишига олиб келади. Ҳосилдорликни чегараловчи омилларидан бири бегона ўтлар ва ғаллани касаллик ва зараркунандалардан асраш, уларга қарши ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш зарурдир. Ўсимликларга, хусусан, ғаллага катта зарар етказадиган касалликлардан бири зангдир. Ушбу хавфли касаллик катта майдонларга худди ёнғиндай жуда тез тарқалиши ва ҳосилга ўта жиддий зарар етказиши мумкин. Мамлакатимизда ишчи кучининг етарлилигини ҳисобга олган ҳолда, ғалла майсаларини, айниқса, баҳор фаслида кенг япроқли бегона ўтлардан тозалашни қўлда амалга ошириш, нафақат, ҳосилдорликни ошиши, балки етарли миқдорда тоза уруғлик дон тайёрлашда ижобий таъсир кўрсатади. Мамлакатимиз ғаллазорларида ўтган йилги кузатишларга кўра, буғдойда сариқ занг, қўнғир занги учрайди. Улардан кенг тарқалган сариқ занг бўлиб, далаларда эрта баҳорда пайдо бўлиши мумкин, қўнғир занг одатда апрел, май ойлари бошида пайдо бўлади. Адабиётларда таъкидланишича, Шарқий Африкада пайдо бўлган поя занги Марказий Осиёга тарқалиши мумкин (2007 йилда Эронга етиб келган) ва қолган мамлакатларга ҳам кириб келишининг хавфи катта. Бу эса, ғаллакорлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳа мутахассиси ва олимларнинг буғдойзорларда мунтазам кузатувлар ўтказиб туриши ва ушбу касаллик аниқланганда, тезкор ҳимоя чораларини қўллаш лозимлигини тақозо этади. Бугунги кунда буғдойни занг касалликларидан ҳимоя қилишнинг ягона ишончли усули – кимёвий усул–фунгицидлар пуркашдир. Мавжуд адабиётлар воситасида айни вақтда ушбу касалликларга қарши тавсия этилган самарали фунгицидлар қаторига Алто, Тилт, Супер, Байлетон, Бампер, Импакт, Колосал, Консул, Крест, Пиларкур, Рекс, Тутул, Фалкон, Фоликур Б.Т. ва бошқалар киради. Бу фунгицидларнинг аксарияти буғдойни сариқ доғланиш, септориоз ва бошқа касалликларидан ҳам самарали ҳимоя қилади.

Баҳорда занг мавжудлиги аниқланган далаларга, касаллик ривожланиш даражасини инобатга олиб, юқорида кўрсатилган фунгицидлардан биронтасини суюқлик миқдорини гектарига 300-400 литрга етказиб, зудлик билан қўллаш лозим. Ишлов берилгандан кейин 3-4 соат ўтгач ёмғир ёғиши кузатилганда бу фунгицидларнинг самараси камаймайди. Улар экинни зангдан 3-4 ҳафта мобайнида ҳимоя қилади. Об-ҳаво шароити билан боғлиқ ҳолда, бу даврдан сўнг касаллик ривожланиши давом этиши кутилганида, фунгицид билан яна бир ёки икки марта ишлов бериш керак бўлади. Шундай экан, дон экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш кўпгина омилларга боғлиқ эканлигини инобатга олиб, бу йўлда мўл ҳосилга замин бўладиган ҳар бир омилга жиддий эътибор қаратиш зарур.

 

Ином Қобилбеков,

Зироатчилик институти Суғд филиали катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

2018 йилнинг 24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни очиш, аҳоли турмуш шароити билан танишиш ва Миллий бирликнинг 21 йиллиги байрами шарафига тантаналарда иштирок этиш мақсадида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига сафар қилди.

Муфассал...

Умрнинг чорак асри ўтган макон

 

Кабинетимдан кўриниб турган виқорли тоғлар салобати, қоплаган оппоқ қор, жозибали кўкламнинг шишадек беғубор осмонига кўрк бағишлайди. Бу манзара мен учун Худонинг марҳамати эканлигини мамнуният билан қайд қилган бўлардим. Осмонда қуёш чарақлаб турибди, бироқ унинг тафти қайтган. Лолақизғалдоқ офтоби бўлишига қарамасдан, мўътадил иқлим танга роҳат бағишлайди. Рамазон кунларининг мўъжизаси-бу. Нигоҳларим тоғ бошидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073639

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064255
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
315
3030
5795
8024732
3345
108045
8064255

Сизнинг IPнгиз: 3.142.237.38
Бугун: 02-04-2025 02:25:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015