Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 31 Декабр 2019 Кӯришлар: 1776
Печат

 

payom 20192019 йил 26 декабр, Душанбе шаҳри.

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Ўтаётган йил мустақил Тожикистон тарихида халқимиз эришган ютуқлар ва илгарилашлар билан яна бир муваффақиятли йил сифатида қайд этилади.

"2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси" ва "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастури" доирасида

белгиланган тадбирлар татбиқи олий мақсадимиз, яъни Тожикистоннинг шарафли халқи ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга эришиш учун устувор қадамлар ташлашимизга имконият яратди.

payom 2019 12019 йили ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг реал ўсиш суръати 7,5 фоизни ташкил қилди ва бу кўрсаткич саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиши ҳисобидан 13,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 7,1 фоиз, савдо обороти - 8 ва пулли хизмат кўрсатиш ҳисобидан 1,6 фоизга таъминланди. Охирги етти йилда мамлакат иқтисодий тараққиёти ҳар йили ўрта ҳисобда 7 фоиз даражасида таъминланиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2013 йилдаги 45,6 миллиард сомонийдан 2019 йили 78 миллиард сомонийга кўпайди.

Бу даврда бюджет даромадининг умумий ҳажми қарийб икки баравар ошиб, 2013 йилдаги 12 миллиард сомонийдан 23 миллиард сомонийга тенг бўлди.

Эслатиб ўтилган йилларда аҳоли пул даромади икки баравардан зиёд ва бир ходимнинг ўртача ойлик маоши 2,4 баравар кўпайди.

Мамлакат банк тизимларида жамғармалар қолдиғи 2019 йили 9,5 миллиард сомонийдан зиёдни ташкил қилиб, охирги етти йилда 45 фоизга ошди.

Камбағаллик сатҳи то 27,5 фоизгача пасайиб, фуқаролар ўртача умри 75 ёшгача узайди.

Шу билан бирга, таҳлилларга кўра, мустақиллик йилларида ўлим ҳолатларининг умумий кўрсаткичи қарийб икки баравар, жумладан, беш ёшгача бўлган болалар ўлими 3,2 бараварга камайди.

Бу даврда Тожикистон аҳолиси беш ярим миллиондан қарийб тўққиз ярим миллион нафарга етиб, 70 фоиздан зиёдга кўпайган.

2013 йили ялпи ички маҳсулотда хусусий секторнинг ҳиссаси 54 фоиз эди ва бу кўрсаткич 2019 йили 70 фоизга етказилди.

Яъни 2013 йили мамлакат Президентлигига номзод дастурида 7 йил учун кўзда тутилган кўрсаткичлар, умуман, ижро этилди.

Мамлакат Ҳукумати келгусида миллий иқтисод ривожланишининг сифатли қирралари, инсон омилини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва инновацияларни жорий этиш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигу сармоячиликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни кенгайтиришга биринчи даражали диққат қаратишга вазифадор этилади.

Мамлакатлар ўртасида савдо рақобатлари кучайиши бизни хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг миллий иқтисодга таъсирини камайтириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини юксалтириш йўналишида зарурий тадбирларни қабул қилишга вазифадор этади.

Шу билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукуматига 2020 йили ўсиш суръатини 7,8 фоиз даражасида сақлаш билан ялпи ички маҳсулот ҳажмини 87,4 миллиард сомонийга етказиш ва бюджетнинг даромад қисмини 26 миллиард сомоний ҳажмида таъминлаш йўлида зарурий чоралар қабул қилиш топшириғи берилади.

Ҳукумат, шунингдек, олдинда турган 7 йилда ялпи ички маҳсулот реал ўсиш суръатини бир йилда ўрта ҳисобда 7-8 фоиз, унинг ўсиш ҳажмини 1,8 баравардан зиёд ва аҳоли жон бошига 1,7 бараварга таъминлаб, аҳоли ўрта қатламини 45 фоизга етказиш ҳамда камбағаллик сатҳини 18 фоизгача камайтириш йўлида тасдиқланган режаларни сифатли амалга ошириши зарур.

Ҳозир биз "2030 йилгача давр учун Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси"нинг биринчи босқичи охирига етказилиши ва унинг иккинчи босқичи бошланиши арафасида турибмиз.

Шу билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукуматига 2020 йил охиригача 2021-2025 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастурини қабул қилиш топшириғи берилади.

Шунингдек, ўтган йилги Паёмда таъкидлаб ўтганимдек, мамлакат Ҳукумати иқтисодий-ижтимоий соҳаларда рақамли технологияларни имкон қадар тезроқ жорий этиш мақсадида, рақамли иқтисодиёт концепцияси ва унинг асосида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга вазифадор этилади.

Бозор иқтисодиёти, бошқарув ва ишлаб чиқариш фаолиятини рақамлаштириш шароитида давлат органлари ягона иқтисодий сиёсатни фақат бозор механизми, шакл ва услубларидан фойдаланиш орқали тартибга солишлари керак.

Молия, солиқ, божхона, сармоячилик ва банк органлари ходимлари билан ўтказган мулоқотимда Солиқ кодексини янги таҳрирда ишлаб чиқиш борасида қатъий топшириқ берилди.

Масъул шахслар уни тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, солиқ маъмурийлаштирилишини янада содда ва тушунарли қилиш, сармоячилик муҳитини яхшилашни назарда тутишлари зарур.

Хусусий сектор тараққиётига жиддий эътибор қаратиб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчилари учун ягона ҳуқуқий асосни яратишимиз керак.

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва сармоя жалб этиш йўлида мамлакат Ҳукумати томонидан охирги уч йилда енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, дорисозлик, паррандачилик, чорвачилик, сайёҳлик ва бошқа муҳим соҳаларда қўшимча равишда 30 турдаги имтиёзу енгилликлар жорий этилди.

Фақат 2016-2018 йилларда жорий этилган имтиёзлар ҳажмининг умумий маблағи 15 миллиард сомонийдан зиёдни ташкил қилди. Бу мамлакат Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий соҳалар ривожланишига молиявий ҳиссаси саналади.

Қолаверса, мамлакат Ҳукумати татбиқ этган ислоҳот асосида охирги уч йилда хўжалик субъектлари фаолияти текширувлари сони олти бараварга камайди.

Агар 2016 йили бундай текширувлар сони қарийб 300 мингни ташкил қилган бўлса, жорий йилда ҳаммаси бўлиб 48 мингдан иборат бўлган.

Хусусий, айниқса, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган секторни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш қонунчилигини такомиллаштиришдан кўзлаган мақсадимиз: солиқ солишнинг аниқ тизимини жорий этиш, ижозат ва ижозатнома бериш расмиятини соддалаштириш, улар сонини камайтириш, давлат хизматини таклиф этиш тартибини бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш чораларини йўлга қўйишдан иборат.

Мамлакат Ҳукумати ва парламент қонунларни кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш чоғида, бу масалаларга биринчи даражали диққат беришлари зарур.

Тожикистон Ҳукумати иқтисодий соҳаларга сармоя ўтказиш масалаларига тез суръатда саноатлаштиришнинг асосий воситаси сифатида ўзига хос эътибор қаратиб, сармоячилик муҳитининг яхшиланиши ва тўғридан-тўғри хорижий сармояларни имкон қадар кўпроқ жалб этиш йўналишида аниқ тадбирларни амалга оширмоқда.

2013-2019 йилларда иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига 57,3 миллиард сомоний ташқи сармоялар кириб келиб, шундан қарийб 30 миллиард сомонийси тўғридан-тўғри сармоялардир.

Қабул қилинган ҳужжатларга биноан, хусусий сармояларни жалб этиш кўпайтирилиб, 2020 йили унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан ҳиссаси 10 фоизга етказилиши керак.

2013-2019 йиллар давомида дастурларда кўрсатилган афзалликларни амалга ошириш учун 80та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилиб, мамлакат иқтисодиётига 13,2 миллиард сомонийдан зиёд давлат сармояси йўналтирилган.

Ҳозир мамлакатда 66та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилаётган бўлиб, уларнинг умумий маблағи 32,4 миллиард сомонийни ташкил қилади.

2020 йили 3,8 миллиард сомоний маблағ эвазига яна 23та янги давлат сармоявий лойиҳаси татбиқи бошланади.

Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети, вазирлигу идоралар, вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарлари мамлакат иқтисодий захира-ю имкониятларидан фойдаланган ҳолда, сармоячилик ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш орқали ўз фаолиятларини жонлантиришлари зарур.

Шунингдек, енгил ва озиқ-овқат саноатида кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш мақсадида, тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш учун маҳаллий ҳамда хорижий компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашсин.

Мамлакат Ҳукуматига ишлаб чиқариш соҳаларидаги кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди вазифалари ижроси йўлида банк таъсис этиш топшириғи берилади.

Шу билан бирга, бу банкнинг қарз бериш йўлидаги самарали фаолияти учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш ҳар йили ошириб борилиши зарур.

Давлатнинг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги давлат сиёсати яқин келажакда учта асосий йўналиш - экспортни рағбатлантириш, экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришнинг турли-туманлигини таъминлаш ва савдо расмиятини соддалаштиришга қаратилиши керак.

Шу билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги, Божхона хизмати, Экспорт агентлиги ва Савдо-саноат палатаси экспорт, импорт ва транзит амалиётларининг ягона дарчаси татбиқи йўлидаги ишларни тезлаштириб, имтиёзлар ва "яшил коридорлар"дан умумий фойдаланиш тизимига аъзо бўлиш масаласида амалий тадбирларни йўлга қўйишлари зарур.

Гарчи экспорт тузилмасида мамлакат корхоналари ишлаб чиқарган молу маҳсулот 450дан зиёд турни ташкил этиб, ташқи савдо оборотида экспорт ҳиссаси 2013 йилдаги 18,9 фоиздан 2019 йили 27,4 фоизга етган бўлса-да, бироқ бу ҳали ҳам қониқарли эмас. Яъни ўсиш суръати ҳали ҳам пастдир.

Бу даврда цемент, пахта ипи, маъдан, концентратлар, гилам, ганч картон (гипсокартон) ва бошқа турдаги баъзи маҳсулотлар экспорти ошиб, биринчи алюминий, пахта толаси, консерва, мева-сабзавот, пилла ва тамаки маҳсулотлари экспорти турли сабабларга кўра камайиб бормоқда.

