Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 31 Октябр 2018 Кӯришлар: 2553
Печат

 

a n va a j 2018Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлганМен орийманшеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз

. Ҳар гал Тожикистонга келганимда, бу ўзгаришлар мени ҳайратга солади. Икки йил бурун кўчаларда анча олдин қурилган кўримсиз бинолар кўзга ташланарди. Энди уларнинг ўрнида ҳашаматли бинолар қад ростлаган. Гўёки “Минг бир кеча” афсоналаридаги Оловиддин чироғининг сеҳри билан бунёд этилгандек. Ташкил қилинган боғ ва хиёбонларнинг ўхшашини Европа ва Америкадаги иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳамма мамлакатларда ҳам тополмайсан киши.

Дарҳақиқат, тожиклар диёрига жигарбандларининг юрти ўлароқ айрича бир меҳр билан қарайдиган ҳурматли меҳмонимиз тўғри айтган. Мамлакатимиз пойтахтида афсонавий тарзда қурилаётган боғ ва хиёбонлар мени ҳам ҳайратга солмасдан қўймайди. Кўча ва хиёбонларнинг боғу чаманзорга айлантирилиши ҳамда каштан, қора қарағай, кедр, сарв каби дарахт кўчатларининг Ғарбий Европадаги боғлардан пойтахтга келтирилиши, чет элларда ўсган ўн йиллик ва йигирма йиллик дарахтларнинг Душанбедаги янги боғларга кўчирилиши, сўзсиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси, ободкор диди ва азиз Ватанимизни кўркам қилишга бўлган иштиёқи билан боғлиқдир.

Яқинда Душанбе шаҳрининг Низомиддин Мир Алишер Навоий номидаги янги боғида бўлдим. Боғни қувноқ кайфиятда ҳамда уни яратган кишининг юксак диди ва ақл-идрокидан ифтихор ҳиссини туйган ҳолда айланарканман, кўнглимда ушбу сатрларни ёзиш истаги пайдо бўлди. Беихтиёр қандайдир бир синчковлик тинчимни бузди. Бу табиий ҳолат. Чунки ҳар доим асл, кўркам ва нафис бир санъат асарига кўзимиз тушса, ўз-ўзидан у лойиҳанинг муаллифини билиш истаги туғилади. Ахлоқий, маданий, адабий ва эстетик тарбия мактаби ҳамда ўлкашунослик, ватанпарварлик, шаҳарсозлик, ўзликни англаш ва тожикшунослик белгилари, шунингдек, чегарадош Ўзбекистон билан биродарлик ва қўшничилик анъаналари ва яна бошқа кўплаб қадриятларни ўзида мужассам эттирган ушбу гўзал боғнинг муаллифи Тожикистон Республикаси Президентининг Ижроия аппарати раҳбари Раҳмон Озода Эмомали эканлигидан воқиф бўлдим. Серташвиш ва қўли ишдан бўшамайдиган бу аёл шундай нафис ва кўркам, юксак маърифий мазмунга эга боғнинг қурилишини ўз назорати остига олишга қандай қилиб фурсат топгани мени ҳайрон қолдирди. Бу гўзал боғ Миллат пешвосининг Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача мамлакат шаҳар ва қишлоқларини обод қилиш, халқнинг маиший турмушини яхшилаш борасидаги истиқболли кўрсатмасини муносиб амалга татбиқ этиш йўлида арзирли совға бўлди. Менимча, Давлат сарвари илгари сурган ушбу ажойиб ташаббуснинг бошқалардан олдин азиз фарзандлари томонидан қўллаб-қувватланишининг ўзиёқ, у кишининг атрофида жипслашган тажрибали, донишманд ва қудратли команданинг ҳамжиҳатлигидан дарак беради. Буни Душанбе шаҳри раиси муҳтарам   Рустами Эмомалининг салмоқли ва амалий саъй-ҳаракатларида ҳам кўриш мумкин. Буни, ҳатто, пойтахт кўчаларида автоуловларнинг тартибли ҳаракатланиши, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларининг халқ билан яхши муносабатда бўлишлари ва бошқа сон-саноқсиз янгиликларда кузатиш мумкин.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача биз –Тожикистон халқи фикрлашимиз, сўзлашувимиз ва юриш-туришимизга ҳам янгича тус бериб, орий асллигимизни қайтадан топиб олишимиз керак. Низомиддин Мир Алишер Навоий номидаги маданият боғи бу йўлда намуна ва андоза бўла олади. Келгусида мамлакат ҳудудида боғ ва хиёбон бунёд этиш истагида бўлганларнинг эътиборини Мир Алишер Навоий боғида ўз аксини топган қуйидаги нуқталарга жалб этиш учун хулосаларимизни айтиб ўтмоқчимиз.

