9 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Респ

Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ЯНГИ СОН

СИЁСАТ

Президентларнинг телефон орқали суҳбатлари
Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳиндистонга махсус чартер рейс ташкил этилди
Миллат пешвосининг гулчамбар қўйиш маросимида иштироки
Миллат пешвоси Миллий мажлиснинг олтинчи чақириқ биринчи сессиясида қатнашди
Миллат пешвосига телефон орқали ҳисоботлар
Ёлғон хабар қаламга хиёнатдир
Миллат пешвосининг пойтахт  маданият-истироҳат боғларига ташрифи
Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари
«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экстремистик ва террористик амалларда ўхшаш умумийликлар
Тожикистон сайлов тизими ва унинг хусусиятлари
ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ
Ортга
12-05-2020

Президентларнинг телефон орқали суҳ…

12-05-2020

Рустами Эмомали ташаббуси билан Ҳин…

12-05-2020

Миллат пешвосининг гулчамбар қўйиш …

24-04-2020

Миллат пешвоси Миллий мажлиснинг ол…

17-04-2020

Миллат пешвосига телефон орқали ҳис…

10-04-2020

Ёлғон хабар қаламга хиёнатдир

10-04-2020

Миллат пешвосининг пойтахт мадания…

04-04-2020

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига и…

03-02-2020

«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экс…

16-01-2020

Тожикистон сайлов тизими ва унинг х…

16-01-2020

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА Т…

Олдинга

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

"САХОВАТ" БОЗОРИДАГИ МУРУВВАТ
Тозалик ҳар қандай офатнинг олдини олишда энг яхши восита
Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…
ЭЗГУЛИК  ДУНЁНИ САҚЛАБ  ҚОЛАДИ
Касб фидойиси бўлиш масъулияти
Нохуш SMSлар кимларнинг тегирмонига сув қуймоқда?
Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи
«Восе қўзғолони» - янги сайёҳлик йўналиши
«Акси шифо» - замонавий табобат маскани
Аёл – раҳбар, сиёсатчи, турмуш ўртоқ…
Абадиятга дахлдор сиймо
Ортга
24-04-2020

"САХОВАТ" БОЗОРИДАГИ МУРУ…

17-04-2020

Тозалик ҳар қандай офатнинг олдини …

10-04-2020

Сувнинг ҳар бир қатраси азиз…

10-04-2020

ЭЗГУЛИК ДУНЁНИ САҚЛАБ ҚОЛАДИ

10-04-2020

Касб фидойиси бўлиш масъулияти

03-02-2020

Нохуш SMSлар кимларнинг тегирмонига…

16-01-2020

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

31-12-2019

«Восе қўзғолони» - янги сайёҳлик йў…

28-11-2019

«Акси шифо» - замонавий табобат мас…

24-10-2019

Аёл – раҳбар, сиёсатчи, турмуш ўрто…

10-10-2019

Абадиятга дахлдор сиймо

Олдинга

ИҚТИСОД

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили
Хитойлик компаниялар экиш мавсумини якунлаш арафасида
Шаҳристон – обод ва хушманзара маскан
Ободу кўркам Деваштич
Дилмурод ДАВЛАТЗОДА:  - Республикада нафақанинг ўртача ҳажми 305 сомоний 30 дирамни ташкил этади
Қишлоқми бу, шаҳарми?!
Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани
Буғдой ҳосилдорлигини ошириш омиллари
Саноатлаштириш – тўртинчи миллий мақсад
Касбига фидойи инсон
Улкан зафарлар йили
Ортга
10-04-2020

Қ…

04-04-2020

Х…

10-10-2019

Ш…

14-09-2019

О…

23-08-2019

Д…

23-08-2019

Қ…

15-08-2019

П…

10-05-2019

Б…

14-03-2019

С…

14-03-2019

К…

27-02-2019

У…

Олдинга

ХАБАРЛАР

АДАБИЁТ

ЮРТ СОҒИНЧИ
Мақсад ичра эзгулик пинҳон эса...
Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…
Биз фано туфроғи бўлдуқ…
Мана бу сен - бир бўлак ойсан,мана бу мен - бир бўлак қуёш!
Шафтимижгон
...Ватанни номус деб асрагин, болам, Берган оқ сутимни айлагин ҳалол!
Алданган аёл қиссаси
Асранди қиз
...Йўлни очганларнинг  умри йўл каби бўлсин узун
«Мен элимнинг юрагида яшайман…»
Ортга
17-04-2020

ЮРТ СОҒИНЧИ

04-04-2020

Мақсад ичра эзгулик пинҳон эса...

