Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 1529
Печат

 

devashtich 2020Янги йилнинг дастлабки кунлари Деваштич ноҳиясидаги Росровут қишлоғида иккита янги иншоот фойдаланишга топширилди. Биринчи иншоот тиббий нуқта бўлиб, у қишлоқ марказидан анчагина узоқликдаги янги маҳаллалардан бирида барпо этилди. Энди бу маҳалла аҳолиси олис йўл босиб қишлоқ саломатлик марказига қатнамайди.

Шу ўринда янги тиббий нуқта қурилиши учун 300 минг сомоний маблағ сарфлангани ва у ҳашар йўли билан бунёд этилганини таъкидлаш жоиз. Тиббий нуқтанинг ишга туширилиши Росровутда яшаётган 6 кишини доимий иш билан таъминлаш имконини берди.

Ноҳия марказидан 60 километр узоқликда жойлашган Росровутда ишга туширилган иккинчи иншоот аҳолига хизмат кўрсатиш марказидир. Бу иншоот маҳаллий тадбиркор Холиқназар Шарипов ҳиммати билан қад тиклади. У аҳоли учун зарур бўлган марказни бунёд этиш учун деярли 1 миллион сомонийлик маблағ сарфлади.

"Хушбахтий" деб аталган мазкур марказда чойхона, сартарошхона ва гўзаллик салони жойлашган. Ҳимматбаланд тадбиркор шунингдек, Росровутда яна ҳаммом ва тўйхона қуриш ниятида. Айни пайтда қишлоқда туғруқхона қурилмоқда.

Фақат Росровутда эмас, Деваштич ноҳиясининг бошқа қишлоқларида ҳам аҳолига янги-янги қулайликлар яратилмоқда. Ноҳияда Тожикистон Республикасининг 30 йиллигигача 309та турли хил иншоот бунёд этиш мўлжалланган. Ҳозиргача 114та иншоот фойдаланишга топширилди.

 

Тожик-ўзбек дўстлиги мадҳи

Хўжандаги "Ношир" нашриёти "Тожикистон-Ўзбекистон - безавол дўстлик" китобини нашр этди. Замонавий ноширлик ютуқлари асосида тайёрланган мазкур китоб тожик ва ўзбек халқлари қадимий дўстлигининг шу кунларда янада мустаҳкамлангани борасида ҳикоя қилади. Китоб давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ва Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг вилоят бўлими ташаббуси билан чопга тайёрланди.

Китоб Тожикистон ва Ўзбекистон Президентлари - Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг Душанбедаги тарихий учрашувлари, икки халқ манфаати, уларни яқинлаштириш йўлида тузган шартномалари борасидаги мақолалар ва суратлар билан очилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари - Сирожиддин Муҳриддин ва Абдулазиз Комилов, ҳар икки мамлакат Маданият вазирлари - Шамсиддин Орумбекзода ва Бахтиёр Сайфуллоев, ҳар икки мамлакат Ёзувчилар иттифоқлари раислари - Низом Қосим ва Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Миллий театри директори Фатҳулло Масъудов, Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода икки қардош халқнинг завол топмас дўстлиги борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришган.

Китобни варақлаган киши тожикистонлик ва ўзбекистонлик ўнлаб олимлар, шоир ва ёзувчиларнинг қизиқарли мақолалари билан танишиши, шеърларини ўқиши мумкин.

- Бу китоб, шубҳасиз, асрлар давомида ёнма-ён яшаб келаётган икки қардош халқ дўстлигининг янги мадҳига айланади, - дейди Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи вилоят бўлими раиси, Тожикистон Халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод. - Китобда қадимий дўстлик тарихи билан бирга, бизнинг кунларимизда икки қадрдон халқ ўртасидаги муносабатларнинг янгича шакл олганлиги, иқтисодий, маданий, адабий соҳалардаги алоқаларнинг мустаҳкамлангани ўта самимий ҳикоя қилинади.

              

Жанговарлар мунтазам кўмак пули олишади

Жорий йилдан бошлаб Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари, Тожикистон Республикасида конституцион тузумни химоя қилишда ногирон бўлган кишиларга ойига 100 сомонийдан кўмакпули берилади. Бу ҳақда вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг қарори эълон қилинди.

Шунингдек, мазкур қарорга кўра, бошқа мамлакатлар ҳудудидаги уруш амалиётларида яраланиб, ногирон бўлганлар, ҳалок бўлган жанговарларнинг оилаларига ҳам айни шу миқдорда кўмак пули берилади.

Вилоят раиси матбуот марказидан билдирилишича, йил давомида кўмак пули учун 696 минг сомоний маблағ ажратилган.

Вилоят раисининг яна бир қарорига кўра, Чернобил атом станциясидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашган кишиларга ойига 80 сомонийдан кўмак пули берилади. Агар ҳозирда вилоятда 304 нафар "чернобилчи" яшаётганлиги ҳисобга олинса, улар учун ажратилган маблағ йилига деярли 293 минг сомонийни ташкил этади.

Матбуот марказидан хабар беришларича, бу қарорлар жанговарлар, уларнинг оилалари ва "чернобилчи"ларнинг турмушларини яхшилаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш учун қаратилган.                      

 

Йилнинг энг яхши мураббийси

Конибодомдаги 15-мактабгача "Донояк" таълим муассасаси тарбиячиси Розия Нурматова "Йил мураббийси - 2019" Республика танловида ғолиб чиқди. Ҳакамлар Розиянинг ўз касбини чинакам устаси эканлигини эътироф этар эканлар, унинг янгиликка интилувчан, ижодкор, болалар қалбига йўл топа олувчи, ёш авлод келажаги учун куйинчак педагог эканлигини таъкидлашди.

Розия аслида академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунининг тожик филологияси факултетини тугаллаган. У 2014 йилдан буён Маҳрам қишлоғидаги мазкур болалар боғчасида ишламоқда. Гарчи у фақат Маҳрамда эмас, бутун Конибодомдаги касбдошлари орасида ҳам маҳорати, юқори малакаси билан танилган бўлса-да, лекин ўз билимидан қониқмайди.

- Мен ҳозир ўзим таълим олган дорилфунунда, психология ва мактабгача таълим ихтисосини эгаллаш учун, бешинчи курсда ўқияпман, мамлакат миқёсидаги танловда ғолиб чиққанимни бутун жамоамиз муваффақияти, деб санайман, - дейди Розия.

Мамлакат пойтахти - Душанбедан ғолиблик билан қайтган Розия Нурматова ҳаётида яна қувончли ҳодиса юз берди. Уни ўзи меҳр-муҳаббат билан ишлаётган мактабгача таълим муассасасига бошлиқ этиб тайинлашди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Авлиё узун ота зиёратгоҳи

Авлиё Узун ота номи билан маълуму машҳур бўлган ана шу ажойиб инсоннинг асл номи Зайналобиддин бўлиб, у Муҳаммад алайҳиссалом куёви бўлмиш ҳазрати Алининг набираси Имом Ҳусейннинг ўғлидир. У киши милодий 659 йилда Мадинаи Мунавварада таваллуд топган. Ислом динига оид олий даражадаги билими ва халқ орасида бу диннинг муқаддас ақидаларини кенг тарқатиш бўйича олиб борган улкан хизматлари эвазига имомлик даражасига

Муфассал...

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2074065

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8067119
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
385
2794
8659
8024732
6209
108045
8067119

Сизнинг IPнгиз: 3.134.113.26
Бугун: 03-04-2025 03:40:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015