- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси
Намояндалар мажлиси вакиллари билан ҳамкорликда Тожикистон Республикаси Президенти Паёмини шарҳлаш мақсадида, шаҳар ҳудудида 34та учрашув ҳамда суҳбатлар ўтказилди.
Умуман олганда, 2018 йил турсунзодалик меҳнаткашлар учун улкан зафарлар йили бўлди…
Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўтган йилда маҳаллий бюджетнинг даромад қисми ижроси, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, меҳнат ҳақи, нафақа, шунингдек, кўмак пулини ўз вақтида тўлаш борасида зарурий чоралар кўрди.
Ҳисобот даврида шаҳар бюджети кўзда тутилган бюджетдан ташқари ижтимоий солиқлар ҳисобидан 102,1 фоизга ижро этилди.
Солиқ қарзлари қолдиғи 5 миллион 162 минг сомонийни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 537 минг сомонийга камайди.
Бюджетнинг харажат қисми даромад қисми ижросига боғлиқ бўлиб, 98,1 фоиз миқдорида уддаланди.
Турсунзода шаҳрида аҳоли бандлиги доимо давлат ҳокимияти ижроия органи диққат марказида бўлиб, мазкур соҳага жиддий эътибор қаратилган. Ўтган йили шаҳар аҳолисининг 1542 нафари ишсизлар сифатида қайдга олинган, уларнинг 883 нафари турли жабҳаларда мавсумий ва доимий иш билан таъминланди. Мамлакатдан ташқаридаги меҳнат муҳожирлари сони 14 минг 126 кишини ташкил этади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмида белгиланган, Тожикистонни равнақ топтиришнинг тўртинчи стратегик йўналиш – Тожикистонни аграр-саноат республикадан саноатлаштирилган давлатга айлантириш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш, давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи олдида турган муҳим вазифадир.
Бу борада ўтган йили ҳам талай ишлар амалга оширилиб, ҳисобот даврида 826 миллион сомонийлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 107,5 миллион сомоний зиёд ва ўсиш 12,6 фоизга тенг деганидир.
Ўтган 2018 йилда Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш доирасида ҳам бир талай қурилиш ишлари рўёбга чиқарилди. Шаҳар ва қишлоқ жамоатлари ҳудудларида 310дан ортиқ юбилей иншоотларини қайта тиклаш, бунёд этиш ва фойдаланишга топшириш назарда тутилган. Уларнинг 52таси, аллақачон, ишга туширилган.
Турсунзода шаҳрида йўллар ҳолатини яхшилаш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бу масала кун тартибидаги биринчи даражали юмушлардан саналади.
Шаҳар ҳудудида 281,9 километр автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан 28,7 километри республика, 253,2 километри эса, маҳаллий аҳамиятга эга. Ўтган даврда шаҳар ички йўлларининг 16,2 километри мукаммал, 78 километр масофадагиси эса, жорий таъмирдан чиқарилди.
Турсунзода шаҳар иқтисодиётининг етакчи соҳаси-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ҳисобот даврида хўжалик юритишнинг турли шаклларида фаолият олиб борувчи хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори 597,8 миллион сомонийликка тенг бўлиб, ўтган даврга нисбатан 67,2 миллион сомонийга кўпдир. Жумладан, ўсимликпарварлик маҳсулотлари 470,4, чорвачилик маҳсулотлари эса, 127 миллион сомонийликни ташкил этди.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг узумзор майдонларни кенгайтириш, эски боғларни тиклаш, янгиларини бунёд этиш билан боғлиқ топшириқлари ижроси юзасидан11,7 гектар майдонда узумзор ва боғлар яратилди. Шундан 5 гектари узумзор, 6,7 гектари боғдир.
Шаҳарда Тожикистон Республикасининг «Анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни талабларини ҳаётга жорий этиш борасида мутасаддилар аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бордилар: 77 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиб, кенг кўламдаги ишларни адо этдилар.
Ўтган 2018 йилда Турсунзода шаҳрининг молия муассасалари, энергетика, турар жой-коммунал хизмат, ижтимоий суғурта ва нафақа, маориф ва илм, маданият, тиббиёт, спорт сингари иқтисодий ҳамда ижтимоий соҳалар йўналишларида ибратга сазовор ишлар бажарилди.
Матбуот конференцияси давомида шаҳар раиси Вализода Абдуқодир Исуф муовини журналистларнинг чинни заводи ва шаҳар марказий бозори фаолияти билан боғлиқ саволларига жавоб берар экан қуйидагиларни таъкидлади:
-Чинни заводи ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган эмас, бугунги кунда заводнинг қисман цехларида тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисосланган асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, аҳоли дардига малҳам бўладиган шифобахш тиббий маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Қолган қисмида завод иқтидори даражасида бўлмаса-да, чинни маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шаҳар раиси марказий бозор ҳудудининг торлиги, у ердаги тартибсизликлар борасидаги сўровга тубандагича жавоб қайтарди:
- Шаҳар бош режасига асосан, бозор ва шаҳар марказининг маълум қисмида Давлат байроғи ва нишони хиёбонини бунёд этиш режалаштирилган. Яқин муддатларда марказий бозор барча қулайликларга эга бўлган янги жойга кўчирилади…
Матбуот конференцияси якунида шаҳар раиси журналистларни янада зич ҳамкорлик қилишга чақирди.
Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,
«Халқ овози»нинг махсус мухбири.
Нуқра Суннатниёнинг ички дунёси бошқа шоирларнинг ички дунёсидан фантазиясининг бойлиги ҳамда серқирралиги, дунёқарашининг ранг-баранглиги ва теранлиги билан ажралиб туради. Шоира дунёга узоқ ва яқинларни турфа ранглар ва шакллар уйғунлигида кўрадиган рассом сингари назар солади, кўрганларини сўз ва ташбеҳлар бўёғи воситасида инъикос этишга тиришади. нимқоронғи уйнинг деразасидан кўзга ташланган бужур дарахт танаси, сўлғин
Муфассал...
Кузни севаман. Булутлар увада пахта каби осмонга сочилиб ётган кузни. Намхуш хазонлари шаҳар йўлакларига паришон сочилиб кетган кузни севаман. Шивирлаб ёғаётган ёмғирлар қўйнида янада сеҳрли бўлиб кетган куз тунларини севаман. Уч ой минг турфарангда жилва қиладиган кузни севаман.
Мезон ойида қишлоғим осмонида мезон иплари осмонга ҳайинчак солган кузни севаман.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015