31-12-2019

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…

28-11-2019

Биз фано туфроғи бўлдуқ…

24-10-2019

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,мана …

27-09-2019

Шафтимижгон

27-09-2019

...Ватанни номус деб асрагин, болам…

14-09-2019

Алданган аёл қиссаси

29-08-2019

Асранди қиз

29-08-2019

...Йўлни очганларнинг умри йўл каб…

15-08-2019

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

Олдинга

БОШ САҲИФА

Категория: БОШ САҲИФА
Чоп этилган 16 Июл 2015 Кӯришлар: 39969
Печат

Иккинчи суҳбат

qurgonАссалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Ота йиртқич ҳайвонлар хавфидан қўрқмасдан ов қилиб келиб, кекса ота-онасини, хотинини, болаларини боққан, ота тоғу тошдан ўтин йиғиб келиб, қишда оила аъзоларини совуқдан асраган, юртга ёв оралаганда ота кўксини қалқон қилиб майдонга чиққан...

Ўз ҳаётининг давомини фарзандларида кўрган оталар ҳали болаларининг тили чиқмасдан бурун уларга оиланинг нақадар муқаддас эканлигини уқтириб келишган. Бу муқаддас қўрғонни асраб-авайлаб, унинг нурашига йўл қўймаслик учун курашиш зарурлигини, бу аввало, оталик бурчи эканлигини айтиб, буни фақат сўзда эмас, балки ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ҳам ибрат қилиб кўрсатишган.

 Муқаддас китоб – Қуръонда ҳам оила тутишда, унинг равнақида, мустаҳкам қўрғоннинг чегараларини дахлсиз тутишда эркакнинг – отанинг масъулияти  нечоғлик катта эканлиги кўрсатилган.

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” – дейилган Қуръон оятларидан бирида.

Отанинг оила олдидаги масъулияти, бурчи, вазифалари ҳақида кўпдан-кўп донишмандлар, файласуфлар, олим ва адиблар таъкидлаб ўтишган. Биз шу ўринда улардан айримларинигина келтириб ўтмоқчимиз:

Оталар билан болалар бир-бирларидан рози-ризолик кутиб ўтирмасдан, зарур нарсаларни олдиндан бир-бирларига беришлари лозим, лекин бу ишни биринчи бўлиб ота қилиши керак.

ДИОГЕН.

Ота бўлиш жуда осон. Оталик қилиш эса қийин.

В. БУШ.

Ота донолиги болалар учун чинакам сабоқдир.

ДЕМОКРИТ.

Қоровулдан тортиб вазиргача - истаган ходимни худди ундай ёки ундан ҳам қобилиятлироғи билан алмаштириш мумкин. Яхши отани эса, яхши ота билан алмаштириб бўлмайди.

В. А. СУХОМЛИНСКИЙ.

Мен катта ҳаётий тажрибалар асосида битилган бу фикрларга ҳеч қандай изоҳнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.

Катак дафтар варағидаги шикоят

Азизлар, сиз ўзингиз ҳам кўп эшитгансиз, дуч келгансиз, айтгансиз: ҳар бир чинакам фарзанд дунёдаги оталар орасида энг яхшиси менинг отам, дейди. Мен ҳам ана шундай фарзандлардан истисно эмасман.

Дадамлар (Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин) ҳақида ҳозиргача яхши сўз эшитсам, яйраб кетаман, кўнглим тоғдек кўтарилади. Падари бузрукворимизнинг дунёдан ўтганларига декабр келса, эллик йил тўлади. Лекин ҳозиргача мен таниган, танимаган одамлар дадамларнинг яхши фазилатлари ҳақида гапириб юришади.

 «Агар Усмон акамлар бўлмаганларида, мен оилам билан ажралган бўлардим. Иккита болам тирик етим қоларди. Мен аламимни ичкиликдан олиб юрган кунларим Усмон акамларни учратиб қолдим. Эртага қаерда бўлишимни суриштирдилар. Ва тонг саҳарда эшикдан кириб келдилар...»

Бу одамнинг айтишича, дадамлар нега оиласи билан ажралаётганини суриштирганлар. Гапини эшитиб, ажралиш сабаби арзимас эканлигини, дарҳол хотинини ва болаларини қайтариб олиб келишини айтганлар. У индамасдан ер чизиб ўтираверган. Шунда дадамлар «Бўпти, агар қайнотангникига узр  сўраб борсанг, бирон еринг камайиб қоладиган бўлса, менинг борганим бўлсин! Лекин битта шартим бор – ичкиликни оғзингга олмайсан!» дея йўлга чиққанлар.