Мамлакат Ҳукумати кейинги йилларда барча захираларни мамлакат экспорт иқтидорини ошириш, экспорт ҳажмида тайёр саноат маҳсулотлари ҳиссасини кўпайтириш ва мавжуд маъмурий тўсиқларни бартараф этиш учун йўналтиришга вазифадордир.

Юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг зарурий даражада таништирилмаслиги ва халқаро кўргазмаларда етарлича иштирок этмаслик экспортни ривожлантиришдаги ўз ечимини кутаётган масалалардан бири бўлиб, масъул шахслардан бу йўналишдаги ишларни жонлантиришни тақозо этилади.

Шу мақсадда ва экспорт маҳсулотлари тури ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига оид маълумотларни етказиш йўлида Тожикистон савдо портали такомиллаштирилиб, саноат корхоналари маҳсулотни таништириш ва хорижий шерикларни топиш учун ўз интернет сайтларини таъсис этишлари зарур.

Саноат ва янги технологиялар вазирлиги халқаро тажрибалардан фойдаланиш ва маҳаллий маҳсулотларни таништириш мақсадида, корхона номи, экспорт маҳсулотлари тури ва бошқа зарурий хабарларни зикр этиш орқали тегишли маълумотларни мунтазам нашр этиши керак.

Бугун мамлакат ташқарисида Тожикистоннинг саноат корхоналари ва улар ишлаб чиқарадиган экологик тоза маҳсулотлар ҳақида етарлича маълумот олиш имконияти чекланган.

Корхоналар интернет сайтлари саноат маҳсулотларини таништиришнинг энг самарали йўли саналади. Хорижий мамлакатларда саноат маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этиш маҳсулотни таништиришнинг бошқа йўлидир. Яъни барча воситалардан кенг фойдаланилиши керак.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги, Экспорт агентлиги 2021-2025 йиллар учун экспортни ривожлантириш дастурини тайёрлаш ҳамда мамлакат Ҳукуматига кўриб чиқиш учун тақдим этишга вазифадор қилинадилар.

Қолаверса, тадбиркорлар, хусусан, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг узоқ муддатли ва нисбатан арзон молиявий захиралардан фойдаланишлари ҳалигача ҳалталаб масалалар сифатида сақланиб қолаётганини айтиб ўтиш ўринлидир.

Банк тизими иқтисодиёт реал соҳаларининг ривожланиши, хусусий сектор ва ташқи савдо обороти фаоллигига ҳисса қўшиши ҳамда стратегик мақсадлар молиявий қўллаб-қувватланишининг асосий манбаси бўлиши керак.

Шунинг учун, Миллий банк янги банклар ташкил этилиши учун ички ва ташқи сармоялар кам жалб этилиши ҳамда янги таъсис этилган банклар низомномавий сармояси қиймати камайиши сабабларини аниқлаш йўлида зарурий чоралар кўриб, пул-қарз сиёсатини солиқ, бюджет ва ташқи иқтисодий сиёсат билан боғлиқ ҳолда, иқтисодий тараққиёт ҳамда экспортни оширишга йўналтиришга вазифадор этилади.

Тожикистон Миллий банки Тожикистон Республикасининг "Амонатбонк" давлат омонат банки билан биргаликда иқтисодий соҳалар, хусусан, ишлаб чиқариш соҳаларига қарз бериш ҳажмини сезиларли равишда ошириш ва унинг фоизини камайтириш йўлида кечиктирилмас чоралар қабул қилишлари керак.

Миллий банк давлат тегишли органлари билан биргаликда инфляция даражасини кўзда тутилган кўрсаткичлар доирасида сақлаб туриш учун аниқ тадбирларни амалга оширишга вазифадордир.

Шунингдек, шериклар сармоялари билан ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти учун яхши шароитни таъминлаш йўлида шерик мамлакатларнинг алоҳида банклари филиалларини таъсис этиш чораларини изласин.

Ҳурматли вакиллар!

Тез суръатда саноатлаштиришни мамлакатнинг тўртинчи стратегик мақсади, деб эълон қилдик. Зеро, саноат ривожланиши иқтисодиётнинг устувор таъминланиши, янги иш ўринларини ташкил этиш, мамлакат экспорт иқтидорини ошириш ва унинг рақобатбардошлиги учун асос яратади.

Охирги 7 йил мобайнида қабул қилинган тадбирлар натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 баравар (2013 йилдаги 10 миллиард сомонийдан 2019 йили 27,5 миллиард сомонийга) ва мамлакат ялпи ички маҳсулотида соҳа ҳиссаси 5,1 фоиз пункти (мос равишда 12,6дан 17,7 фоизга) ошган.

Бироқ соҳанинг қабул қилинган дастурлар сифатли ижроси йўлидаги кўрсаткичлари ҳалигача етарли бўлмай, маҳаллий маҳсулотлар рақобат бардошлигини ошириш, экспорт ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшувчи сиёсатни амалга ошириш йўналишидаги ишлар қониқарли эмас.

Шу сабабли, Саноат ва янги технологиялар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети, Маҳаллий ривожланиш комитети ва Экспорт агентлиги раҳбарлари вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарлари билан биргаликда "хом ашё - тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш - савдо бозорини топиш" занжири асосида минтақаларни танлашга доир зарурий тадбирлар қабул қилишсин.

Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети, Экспорт агентлиги вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорларнинг фаолиятни юритиш режаларини тайёрлаш йўналишидаги малакасини ошириш йўлида мунтазам чоралар қабул қилишсин.

Маҳаллий хом ашё асосида сармоячилик лойиҳасини тайёрлаш ва уларни сармоячиларга тақдим этиш мақсадида, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитетининг "Тожинвест" Давлат унитар корхонаси қошида маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш орқали алоҳида шартномавий бирлик таъсис этилсин.

Мамлакат Ҳукуматининг ҳаракатлари билан охирги беш йилда 14 миллиард сомоний ҳажмида тўғридан-тўғри сармояларни жалб этиш йўлида хорижий ва маҳаллий сармоявий компаниялар билан 14та сармоячилик келишуви имзоланиб, уларнинг татбиқ этилиши билан 20та янги ишлаб чиқариш корхонаси қурилади.

Ҳозир энергетика соҳасида умумий маблағи 16,1 миллиард сомоний бўлган 12та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилаяпти.

Бу лойиҳалар доирасида "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккита агрегатини ишга туширдик.

2019 йили 5,5 миллиард сомоний маблағга "Норак" ва "Қайроққум" гидроэлектростанциялари қайта тикланиши бошланиб, бундай лойиҳа татбиқи "Сарбанд" гидроэлектростанциясида 1,3 миллиард сомоний маблағга давом этмоқда.

"Сарбанд" гидроэлектростанцияси қайта тикланиши 2021 йилнинг бошида охирига етказилиб, натижада, унинг иқтидори қарийб 45 мегаваттга оширилади.

Бугунги кунда Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Роштқалъа ноҳиясида "Себзор" гидроэлектростанцияси қурилиши бошланиши учун ишлар тез суръатда давом этаяпти.

Шу мақсадда, Ҳукумат 470 миллион сомонийдан зиёд давлат сармоясини йўналтиради ва бу муҳим иншоотни 2022 йили фойдаланишга топширишни ният қилганмиз.

Энергетика соҳасида лойиҳалар амалга оширилиши охирги 7 йилда, яъни 2013-2019 йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравар (16 миллиарддан 20 миллиард киловатт-соатдан зиёдга) ошишига имкон берди.

Шу масала билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукуматини камхарж технологиялардан фойдаланиш орқали электр энергиясини самарали ва тежамкорлик билан ишлатиш, электр иқтидорлари ва тармоқларини қуриш, мавжуд тармоқларни қайта тиклашу қуриш, назорат ва ҳисобга олишнинг замонавий тизимини жорий этиш ҳамда электр энергияси талафотини камайтириш йўлида зарурий тадбирлар қабул қилишга вазифадор этаман.

Транспорт инфратузилмалари қурилиши Тожикистонни транзит мамлакатга айлантириш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини осонлаштириш учун ниҳоятда муҳимдир.

Бугунги кунда транспорт соҳасида 8,5 миллиард сомонийдан зиёд умумий маблағга 11та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилаяпти.

2020 йили 3,5 миллиард сомоний маблағга "Ваҳдат-Қарамиқ" (яъни Лахш) автомобил йўлининг "Обигарм-Нуробод" участкаси, 2,2 миллиард сомонийлик лойиҳавий қиймат билан "Қалъаихумб-Ванж", 200 миллион сомоний маблағга "Ҳулбук-Темурмалик" йўли қайта тикланиши ва қурилиши, 70 миллион сомонийга Кокул мавзесида Тожикистон ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида Панж дарёсида еттинчи кўприк ҳамда 18,5 километр узунликдаги автомобил йўли қурилиши бошланади.

Ҳозир 4 миллиард сомонийдан зиёд лойиҳавий маблағга "Душанбе-Бохтар", "Хўжанд-Исфара", "Кўлоб-Шамсиддин Шоҳин", "Шкев-Қалъаихумб", "Кўлоб-Мўминобод" автомобил йўллари қайта тикланиши ҳамда қурилиши давом этаётган бўлиб, давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача фойдаланишга топширилади.

Транспорт вазирлиги Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети билан биргаликда "Душанбе-Чаноқ" автомобил йўлининг хавфли участкаларида кўчкига қарши коридорларни қуриш ҳамда "Истиқлол" туннели имкониятларини яхшилаш учун сармоя маблағларини топиш йўлида зарурий тадбирларни қабул қилишга вазифадор этилади.

Бундан ташқари, Транспорт вазирлигига "Хўжанд-Конибодом", "Бохтар-Данғара-Кўлоб", "Бохтар-Носир Хусрав" ҳамда бошқа йўлларнинг қайта тиклашу қурилиши лойиҳаларини тайёрлаш йўналишидаги ишларни жонлантириш топшириғи берилади.

Қайд қилиш жоизки, фақат охирги уч йилда давлат мустақиллигининг 30 йиллиги истиқболига ободончилигу бунёдкорлик ишлари режасига биноан, мамлакат шаҳру қишлоқларида тадбиркорлар, саховатли кишилар ва аҳоли томонидан 1450 километр республика ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар ҳамда 108та кўприк таъмирланди ва қурилди.

Мамлакат халқининг севимли Ватанимизнинг ёрқин келажаги учун юксак фаоллигидан гувоҳлик берувчи бундай ишлар ҳозир ҳам бир маромда давом этмоқда.

