Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Май 2014 Кӯришлар: 3643
Печат

 

Ҳасан ҒойибЗЕБОСАНАМга

Бир зебосанамга бердим дилимни,

Четда қолди мени севган дилдорлар.

Мен уни жонимдан севардим ортиқ,

Ҳажридан дилимда қолди озорлар.

 

Бир зебосанамга бердим дилимни...

Энди ишқ ӯтида ёниб, куяман.

Ҳавога совурди менинг кулимни...

Мен уни барибир ёниб севаман....

 

***

Бошимга савдолар юборди Худо,

Бандам етсин дея ҳаёт қадрига.

Неча азизлардан айлади жудо,

Хӯрсиниб боқурман улар қабрига.

 

Гоҳ йӯлдан адашдим, гоҳо тойилдим,

Балким англолмадим ҳаёт қадрини.

Гоҳ менга панд берди тӯғрисӯзлигим,

Гоҳ тортдим вафосиз дӯстлар жабрини.

 

Аммо ҳақиқатни сӯйладим доим,

Шунданми йӯлларим ранжли ва пурғам.

Ёшим ӯтганида тушуниб етдим,

«Таги паст»* дунёнинг мудом бири кам.

 

Менда на қудрат бор, на сарват бисёр,

Дунёнинг камини тӯлдирай десам.

Шукр, алп қоматли икки укам бор -

Тобутим кӯтарар бир куни ӯлсам...

 

Шоир Одил Икром ибораси

 

 

БИР ДӮСТИМГА

Йӯқламаймиз бир-биримизни,

Аввалгидек ғамгусорлик йӯқ.

Билиб бӯлдик бор сиримизни,

Устимиз бут, қорнимиз-да тӯқ.

 

Топиб олдик ӯз йӯлимизни,

Ӯтаётир рӯзғоримиз ҳам.

Кӯрсак ташлаб кӯз қиримизни,

Бош ирғаймиз-кетамиз илдам.

 

Иккимиз ҳам эмасмиз айбдор,

Айбдор эрур ғурур, кибримиз.

Дӯст бӯламиз тупроқдек хоксор,

Дӯппайганда бир кун қабримиз...

 

***

Менинг киндик қоним тӯкилган юртим,

Жонимни сен учун айлайман тортиқ.

Сенинг дардинг асли бу менинг дардим,

Мен сени севарман ӯзимдан ортиқ.

 

Ҳар бир ютуғингдан қувонгай кӯзим,

Тожик элим менинг- қадрдон элим.

Туркзабон шоиринг бӯлсам ҳам ӯзим,

Сенинг-ла диним бир, бир эрур дилим.

 

Оғир синовларни бошдан ӯтказдик,

Ҳамон дилдан кетмас унинг оғриғи.

Шу азиз кунларга Тангри етказди,

Оламларни тутди сенинг довруғинг.

Давр чархпалаги айланмасин терс,

Айланса Хақ йӯлни топмоқлик қийин.

Миллатни олдинга олиб чиқмоқ - чун,

Меҳнат қилмоқ керак тун-кун тинмайин.

 

Токим дунё аҳли бизларга қараб,

Нокас, тиланчи, деб қилмасин таъна.

Она еримизни айлайлик обод,

Келар авлод учун асрайлик яна.

 

Токим арзимаган мушкулликни деб,

Муқаддас ғоядан ортга қайтмайлик.

Қарам бӯлиб яшаш минг марта хӯб деб,

Қуллик қӯшиғини қайта айтмайлик.

 

Токим англаб етсин ҳар битта юрак,

Ватан олдидаги муқаддас бурчни.

Жӯмард фарзандларни йӯлламоқ керак,

Масъул мансабларда ишламоқ учун.

 

Беш қӯл баробармас деганларидек,

Миллат душманлари юрар ғимирлаб.

Бир хато топдими тилидан қӯймас,

Эрта кеч ғийбатлар қилар шивирлаб.

 

Қалбим озор чекар бундай гаплардан,

Дейман нега булар бунча бетайин.

Бош чиқариб юрсак битта ёқадан,

Толе бизга кулиб боқиши тайин.

 

Биз ваҳдат жомини кӯтарган халқмиз,

Дош бериб даврнинг туғёнларига.

Элим, ободликни истасанг агар,

Ишонгин мард, ботир ӯғлонларингга.

 

 

АҲД

Сокинлик истайди руҳим туну кун.

Етдими исённи енгмоқлик вақти?

Ислоҳ этгим келди бирма-бир, бугун,

Хатога қоришиб сустлашган Аҳдим.

Бақир, чақирлардан фойда йӯқ. Билдим-

Илдизи чуқурдир заққум дарахтин!

Шохи ҳам кенгайиб бормоқда илдам,

Аммо сафи сийрак бӯйсунмас Аҳднинг!

Фожиа сирларин англамоқ учун

Мозийга айланган йилларга боқдим.

Аланга ӯрнида бурқсирди тутун-

Чӯғидан ӯт олиб юракни ёқдим!

Энди ҳар лаҳзани ғанимат билиб

Ҳурлик малаклари-тоза дилларга,

Муқаддас бу чӯғни жойламоқ керак

Токим шайлансинлар қутлуғ йӯлларга!

Токим юракларда ёнган бу оташ

Ҳеч қачон сӯнмасин-шудир бош ғоя.

Токим манқуртликнинг темир қафасин

Эритиб ташлашга қилсин кифоя!

 

Ҳасан Ғойиб, Турсунзода шаҳри

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий: «Шоирлик – менинг тақдирим»

 

Муаллифдан: Мен Тожикистон Халқ шоири Нурмуҳаммад Ниёзий билан бир йилдан буён суҳбатлашишга чоғланаман. Лекин ҳар гал негадир суҳбат ортга сурилаверади. Халқ бахшиларидай ич-ичидан туйғулари тошиб келиб, экспромт тарзида шеър битадиган, шеъриятни муҳаббат деб биладиган, Она юрти, халқи, она тили ҳақида юрак-юракдан берилиб гўзал сатрлар тузадиган бу ижодкор билан суҳбатим одатдагидан бошқача бўлишини истардим.

Муфассал...

НАВБАТДАГИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2528460

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10026495
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3641
3521
23211
9980795
62465
100591
10026495

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.79
Бугун: 18-09-2026 21:17:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015