 «Бу гапларнинг бўлиб ўтганига олтмиш йил бўлай деди. Энди, ёшликда ким адашмайди. Лекин ҳамма ҳам адашган одамни тўғри йўлга солиб қўймайди. Кўпчилик эр-хотиннинг ўртасига эсини еган тушади, қабилида иш тутади. Мана, ҳозир саксон беш ёшга киряпман. Иккита болам бешта бўлди, невараларим, эвараларим қирқтадан ошган. Усмон акамлар-нинг ўшанда айтган гаплари ҳамон қулоғимдан кетмайди: сен эркаксан, оилани асраш биринчи навбатда сенинг ишинг!»

Отахон дуога қўл  очади. Дадамларнинг, ўзига тўғри йўл кўрсатган бошқа инсонларнинг руҳига фотиҳа ўқийди...

Вилоят газетасида ишлаб юрган пайтларим. Бир куни Новдан олтмиш ёшлардаги бир киши келди. У ўғилларини ёмонлай кетди. Қариганида сарсон қилиб қўйишгани, отам деб хабар олмасликлари, кўпинча оч қолиб кетиши, кир-чирини ўзи ювишини айтди.

Кап-катта одам биздан тортинмасдан йиғламсираб гапирар экан, негадир мен дадамларни эсладим. Ақалли мана шу одамнинг ёшига етмаганликлари, агар ҳаёт бўлганликларида бошимга кўтариб юришни ўйлардим. Йиғлоқи чол эса, ўғилларини ёмонлашни қўймасди.

Гапнинг очиғи, у одамга раҳмим келди. Лекин у ёзган аризага ўхшаш мактуб билан танишгач, ҳоврини босишга уриндим. Чунки фарзандларидан норози қария талаб қилаётганидек, ўғиллари ҳақида газетада мақола берилса, оқибати яхши бўлмаслиги мумкин эди. Балки ака-укалар маҳалла-кўйда, ишхоналарида, дўсту ёрлари даврасида бош кўтара олмай қолишар, ҳамма уларга қўлини бигиз қилиб, «отасини кўчага ҳайдаб қўйган оқпадарлар ана шулар бўлишади», дер! Бу гапларга йигитлар қандай чидар эканлар!..

Мен қўлимдаги катак дафтар варағига тикилганча қарияга мақола бериш қочиб кетмаслигини, аввал бир суриштириш, ўғиллари билан гаплашиш зарурлигини айтдим. «Нимасини суриштирасизлар, мана, ипидан игнасигача ёзиб келганман-ку, пичоқ бориб суякка қадалмаса, қайси ота ўғилларининг устидан шикоят қилади?!», деди қария негадир ғазабидан кўкариб кетиб.

... Норози отанинг ўғилларини топиб гаплашдик. Фақат ўғиллар билан эмас, уларнинг қўни-қўшнилари, қариндош-уруғлари билан ҳам суҳбатлашдик. Хуллас...

Ота, ҳа, ҳозир ўғилларини ёмонлаётган ота болаларининг бири беш яшар, иккинчиси уч яшарлигида битта хотинга илашиб қолган экан.  Кўз очиб кўрган хотинини иккита боласи билан ҳайдаб юборибди. Онаизор йиғлаб-сиқтаб ота уйига кетибди. Эрта саҳардан қош қорайганча далада ишлаб, болаларини боқибди. Унга томорқа беришибди. Ака-укалари, қўни-қўшнилар ёрдамида ҳашар қилиб уй солибди. Икки йил деганда, уй битибди. Аёл ўғилларини олиб ота уйидан янги уйига кўчибди...

Йиллар ўтиб, иккинчи хотин дунёдан ўтгач, унинг биринчи эридан бўлган ўғли ўгай отани уйидан ҳайдаб чиқарибди...

- Отамизни кўрганимизда бобомнинг ҳовлисидаги гувала девори, ҳатто, сувалмаган пастаккина уйда яшаганимиз, тоғаларим ишдан қайтишганда, уларнинг ўғиллари «дадажон», дея бўйинларига осилишганда, ўксинганларимиз, маҳаллада болалар билан жанжаллашиб қолсак, оналари  «Худо сизларни бекорга тирик етим қилмаган», дея яниб-яниб олишлари эсимизга тушаверарди, – деди катта ўғил. – Лекин бизни хўрлаган бўлса ҳам, қийнаган бўлса ҳам, у бизни дунёга келтирган отамиз. Тўғри на мен, на укам у кишини уйга олиб келишни истамадик, бунинг сабабини изоҳлаб ўтирмайман. Лекин битта бир хонали уй олиб бердик.

- Лекин отангиз кўпинча оч қолиб кетар экан, ундан хабар олмас экансизлар? - дедим мен.