Энг аввало, мени ўзига кўпроқ жалб қилган нарса шуки, муаллиф, яъни Раҳмон Озода Эмомали одамлар чаманзорда сайр қилиш чоғида, уларнинг эътиборини “Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунини амалга ошириш масаласига жалб қилиш борасида жуда оқилона йўл тутган. Миллат пешвосининг донолиги билан 2011 йили имзоланган ушбу қонун тожик халқининг энг қадим ва яхши қадриятлари – фарзанд тарбиясига қаратилган. Шу ўринда бир нарсани айтиш керакки, биз –тожиклар электрон ахборот воситалари ва видеолавҳалар, ёт телевизион каналларнинг тарғиботи орқали ёшларимиз онгидан ўрин олган носоғлом бегонапарастлик кўринишлари таъсири остида айрим эзгу орий қадриятларимизни қўлдан бой берганмиз. Фарзанднинг ота-онага, бобо-бувига ҳурмати, ёшлар ва ўсмирларнинг катта ёшлиларга нисбатан эҳтироми, китобхонлик ва билим олишга бўлган иштиёқи бирмунча сусайгани гоҳ-гоҳ кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам, боғ ҳудудидан ўрин олган юксак ҳайкалтарошлик маҳорати билан ишланган сермаъно ҳайкаллар томошабинни ўзига жалб қилади. Ана шу ҳайкалларнинг бирида скамейка устида ўтирган она ва қиз бола образи гавдаланган. Она қўлида очиқ турган китобдан ниманидир ўқиётган ҳолат. Табиийки, онанинг китоб ўқиши қизининг диққатини тортган. Зеро, қиз бошини онаси томонга қаратиб, унинг китоб ўқишига диққат билан қулоқ тутмоқда. Аниқки, она китоб саҳифасидан қизига қайсидир донишманднинг бошидан кечирганларини ёки улуғ инсонларнинг панд-насиҳатларини ўқиб бермоқда. Иккинчи ҳайкалда ота ва бола образи яратилган. Ўриндиққа ўтириб, қўлида китоб ушлаб турган ёш ота ўғлидан ниманидир сўрамоқда. Тик турган болакай китоб саҳифасига ишора бармоғини қўйиб, отасини саволга тутмоқда.

Яна бошқа ҳайкалда ўриндиқда ўтирган бобо ва 10-12 яшар қизалоқ образи кўзга ташланади. Невара қўлидаги очиқ китобдан ниманидир ўқимоқда. Бобо неварасининг китоб ўқишига диққат билан қулоқ тутмоқда.

Тўртинчи ҳайкалда бобо, ота ва ўғил образлари гавдалантирилган. Бобонинг бир қўлида ҳасса, бир қўли билан неварасини ушлаган. Учовлари йўлда кетишмоқда. Ёш отанинг ҳайкали унинг сўзлаётганига ишора қилади. Бобосининг қўлидан ушлаб кетаётган жажжи ўғлоннинг ҳушини отасининг гаплари тортган. Бобонинг табассумга мойил чеҳраси унинг ўғли айтаётган гаплардан рози эканлигини кўрсатади. Яъни нуроний отахон қилган ишлари самарасиз кетмаслигига, уларни ўғли ва невараси давом эттиришига ишонади. Кекса отахоннинг бир қўли билан ҳассани, иккинчи қўли билан неварасини тутгани, чап томонидан ўғлининг жой олгани авлодлар занжирининг узилмаслиги, боболар тажрибасидан баҳраманд бўлиш, қариган чоғларида, ота ва боболарга тиргак бўлишнинг нечоғли ҳикматли эканлигига ишора қилади.

