Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2721
Печат

 

x xoliqnazarЎтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Улар қуйидаги йўналишлар: илмий-тадқиқотга доир, марказ қошидаги журнал ва олимлар кенгаши фаолияти, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, нашр масаласи, тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини қамараб олади.

Йил давомида Марказ томонидан олиб борилган тадқиқотлар ҳажми анча кенг бўлиб, бу миллий хавфсизлик, ташқи сиёсат, ахборот ва озиқ-овқат хавфсизлиги, таҳдидлару хатарларнинг Тожикистон хавфсизлигига таъсири ва ҳоказо масалаларни қамраб олган.

Марказ олимлар кенгашининг ҳайъати 21 нафарни ташкил этиб, улар бир нафар академик, 8 нафар фан доктори ва 7 нафар фан номзодидан иборат.

Ўтган йил давомида Марказ раҳбари Худоберди Холиқназар, биринчи ўринбосар Сайфулло Сафаров, бошқарма бошлиғи Абдулло Раҳнамо ва бошқа ходимлар қаламига мансуб бир қатор долзарб мавзудаги китоблару мақолалар тўплами чоп этилган бўлиб, китобхонлар томонидан яхши қабул қилинган.

Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон таҳлил марказлари ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Латвия, Литва, Полша стратегик тадқиқот марказлари билан яхши ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шунингдек, мамлакат олийгоҳларининг 212 нафар талабаси  Стратегик тадқиқотлар марказида амалиёт ўтаган.

Марказнинг интернет саҳифаси фойдаланувчилар учун ҳамиша очиқ.

Мулоқот сўнгида, Марказ раҳбари Худоберди Холиқназар журналистларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берди. Жумладан, «Би-Би-Си» радиоси мухбирининг Ўзбекистон  ва Эрон Ислом республикалари ва давлат арбобларидан бири Али Акбар Ҳошими Рафсанжоний вафотига доир берган саволига:

- Ўзбекистон Республикаси билан кейинги пайтларда барча соҳадаги муносабатлар жуда илиқлашган. Ҳаво ҳамда темир йўли қатнови йўлга қўйилмоқда. Мана, яқинда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси икки соат давомида матбуот анжумани ўтказди. Бундай илиқ муносабатлар мустақилликнинг 25 йили давомида кам назарга тушган. Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти бугунги кунда, нафақат, Тожикистон, балки минтақадаги барча республикалар билан ҳам ижобий ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Эрон масаласидаги саволингизга жавоб шуки, Тожикистонда тақиқланган партия раҳбарини халқаро конференцияга даъват этган Эрон Ислом давлати билан бугунги кунда муносабатлар совуқ эмас. Рафсанжоний вафоти муносабати билан бутун Эрон халқига таъзиямизни баён қиламиз, - дея жавоб қайтарилди.

КАСА-1000, «Толибон» ҳаракати, «Ал-Қоида» ва ИШИД(ДИИШ) ҳақида берилган саволларга ҳам батафсил жавоблар олинди. Матбуот йиғини ўзаро тушуниш руҳида бўлиб ўтди.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Китоб - маърифат пойдевори ва нажот қалъаси

 

Биз фарзанд, унинг тарбияси ҳақида кўп гапирамиз-у, аммо уларнинг шахсиятига деярли эътибор бермаймиз, нималарга қодир эканликлари билан кўпда ҳисоблашмаймиз. Бу бизнинг тўғри тарбияни йўлга қўймаганлигимиздан далолатдир. Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ҳам бежизга ёшлар келажаги ҳақида бунчалик кўп қайғурмайди.

Шу боис, фарзандлар насибасининг бутун ва тўла бўлиши учун ота-

Муфассал...

Миллий тест маркази: - Синов ишлари қисқа, мазмунли ва тўғри ёзилиши керак

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига биноан, 2018 йилдан республика ўрта ва олий касбий таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизимида давлат тили фанидан эссе (ёзма иш) ёзилиши жорий қилинади. Шу билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази чора-тадбирлар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2592449

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10277693
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3122
10083
3122
10210212
13205
161581
10277693

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 02-11-2026 15:19:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015