- Хабар олмаслигимиз рост, - деди кичик ўғил. – Чунки мен ... уни кўрсам, бобомникида турганимизда дадам қачон олиб кетаркинлар, дея кўчага...  ҳа, майли. Лекин оч қолишлари ёлғон. Чунки акам икковимиз ҳар ой эллик сўмдан пул жўнатиб турамиз. Сиз яна буни миннат, деб ўйламанг. Энди соқоли оқарган одам ёлғон гапириб, туҳмат қилиб турганда....

Катта ўғил кўкрак чўнтагидан пулжўнатма қоғозини кўрсатди. Менинг бироз ҳайратланиб қараганимни сездими, у:

- Бизга буни бошидан ўтган бир киши маслаҳат берди. Ҳа, отамнинг бир ошналари  «дадангнинг хулқ-атворини яхши биламан, еб туриб, очман, болаларим қарашмаяпти», дейиши турган гап, дея огоҳлантирганди. Шунинг учун...

Биз суҳбатлашган қўни-қўшнилар, норози отанинг яқин қариндошлари ҳам унинг ўғиллари гапларини тасдиқлашди. Газетада мақола босилмади.

Ҳозир нега бу воқеани бунчалик тафсилотлари билан ҳикоя қилганимга ҳайрон бўлаётганлар чиқиб қолар. Мен оталик бурчини бажармаганлар, ўзининг муқаддас қўрғон устуни эканлигини унутганлар, натижада оиланинг бузилиб кетишига йўл қўйган инсонлар ҳақида эшитганимда негадир худди ўша воқеани эслайман. Ўшанда ёшлик қилиб қарияга бир гап айтгандим: хато ўзингиздан ўтган экан-ку!

У тишларини ғижирлатганча, борадиган бошқа жойлари борлигини, ўғиллари хўрлаган отанинг додига етадиганлар топиладиганини айтиб чиқиб кетганди...

Мана, азизлар, ўша воқеани эслаяпману, афсуски, оиласи, хотини олдидаги бурчини унутиб қўяётган эркаклар кўп бўлмаса-да, борлигини ўйлаяпман. Эр ўз хотини олдидаги ҳамма бурчларини бажаргандагина оила устувор бўлиши тажрибадан маълум. У ижтимоий ё иқтисодий бўладими, жисмоний ё молиявий бўладими, холислик ё меҳрибонлик бўладими, агар эркак бу бурчларидан биронтасини бажармаган тақдирда, оилада тинчлик, тотувлик йўқолиши исботланган.

Ислом динида ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркаклар энг яхши инсонлардан, деб талқин қилинади.   Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар:

“Сизларнинг ичингиздаги яхши эркак ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса, ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман”.

Оиланинг мустаҳкам бўлишида бошқа омиллар қатори, албатта, иқтисоднинг ҳам муҳим ўрни бор. Оилада иқтисодий тўкинчилик бўлиши эса, биринчи навбатда отага боғлиқ. Ҳа, бу муҳим бурчини, масъулиятини унутиб қўйганлар ҳам йўқ эмас. Лекин оталар бу бурч ва масъулиятни доим ўйлаб иш тутсалар ҳам, чорасиз аҳволга тушиб қолиш мумкин бўлган ҳоллар йўқ эмас. Ахир, ҳаёт ҳар доим ҳам бир маромда кечавермайди, кутилмаганда тақдирнинг тушириб турадиган муштлари бор....

Келинг, яхшиси, худди шу борадаги бир воқеий ҳикоя билан танишайлик.

 

Қолдирилган тўй ё данғиллама уй пойдевори

Ҳабиб отасини кўришга борди-ю, у ердан ўйчан, маъюс қайтди... Отаси уни кўриб, «Ке, ўғлим», деди-да, тўшакда ётганча қўл узатди. Ҳабиб отаси билан кўришар экан, унинг синиққан юзига, тўсатдан ёшланган кўзларига қарар экан, юраги эзилиб кетди.

- Дада, нега йиғлаяпсиз, ўзингиз дард - меҳмон, ўтиб кетади, дейсиз-ку, эрта-индин отдек бўлиб кетиб, неварангизнинг тўйига бош бўласиз, Худо хоҳласа.

- Худо хоҳласа, ўғлим, Худо хоҳласа...

- Ҳа, бобой ҳасрат халталарини очдиларми? – Ҳабиб орқасига ўгирилиб, укаси Ҳалимни кўрди. – Келинг ака, яхши юрибсизми?

Ҳалим билан ҳол-аҳвол сўрашар экан, Ҳабиб отасининг майда доғлар босган кафти билан кўз ёшларини артишга уринганини пайқади.