Маълумки, ҳар бир ҳайкал ушбу ораста боққа тарбиявий мазмун-моҳият бағишлаган. Бир қарашда ҳамма ҳам унда яширинган фалсафани илғайвермайди. Бироқ ахборот воситаларида, яъни газеталар, радио ва телевидениеда уларнинг мазмуни ва аҳамиятини очиб беришга бағишланган саҳифа ва дастурлар бўлса, шунингдек, буклетлар ташкил қилинса, халқ ундан янада яхшироқ баҳраманд бўлади.

Айтиш лозимки, биз ҳайкалларнинг яратилишида тожик халқининг асл қадриятларини кўришимиз мумкин. Тожикларнинг неча минг йиллик тарихга эга китобхонлиги ва китобпарастлиги илдизи дунё аҳлининг биринчи китоби – «Авесто» ёзилган даврга бориб тақалади. Тожик оналари, ҳаттоки, бешикдаги боласининг боши остига Ҳофиз ёки Бедил девонини қўярди. Мир Алишер Навоий номидаги боғда ҳам китоб ва китобнинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни акс эттирилган образ яққол кўзга ташланади. Китобхонликка юз тутиш, замонавий илмлар ва хорижий тилларни ўрганиш улуғ етакчимиз ёшларга таъкидлаб келадиган насиҳатлар сирасидандир.

Тилга олинган ушбу тўрт ҳайкалдан ташқари боғ ҳудудида рамзий товус ва сопол кўза ҳайкаллари қад ростлаган. Булар чаманзорга зийнат бағишлабгина қолмай, ўзига хос маъноларга ҳам эгадир. Яхшилаб назар солинса, уларнинг рамзларини илғаб олиш қийин эмас. Катта ва нақшли думини ёйган хиромон товус. Товус думида жилоланган жозиба чаманзорни гулистонга айлантирган. Чаман юзидаги қизил, сариқ, оқ ва бинафша рангдаги этак-этак кичик гуллар товус думининг безагига таҳсин айтаётгандек. Бир томонга хиёл эгилган кўзалар ҳам бежирим ва шоирона яратилган. Кўзалардан одатда сув қуйилиши керак, лекин бу ерда турли гуллар оқиб турибди. Яъни сув борки, ҳамма жой гуллаб-яшнайди. Гулларнинг таровати сув туфайлидир. Бу манзара томошабин зеҳнини сувнинг ўлка ободончилигида тутган ўрни ва уни қадрлашга йўллайди. Бу, давлатимиз сарварининг халқаро миқёсда ўн йилликни эълон қилиш борасидаги уринишлари билан ҳамоҳангдир.

Боғ муҳитида дилтортар ва сокин мусиқа янграйди, қанчалар дилбар ва ёқимли. Ҳурматли муаллиманинг нозик таъби шунда ҳам намоён бўлади. Шунингдек, боғнинг бир четида замон талабларига жавоб берадиган кичкина қаҳвахона бунёд этилган. Боғни айланишга келган ҳар бир киши ҳамроҳи ёки оиласи билан бир пиёла чой ёхуд қаҳва устида суҳбатлашиши мумкин. Болажонларнинг ўйнашига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Боғ ҳудудида болалар ўйнаб, хурсандчилик қилишлари учун махсус мосламалар ҳамда билаклар машқига мўлжалланган спорт ускуналари (бунақаси фитнес клубларда ҳам топилмайди) ўрнатилган. Хиёбонда ҳар бирига 3-4 киши ўтириб ҳордиқ чиқарадиган кўплаб ўриндиқлар бор. Уларнинг ёнига чиқиндилар (музқаймоқ қоғози, пластик идишлар ва болалар қўлидаги бошқа қолдиқлар) ташланадиган қутилар жойлаштирилган. Айтиш лозимки, у қутилар одамларнинг тарбиясига ва шаҳарликларга хос одобга риоя қилишга қаратилган. Яъни тарбия кўрган киши ўзи яшаб турган ҳудуд, уйи, шаҳрини тоза сақлайди, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймайди.

