Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида китоб, китобхонлик ва кутубхоналарнинг ёшларимиз келажаги учун нақадар аҳамиятли эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Ана шу мавзу атрофида умри азизининг табаррук етмиш баҳорини қаршилаётган маърифатпарвар инсон,
нафақадаги фахрий ўқитувчи, «Халқ овози» газетасининг фаол муштарийси, Хатлон вилоятининг Ж. Балхий ноҳиясидан бўлган Намозали Тўхтаров билан суҳбат уюштирдик.
- Мамлакат Президенти Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмида китоб мутолааси ва уни тарғиб этишга алоҳида тўхталиб ўтди. Сизнингча, ёшлар ўртасида китоб ва китобхонликка меҳр-муҳаббат уйғотишда, энг аввало, қайси омилларга кўпроқ эътибор қаратиш керак?
- Албатта, халқимиз қадимдан кутубхоналарга илм ва миллий маданиятнинг муҳим марказлари, аҳолининг маърифат даражаси ва тафаккур ҳамда дунёқарашини юксалтириш асосий воситаси сифатида эҳтиром кўрсатиб келган. Давлатимиз сарвари Олий Мажлисга йўллаган Паёмида худди ана шу нуқтаи назарни ҳисобга олиб, бошқа муҳим иқтисодий-ижтимоий масалалар қаторида мамлакат аҳолиси ўртасида китоб мутолаасига эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Узоқ йиллар бевосита меҳнаткашлар фарзандларига таълим-тарбия бериш билан шуғулланганим боис, ёшларнинг китоб ва мутолаага меҳр-муҳаббатини уйғотишда, энг аввало, икки омил – оила ва мактаб катта таъсир кўрсатади, деб ўйлайман. Қолаверса, кенг жамоатчилик ҳам бу йўналишда муҳим рол ўйнайди. Гўдаклигимдан китоб мутолааси мен учун энг севимли машғулот ҳисобланади. Ёшим етмишга бориб қолганлигига қарамай, бу одат мени тарк этмайди. Янги бир китоб қўлимга тушди дегунча, уни ўқиб чиқмасам, оромимни йўқотаман. Биз ҳам оилада, ҳам таълим муассасаларида ёшларимизга аждодларимизнинг маърифатпарвар ва бунёдкор халқ бўлганлигини мудом уқтиришимиз лозим. Қолаверса, илм-фан, маърифат барча тараққиётнинг негизи эканлигини уларга тушунтира олсак мақсадга эриша оламиз.
- Эшитишимизча, сиз «Халқ овози» газетасининг барча сонларини, нафақат, мутолаа, балки уларни тўплаб борар экансиз, шундайми?
- Севимли газеталаримдан бири – «Халқ овози» газетаси. Мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанларидан дарс берганлигим боис, бу газетанинг бирор сонини қолдирмай олиб ўқийман. Агар газетанинг бирор сонини ололмасам, албатта, вилоят марказига бориб, уни топиб келмагунимча тинчимайман. Аксарият шогирдларим уйимизга «Халқ овози» газетасини сўраб келишади. Фақат қайтариш шарти билан газетанинг ўша сонини бераман. Агар олиб келишмаса, сўраб-суриштириб, топиб оламан. Бу менга Хўжанд Педагогика олийгоҳи тарих-филология факултетидаги ўқиш пайтидан одат тусига кирган десам, муболаға бўлмайди. Кейинги икки йилдан буён «Халқ овози» газетаси тиражи 8 мингдан ошиб чоп бўлаётганлигидан қувончим ичимга сиғмайди. Демак, газета том маънода маънавият ўчоғи, маърифат маркази эканлиги, унинг янада ўқимишли бўлаётганлиги, журналистларнинг долзарб ва халқ кўнглидаги муаммоларни юзага чиқараётганлиги муштарийлар сонининг ошиб боришига хизмат қилмоқда.