- Бўлди энди, ҳадеб хотинларга ўхшаб йиғи-сиғи қилаверманг! – Ҳалим отасини жеркиди.

Ҳабибнинг кўнгли оғриди. Отасининг укасига қўрқа-писа мўлтираб қараётганини кўриб, Ҳа-лимга икки-уч оғиз аччиқ гапиргиси келди. Лекин ўзини босди. Ўзи отасини кўриш учун икки-уч кунда бир келиб-кетаётган бўлса, яхшиям, тили аччиқми, бироз қўполроқми, мана шу Ҳалим бор. Отасининг иссиқ-совуғидан хабар олиб туради. Шунда Ҳабибнинг ичидаги қитмирлик «бир уйда яшагандан кейин хабар олади-да», дея шивирлагандайин бўлди. Ҳабиб уни эшитмасликка олди.

- Дада, яхши кўрган сомсангиздан опкелгандим. Иссиғида еволасизми? – Ҳабиб сомса ўралган қоғозни очаётганди, Ҳалимнинг гапини эшитиб, қотиб қолди.

- Ака, нима, сиз дадам оч қолганлар, деб ўйлаяпсизми? Келин кунига тўрт марта қозон қайнатади, одам қариган сари иштаҳаси очилиб кетарканми, дейман. Дадам тўйганларини билмайдилар.

- Ўғли-и-и-м,.. қорним тўқ. Кўнглим ҳеч нарса тиламайди, - отанинг кўзидаги ёш қуриган, лекин овози йиғламсираб чиқди. - Укангга, келинга раҳмат, нима десам, бир зумда пишириб келишади.

- Ҳалим, барака топкур келин борликлари учун кўнглим тўқда, дадажон. Уларни дуо қилинг.

- Дуо қиламан. Нега дуо қилмас эканман, - отанинг овози ҳамон титрарди.

- Ака, юринг, сизга бир нарса кўрсатаман.

Ҳалим отасининг маъюслиги беҳуда эмаслигини ўйлаётган акасини ҳовли тўри томон бошлади. Девор ўртасидаги кичик эшикдан ўтишди.

- Мана, қаранг!

Ҳабиб укаси ишора қилган нақ бир ярим метрли уй пойдеворига қараганча ҳеч нарсани тушунмади.

- Мана шу пойдеворни қурганимга қанча бўлганини яхши биласиз. Ҳа, ҳадемай, икки йил бўлади. Қачон девори кўтарилади, қачон томи ёпилади? Сувоғи, бўёғи, эшик-деразалари... Катта ўғлим бу йил бешинчига ўтади. Шу кетишда у йигирмага кирганда ҳам уйни битказа олмайман...

Ҳабиб укаси уч йил олдин қўшни ҳовлини сотиб олганини эслади. Сотиб олди-ю, туппа-тузук уйларни буздириб ташлаб, беш хонали янги уй пойдеворини ташлади...

- Ҳалим, ука, намунча сиқилавермагин. Ҳали ўғлинг мактабни битирганча яна етти йил бор экан. Шошмасдан қурсанг, қайтага уй мустаҳкам чиқади.

- Ака, бобой аллақачон қулоғингизга қуйишга улгурибди-да. Нима, мен топган-тутганимни тузалмас касал ортидан сочайми? Кунига шаҳар қатнаш осонми? Яна касал кўргани ҳеч қачон қуруқ бориб бўлмаса! Устига духтурлар ҳам аждаҳо бўлиб кетишган.

Ҳабиб шу пайтда отасининг яқинда бир ой беморхонада ётиб чиққанини эслади. Барака топишсин, духтурлар яхши қарашди. Пул сўрашгани йўқ, лекин қўл ҳақларинг, дея Ҳабиб уларни хурсанд қилганди. Ҳалим... Ҳалим бир марта духтурларга ош қилиб борганди, ҳа, яна бир марта «оқ халатли тўймасларни бурнидан чиққанча шашликка тўйдирдим», деб келганди.

- Ҳалим, қарасак, ўз отамизга қарабмиз, сарфласак, ўз отамизга сарфлабмиз, - Ҳабиб иложи борича босиқ гапиришга уринди.

- Ҳа, бўпти, гапни чувалаштирмайлик, лекин сиз духтурларнинг охирги хулосасидан бутунлай бехабарга ўхшайсиз?!

- Қанақа хулоса? – Ҳабиб ҳозир бу хулосадан бехабарлигидан хижолат чекиб, лавлагидай қизариб кетди.

- Бобой айтмадиларми? Тўнғичимнинг чўнтагига қўл солмай, деганлар-да.