Мисол учун, Рашт ноҳиясидан бўлган 80 ёшли Муҳиб Бобожонов фарзандлари билан биргаликда ўтган йили 42 километр ва бу йил 16 километр йўлни қайта қуриб, спорт зали, кўприк, қудуқ, ногиронлар ва камтаъминланган оилалар учун тўртта уй қурди. Ҳозир 10 километрлик масофага ичимлик суви тармоғини тортаяпти ва Душанбе шаҳрида катта бир тўқимачилик корхонасини қуришни мақсад қилган.

Маҳаллий тадбиркор Абдухалил Ғуломов томонидан Душанбе шаҳрининг Фирдавсий ноҳиясида 35 миллион сомонийдан зиёд маблағга бир сменада 2400 ўринли мактаб қурилиши бошланган.

Ушбу тадбиркор томонидан бир йил илгари Рўдакий ноҳиясининг Шаҳристон қишлоғида 21 миллион сомоний маблағга 1280 нафар ўқувчи ўрнига эга ўрта умумтаълим муассасасининг замонавий биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, бу тадбиркор томонидан Кўлоб шаҳрида 35 миллион сомоний маблағга 2500 ўринли ўрта умумтаълим муассасаси қурилаётган бўлиб, 2021 йили, яъни давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади.

Икки-уч йилда бир тадбиркор томонидан 6200 нафар ўқувчи таҳсили учун юқори даражадаги шароитнинг яратилиши таҳсину офаринга лойиқдир.  

Бу йўналишда ишлаб чиқариш компанияларининг раҳбарлари ҳам фаоллик кўрсатишяпти.

"Жунгцай Моҳир цемент" компанияси томонидан Душанбе шаҳрининг Сино ноҳиясида 45 миллион сомонийлик маблағга 2400 ўринли мактаб қурилиши бошланиб, давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

"Жунгцай Моҳир цемент" компанияси 2016 йили Ёвон ноҳиясининг Даҳана қишлоқ жамоатида 13 миллион сомоний маблағга 640 нафар ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактабини қуриб, фойдаланишга топширди.

Бу компания, умуман, қарийб мингта доимий иш ўрни яратди.

Бугун юзлаб нафар тадбиркорлару ҳимматли шахслар томонидан амалга оширилаётган бундай ташаббуслар ҳамиша таҳсин ва қўллаб-қувватлашга сабаб бўлади. Ҳақиқатдан, азиз Тожикистонимизнинг келгусидаги тараққиёти ва мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун ҳаётнинг муносиб шароитини яратиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиздир.

Шаҳру ноҳияларда ободончилигу бунёдкорлик ишлари билан боғлиқ ҳолда, қурилиш соҳаси тараққиёти кўзга яққол ташланади.

Бу соҳа энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, мамлакат ривожланиши ва халқ ҳаёт даражаси-ю сифатини акс эттирувчи соҳалардан бири саналади.

Меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларида фаолият юритишни яхшилаш мақсадида, соҳанинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари такомиллаштирилди.

Фақатгина охирги етти йилда 37 миллиард сомонийдан зиёд асосий фондлар ишга солиниб, қарийб 8 миллион квадрат метр турар жой манзиллари ва бошқа иншоотлар фойдаланишга топширилди.

Мустақиллик йилларида мамлакат аҳолиси сони ошишини ҳисобга олиш ва республика халқи ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида, 135 минг гектар ер турар жой манзиллари қурилиши учун тақсимлаб берилди.

Бу масалага тўхталар эканман, турар жой манзиллари ва турли иншоотлар қурилиши чоғида, меъморчилик санъатига риоя этиб, шаҳар ва қишлоқлар сиймосини янада яхшилаш ҳамда кўркамлаштириш учун ҳаракат қилиниши зарурлигини таъкидлайман.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Меъморчилик ва қурилиш комитети, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ҳамда бошқа тегишли органлар шаҳарча-ю қишлоқлар режаларини тайёрлаш, ижтимоий, сайёҳлик ва бошқа иншоотлар қуришни режалаштириш чоғида, шаҳарсозлигу қурилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши, миллий меъморчилик анъаналари ва унсурларидан кенг фойдаланилишини қатъий таъминлашлари зарур.

Шунингдек, масъул шахслар қурилиш соҳаси тараққиётини таъминлаш учун қурилаётган иншоот сифатини замонавий стандартларга мувофиқлаштириш ва меъморчилик соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлида қўшимча тадбирлар қабул қилишлари зарур.

Фурсатдан фойдаланиб, Тожикистоннинг барча шарафли халқи, жумладан, тадбиркорлар ва ҳимматли шахсларга бугунги кунгача амалга оширган ободончилик ишлари учун миннатдорчилик билдираман.

Мамлакатнинг барча аҳолисига севимли Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг муқаддас ва буюк 30 йиллик байрамигача яшаш манзиллар, кўча-ю хиёбонлар ва барча аҳоли истиқомат нуқталарини тоза-ю озода ва ободу кўркам сақлаш масаласига жиддий эътибор беришлари ҳақида мурожаат қиламан.

Биз бу муборак миллий байрамимизни бугунгидан-да, яхшироқ шароит ва шарафли миллатимизнинг муносиб ютуқлари билан кутиб олишимиз керак.

Азиз ватандошлар!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси мамлакатимизнинг тўртинчи ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, сув тақчиллиги яққол кўзга ташланувчи мамлакатларда бир қатор дастурларни амалга оширмоқда.

Бу йўналишда, биз ҳам ушбу ташаббус етакчиси сифатида Тожикистонда "2016-2025 йиллар учун Тожикистон Республикаси сув соҳаси ислоҳоти дастури" доирасида мамлакат аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида бир қатор ишларни бажардик.

Тараққиёт шериклари билан ҳамкорликда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш йўналишида 7,8 миллиард сомоний ҳажмида 52та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилаяпти.

Бугунгача мамлакатнинг 23та шаҳру ноҳиясида 1,5 миллиард сомоний ҳажмида сув билан таъминлашга доир давлат сармоявий лойиҳалари татбиқи охирига етказилиб, яна 1,5 миллиард сомоний маблағга 9та бошқа лойиҳанинг татбиқи давом этмоқда.

Натижада, бугун Душанбе, Хўжанд, Ваҳдат, Ҳисор шаҳарлари ва Панж, Мир Сайид Али Ҳамадоний ноҳияларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси асосан ҳал этилди.

Аммо давлат сармоявий лойиҳалари доирасидаги ишлар ижроси сифати ва мамлакатнинг бир қатор шаҳру ноҳиялари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси бизни ҳали ҳам қониқтира олмайди.

Тожикистон сувли мамлакат бўлишига қарамасдан, бугунги шароит ва келгуси авлодлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, сув захираларидан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш йўлларини жорий этишимиз керак.

Иқлим ўзгаришининг оқибатлари дунёнинг аксар мамлакатларини ташвишга солган бугунги шароитда олимларимиз бу глобал масалага кўпроқ аҳамият беришлари ҳамда илмий тадқиқотлар орқали мамлакатнинг бу йўналишда қўлга киритган ютуқларини жаҳон ҳамжамиятига таништиришлари зарур.

Фанлар академияси иқлим ўзгаришининг оқибатлари йўналишида бошқа мамлакатлар олимлари билан ҳамкорликда тадқиқотлару ўрганиш ишларини йўлга қўйиб, мамлакатнинг бу соҳадаги ютуқларини ҳар томонлама таништириши зарур.

Тожикистоннинг сув соҳасидаги ташаббуслари аҳамиятини жаҳон аҳлига тушунтириш, энг аввало, мамлакат олимларининг вазифасидир.

Тожикистонда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 98 фоизи гидроэнергетика соҳасига тўғри келади.

Шунинг учун, мамлакатимиз иссиқхона газлари тарқалиши бўйича дунёда 135-ўринни эгаллайди. Бу Тожикистоннинг глобал муаммоларни ҳал этиш йўлидаги юксак мақоми ва арзирли ҳиссасидир.

Бу Тожикистонда аҳолининг ҳар бир нафарига иссиқхона газлари тарқалиши ҳажми минтақа миқёсида энг кам бўлиб, бизнинг минтақа ва сайёра экологик ҳолатини яхшилашдаги ҳиссамизни англатади. Зарарли чиқиндилар энг паст даражасини сақлашда энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, гидроэнергетикадан кенг фойдаланиш жиддий ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтаман, қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан, сув захираларидан кенг фойдаланиш "яшил энергия" пайдо бўлиши ва "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантиришнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.

"Роғун" гидроэлектростанциясининг тўлиқ ишга туширилиши билан Тожикистон дунё миқёсида "яшил энергия" ишлаб чиқарувчи учта мамлакат қаторига киради.

Тожикистон ҳудудида 13 мингта катта-ю кичик музликлар, жумладан, узунлиги 76 километрни ташкил қилувчи қуруқликда жойлашган Федченко катта музлиги мавжуд бўлиб, уларнинг майдони мамлакат умумий ҳудудининг 6 фоизини ташкил қилади.

Охирги қирқ йилда иқлим исиши таъсиридан бир мингдан зиёд музлик эриб, тўлиқ йўқолиб кетди.

Музликларнинг бугунги ҳолатини баҳолаш халқаро ва минтақавий тузилмалар, жумладан, музликларни ўрганиш экспедицияларини ташкил этиш йўналишида биргаликдаги тадбирларни қабул қилишни тақозо этмоқда.

Кейинги йилларда иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам салбий таъсири ошади.

Йилдан-йилга ташландиқ ерлар майдони ошиши, чўллашуви, сув тақчиллиги ва қурғоқчилик қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг борган сайин камайиши сабабига айланмоқда.

Ердан фойдаланишнинг юксак маданиятига риоя этган ҳолда, ерлар суғорилиши учун сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида камхарж технологиялардан фойдаланиш ва сув захираларини ҳимоялаш йўлида доимий тадбирлар қабул қилишимиз зарур.

Бугунгача суғориладиган янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги оборотидан четда қолган ерларни тиклаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида мамлакат турли минтақаларида қарийб 2 миллиард сомоний маблағга 12та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилган. Ҳозир 665 миллион сомонийга шундай лойиҳалар татбиқи давом этмоқда.

Шунга қарамасдан, ҳар йили 40 минг гектардан зиёд ер майдони қониқарсиз мелиоратив ҳолатда турибди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва ирригация агентлиги давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари билан биргаликда ерларнинг қишлоқ хўжалиги оборотидан четда қолиши ва шўрланиши олдини олиш йўлида доимий тадбирлар қабул қилишга вазифадордирлар.

Вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда экин майдонларини кенгайтириш, иссиқхоналару музхоналар ташкил этиш, истеъмол бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган экологик жиҳатдан тоза ва сифатли маҳсулот билан таъминлашни яхшилаш, соҳа маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш йўлида доимий чоралар қабул қилишга вазифадордирлар.

Бир ер участкасидан йилига бир-икки эмас, балки уч-тўрт ҳосил олиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва уруғчиликни ривожлантириш ҳам олимлар ва деҳқонларнинг бу йўналишдаги муҳим масалалари сирасига киради.

Қадрли юртдошлар!

Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг афзал йўналишларидан ҳисобланиб, уни янада тараққий эттириш йўлида мамлакат Ҳукумати томонидан солиқ ва божхона божларини тўлашда бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

Аллақачон, Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари эълон қилинганининг биринчи йилида мамлакат қишлоқларида бир қатор илгарилашлар кўзга ташланиб, сайёҳликни ривожлантириш ва халқ ҳунарларини ўрганиш давом этаяпти.

Шунга қарамасдан, ободончилик ва бунёдкорлик суръатини янада жадаллаштиришимиз, мавжуд муаммоларни бартараф этишимиз, қишлоқлар, сайёҳлик ривожланиши ва халқ ҳунарларини ўрганишни кучайтириш учун қўшимча тадбирларни йўлга қўйишимиз керак.

Шу пайтгача мамлакатимизда 200дан зиёд сайёҳлик компанияси фаолият юритиб, 15та сайёҳлик инфратузилма лойиҳаси кўзда тутилган имтиёзлардан баҳраманд бўлди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида бир миллион нафардан зиёд сайёҳлар мамлакатимизнинг нодир мавзеларини томоша қилишди. Бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга зиёддир.

2020 йили ва кейинги йилларда барча сайёҳлик мавзеларида сайёҳлик инфратузилмалари шароити яхшиланиб, хизмат кўрсатиш даражаси ва сифати янада юксалтирилиши зарур.

Халқаро сайёҳлик бозорида соҳани рақобатбардош қилиш мақсадида, тил, маданият, тарих ва замонавий технологияларни билувчи мутахассисларни тайёрлашимиз, сайёҳлик компаниялари ходимлари, гид(йўл бошловчи)лар, таржимонлар ва соҳанинг бошқа мутахассисларини сайёҳлик бозори талабларига мос равишда вояга етказишимиз зарур.

Сайёҳликни ривожлантириш ва бу йўналишда юқори малакали кадрларни тарбиялаш мамлакат миллий иқтисодиёти ривожланишига жиддий туртки бериб, мамлакатга келувчи сайёҳлар сонини оширади ва қўшимча иш ўринлари таъсис этиш учун кўпроқ имконият яратади.

Таълимнинг замонавий шароитларини яратиш мақсадида, Тадбиркорлик ва хизмат институти базасида Сайёҳлик, тадбиркорлик ва хизмат институти таъсис этилишини таклиф қиламан.

Бу муҳим соҳа тараққиёти учун барча давлат тузилмалари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти ва нодавлат ташкилоту бирлашмалар биргаликда фаолият юритиб, азиз Тожикистонни муносиб танитиш йўлида янада кўпроқ ҳаракат қилишларига ишонаман.

Сармоячилик муҳитини янада яхшилаш ҳамда Тожикистон иқтисодиётига бир миллион Америка долларидан зиёд сармоя ўтказувчи хорижий тадбиркорларни рағбатлаштириш мақсадида, уларга Ташқи ишлар вазирлиги ва Тожикистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан беш йиллик муддатга кўп марталик виза бериш таклиф этилади.

Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари доирасида, шунингдек, сайёҳларни имкон қадар кўпроқ жалб этиш мақсадида, Тожикистон Республикаси визасини содда тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатлар фуқароларига визанинг кўп марталик сайёҳлик тури берилиб, унинг муддати 60 кунгача узайтирилиши таклиф этилади.

Қолаверса, Тожикистонда туғилган хорижий ватандошларимизнинг бориш-келишларини соддалаштириш мақсадида, уч йиллик муддатга эга кўп марталик виза берилсин.

Ташқи ишлар вазирлиги зикр этилган таклифларни татбиқ этиш йўлида тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат лойиҳасини мамлакат Ҳукуматига тақдим этсин.

Шунингдек, Сайёҳликни ривожлантириш комитети хорижий сайёҳларни жалб этиш учун Тожикистоннинг тарихий, маданий, алпинизм, истироҳат, табобат ва экологик мавзеларини кўпроқ тарғиб этиш мақсадида, етакчи мамлакатларнинг бу соҳадаги тажрибасидан фойдаланган ҳолда, аниқ таклифларни тақдим этиши зарур.

Азиз дўстлар!

Шу кунгача илм, маориф, соғлиқни сақлаш, аҳоли ижтимоий ҳимояси, маданият, ёшлар, хотин-қизлар ва оила сиёсати татбиқи, спорт соҳаси тараққиёти учун кўп ишларни амалга оширдик.

Тожикистон тараққиётининг ҳозирги босқичида илму маориф соҳаларига биринчи даражали афзаллик берилади. Чунки улар демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат устунини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.

Жорий йил молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 500 миллион сомонийлик умумий маблағга 32 минг ўринли 130та ўрта умумтаълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шундан қарийб 10 минг ўринли 32та муассаса тадбиркорлар ва мамлакат саховатли кишилари томонидан 122 миллион сомоний маблағга қурилиб, маориф соҳаси муассасалари қурилиши, таъмирланиши ва қайта тикланиши ҳамда бошқа соҳаларда уларнинг ҳиссаси кундан-кунга ошиб бормоқда.

2020 йили молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 900 миллион сомонийга 54 минг ўринли 181та умумтаълим муассасалари қурилиши кўзда тутилган.

Давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача 128та мактабгача таълим, 338та умумтаълим муассасалари қурилиб, умуман, 1332та таълим ва мактабгача таълим муассасаси қайта тикланади ва қурилади.

Бундан ташқари, ҳозир тадбиркорлар саъй-ҳаракатлари билан 400дан зиёд маданият муассасаси, 105та касалхона-ю клиника, 257та саломатлик маркази, 467та тиббиёт пункти таъмирланяпти ва қайта қуриляпти.

Давлат бошлиғининг йўлу кўприклар ва ижтимоий иншоотлар, жумладан, маориф, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва цехлари, сув тармоқлари қурилиши-ю қайта тикланиши борасидаги амри амалга ошиши ҳамда бошқа хайрли ишларга ватанпарварлик ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорлару ҳимматли фуқароларга ўзим ва Тожикистон Ҳукумати номидан самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Маориф соҳаси раҳбарлари ва ходимлари давлат ҳамда ватанпарвар кишиларнинг бундай қўллаб-қувватлашлари бараварида, мулкчилик шаклидан қатъий назар, таълимнинг барча босқичларида таълим-тарбия даражаси-ю сифатини юксалтиришлари зарур.

Шунингдек, замонавий билимларни ўзлаштириш назоратини кучайтиришлари, ўсмирлару ёшларни бадиий ва илмий китоблар мутолаасига тарғиб этишлари, уларнинг ижодий қобилиятини кучайтиришлари ҳамда табиатшунослик, аниқ ва математика фанлари ўқитилишига кўпроқ эътибор қаратишлари зарур.

Шу билан боғлиқ ҳолда, табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганишни янада яхшироқ йўлга қўйиш, шунингдек, ёш авлод техник тафаккурини кенгайтириш мақсадида, 2020-2040 йилларни "Тожикистон Республикасида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганиш ҳамда ривожлантиришнинг йигирма йиллиги", дея эълон қилинишини таклиф этаман.

Маориф ва илм вазирлиги, Фанлар академияси, таркибида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлигу идоралар бу масалага доир чора-тадбирлар режасини уч ой муддатда мамлакат Ҳукуматига тақдим этишга вазифадор қилинадилар.

Шунингдек, ҳар йили таҳсилнинг барча босқичларида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларига оид республика, вилоят, шаҳар ва ноҳиялараро олимпиадалар ўтказилиб, танлов ғолиблари вазирлигу идоралар, давлат ҳокимияти вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар ижроия органлари томонидан моддий-маънавий тарзда қадрланишлари ҳамда рағбатлантирилишларини таклиф этаман.

Мамлакат аҳолиси ўз диний эҳтиёжлари учун қисқа муддатда 5 мингдан зиёд масжид бунёд этди.

Энди мактаблар, болалар боғчалари-ю яслилар қуришни кенгайтириб, бу ишда ҳамма биргаликда саъй-ҳаракат қилиши ва давлату миллат келажаги учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз, яъни фарзандларимиз ғамини ейиш вақти келди.

Жамиятнинг давлат кўп афзаллик берувчи бу муаммосини ҳал этиш ҳар бир ор-номусли, иродали ва ватанпарвар кишининг вазифаси саналади ҳамда бу хайру савобли иш жамият аҳли томонидан қўллаб-қувватланишига ишонаман.

Биз нафис ва шоирона тожик тилини ўз онамиз ва Ватанимиз каби севишимиз, уни борлигимизнинг бебаҳо гавҳари сифатида ҳимоя қилишимиз керак.

Тил - миллатнинг сержило сиймоси акс этадиган кўзгу. Биз миллатимиз мавжудлигининг бу нишонаси қадрига етишимиз ҳамда шунинг бараварида, халқаро сўзлашув тили бўлган рус ва инглиз тилларини ўрганишга ҳам биринчи даражали эътибор қаратишимиз керак.

Тилларни ўрганиш ва ўзлаштиришни ўзимизни кўрсатиш эмас, балки жамиятни маърифатли қилиш мақсадида кенгайтиришимиз керак.

Шу сабабли, ҳар бир қалби уйғоқ киши она тилини бойитиш ва хорижий тилларни ўрганишга интилиши, китоб мутолаасига биринчи даражали диққат қаратиши ва ўз билим даражасини юксалтиришга ҳаракат қилиши керак.

Чунки таҳлилларга кўра, китобхонликдан узоқлашиш ўқувчилар, талабалар ва уларнинг ўқитувчилари орасида ташвишли масалалардан бири саналади.

Бу масала борасида Билимлар кунида Маориф ва илм вазирлиги, таълим муассасалари раҳбарларини ўқувчиларнинг китоб ўқиш, назму насрий асарлар парчаларини ёдлашга муносабатларини жиддий назорат этиш, мамлакат келгуси авлодининг маърифатлилик даражасини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ва сухандону гапга чечан бўлишлари учун жиддий ҳамда фойдали тадбирларни йўлга қўйишга вазифадор этгандим.

