Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Октябр 2018 Кӯришлар: 1984
Печат

 

zafarabad2Зафаробод ноҳиясида янги пахта тозалаш заводи ишга туширилди. У тадбиркор Абдусамад Нормаматов томонидан бунёд этилди. Завод қурилиши учун 2 ярим миллион сомоний маблағ сарфланган.

Янги корхона Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган. Корхона йилига 300 тонна пахта толаси тайёрлаш иқтидорига эга.

Корхона раҳбарларининг билдиришларича, янги завод камида 50 нафар кишини иш билан таъминлайди. Уларнинг ўртача иш ҳақи эса, минг сомоний атрофида бўлади.

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода янги корхонанинг очилиш маросимида қатнашар экан, завод аҳлига маҳсулот сифатига алоҳида аҳамият беришни таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда Тожик Мирзачўлида пахта тозалаш корхоналари сони 13 тага етди.

 

Сайёҳликка бағишланган илмий конференция

Хўжанд шаҳридаги Рўдакий санъат саройида «Сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш: замонавий вазият ва тараққиёт тамойиллари» мавзусида илмий конференция бўлиб ўтди. Вилоят раиси муовини Анвар Яъқубий конференцияни очар экан, Тожикистонда жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши бу соҳаларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатганини айтди.

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия мақомотида, Истаравшан, Исфара ва Панжакент шаҳарларида сайёҳликни тараққий эттириш мақсадида махсус бўлимларнинг очилиши соҳанинг ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Ҳозирда вилоятда 24 та сайёҳлик ширкати амал қилмоқда.

Конференция қатнашчилари «Зарафшон сайёҳликни ривожлантириш уюшмаси», «Равзана» ширкати, «Эсхата», «Арванд» банклари вакиллари, олий ўқув юртлари талабаларининг сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чиқишларини қизиқиш билан тинглашди.

Чиқишлардан маълум бўлишича, вилоятда сайёҳликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Жумладан, вилоят ҳудудида 520 тадан ортиқ ёдгорлик, тарихий-маданий мавзелар, 5 та музей, 30 тадан ортиқ табиий дам олиш масканлари мавжуд. Саёҳатчилар Ҳафткўл, Искандаркўл, Кўликалон каби кўлларни, Фон тоғидаги такрорланмас манзараларни, Тожик денгизини томоша қилишни, Абу Абдулло Рўдакий, Хожа Камол, Шайх Маслаҳатдин мақбараларини зиёрат қилишни хуш кўришади. Вилоятда ов, балиқ ови ишқибозлари учун ҳам қулай имкониятлар мавжуд. Сайёҳларнинг кўпаяётганлиги ҳисобга олинган ҳолда янги-янги меҳмонхоналар қурилмоқда. Ҳозирда уларнинг сони 55 тага етди.

 

«Сайёра рангини ўзгартиради»

«Суғдсинамо» ижодий жамоаси кино ихлосмандлари диққатига янги филм ҳавола этди. У «Сайёра тусини ўзгартиради», деб аталади. Бахтиёр Каримов ценарийси асосида суратга олинган бу филмнинг режиссёри Муҳиддин Музаффардир.

Асосий ролларни машҳур кино актёри Қурбон Собир, шунингдек, Тахмина Ражабова, Хуршед Мустафоев, Тоғаймурод Розиқов, Толиб Исмоилов ижро этишган.

- Биз филмда фарзанд тарбиясининг жамият учун қанчалик муҳимлигини кўрсатишга ҳаракат қилдик, - деди филм директори Осим Орифпур. – Агар фарзанд тўғри тарбия қилинмаса, унинг зарари атрофидагиларга, жамиятга ҳам етиши, ўз-ўзини ҳам нобуд қилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Филмда икки куч ўртасида кураш боради. Бири ҳамма нарсани пул, бойлик билан сотиб олиш мумкин, деб ўйлайди. Иккинчи куч эса, меҳр-муҳаббат, инсонийлик, ҳалолликни ҳеч қачон сотиб олиш мумкин эмаслигини кўрсатади.

«Сайёра тусини ўзгартиради» «Суғдсинамо» ёш ижодкорлари яратган еттинчи филмдир. Суғдлик ёш ижодкорлар суратга олган қисқа метражли «Коса» филми, «Сайҳун қизи» ва «Ватан эгалари» ҳужжатли филмлари республика ва халқаро миқёсдаги мукофотларга сазовор бўлган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Исроф – гуноҳи азим

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон халқ учун, Ватан учун жуда хайрли ишларга қўл урилмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан қатор фойдали қонунлар қабул қилинди. Шулардан бири тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, кам харажат билан ўтказиш кўзланган  муҳим қонундир.

Муфассал...

Интенсив боғлар: орзудан амалгача

 

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.

- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2581536

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10215134
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4922
4079
4922
10179764
112227
138877
10215134

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 20:57:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015