- Бу нима деганинг? Очиғини гапир, нима бўлди?

- Бобойни апаратса қилишмаса, тузалмас эмиш.

- Сенга ким айтди? - Ҳабиб бу гал укасининг кўзига қаттиқ тикилди. У отасининг қандай гапи бўлса, ўзига айтишини, лекин асло Ҳалимга айтмаслигини яхши биларди. - Отамлар сенинг чўнтагингга ҳам кўз тикмагандирлар.

- Духтурлар айтишди. Етмиш-кетмиш, деганлар. Қариб-чуриганингдан кейин биқининг оғрийди, юрагинг санчади. Апаратса яхши чиқмаса, нима бўлади? Топган пулимни апаратсага сарфлаб қўйиб, бобой таппа ўлиб берса, кўмишга кимдан пул сўрайман?

Ҳабибнинг тишлари ғижирлаб кетди. Аламидан тишини тишига қўйди. Эшикчадан ўтаётиб, бошини кесакига уриб олди. Отасининг олдига яқинлашар экан, авзойини ўзгартиришга уринди. Лекин ота ўғлининг зўраки жилмайиши ортида унинг нимадандир қаттиқ ўртанаётганини сезиб олди.

- Дада, ҳали мен келинингиз билан маслаҳатлашиб келгандим, сизни уч-тўрт кун уйга олиб кетмоқчимиз. Ҳозир мен бориб биронта улов олиб келаман.

- Тўхта, ўғлим, менга қулоқ сол! Менинг бир оёғим гўрда. Онанг раҳматли келинг, дея чақиргани-чақирган. Мен шаҳардаги уйингда сиқилиб кетаман. Мен... мен... нима бўлсам ҳам, ота-боболаримнинг даргоҳида... шу ерда жон бермоқчиман...

Ҳабиб у деди, бу деди, отасини кўндира олмади.

- Ака, тил учидаги манзират билан қайсар чолни кўндира олармидингиз?

Ҳабиб шу лаҳза Ҳалимнинг ортида туриб гапларини эшитганини сезди ва унга бир сўз демасдан, кўчага қараб юрди...

Шу чиққанича тўғри шаҳар шифохонасига бориб, отасини даволаган духтурлар билан учрашди.

- Отангизнинг дардлари оғир. Лекин тузатиш мумкин. Фақат операция қилишга тўғри келади. Тўғриси, у анча қиммат операция. Ўзларига бу гапни айта олмадик. Лекин укангизга айтгандик. Ундан эшитгандирсиз? – деди духтур худди бемор тузалмагани учун у айбдордек ердан кўз узмай.

Ҳабиб духтурдан операциянинг қанчага тушишини суриштирди. Суриштирди-ю, боши қотиб қолди. Шунча пулни қаердан топса бўлади? Балки тўйни тўхтатиб қўйиш керакдир? Унда қудалар нима дейишади? Қудалар инсофли, тушунадиган одамлар кўринишади. Лекин уларга гап ўргатадиганлар топилса-чи? Билган-билмаганнинг оғзига элак тутиб бўлармиди?  Қизникига эшик тақиллатиб киришдан олдин тўйга тайёргарлик кўриб, белга бир нима тугиб  қўйиш керак-да, дейдиганлар йўқми? Бор! Майли, ҳар хил сассиқ гапларни эшитиб, эшитмасликка олсин, лекин хотинига, ўғлига нима дейди? Хотинини тез кўндириш мумкин, лекин бир ойдан кейин тўй бўлади, деб ўртоқларига айтиб қўйган ўғлининг тенг-тўшлари орасида боши эгилиб қолмасмикан? Устига ўша кунга бориб банд бўлиб қолмасин, дея элбурутдан тўйхонани, санъаткорларни гаплашиб қўйишган бўлишса?!

- Тўғри айтасиз, дадаси, - деди хотини Ҳабибнинг сўзини эшитиб. – Ҳозир қўлингизда милён-милён пулингиз бўлсаям раҳматли аянгизни, онажонимни топа олармикансиз? Худо кўрсатмасин, тўйдан олдинми, кейинми дадамлар... Биз, хотинлар, одамларнинг гап-сўзига унчалик парво қилмаймиз. Лекин сиз... бир ёстиққа бош қўйганимизга йигирма беш йил бўляпти, кўриб келяпман, эл орасида ҳеч қачон бошингиз қуйи эгилмаган.

Ҳабиб хотинига миннатдорчилик билан тикилди. У айрим хотинларга ўхшаб «тўйхонага, артистларга закалат бериб қўйгансиз, тўйни қолдирсангиз, шунча пулга куйиб қоламизми», деса нима бўларди?