Соҳа раҳбарлари ва масъуллари таҳсилнинг барча босқичлари ва ҳар бир ўқув муассасасида таълим даражаси-ю сифатини юксалтириб, ўқувчилару талабалар билим савияси ва маърифатлилик даражаси ошиши йўлида қўшимча тадбирларни йўлга қўйишлари ҳамда шу билан бирга, ёш авлод тарбиясига кўпроқ диққат бериб, Тожикистон Республикасида Миллий тарбия концепциясини амалга ошириш йўлида зарурий чораларни қабул қилишлари шарт.

Шу билан боғлиқ ҳолда, ҳар йили "Фурўғи субҳи доноий…" танловини ўтказиб, унга жамиятнинг имкон қадар кенг доирасини жалб этиш ҳамда ғолибларни рағбатлантириш йўлида мактабдан бошлаб, то давлат ҳокимияти маҳаллий ва марказий органларигача чора изласин.

Яъни Маориф ва илм вазирлиги, таркибида таълим муассасаси бўлган вазирлигу идоралар, давлат ҳокимияти вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар маҳаллий ижроия органлари раҳбарлари бундан кейин ҳар йили "Фурўғи субҳи доноий…" танловини уч йўналиш: биринчиси - мактабгача ва ўрта умумтаълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўқувчилари; иккинчиси - бошланғич, ўрта ва олий касбий таълим муассасалари ҳамда учинчиси - катта ёшлилар ўртасида кенг йўлга қўйишга вазифадор этиладилар.

Кутубхоналар илму маданиятнинг муҳим марказига айлантирилиши керак. Чунки китоб маданиятли халқ ақлу заковатининг маҳсули, миллий маданиятни ҳимоялашнинг энг муҳим омили бўлиб, сўз юритиш ва гапириш қобилиятига сайқал беради. Инсоннинг фикрлаш ва дунёқараш доирасини кенгайтириб, уни ҳаётнинг тўғри йўлига бошлайди.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Маориф ва илм, Маданият вазирликлари, илмий тузилмалар, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар ва таҳсилнинг барча босқичлари ўқув муассасалари раҳбарларига аҳоли маънавий даражасини юксалтириш йўлида бадиий китоблар чоп этилишини кўпайтириб, катта ёшлилар ва ўқувчилар учун бир йилда бештадан кам бўлмаган бадиий китобни ўқиш, классик ва замонавий ижодкорларнинг назмий-насрий асарларини мутолаа қилишу ҳимоялашни йўлга қўйиш ҳамда унинг ижросини қатъий назорат остига олиш топшириғи берилади.

2014-2019 йилларда Маориф ва илм вазирлиги ҳисобидан қарийб 6 миллион нусха ва Маданият вазирлиги ҳисобидан 2 миллион нусхадан зиёд бадиий китоблар нашр этилди. Бироқ уларнинг бир қисми китоб савдоси оборотига киритилмай, ҳалигача омборларда сақланмоқда.

Шунингдек, бизнинг кўрсатмамиз билан 2007 йилдан 2019 йилгача "Ахтарони адаб" ("Адабиёт юлдузлари") китобининг 38 жилди 190 минг нусхада чоп этилди, аммо унинг кўп қисми сотувга чиқарилмай, нашриёт омборларида сақланиб турибди.

Умуман, давлат ва нодавлат нашриётлар омборларида 2 миллион нусхадан зиёд китоблар сотувга чиқарилмай, оборотдан четда қолган.

Шу сабабли, давлат ҳокимияти вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар ижроия органлари раҳбарлари китоб фондини ошириш мақсадида, соҳавий кутубхоналар ва умумтаълим муассасаларига зарурий маблағларни ажратишга вазифадор этиладилар.

Олим ва донишмандларимиз тарихни тўғри англаш, маънавий мерос ва асрлар мобайнида тожик миллати тарихий хотирасига муҳрланган халқ анъана-ю урф-одатларини тарғиб этишга жиддий эътибор қаратишлари зарур.

Тожик халқининг фахрланишга бой тарихи ўзликни танишнинг катта мактаби саналади. Биз уни муносиб баҳолаш, аждодларимиз қаҳрамонликлари ва жасоратлари ёрқин саҳифаларини ўрганиш ҳамда уни ватанпарварлигу Ватанга садоқат ғоясининг асоси сифатида тарғиб этишга вазифадормиз.

Хусусан, глобаллашув ва бегона унсурларнинг миллий маданиятга кириб келишини осонлаштирган ахборот технологиялари шароитида тарихга юзланиш ҳамда ўз асил келиб чиқишидан хабардор бўлиш миллатнинг ҳар бир аъзоси, хусусан, ўсмирлару ёшлар учун зарур ва шарт саналади.

Биз аждодларимизнинг ким бўлганликларини билишимиз, уларга эҳтиром кўрсатишимиз ва ўзимизнинг ориёий эканлигимиз билан фахрланишимиз керак.

Шу билан боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукуматига тожик халқининг фахрли тарихини чуқур ўрганиш мақсадида, Бобожон Ғафуровнинг шоҳ асари - "Тожиклар"ни Тожикистон Республикаси Президенти фонди ҳисобидан чоп этиб, давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача Давлат раҳбарининг номидан мамлакатнинг ҳар бир оиласига совға қилиш топшириғи берилади.

Маориф ва илм, Маданият вазирликлари, Фанлар академияси мазкур китобни халқаро тилларга таржима қилиш ва чоп этиш, унинг электрон нусхасини ахборот тармоқлари воситасида тарқатишга вазифадор этиладилар.

Бу фундаментал асарнинг илмий қиймати ниҳоятда баланддир. Бобожон Ғафуров ўзининг бу иши ва неча йиллик заҳмати билан биз ҳамда жаҳон халқларини миллатимиз тарихининг ранг-баранг саҳифалари билан таништирди.

Бугунги шароитда, яъни жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзликни таниш ва ўз тарихий хотирасини ҳимоялашга аввалгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезаётган замонда бу шоҳ асарни чоп этиш ҳамда мамлакатнинг барча халқига етказиб бериш жамиятимизда ватанпарварлигу миллий ифтихор туйғусининг кенгайиши ва маърифатлилик даражаси юксалишига ҳар томонлама ҳисса қўшади, деб ўйлайман.

Маданиятли, тамаддунпарвар миллат ва ориёий авлод сифатида ўтмишдаги тарихимизга имкон қадар кўпроқ юзланишимиз, фарзандларимиз қалбида китоб ўқиш ва илм излашга меҳрни жойлаштиришимиз керак.

Миллий маданиятни бугунги авлод завқини ҳисобга олган ҳолда ҳимоялаш ва ривожлантириш ушбу даврдаги энг муҳим вазифаларимиз ҳисобланади.

Таклифимиз билан бир неча кун илгари ЮНЕСКО Бош конференцияси қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги ва буюк тожик шоири Камол Хўжандий таваллудининг 700 йиллиги байрамларини ўтказишга доир қарор қабул қилди.

Тожиклар илмий, адабий асарлари ва маданий намуналарини маърифатли, маданиятпарвар, шаҳарсозу шаҳар, девону дафтарга эга миллат сифатида жаҳон аҳлига танитиш энг муҳим вазифаларимиз сирасига киради.

Яъни биз миллатимизнинг маданиятли эканлигини жаҳон аҳлига кўрсатишимиз керак.

Маданий муассасалар устувор тараққиётини таъминлаш йўлида инфратузилмаларни қайта тиклаш, моддий-техник асосларни мустаҳкамлаш, соҳа кадрларини тарбиялаш, халқ ижодиёти шаклланиши жараёнига ҳисса қўшиш, миллат маданий ва маънавий қудратидан самарали фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак.

Шу билан боғлиқ ҳолда, ҳар йили мамлакат Президенти ҳомийлигида "Тожикистон - менинг азиз Ватаним" республика танлови ўтказилишини таклиф қиламан.

Шунингдек, сиёсатчилару сиёсатшунослар, маданият ходимлари ва зиёлиларимиз жамият аҳли орасида замонавий жараёнлар моҳиятини тушунтириш, хурофоту жаҳолатпарастлик ва бегона урф-одатлару анъаналарга тақлид қилишга қарши курашиш йўналишида тарғибот ишларини кучайтириб, халқу Ватан олдидаги ўзларининг сиёсий, ижтимоий ва маданий вазифаларини садоқат билан ижро этишлари зарур.

Ҳурматли иштирокчилар!

Биз соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасига ҳам алоҳида диққат қаратиб, бир йил давомида юзлаб соғлиқни сақлаш соҳаси иншоотлари, жумладан, замонавий касалхоналар, саломатлик марказлари, тиббий пунктларни қурдик ва фойдаланишга топширдик.

Шу йўл билан, хусусун, мамлакат қишлоқ жойларида бу муҳим ижтимоий соҳа инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш сифати тубдан ўзгараяпти. 2019 йили мамлакатда 154та соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси фойдаланишга топширилди.

Фақатгина охирги икки йилда 950 миллион сомонийга 320 турдаги тиббий, фармацевтик ускуналар, дори воситалари ишлаб чиқариш учун энг янги технологиялар келтирилиб, шаҳру ноҳиялар соғлиқни сақлаш муассасалари учун 150та санитария ва махсуслаштирилган транспорт воситалари харид қилинди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси бюджети охирги етти йилда 716 миллион сомонийдан 1 миллиард 740 миллион сомонийга етказилди. Бу 2013 йилга нисбатан 2,4 бараварга кўпдир.

2020 йили соҳага давлат томонидан маблағ ўтказиш қарийб 2 миллиард сомоний ёки 2019 йилга қараганда қарийб 6 фоиз оширилиши кўзда тутилган.

Гарчи шаҳру ноҳиялар тиббий муассасаларини замонавий ускуналар билан таъминлаш натижасида соҳанинг бир қатор муаммолари бартараф этилган бўлса-да, аммо аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси-ю сифати ва ўрта ходимлар касбий малакаси ҳали ҳам яхшиланишга эҳтиёж сезади.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги тиббий муассасалар фаолиятини қатъий назорат остига олиши, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини яхши йўлга қўйиши, соҳа кадрларининг барча босқичларида босқичма-босқич малака ошириш курсларини ташкил этиши зарур.

