Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Декабр 2018 Кӯришлар: 1930
Печат

 

h saboh 2018Тараққиётнинг мунтазам жараёни, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги мушкулликлар, тез суръатлардаги глобаллашув, жаҳонда радикализм, экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг тарқалиши ҳар бир соғлом фикрли фуқаро, оила, ота-она ва ватандўст раҳбардан Ватан ва миллатнинг бугуни-ю келажагига бефарқ бўлмасликни талаб қилади. Бугунги кун воқелигини аниқ англаб, шу асосда иш олиб боришни замон талаб қилмоқда.

Тинчлик ва миллий бирлик асочиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқларида, айнан, ана шу нуқталарга жиддий эътибор билан ёндашиш таъкидланади. Давлат бошлиғи таъкидлаганидек: -«ХХI асрнинг тақдир яратувчи ҳодисалари оғушида устуворлигини сақлай олган миллатгина маънавий яшаш ҳуқуқига эга бўлади».

Давлат ва давлатчилигимиз асосларини ривожлантириш, ҳуқуқий, дунёвий ва демократик жамият барпо этиш, бунёдкор, ватансевар, ижодкор, ўзлигини англаган, маданиятли ва соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш бизга бугунги дунё ўзгарувчанлигига рақобат қила олиш имконини беради. Айнан, рақобатга бардош бера олиш бизни жаҳонга таништиради.

Бу йўналишда оналарнинг роли беқиёсдир. Бежизга она бир қўли билан бешикни, бошқаси билан дунёни тебратади, демайдилар.

Соғлом авлодни тарбиялаш, энг аввало, биз – оналарнинг мўъжиза яратувчи тафаккури, эҳсонли қўллари, яратувчанлик қудратимизга боғлиқдир.

Мамлакатимиз минтақаларидан айрим ёшларнинг фаолияти тақиқланган партия ва ҳаракатларга қўшилиши, ҳатто, уларнинг ИШИД террорчилари сафига кириши биз – оналарни бефарқ қолдирмаслиги лозим.

Янги аср террорчилари, ўзларининг шайтоний ақидалари билан фарзандларимизнинг миясини заҳарлаб, уларни юзи қора қилаётганлигига чидаб бўлмайди. Қотиллигу ўғирлик, ваҳшийлик, ҳайвоний амалларга қўл урувчи, одам шаклидаги махлуқ бўлган ва Сурия тупроғида жангга кирган ёшлар ҳақида эшитиб, энг аввало, уларнинг оилаларидаги тарбия, ота-оналарининг тафаккур даражаси пастлигидан афсусланамиз.

Афсуски, номуссиз ва ёмон хислатли фарзанд олтинчи бармоққа менгзайди. Уни бошқаларга кўрсатишдан уяласан, кесиб ташласанг, жонинг оғрийди.

Хорижий хожалари ёлғонларига учиб, Ватан ва миллатга хиёнат қилаётган ёшларнинг дарди, аввало, оналарнинг юрагини эзади. Жаннатмакон Тожикистонимиздан кечиб, жаҳаннам сари юз бурган ёшларимиз тарбиямиздаги хато ва камчиликларимизнинг маҳсули эмасмикан, деган андишалар тинчлик бермайди, кишига.

Бирор она ўз фарзандининг беномус бўлиши, қотиллигу ўғирликка қўл уришини истамайди. Мамлакатимиз Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон: - «Террорчининг Ватани, миллати ва дини бўлмайди», - деганида, жуда ҳам ҳақ эди.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида мамлакатимизда юз берган бемаъни қарама-қаршиликлар оқибатида, маориф ва илм соҳаси ҳам бир қатор қийинчиликларга рўпара келганди. Бир муддат қизларимиз таълим жараёнидан четда қолганликлари ҳам сир эмас. Ўша йилларда ўрта умумтаълим муассасасидан четланган ёки қисман таълимдан ортда қолган қизларимиз, табиийки, кейинчалик она бўлишди. Ва уларнинг фарзандлари бугун етуклик ёшида эканликлари ҳам сир эмас. Менимча, ёшларимизнинг бегона ақидаларга берилиб кетаётганликлари сабабларидан бири - бир вақтлар таълим-тарбияларида бўшлиқ қолган ва бугунги кунда она бўлган қизларимизнинг ўз фарзандларига мукаммал тарбия бера олмаганликлари бўлиши ҳам мумкин.

Тарихдан маълумки, инсоният эътиқод қиладиган бирор дин қотиллигу ваҳшийлик, ўғрилигу талон-тарожга даъват қилмайди. Шунингдек, Ислом дини ҳам ҳамиша эзгулигу поклик, чин инсоний фазилатларга чорлайди. Динни ниқоб қилиб, ваҳшийликларга қўл урувчилар, аслида, инсон зотидан эмас, уларда одамийлик фазилатлари йўқ, десак хато қилмаймиз.

Мустақил Тожикистонимиз бугун саодатли келажак сари устувор қадамлар билан одимламоқда. Ёшларимиз тарбиясига бефарқ бўлмай, уларни ватанпарварлик ҳиссида тарбиялаш эса, сизу бизнинг бурчимиз ҳисобланади. Албатта, эзгулик ҳамиша ғалаба қилиб келган ва шундай бўлиб қолаверади. Ўткинчи ҳою-ҳаваслар, ёлғон ғояларга жалб қилинган ёшларимизни тўғри йўлга бошлайлик.

Ҳусни САБОҲ,

Тожикистон Республикаси матбуоти аълочиси.

Исфара шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сизни соғиниб келдик...

 

Киприк яшар экан кўзни соғиниб,

Тил ҳам яшар экан сўзни соғиниб.

Тўлқинни соғиниб яшаркан қирғоқ,

Соғинчдан иборат экан яшамоқ.

------------------------------------             Абдулла Шер.

Ўтган ҳафта чинданам таассуротларга бой ҳафта бўлди. Шулардан бири Тошкент шаҳри Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри санъат усталарининг Душанбе шаҳридаги Абулқосим Лоҳутий номли академик драма

Муфассал...

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2566959

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10146241
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7572
3640
26712
10082592
43334
138877
10146241

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 23:07:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015