Ўғлига бобосининг хасталигидан гап очганди, унинг ўзи агар бобомлар қатнашмасалар, тўй бўлмайди, деб қолди. «Ўғлим, аҳволимни тушунганинг учун раҳмат, лекин қудалар нима дейишаркин? Қиз боланинг иши бошқа, қудалар тўйни қолдиришга рози бўлишармикан?», - деди Ҳабиб. «Дада, одамнинг қандайлиги қалтис вазиятларда, бошга иш тушганда синалади», деб айтмасмидингиз!» Ҳабиб бу гапни эшитиб, ақлли, инсоф-диёнатли ўғли борлиги учун Яратганга шукр айлади.

Ҳабиб қанотсиз уча бошлади. Тонг отишини интиқ бўлиб кутди. Нонушта қилиб бўлгач, шаҳар шифохонасига қараб йўл олди. Духтурлар билан гаплашиб, отасини шифохонага ётқизди. Орадан йигирма кун ўтгач, отасини уйига олиб келди.  Йўлда келар экан, қулоқларида жарроҳнинг гаплари янграрди: «Операция биз кутганимиздан ҳам яхши ўтди. Отангиз бақувват эканлар. Худо хоҳласа, бахтларингга узоқ яшайдилар. Биласизми, операцияга опкираётганимизда нима дедилар: «Худойим, неварамнинг тўйини кўришни насиб айлагин! Келин-куёвни ўзим дуо қилайин. Ҳа, менга Ҳабибжонимдайин ўғил ато этганинг учун ўзингга минг шукр!»

Ҳабиб отасини уйига олиб келгандан кейин орадан тўрт кун ўтгач, Ҳалим кўргани келди. У ҳали эшикдан кирмасдан бурун Ҳабибдан гина қила бошлади: «Ака, нега дадамни касалхонадан уйингизга опкелдингиз? Ўз уйим - ўлан тўшагим, деган гаплар бор. Ё бизни дадамга тузук қарай олишмайди, деб ўйладингизми?»

Ҳабиб укасининг гапини эшитар экан жилмайиб қўйди. «Ҳалимжон, ука, сен қандай ўғил бўлсанг, мен ҳам шундай ўғилман. Менинг уйим - отамларнинг уйлари. Қачон зериксалар, қишлоққа, уйларингга олиб бориб қўяман. Ҳа, кейин, менинг уйим шифохонага бир қадам яқинроқ. Муолажага олиб бориб-келиш бизга осонроқ», - деди Ҳабиб укасининг ёлғондакам гина-кудурат қилаётганини сезиб турса-да.

...Ҳабиб укасини кузатиб келар экан, эшик ёпаётиб, тасодифан унинг гапини эшитиб қолди. У кўчадан ўтаётган кимгадир гапирарди: - «Бобойни нақ ажалнинг оғзидан қайтариб келдик. Духтурлар оғизларига сиққанларича сўрашди. Хайрият, ўғлимга данғиллима уй қураман, деб пул йиғиб қўйган эканман. Бир тийини қолмасдан кетди. Майли, отам дуо қилсалар бўлди. Дуо олма, олтин ол, дейишади-ку!»

 

Арпа экиб, буғдойдан умид қилма, дейдилар

Арпа эккан одам ҳеч қачон буғдой ўриб олмаган. Ҳеч нарса экмаган одам эса, йил охирлаганда бутунлай оч қолган. Бу оддий ҳаёт ҳақиқатлари не-не асрлар давомида ўз исботини топиб келган. Лекин унинг маъносини тушуниб етса-да, бу менга тегишли эмас, дея моддий бойлигини бир умрлик ҳисоблаб, ота-она олдидаги бурчларини унутиб қўяётганлар ҳануз топилади. Уларга «ортиқча оғиз», дея отасини узоқ-узоқларга элтиб ташлаб, ундан қутулиш ниятида кетаётган ўғилнинг бир тош устига ўтириши борасидаги ривоятга ўхшаш воқеани ўқиш, эшитиш ҳам таъсир этмайди. Ривоятдаги отанинг бир пайтлар у ҳам дадаси қариганда уни ташлаб кетиш учун кетаётганда чарчаб қолиб, худди шу тошга ўтиргани ҳақидаги ҳикояси у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетади.

Худди шу маънода грек файласуфи Исократнинг «Болаларинг сенга қандай муносабатда бўлишини истасанг, ота-онангга ҳам шундай муносабатда бўл», деган сўзларини эслатмоқчиман. Гарчи эрамиздан олдинги бешинчи асрда дунёга келиб, узоқ умр кўрган афиналик машҳур олимнинг бу ҳикматни айтганига орадан деярли йигирма беш аср ўтган бўлса-да, у бизнинг давримизда ҳам аҳамиятини йўқотган эмас.