Жамият аҳли саломатлиги ҳар бир давлат учун зарур саналади. Шу сабабли, миллатимизни соғлом сақлашимиз ва унинг саломатлиги учун барча шароитларни яратишимиз керак.

2020 йили мамлакатимизда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу тадбир Тожикистон иқтисодий-ижтимоий тараққиёти янги босқичида демографик жараёнлар миқдори ва сифати кўрсаткичларини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, давлатнинг бу йўналишдаги сиёсатини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнида муҳим саналади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тегишли идорасининг прогнозига кўра, 2050 йили ер курраси аҳолиси 9,7 миллиард нафаргача кўпаяди. Ушбу прогнозга мувофиқ, мамлакатимиз аҳолиси 2050 йили 17 миллион нафарга етади.

Статистика агентлиги, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари Ички ишлар вазирлиги, Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети, "Турар жой-коммунал хўжалиги" Давлат унитар корхонаси ҳамда бошқа тегишли тузилмалар билан биргаликда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, зикр этилган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва юқори даражада ўтказиш йўлида зарурий чораларни қабул қилиш ҳамда бу мақсадга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишга вазифадордирлар.

Азиз ватандошлар!

Имкон қадар кўпроқ иш ўринлари таъсис этиш, кичик ва ўрта тадбиркорлик, халқ ҳунармандчилиги ва уйда ишлашни ривожлантириш масалаларига зарурий диққат қаратамиз.

Ҳозир мамлакатда бошланғич касбий таълим босқичларида 97 ихтисос, катта ёшлилар таълим марказларида 57 ихтисос ва ўрта касбий таълим босқичида 166 ихтисос, умуман, 454 ихтисос бўйича ишчи кадрлар тайёрланяпти ва касбу ҳунар ўргатилмоқда.

Шу билан боғлиқ ҳолда, Маориф ва илм, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирликлари, таркибида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлигу идоралар, шунингдек, вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раислари олдинда турган беш йилда касбу ҳунарга эга бўлмаган 18 ёшдан катта фуқароларни касб ва ҳунар ўрганишга жалб этиб, аҳолини жон бошига касб эгаси қилиш йўлида жиддий тадбирларни йўлга қўйишга вазифадор этиладилар.

Шунинг бараварида, 2020-2025 йиллар учун Тожикистон Республикаси фуқаролари касб ўрганиш дастурини тайёрлаб, унинг ижроси йўлида аниқ тадбирлар қабул қилишсин.

Шунингдек, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги таълим муассасаларида таҳсил олиш ва касб ўрганиш сифатини яхшилаш, мамлакат учун зарур бўлган ихтисосу ҳунарларни таъсис этиб, мамлакат фуқаролари, хусусан, хотин-қизларнинг иш билан таъминланиши йўлида қўшимча тадбирларни йўлга қўйиши зарур.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакат ташқарисида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимиз сони қарийб 60 фоизга камайган. Бу иқтисодий ривожланиш ва мамлакат ичкарисида иш ўринлари ташкил этилиши натижаси саналади.

Меҳнат муҳожирларининг энг кўп сони 2010 йилга тўғри келиб, 1 миллион 100 минг нафарни ташкил этади. Жорий йилда бу рақам 486 минг нафарга тенг бўлди.

Бироқ бу кўрсаткич ҳали ҳам қониқарли эмас.

Барча марказий, маҳаллий тузилмалару органлар, корхона-ю муассасалар, фуқаролик жамияти, давлат ва нодавлат ташкилоту муассасалар раҳбарлари, тадбиркорлар, тижоратчилар ва умуман, ҳар бир ватанпарвар ва ор-номусли киши мамлакатда иш ўринлари ташкил этиш учун ҳаракат қилиши зарурдир.

Шу мақсадда, давлат мустақиллигининг шонли 30 йиллик байрамигача фаолиятимизни янада яхшилаб, барча захира-ю имкониятлардан фойдаланиш орқали мамлакат фуқаролари учун ҳар йили 100 мингдан кам бўлмаган янги иш ўринлари таъсис этишимиз ҳамда шу йўл билан меҳнат муҳожирлиги шиддатини пасайтиришимиз керак.

Ижтимоий суғурта ва нафақа тизимини ривожлантириш, нафақахўрларга ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, ижтимоий суғурта ва нафақа молиявий тизимини устувор таъминлаш мақсадида, бир қатор ишлар охирига етказилди.

Ижтимоий суғурта ва нафақа бюджетининг 2013 йили 1 миллиард 683 миллион сомонийни ташкил қилган харажат қисми 2020 йили 3,2 миллиард сомоний ҳажмида кўзда тутилган, бу 2013 йилга нисбатан қарийб икки баравар зиёддир.

Ҳозир мамлакатда 700 минг нафар нафақахўр, жумладан, 148 минг нафар ногирон, 5277 нафар тўлиқ етимлар ва 74 минг етим давлат ҳомийлиги остида турибди.

Жорий йил давлат бюджети ҳисобидан қариялар ва ногиронлар муассасалари 36 миллион сомонийдан зиёд ҳажмда молиялаштирилди. Бу ҳар бир кишига 22 минг 600 сомонийдан тўғри келади.

Бундай муассасаларга маблағ ўтказиш ҳажми охирги 10 йил давомида 3,2 бараварга кўпайган.

Қолаверса, фақатгина 2019 йили имконияти чекланган фуқаролар учун давлат бюджети ҳисобидан кўрсатилган ёрдам пули 102 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилди.

Бугун мамлакатимизда камтаъминланган оилалар, етимлар, қаровчисиз қолганлар ва муҳтож кишиларга ёрдам бериш анъана тусини олган.

Шарафли тожик халқи барча давру замонларда муҳтож аҳолига ёрдам қўлини чўзиб, ибратли саховату ҳимматини кўрсатиб келган.

Мамлакат Ҳукумати бундан кейин ҳам, бу ижтимоий гуруҳ, жумладан, етимлар, ногиронлар, хасталар, тўшакка михланиб қолган кишилар ва камтаъминланган оилаларга ёрдам беради ҳамда тадбиркорлар, тижоратчилар ва бошқа саховатли кишилар давлат тузилмалари қаторида хайру савоб ишларга янада фаол ҳисса қўшишларига ишонаман.

Ногиронлик нафақасини тайинлаш жараёнини тартибга солиш ва ногиронлик нафақаларининг асоссиз тўланишининг олдини олиш мақсадида, ҳозир тараққиёт шериклари билан ҳамкорликда "Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси амалга татбиқ этилаётган бўлиб, унга биноан, ягона ахборот базаси ва ногирон шахсларни ҳисобга олиш замонавий тартиби тайёрланади ҳамда келгуси олти ойда тегишли маълумот ягона электрон тармоққа ўтказилади.

Бу тадбир давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланилиб, ҳақиқатдан ҳам, ногирон бўлган шахслар ундан баҳраманд бўлишларига имкон яратади.

Тожикистон Ҳукумати жамиятнинг заиф қатламлари ижтимоий ҳолатига ҳамиша диққат қаратиб, мамлакат ижтимоий, иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ ҳолда, уларнинг шароитларини яхшилаш учун чора излайди.

Мамлакат Ҳукуматининг ижтимоий сиёсатида ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва камтаъминланган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш муҳим бўлиб, бу ишлар кейинги йилларда ҳам давом эттирилади.

Шу асосда, жамият заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 18 ёшгача бўлган ногирон фуқаролар, шунингдек, ишламайдиган бошқа ногирон гуруҳлар ва бировнинг парваришига муҳтож бўлиб, уларга "Тожикистон Республикаси фуқароларини нафақа билан таъминлаш тўғрисида"ги қонун асосида ижтимоий нафақа тайинланган фуқароларнинг нафақалари 2020 йилнинг 1 сентябридан 50 фоизга оширилиб, унинг ҳажми Тожикистон Республикасининг "Суғурта ва давлат нафақалари тўғрисида"ги қонунига биноан белгиланган нафақахўрлар нафақаларига тенглаштирилишини таклиф этаман.

Мазкур тадбир қарийб 30 минг нафар нафақахўрнинг ижтимоий ҳолати яхшиланишига имкон беради.

Шунингдек, мамлакат нафақахўрлари ижтимоий шароитини янада яхшилаш йўлида 2020 йилнинг 1 сентябридан ёши жиҳатидан ва базавий, шунингдек, фуқаролар меҳнат нафақалари энг кам ва якуний ҳажми 15 фоизга оширилишини таклиф этаман.

Шунинг бараварида, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маориф, илм, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш муассасалари, ижтимоий ҳимоя ва бошқа бюджет ташкилоту муассасалари ходимларининг ойлик маошлари, шунингдек, талабалар стипендиялари ва стипендияларнинг бошқа турлари 15 фоиз ҳамда ҳуқуқ муҳофазаси органлари ва ҳарбий хизматчилар ойлик маошлари 10 фоизга оширилсин.

Қадрли иштирокчилар!

Бугунги жамиятимизда хотин-қизларнинг роли фаол бўлиб, кўплаб соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳаларда фаолият юритишмоқда.

Ҳозир маориф соҳасида хотин-қизлар сони 70 фоиздан зиёд, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоялаш - 67, маданият - 51 ва давлат хизматчилари сафида 23,3 фоизни ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам хотин-қизларнинг ҳиссаси арзирлидир.

Биз келгусида ҳам Президентнинг жамиятда хотин-қизлар ижтимоий мавқеини юксалтиришга доир фармонини амалга ошириш йўлида зарурий чоралар қабул қилиб, лаёқатли хотин-қизларни давлат ва раҳбарлик вазифаларига жалб этамиз.

Олдинда турган Намояндалар мажлиси ва маҳаллий мажлислар сайловида аёллар сони ошиши ҳамда улар жамият ишларида ҳам фаол иштирок этишларига ишонаман.

Мамлакат хотин-қизлари давлат сиёсати татбиқида эркаклар бараварида ишлаб ҳамда фаолият юритиб, дунёвий ва демократик жамият ривожланишига муносиб ҳиссаларини қўшаётганликларини қониқиш билан қайд этаман.

Биз хотин-қизларга ёрдам беришни бундан кейин ҳам, кенгайтириб, уларнинг яратувчанлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак.

Ёшларимиз катта ёшлилар ишу фаолияти давомчилари, қудратли куч ва жамият ривожланиши ҳақиқий иқтидори, хуллас, миллату давлат келажаги бўлиб, уларнинг фаолияти учун қулай шароит яратиш бундан кейин ҳам, давлату Ҳукумат сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолади.