Тожик миллатининг маданиятпарварлиги ва билимга чанқоқлиги, ажодларимизнинг донишмандлиги, тожик ва ўзбек халқларининг дўстлиги ва биродарларча яшашини ўзида мужассам эттирган бир фундаментал асар – Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий ва Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг ҳайкалларини ўрганиб чиққандан сўнг, унинг муаллифи билан суҳбатлашишни истадим. Орадан бироз вақт ўтиб, у кишини топдим. Айни боғнинг очилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига тайёргарлик кўрилаётган кунлар бўлгани учун ҳайкалтарош ҳам шу ерда ҳозир эди. У киши тажрибали ва таниқли ҳайкалтарош, Тожикистон санъат арбоби, Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд Давлат дорилфунунининг профессори Ғафуржон Жўраев эканлиги маълум бўлди. Муносиб меъморни танлаш учун Душанбе шаҳри раиси танлов эълон қилган эди. Хўжандлик қўли гул ҳунарманд тақдим этган лойиҳа энг яхши деб топилиб, унинг муаллифи ушбу салобатли ҳайкални яратишга муносиб кўрилди. Ҳайкалтарош тожик ва ўзбек адабиётидан, адабиётимизнинг тасаввуфий оламидан анчагина яхши хабардор эканлиги унинг ижодий топилмаларида шундоқ кўриниб турарди. Айтиш лозимки, ҳайкалтарош муаллима Раҳмон Озода Эмомалининг қарашларини юксак маҳорат билан тўлиқ очиб бера олган. Чунончи, донгдор ҳайкалтарош Абдураҳмон Жомий ҳайкалини ирфоннинг рамзий еттинчи зинасига ва Алишер Навоий ҳайкалини олтинчи зинага ўрнатган. Бу ерда устоз ва шогирд ёки пир ва мурид мартабасини сўфилар кезган “етти шаҳар” сайрида ва мурод водийсига етишишда гавдалантирган. Ҳақиқатдан ҳам, Алишер Навоий милодий 1441 йилда таваллуд топган. У вақтда Абдураҳмон Жомий 27 ёшда эди. Тасаввуф тариқати йўлида донишмандлар ўртасида овоза бўлган эди. Алишер Навоий болаликдан шеър ва ҳикмат ўрганиш билан шуғулланди. Ёшлигида Мавлоно Жомийни ўзининг маърифий пири сифатида қабул қилди. Уларнинг ўзаро муносабати шунчалик самимий эдики, одамлар ногаҳон улар ота-бола, деб ўйлардилар. (Мавлоно Жомий асарида шундай келтирилади. Гоҳида ундан сўрашар экан: Дедилар: бу йигит фарзандми сизга? Ё шогирд, қариндош, дилбандми сизга? Дедим: йўқ, у туркдир, мен эса тожик. Аммо қариндошмиз кўп яқин-наздик).

Бу байт устоз ва шогирднинг қанчалар бир-бирига яқин эканлигига ишора қилибгина қолмай, Алишер Навоийнинг отаси чиғатой туркларидан ва онаси тожик қавмидан эканлигини ҳам назарда тутган.