Мен бир оилани яхши танийман. Ҳали бола эдим. Ошнамни чақиргани ўша оила яшайдиган ҳовлига киргандим. Қарасам, ошнамнинг отаси бобосининг ёқасидан бўғиб олганча бақиряпти... Орадан йиллар ўтди. Мактабни, ортидан олий ўқув юртини битирдик. Бир куни ўша ошнамни отасига тош кўтариб югураётганида тутиб қолдим. Бу чархпалак дунё-ни қаранг: ўтган йили ошнамнинг оғриб қолганини эшитиб, уни кўргани бордим. Унинг эшигига етганимда, ичкаридан чиқаётган шовқин-суронни эшитиб, ҳовлига кириш-кирмаслигимни билолмай қолдим. Ўртоғим кимнидир бўралаб сўкар, нималардир тарақларди. Ҳовлига кирмасам бўлмаслигини сездим. «Бу оқпадар мени ажалимдан беш кун олдин ўлдиради, - мени кўрган ўртоғимнинг овози янада баландлашди. - Туришини қара, туришини! Мени еб ташлай дейди. Ҳе, ўқрайган кўзларинг, отага кўтарган қўлинг лаҳадда чирисин!..»

Мен не иложда борган сари тутақаётган ўртоғимни тинчлантирдим. Ўғлини эса, бир четга бошладим. Ётиғи билан бобосининг катта бобосини ургани, ундан кейинги кўрганларимни айтдим. «Сен ёшсан, занжирни уз, майли, отанг қаттиқ гапирса-да, унинг ҳурматини жойига қўй, агар шундай қилмасанг, яна занжир уланиб кетаверади ва вақти келиб ўғлинг сенга қўл кўтаради», дедим...

 Менимча, ҳар бир ўғил ҳазрат Алишер Навоийнинг қуйидаги сатрлари мағзини чақиши зарур:

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай,

Ул одат ила касби саодат қилғай,

Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай,

Ўғлидан анга бу иш сироят қилғай.

Албатта, фарзандлар отани қандай иззат-ҳурмат қилсалар, онага бундан бир неча чандон иззат-ҳурмат кўрсатишлари зарур. Яна Ҳазрат Алишер Навоийга мурожаат этамиз:

Оналар оёғи остидадур

Равзайи жаннату жинон боғи.

Равза боғи висолин истар эсанг,

Бўл онанинг оёғин тупроғи.

Муқаддас Ҳаж пайтида биз билан бирга муборак сафарга чиққан танишимизнинг Каъба атрофида онасини опичлаб юрганини кўрдим. Вақт топиб, унга: - «Бу дунёда Сизга ўхшаган ўғиллар кўпайсин», дедим. «Нима қилиб қўйибман, ҳаммасини айтмайман, онамнинг тўққиз ой тўққиз кун мени юраклари остида авайлаб кўтариб юрганлари ҳақини, кечалари ширин уйқудан воз кечиб, бешик тебратиб чиққанлари ҳақини тўлаш учун у кишини яна юз марта Ҳажга олиб келиб, минг марта Каъба атрофида опичлаб айлантирсам ҳам, оз», деди эллик ёшни қоралаб қолган бу ҳожи.

Муқаддас қўрғоннинг таянч устунларидан бири – она васфида не-не файласуфлар, донишмандлар, сиёсатчи раҳбарлар дил сўзларини битишмаган, дейсиз. Агар, насиб этса, келгуси гал биз ҳам онажонларимиз ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳозирча, хайр азизлар!

Ўринбой УСМОН,

Тожикистон ёзувчилар иттифоқи ва

Тожикистон журналистлар иттифоқи аъзоси.

ХАБАРЛАР

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

Сайтимизга баҳо беринг:

Аъло - 51.7%
Яхши - 24.1%
Қониқарли - 13.8%
Яхши эмас - 10.3%
Билмайман - 0%

Проголосовали: 29

МАҚОЛАЛАР

Боғлар - жаннатмакон, мевалари - бол, тонг чоғи булбуллар завқ билан сайрар...

 

ЯХШИЛИК ҚИЛ, КЕЛСА ҚЎЛИНГДАН

Яхшилик қил, келса қўлингдан,

Яхшиликдан яхши нима бор?

Одамларга қилсанг яхшилик,

Икки дунё бўлмагайсан хор.

Муфассал...

Суғд – имкониятлар водийси

 

- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.

- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000391

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553699
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3749
2506
11465
7486842
13428
161915
7553699

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:00:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015