Мамлакатимиз ёш авлоди юксак масъулиятни англаш, мустаҳкам ирода, Ватанга садоқату муҳаббат, миллий қадрияту муқаддасотларга эътиқод ҳамда ўз ақлу заковатлари билан ватан қуриш йўналишида танлаган йўлимиз тўғри эканлигини исботладилар.

Мамлакат йирик электростанция ва корхоналари, жумладан, "Роғун" гидроэлектростанцияси қурилиши ҳамда бошқа бунёдкорлигу яратувчанлик ишларида республика ёшларининг фаол иштирок этаётганликларини кўриб турибмиз.

Бошқа соҳалар, жумладан, саноат, қурилиш, маориф, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ёшлар сафи борган сайин кўпаймоқда.

Она-Ватан ҳимоясида ёшлар ҳиссаси таҳсинга лойиқ бўлиб, улар Қуролли кучларнинг барча қисму бўлинмалари ва бошқа ҳарбий тузилмаларда садоқат билан хизмат қилишмоқда ҳамда давлат чегарасини ҳимоялашда ҳам катта рол ўйнашмоқда.

Бугунги кунда 30 фоизини қизлар ташкил қилувчи 257 минг нафардан зиёд ёшлар мамлакат ичкариси ва хорижий давлатлар олий касбий таълим муассасаларида таҳсил билан қамраб олинган.

Соҳа ҳуқуқий-меъёрий асосларини мустаҳкамлаш ва ёшлар ҳуқуқу манфаатларини келгусида ҳимоялаш мақсадида, тегишли тузилмалар ва органларни Тожикистон Республикасининг "Ёшлар ва давлат ёшлар сиёсати тўғрисида"ги қонуни, "2030 йилгача Давлат ёшлар сиёсати стратегияси"ни янги таҳрирда тайёрлаш ҳамда мамлакат Ҳукуматига тақдим этишга вазифадор қиламан.

Ёшларни юксак миллий туйғу, давлату миллатга садоқат, сабр-бардошлилик, ватансеварлигу ватанпарварлик ва миллий қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялаш барча тузилма-ю органлар ҳамда жамият аҳлининг муҳим вазифаси саналади.

Спортнинг ёшлар фаолияти билан алоқаси катта.

Бугун мамлакатимизда 10 мингта спорт иншооти фаолият юритиб, 2011-2018 йиллар мобайнида спорт соҳасининг қарийб 2200та иншооти қурилди ва 1059та иншоот таъмирланиб, қайта тикланди.

2019 йили 358та спорт иншооти, жумладан, мамлакат пойтахтида 200дан зиёд иншоот қурилди.

Биз келгусида ҳам спорт, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний тарбияни оммавийлаштиришга биринчи даражали диққат қаратишимиз ҳамда жамият аҳли саломатлигини сақлаш учун янада яхшироқ шароитларни яратишимиз керак.

Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети Миллий олимпия комитети ва Спорт федерациялари билан биргаликда спортнинг турли йўналишларини кенг жорий этиб, мусобақалар ўтказиш йўлида мунтазам чора излаши зарур.

Шунингдек, мамлакат Ҳукумати, вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарлари 100 хўжаликдан зиёд ҳар бир қишлоқ ва аҳоли яшаш маҳаллаларида спорт зали ва майдончаларини қуриб, спортнинг оммавийлашуви ва аҳолини соғломлаштиришга ҳисса қўшишга вазифадор этиладилар.

Азиз юртдошлар!

Конституция меъёрларига мувофиқ, халқ мустақилликни баён этувчи ва давлат ҳокимиятининг ягона манбаси бўлиб, уни бевосита ё ўз вакиллари орқали амалга оширади.

Сайлов сайловчилар ўз иродасини эркин ва ихтиёрий изҳор этиш воситасида халқ ҳокимиятининг бевосита олий ифодаси бўлиб, уни демократик, озод ва шаффоф тарзда ўтказиш давлатнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Тожикистоннинг барча халқи нотинчликлару тартибсизликлар, мамлакат фуқароларининг қарама-қарши гуруҳларга ажралиши ва жамиятдаги кучли ихтилофлар 1991 йилдаги Президент сайловларидан бошланиб, оқибатда уюштирилган фуқаролик уруши авж олиши сабабига айланганини яхши биламиз.

Сайловлар мамлакат эртанги тараққиёти-ю ободончилиги ва келгуси авлодлар тинчлиги йўлида мамлакатнинг ҳар бир фуқаросидан юксак сиёсий маданият, ватанпарварлик туйғуси ва масъулиятлиликни тақозо этади.

Тожикистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги фармони билан Намояндалар мажлиси ва маҳаллий мажлислар депутатлиги учун навбатдаги сайловлар 2020 йилнинг 1 мартига тайинланди.

Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакиллари, маҳаллий ва жамоатлар мажлислари вакилларини сайлаш сайловчиларнинг алоҳида ҳуқуқи саналади.

Ҳеч бир партия, ташкилот ё мансабдор киши фуқаронинг бу Конституцион ҳуқуқини бузиб, сайловчиларга ўз иродасини зўравонлик ё бошқа йўллар билан ўтказишга ҳаққи йўқ.

Тожикистон Республикасининг сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси ишни фуқаролар бу сиёсий маъракада юксак масъулият билан иштирок этадиган тарзда ташкил этиши керак.

Олдинда турган сайловларни юқори даражада ўтказиш учун давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари сайлов комиссияларига қонун талаблари доирасида қулай иш шароитини яратишга вазифадордирлар.

Сайлов комиссиялари фаолиятига аралашув тақиқлангани, тегишли тузилмалар ва органлар бу жараёнда фақат қонун доирасида зиммаларига юкланган вазифаларни ижро этишлари кераклигини таъкидлайман.

Амалдаги қонунлар талабларига мувофиқ, вакилликка номзодларни илгари суришга масъул ва асосий субъект бўлган сиёсий партиялар, шунингдек, вакиллик мандатига эга бўлиш ҳаракатида ўз номзодини илгари сурувчи алоҳида фуқаролар ўз фаолиятларини фақат Конституция ва қонунлар доирасида амалга оширишга вазифадордирлар.

Барча сиёсий партиялар ва фуқароларни амалдаги қонунлар доирасида бу тадбир мустақил мамлакатимизда миллий бирлик, тинчлигу барқарорликнинг янада мустаҳкамланиши ва демократиянинг кенгайишига ҳисса қўшиши йўлида ҳаракат қилишга чорлайман.

Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия ҳамда жойлардаги сайлов комиссиялари номзоди илгари сурилган шахсларни ҳар томонлама текшириб, қонунчилик талабларида жиддий кўриб чиқишга вазифадордирлар.

Намояндалик органлари, жумладан, мамлакат парламентига билимдон, маърифатли, тажрибали, обрўли, ватанини севувчи ва пок виждонли кишилар таклиф этилиши ҳамда сайланиши керак.

Сиз - мамлакатнинг азиз фуқароларига Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакилларидан бошлаб, то жамоатлар вакилларигача навбатдаги сайловлар ўтказилиши чоғида, масъулиятни англаш орқали давлату миллат келажаги учун ўзингизнинг муносиб намояндаларингизни сайлашингиз ҳақида мурожаат қиламан.

Ҳурматли вакиллар!

Охирги йилларда дунёнинг турли минтақаларида содир этилиб, минглаб бегуноҳ кишилар ўлимига сабаб бўлаётган даҳшатли террорчилик амаллари терроризм бугунги кунда жаҳон хавфсизлиги-ю барқарорлиги ва инсоният ривожланишининг ҳақиқий ҳамда жиддий таҳдидига айланганини очиқ-ойдин кўрсатмоқда.

Инсоният халқаро терроризм сиймосида раҳмсиз, шафқатсиз ва маккор душманга рўпара келаётган бўлиб, барча ахлоқий меъёрлар ва умуминсоний қадриятларни поймол қилган ҳолда, ўз мақсадларига эришиш учун биронта ваҳший амалдан қайтмайди.

Террорчи ташкилотлар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва диний манбаларни ғаразли шарҳлаш йўли билан тажрибасиз ҳамда хабарсиз ёшлар мафкурасига экстремистик ғояларни жойлаб, уларни қотиллигу одам ўлдириш, турли мамлакатларда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка рахна солишга тарғиб этишмоқда.

Барчангизга маълумки, номигагина исломий бўлган давлат террорчи ташкилоти гуруҳларидан бирининг бир неча нафар аъзолари Чегара қўшинлари назорат пунктига ҳужум қилиб, ҳарбий хизматчиларни ўлдиришга қўл уришди.

Шу сабабли, тегишли тузилмалар ва органлар диний экстремизм тарғибу ташвиқ этилиши йўлига мустаҳкам тўсиқ қўйиб, ёшларни ҳушёрлигу зийракликка чорлашлари ҳамда уларни халқу Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялашлари зарур.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирилган ва самарали фаолияти, уларнинг бу йўналишдаги фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш терроризм ва экстремизмга қарши курашишда муваффақиятга эришишнинг муҳим шарти саналади.

Тожикистон Республикасининг 1999 йили, яъни 20 йил илгари қабул қилинган "Терроризмга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни замон талабларига мос равишда такомиллаштиришга эҳтиёж сезади.

Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети ва Бош прокуратурага зикр этилган қонун лойиҳасини янги таҳрирда тайёрлаш ҳамда мамлакат Ҳукуматига тақдим этиш топшириғи берилади.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласи кўплаб экстремист-террорчи ташкилотлар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаси эканлиги шубҳасиздир.

Гарчи амалга оширилган чоралар натижасида охирги йилларда мамлакатга наркотик моддалар контрабандаси бир мунча камайган бўлса-да, инсон саломатлигига кўпроқ зарар етказувчи наркотик моддаларнинг бошқа турлари киритилиши кўпайгани кўзга ташланади.

Шу сабабли, Бош прокуратура, Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирликлари, Миллий хавфсизлик давлат комитети ва Божхона хизмати жиноий қонунчиликка ўзгартишу қўшимчалар киритиш, шунингдек, зикр этилган қонунни янги таҳрирда тайёрлаш йўлида чора кўриб, сунъий наркотик моддалар кириб келиши олдини олиш йўлидаги ишларни янада кучайтиришга вазифадор этиладилар.

Коррупция мамлакат барқарор тараққиётининг жиддий тўсиқларидан бири бўлиб, давлатнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори пасайиши ва фуқароларнинг давлат тузилма-ю органлари фаолиятидан норозилиги сабабига айланиши мумкин.