Профессор Ғафуржон Жўраев бу икки мутафаккирнинг ҳайкалини яратишда Алишер Навоийнинг “Хамса” китоби ёзилиши тарихига боғлиқ ажойиб ҳолатни танлаган. Мир Алишер Навоий тожик тилида ҳам шеър ёзарди. Мавлоно Абдураҳмон Жомий унга тожик-форс тилида Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий ва бошқа форсигўй шоирлар “Хамса” ёзганлари, яхшиси, у бешлик достонларини ўзбек (чиғатой туркийси) тилида ёзишини маслаҳат беради. Навоий “Хамса”ни охирига етказиб, ёзганларини минг бир ҳаяжон ва истиҳола билан устозига тақдим этади. Жомий “Хамса”ни кўздан кечириб, Навоийнинг юксак истеъдодидан қувнаб кетади ва “офарин” дея шогирдининг елкасига қўлини қўяди. Ана шу лаҳзани ҳайкалтарош ўз асарида бир зийрак ижодкорга хос маҳорат билан кўрсатиб бера олган. Навоий “Хамса”да келтирганидек, кучли ҳаяжон остида бир лаҳзага ҳушдан кетади. Шу пайтда туш кўради. Тушида боғни сайр қилиб юрганида, ширинкалом шоир Ҳасан Деҳлавий Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Саноий Марвазийлар боғда ўтирганлари ҳақида хабар бериш учун унга томон шошилармиш. Навоий дарҳол уларнинг олдига бориб, қошида тиз чўкишни истайди. Юқорида ўтирган Низомий ўрнидан туриб, Навоийнинг ёнига ошиқади. Бироқ у шу лаҳзада уйқудан уйғонади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий сиймоларининг гавдалантирилишида ҳам китобнинг ўрни, ниҳоятда, ёрқиндир. Жомий ўтирган куйи Навоий ёзиб тугатган китобни ўқимоқда. Алишер Навоий мамлакат Бош вазири ва шоҳ Ҳусайн Бойқаронинг яқинларидан бири эканлигига қарамай, шогирдга хос бир ҳаяжон билан бажарган ишига устозининг баҳо беришини кутиб тик турибди.

Бу мақоланинг бошида биз Тожикистон Республикаси Президентининг Ижроия аппарати раҳбари муҳтарама Раҳмон Озода Эмомалининг оқилона диди билан яратилган боғни мактабга қиёслаган эдик. Бунда ҳеч қандай муболаға йўқ. Таълим муассасалари ўқитувчилари, тарбиявий соатлар масъуллари эндиликда ўз ўқувчилари билан ушбу боғда дарс ўтишларини маслаҳат бермоқчиман. Агар боғчалар мураббиялари савод чиқариш ва билим олиш йўлига эндигина қадам қўйган жажжи болажонларни ушбу боққа маърифий сайрга олиб чиқишса, яхши бўларди. Юқорида тилга олинган ўриндиқлар, невара ва бобо, невара ва буви образлари ёнида битта жой бўш қолдирилганини ҳам айтмасак бўлмайди. Хоҳловчилар ҳайкалнинг ёнига ўтириб, эсдалик учун суратга тушиши мумкин. Яъни бир лаҳзага ўзларини донишмандларнинг суҳбатига топширсинлар.

Ишончимиз комилки, ушбу мислсиз санъат асаридан шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари баҳраманд бўлиб, ёшлар тарбияси йўлида мана шундай таъсирли ва иш берувчи усулларга эргашадилар.

 

Зафар Мирзоён,

Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги Кўлоб Давлат университети ректори маслаҳатчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Саодатли келажак сари бунёдкорона қадамлар

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати туфайли, мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободончилик ишлари яхши йўлга қўйилганлигига ҳар бир юртдошимиз гувоҳ бўлмоқда. Шамсиддин Шоҳин (собиқ Шўрообод) ноҳияси истиқлолиятнинг илк йилида қайтадан ташкил этилган бўлиб, мустақиллик йилларида бу ерда кенг миқёсда

Муфассал...

Суд ва ички ишлар органларида янги кадрлар

 

12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000445

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553825
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3875
2506
11591
7486842
13554
161915
7553825

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:48:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015