- Яна китоб мавзусига қайтсак. Президентимизнинг Паёмида бир йилда катта ёшдагилар ва ўқувчилар учун атиги бешта адабий-бадиий китоб мутолааси зарурати юзасидан сўз юритилди…
- Жуда ўринли ва жўяли тадбир. Биз, юқорида таъкидлаганимдек, маърифатпарвар ва маданиятли аждодларимизнинг эзгу анъаналарига содиқ қолишимиз керак. Миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва одатларимиз шунга ундайди. Қолаверса, бугунги шиддатли ўзгарувчан дунёда маълумот олишнинг замонавий усулларини ҳам миллий манфаатларимизга йўналтириш – долзарб масала. Ёшларнинг таважжуҳини китобхонликка қаратиш – жамиятимиз учун кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради. Ана шу муҳим нуқта Президентимиз Паёмида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Техника ва технологиянинг сўнгги ютуғи - интернет ҳаётимизга шиддат билан кириб келганда, ўзлигимизни сақлаш, миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз ва суннатларимизни китоб мутолааси орқалигина сақлай оламиз. Уларни келгуси авлодларга етказа оламиз. Бунинг учун ёшларимиз халқимиз ўтмишидан жуда яхши хабардор бўлишлари керак. Президентимиз Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида: «Мамлакат Ҳукуматига тожик халқининг фахрли тарихини чуқур ўрганиш мақсадида, Бобожон Ғафуровнинг шоҳ асари - "Тожиклар"ни Тожикистон Республикаси Президенти фонди ҳисобидан чоп этиб, давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача Давлат раҳбарининг номидан мамлакатнинг ҳар бир оиласига совға қилиш топшириғи берилади», - деган сўзлари Миллат пешвосининг ўтмишга эҳтироми, ёшларимиз келажагига ғамхўрлигининг ёрқин нишонаси. Тожикистон Қаҳрамони, аллома Бобожон Ғафуровнинг «Тожиклар» асари халқимизнинг ранг-баранг ўтмиши ёрқин саҳифаларидан сўзлаб, бу китоб билан танишиш бизга ўзлигимизни сақлаш ҳамда ўтмишимизга эҳтиром ҳиссини кучайтиради. Халқимизнинг жасур фарзандлари қаҳрамонликлари билан танишиш - ёшларимиз учун катта ибрат мактабига айланиши табиий. Тожикистон Республикаси Президенти фонди ҳисобидан Бобожон Ғафуровнинг «Тожиклар» китоби чоп этилиб, Тожикистон давлат мустақиллиги 30 йиллиги байрамигача ҳар бир хонадонга совға қилиниши жуда ўринли ва хайр амалдир.
- Энг кейинги ўқиган китобингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбек тилида замондош ёзувчиларимизнинг бир нечта бадиий асарларидан ташқари, яқинда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қаламига мансуб «Тожиклар тарих кўзгусида» асарининг «Ориёийлардан Сомонийларгача» биринчи китоби мутолааси билан машғулман. Китоб жуда чуқур таҳлил ва ўрганишлар маҳсули эканлиги дарҳол сезилади. Унда халқимиз тарихининг муҳим босқичлари, тарихий воқеа-ҳодисалар туфайли жаҳон тамаддунининг халқимиз маданият ва урф-одатлари ҳамда халқимиз урф-одат ва маданиятининг жаҳон тамаддунига таъсири илмий жиҳатдан жуда аниқ ва равшан очиб берилган. Энг асосийси, мозийнинг ўлмас садолари халқимизнинг шонли ўтмишидан хабар беради.
- Яқин эллик йил ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси бўлиб фаолият юритиб, Тожикистон халқ маорифи аълочиси, олий тоифали ўқитувчи унвонига сазовор экансиз. Ижод билан шуғулланмайсизми?
- Ўзим учун ҳамиша ёзганман. Ўтган асрнинг алғов-далғовли 90-йилларида вилоят радиоси ўзбек бўлимида икки йил фаолият юритганман. Бунинг учун ҳокимият томонидан муносиб тақдирланганман ҳам. Бундан икки йил бурун – 2018 йил ёзувчи дўстим Ҳасан Эрбобоевнинг маслаҳатлари билан насрий битик ва хотираларимни тўплаб «Умр кузаги» номи билан чопдан чиқаргандим. Кейинги ёзувларим ҳам яна бир насрий асарга етгулик бўлиб қолди. Худо хоҳласа, уни ҳам чоп этмоқчиман.
- Газетамизнинг фаол муштарийси сифатида газетхонларга тилакларингиз…
- Газетхонларга юксак тафаккур, журналистларга ўткир қалам ва ёшларимизга илм ўрганишу китоб ўқишда матонат тилайман. Мен учун эса, китоб – жону дилим.
Суҳбатни Искандар Маҳмадалиев уюштирди.
Қуёш ботар томони очиғу, уч томони ярим қувурсимон тоғлар оғушида ястанган мўъжизавий жаннат макон. Бир-бирига сира ўхшамас гўзалликлар касб этган дарадан чиқиб дарага кириб борар экансиз, ҳали одам зотининг қадами етмаган, осори атиқа сингари сизни ҳайратга соладиган бундай жозибадор гўшаларни тоғли тожик диёрида кўп учратиш мумкин. Бироқ сиз назарда тутган манзил айланма тоғнинг кунчиқар томонида, асрий ёнғоқзор кўрки билан оро
Муфассал...
ДИЁРИМ ЭЛЧИСИ
Ойим юборган олмалар орасида чумоли
ҳам Москвага келибди…
Олис юртим митти жонли элчиси,
Ташрифингдан кўзларимда нур-зиё.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015