Мамлакатимизда коррупцион омиллар олдини олиш ва йўқотиш, давлатнинг фуқаролик жамияти билан ҳамкорликларини кенгайтириш йўлида тегишли ҳуқуқий-тузилмавий асослар яратилган.

Шунга қарамасдан, фуқаролар мурожаатлари таҳлили давлат баъзи органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг бу йўналишдаги фаолияти ҳали ҳам талабларга жавоб бермаслигини кўрсатади.

Шунинг учун, вазирлигу идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ва шаҳарча-ю қишлоқлар ўз-ўзини бошқариш органлари раҳбарлари кадрларни тўғри танлашу жойлаштириш, уларни поквиждонлик ва фуқароларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш масаласига биринчи даражали эътибор беришлари зарур.

Сайёра ва минтақадаги ўзгарувчан сиёсий вазият Қуролли кучлар ҳарбий тайёргарлик ва доимий жанговар тайёр ҳолатда бўлишини тақозо этади.

Ҳарбий хизматчилар сиёсий ҳушёрлигу зийракликни асло қўлдан бермасликлари, касбий билиму малакаларини мунтазам ошириб боришлари, фавқулодда, кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш ва бошқа зарурий ҳолатларда ҳамиша тайёр туришлари керак.

Шунингдек, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ва қудратли тузилмалар раҳбарлари ҳарбий қисму бўлинмаларни бошқариш тизими, тезкор вазиятга доир огоҳлантириш ва ўзаро алоқаларни мунтазам такомиллаштириб, ҳарбий инфратузилмалар хавфсизлигини ҳимоялаш масаласига жиддий ёндашишга вазифадор этиладилар.

Ҳурматли иштирокчилар!

Бугун Тожикистон Республикаси халқаро майдонда тинчликпарварлигу яратувчанлик ташқи сиёсатини олиб борувчи мамлакат сифатида эътироф этилиб, обрў-эътибор топди.

Тожикистон халқаро алоқаларининг моҳиятини ташкил қилувчи "очиқ эшиклар" сиёсати шарофатидан дунёнинг аксар давлатлари билан яхши муносабатлар ва турли соҳаларда кўп қиррали фойдали ҳамкорликларни йўлга қўйиб, кучайтиришнинг уддасидан чиқдик.

Биз бу сиёсатни келгусида ҳам янги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда давом эттириб, минтақавий ва халқаро шериклар билан ҳамкорликларимизни сифатан янги даражага чиқаришга ҳаракат қиламиз.

Минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришу кенгайтириш, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлигу барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш давлатимиз ташқи сиёсатининг асосий рукнларидан бирини ташкил қилади.

Минтақамиз хавфсизлигу барқарорлиги, энг аввало, Афғонистондаги вазият билан боғлиқлиги шубҳасиздир. Афғонистондаги нотинчлигу низоларнинг келгусида давом этиши ҳам бу мамлакат ва ҳам минтақа учун узоқ муддатли салбий оқибатларни олиб келиши мумкин.

Охирги қирқ йил давомида бу дўст ва қўшни мамлакатдаги нотинч вазият Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги, фақат сиёсий, дипломатик, ижтимоий ва иқтисодий восита-ю ричаглар унинг мураккаб муаммосини ҳал этишнинг калити бўла олиши мумкинлигини исботламоқда.

Тожикистон Афғонистон Ҳукуматининг сиёсий, ҳарбий вазиятни мувозанатга келтиришнинг тинчликпарварлик йўлини топиш ва унинг устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш йўналишидаги ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Биз Афғонистон тақдири ва унинг келгусидаги йўлини ушбу мамлакат халқининг ўзи ҳал қилиши ҳамда белгилаши керак, деб ҳисоблаймиз.

Бу йўналишда Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини йўлга қўйишга қаратилган ҳар қандай яратувчанлик ташаббусларини маъқуллаймиз ва алоқадор томонларнинг бу борадаги ҳаракатлари ижобий натижалар беришига умид қиламиз.

Шу билан бирга, яна жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, азият чеккан Афғонистон ҳудудида тинчлигу осойишталикни тиклаш масаласига тўлиқ масъулият билан ёндашишга чорлаймиз.

Тожикистон томони келгусида ҳам бу ишларга ўзининг амалий ҳиссасини қўшишда давом этади.

Мустақиллик йиллари давомида самарали ҳамкорликларни олиб бораётган халқаро ва минтақавий ташкилотлар, тараққиёт шериклари ва нуфузли молиявий институтлар билан амалий, самарали ҳамда яратувчанлик алоқаларимизни келгусида ҳам давом эттирамиз.

Бугун Душанбе шаҳри сув захираларига оид масалалар муҳокама этиладиган марказга айланганини эслатиб ўтиш ўринлидир.

Бу йўналишда фақатгина жорий йилда мамлакат пойтахтида бир қатор муҳим халқаро тадбирлар, жумладан, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити, терроризм ва уни молиялаштиришга қарши курашишга оид юқори даражадаги халқаро конференция ўтказилди.

2019 йили бир қатор минтақавий ташкилотлар ва уларнинг институтлари, жумладан, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий Ҳамкорликлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Хавфсизлик ҳамкорлиги форумига раислик қилиш Тожикистон зиммасида эди.

Келгуси йили Тожикистоннинг Орол денгизини қутқариш халқаро фонди, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Афғонистон бўйича Истамбул жараёнига раислик қилиши бошланади.

Бундан ташқари, бизнинг сув захираларига оид халқаро тадбирларимиз жаҳон ҳамжамиятида "Душанбенинг сув соҳасидаги жараёни" номи билан нуфузга эга бўлгани қониқиш боисидир.

Бу борада келгуси йили мамлакатимиз пойтахтида мазкур жараённи давом эттириш ва Тожикистоннинг тўртинчи глобал ташаббуси 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги татбиқи йўлида юқори даражадаги халқаро конференцияни ўтказишга қарор қилдик.

Бу йўналишда Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг бошқа вазирлигу идоралари билан биргаликда Тожикистон Ташқи сиёсати концепциясининг амалга татбиқини узлуксиз давом эттириб, кутилган натижаларга эришиш йўлида мунтазам ва зарурий тадбирлар қабул қилиши керак.

Биз долзарб масалаларни ҳал этиш йўлида барча шерик мамлакатлар билан алоқалару ҳамкорликларни янада кучайтириш, ўзаро фойдали мақсадларга эришиш, шунингдек, халқаро майдонда Тожикистон ва унинг халқи манфаатларини таъминлашга бундан кейин ҳам ҳаракат қиламиз.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли халқ вакиллари!

Татбиқ этилиш жараёни бугунги Паёмда таҳлилу муҳокама қилинган стратегия-ю дастурлар қабули, шунингдек, парламент қабул қилган қонунлар, Президент фармону амрлари ва мамлакат Ҳукумати қарорларининг якуний мақсади: давлат ривожланиши, Ватан ободончилиги ва энг муҳими, Тожикистоннинг шарафли халқи ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришни таъминлашга қаратилган.

Бу йўналишдаги ишларни кучайтириш борасидаги фикрларимни айтиб ўтдим. Сиз, ҳурматли иштирокчилар, яъни парламент вакиллари, вазирлигу идоралар раҳбарлари, давлат тузилмалари-ю органлари, давлат хизматчилари ва мамлакатнинг барча фуқароларини муқаддас мамлакатимизни биргаликда обод юрт ва замонавий дунёга ҳамқадам давлатга айлантириш учун азиз Ватанимиз ривожланиши йўлида янада ҳамжиҳату бирдам бўлишга чорлайман.

Халқимиз мустақиллик даврининг унчалик узоқ бўлмаган тарихи давомида жуда жиддий ва тақдирсоз ишлар ижросининг уддасидан чиқди ҳамда ўз миллий давлати устунини мустаҳкамлаш йўлида бундан кейин ҳам, садоқату покдиллик билан заҳмат чекишига ишончим комил.

Муқаддас ва буюк байрамимиз - давлат мустақиллигининг 30 йиллигигача яна кўпгина бунёдкорлик ишларини амалга оширишимиз, кичигу йирик корхоналар қуриш учун барча захира-ю имкониятларни сафарбар этишимиз, ватандошларимиз учун янги иш ўринлари яратишимиз ва халқимиз фаровонлиги даражасини янада яхшилашимизга ишончим комил.

Мен шарафли тожик халқининг яратувчанлигу бунёдкорлик қудратига ишонаман. Бир нуқтани тўлиқ ишонч билан айта оламан: ободончилигу яратувчанликни аввалгидан ҳам кўпроқ кенгайтириш, миллий мақсадларимизга эришиш учун янада кўпроқ ҳаракату ғайрат қилиш, мавжуд камчиликларни ҳамжиҳатлигу бирдамликда бартараф этиш, азиз мамлакатимиз устувор ва барқарор тараққиётини таъминлаш, Тожикистон ҳар бир хонадони турмушини бугунгидан-да яхшилаш учун барча имконияту иқтидорга эгамиз.

Бу жараёнда тожиклар давлати мустақиллиги-ю озодлигини ҳаётимизнинг муқаддас неъмати ва турмушимизнинг бебаҳо гавҳари сифатида асраш ҳамда унинг ҳимояси учун ҳамиша тайёр туриш ҳар биримизнинг иймоний қарзимиз, виждоний ва инсоний вазифамиз саналади.

Ор-номусли халқимиз бу нуқтани яхши англаб етишига ишончим комил.

Мустақил давлатимиз ва аждодий Ватанимиз - севимли Тожикистонимиз тараққиёти йўлида бундан кейин ҳам, ҳамжиҳатликда заҳмат чекишимиз, фарзандлару невараларимиз сизу бизнинг ватанпарварлик заҳматимиз натижалари билан фахрланишлари учун уларга обод юртни мерос қолдиришимиз керак.

Бу шарафли йўлда мамлакат барча фуқаролари ва сиз - халқ вакиллари ҳамда ҳурматли иштирокчиларга муваффақиятлар тилайман.

Ҳамиша соғ ва омадли бўлинг, азиз ватандошлар!

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳайит дастурхони – мусобақа майдони эмас

 

Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.

Муфассал...

Туркигўй шоирлар устоз Айний нигоҳида

 

Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.

Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990917

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478255
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4183
4027
21868
7426653
99899
114875
7478255

Сизнинг IPнгиз: 3.12.34.209
Бугун: 23-11-2024 17:31:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015