Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2514
Печат

 

ashur safar 2017Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Мамлакатимизда юз берган 1992 йилги нохуш ҳодисалар, фуқаролар қарама-қаршилиги эса, депутатлардан сиёсий ҳушёрликни янада оширишни тақозо этарди. Зеро, депутатларнинг бир қисми, аллақачон, мухолифат томонига ўтиб олишганди. Шундай бўлишига қарамай, сайланган депутатлар халқ ишончини оқлаб, миссияларини бажара олдилар.

Юз бераётган нохуш ҳодисалар авж олиши туфайли, республиканинг жанубий районларида уруш давом этарди. Гуноҳсиз кишилар қони тўкиларди. Бунга чек қўйиш лозимлигини англаб етган сиёсий кучлар, соғлом фикрли кишилар бу борада кескин чоралар кўрилмаса бўлмаслигини тушунардилар. Ва навбатдаги XV сессияда XVI сессияни чақириш масаласи ўртага ташланди. Сессияни кимдир Хоруғ шаҳрида, кимдир Душанбеда ва яна кимдир Хўжанд шаҳрида ўтказилсин, деган таклифлар билан чиқди. Табиийки, сессия Душанбе ва Хоруғ шаҳрида ўтказилса, депутатлар ўзларини эркин ҳис қила олмасдилар. Бунинг устига, аминманки, мухолифат босим ўтказиб, сиёсий мавқени ўз қўлига олган бўларди.

Хуллас, шундай бир мураккаб вазиятда кўпчилик навбатдаги XVI сессиянинг Хўжанд шаҳрида ўтказилишига тарафдорлик қилишди, бу борада қарор қабул қилинди.

Сессия 1992 йилнинг 16 ноябрида ўз ишини бошлади. Биз депутатлар, биринчи ўринда Президиум раисини сайлашимиз лозим эди. Ҳабибулло Табаров раис бўлди. Эндиги биринчи масаламиз Олий Кенгаш раисини сайлаш эди. Баъзилар Иззатулло Ҳаёев номзодини кўрсатишди. У киши норозилик билдириб, номзодини қайтиб олди. Шундан сўнг, адашмасам, депутат Абдуваҳоб Мирзоев Шаҳринав ноҳиясининг ўша пайтда ички ишлар бўлими бошлиғи Эмомали Шарифович Раҳмонов номзодини илгари сурди. Барча бир овоздан ёқлади. Президиум раиси Ҳабибулло Табаров Эмомали Раҳмон номзодини овозга қўйди. Ва ҳамма у кишини ёқлаб овоз беришди – Эмомали Раҳмон Олий Кенгаш Раиси бўлди.

Эмомали Раҳмонов ўз муовинларини тайинлаши лозим эди. Шу боис,  биз, бир гуруҳ ўзбек депутатлардан ўз вакилимизни кўрсатишимизни сўради. Биз -  йигирмадан зиёд депутатлар бир хонага йиғилиб, Олий Кенгаш раиси муовинлигига Хўжааҳмад Хидиралиев (Худо раҳматига олган бўлсин) номзодини кўрсатдик.

Шундай қилиб, Олий Кенгаш Раиси биринчи ўринбосарлигига Қозидавлат Қоимдодов, ўринбосарликка Хўжааҳмад Хидиралиев тайинланди. Раис ва муовинлар тайинлангач, сессия ўз ишини давом эттириш ниятида танаффус эълон қилди.

Шундай қилиб, 15-17 кун давом этган ушбу тарихий сессияда депутатлар ўзларини эркин ҳис этишди ва бу ҳолат улар томонидан жуда тўғри қонуну қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлди, десам хато бўлмас.

Мазкур сессияда қабул қилинган барча ҳужжатлар ҳаётда юз фоиз амалга оширилди. Назаримда, бундан ортиғи бўлмаса керак.

Мана, куни кечагидай ёдимда: Эмомали Раҳмонов Олий Кенгаш Раиси сифатида Тожикистон байроғини ўпиб, кўзига суртиб, қасамёд қилди ва:

-Мен Сизларга тинчлик олиб келаман!..

-Энг сўнгги муҳожир Ватанга қайтарилмагунча ором билмасман!..

-Тожикистонни дунёга танитаман!.. – деяпти тўлқинланиб…

Ушбу тарихий сессияда Эмомали Раҳмоннинг давлат бошлиғи сифатида сайланишини  Худонинг халқимизга марҳамати, деб биламан. Ўтган 25 йил давомида қўлга киритилган барча ютуғу муваффақиятлар бошида у киши турганлигини ҳеч ким инкор этолмайди!

Агар XVI сессиянинг аҳамияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, мазкур сессиядан сўнг биринчи ўринда фуқаролар урушига чек қўйилди. Яқингинада бемаъни биродаркушлик урушини бошидан кечирган бу юртда ечимини кутаётган муаммолар анчагина эди, ўшанда. Лекин энг асосийси, халқни тинчлик ва нон билан таъминлаш, мамлакатдан бош олиб кетган ҳамюртларни Ватанга қайтариш лозим эди. Эмомали Раҳмон ташаббуси билан муҳожирлар Ватанга қайтарилди.

Аҳоли турмуш шароитини  ўнглаш ниятида тез орада 50 минг гектар ер тақсимланди. Ҳукумат ва қуролли мухолифат ўртасида тинчлик музокаралари бошланди ва 1997 йилнинг 27 июнида Тинчлик битими имзоланди.

Ўтган йигирма беш йил ичида қўлга киритилган ютуғу муваффақиятлар, бунёдкорлик ишлари…

Барча-барчаси соғлом фикрли кучларнинг XVI сессияда эришган ютуғи, тантанаси, адолат ғалабаси туфайли юзага келган, албатта.

Бу дунёда ҳеч нарса боқий эмас, бошланган ҳар ишнинг адоғи бор. Аммо эзгу ишларни амалга ошира олган, икки томонни муросага келтириб, тинчлик байроғини баланд кўтарганлар номи абадийдир. Халқ улар номини минг йиллардан кейин ҳам, шараф ва мамнуният билан тилга оладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, севимли газетамиз - «Халқ овози» орқали XVI сессия иштирокчилари – барча депутат биродарларимга, шахсан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз  Эмомали Раҳмон Жаноби олийларига  ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Илоҳи, юртимизда тинчлик ҳамиша пойдор  бўлсин!

Ашур Сафаров,

Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XII чақириқ депутати, XVI сессия иштирокчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг пойтахт маданият-истироҳат боғларига ташрифи

 

6 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг маданият-истироҳат боғларида гулу дарахтлар униб-ўсиши билан танишишди.

Боғларга ташрифи чоғида Давлат бошлиғи гуллар ва нодир манзарали дарахтлар парвариши ҳолати билан танишиб, истироҳат муассасаларининг

Муфассал...

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2509171

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9955730
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
716
2710
15035
9916238
92291
107749
9955730

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.64
Бугун: 29-08-2026 06:35:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015