Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2018 Кӯришлар: 2110
Печат

 

Ёхуд миллий қонунларга киритилган ўзгартишларнинг манфаати хусусида

tuy 2018Ўтган йили мамлакатимизда бир қатор қонунлар, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни, бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритиш чоғида, мамлакат аҳолисининг таклиф ва тавсияларини ҳисобга олишдан мақсад: уларни халқ манфаати йўлида такомиллаштиришдан

иборат эди. Бу ўзгартиш ва қўшимчалар кўпчилик томонидан яхши қабул қилинди. Мамлакат Президенти ўтган йилнинг 22  декабрида Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида ҳам шу ҳақда тўхталиб: -«Мамлакатимиз ҳуқуқбунёд жамият қуриш йўлини танлаган бўлиб, унинг асосий ғояларидан бири қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва озодликларини ҳимоялашдан иборатдир.

Мазкур принцип барча соҳаларда жамият муносабатлари ахлоқ, адолат ва инсонпарварлик меъёрларига жавоб берувчи қонунлар воситасида тартибга солинишини тақозо этади.

Бу йўналишда муҳим ташаббуслардан бири - Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни билан биргаликда, олтита қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишу қўшимчалар киритилиши ҳисобланиб, мамлакат аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди»,- деди.

Республикамизнинг баъзи минтақаларида бу йўналишда йўлга қўйилаётган хатоларга қараганда, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни, Тожикистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни халқ ҳали яхши англаб етмаган кўринади.

«Шаҳритуз-Душанбе» йўналишида қатнайдиган таксида пойтахт сари йўлга чиққанмиз. Узоқ сафарга чиққан йўловчилар, одатда, турли мавзулар борасида суҳбатлашиб боришади. Йўловчилар орасида гапдан-гап чиқиб, суҳбат мавзуси ўтган йили мамлакатимизнинг амалдаги қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар томон бурилди. Улар Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни, Тожикистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган ўзгартишлар ҳақида қизғин суҳбат олиб боришди. Ҳақиқатдан ҳам, юқорида келтириб ўтилган қонуну кодексларга киритилган ўзгартишлар мамлакат халқи орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.

«Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар тўй-маросимлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар олдини олиш, тўйдан кейин оғир молиявий аҳволга тушиб қолишга йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу қонуннинг никоҳ тўйи билан боғлиқ 10-моддасида назарда тутилган меъёрга мувофиқ, куёв ва келиннинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўзаро келишган ҳолда, тўйдан олдинги ошнинг ўрнига ушбу тадбир учун кўзда тутилган маблағни ёшларнинг ҳаётини яхшилашга сарфлашлари мумкин.

Қонунга биноан, келин-куёв тўйи икки кундан ошмаган ҳолда,  ихтиёрий равишда 150 кишигача зиёфат бериш ва 200 кишигача тўй оши улашиш билан ўтказилади. Лекин мамлакатимизнинг жанубий минтақаларида тўй-маросимлар ўтказилишида ҳалигача қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда. Икки кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилиши керак бўлган тўй маросимлари бир ҳафтагача чўзилмоқда. Бир ҳафта давомида ҳар куни алоҳида дастурхон ёзилмоқда, таомлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда йўловчилардан бири шундай, деб қолди:

-Акам қизини узатаётганди. Тўйга таклиф қилишди, бориб ошни еб келдим. Бир куни қарасам, оила аъзоларим қаергадир кетишга тайёрланишяпти. Билсам, акамникига тўйга кетаётган эканлар. «Бир ҳафта илгари тўйни еб келгандим. Сизлар энди бораяпсизларми?»- десам:

-Ҳозир тўйлар бир ҳафта давом этаяпти. Қариндош-уруғлар, ота-онанинг синфдошлари, келин-куёвнинг дўст-дугоналари ва бошқаларни бирма-бир зиёфатга таклиф этиш бир ҳафта вақтни олади,- дейишди... 

Бу гапни эшитган бошқа бир йўловчи ўз фикрини шундай билдирди:

-Авваллари тўйлар бир марта қозон осилиб, бир кунда ўтказиларди. Тўйга чақириладиган одамлар сони чекланганидан кейин, уларни бўлиб-бўлиб, бир неча кун давомида тўйга чақириш одат тусини олмоқда. Бунинг учун, ҳар куни янгидан қозон осиш керак. Ҳар куни дастурхонни янгитдан ясатиш керак. Бу эса, катта сарф-харажатларга сабаб бўлмоқда. «Тожикистон Республикасида анъана тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар қишлоқ жойларга бироз тўғри келмаяпти. Майли, қиз узатиш чоғида, унчалик кўп одам келмайди. Ўз қариндош-уруғларинг 150 нафарга яқинни ташкил қилар. Лекин куёвнинг уйида ўтказиладиган тўйга кўпроқ одам келиши мумкин. Қишлоқ жойда концертни томоша қилиш учун қишлоқдошлар ҳам келиши барчага маълум… Бу қонунга, асосан, шаҳарга мослаб ўзгартишлар киритилган. Улар ўзгартиш киритишдан аввал, қишлоқдаги тўйларда иштирок этиб кўришса, яхши бўларди…

Бир томондан, йўловчининг гапида ҳам жон бор. Шаҳарда тўйлар ресторанларда ўтказилади. У ерда тўйга айтилган кишилар сони қанча бўлса, шунча жой тайёрланади. Меҳмонлар бир вақтда зиёфатни еган ҳолда, тўйни томоша қилишлари мумкин. Қишлоқда эса, бунинг акси. Тўғри, тўйлар ҳозирги даврда тўйхоналарда ўтказилмоқда. Битта қишлоқда атиги биттадан тўйхона бўлиб, зиёфат куёвнинг уйида берилса, тўйхона қишлоқнинг нариги чеккасида. У ерда меҳмонларга овқат улашилмайди, махсус одамлар уларга хизмат кўрсатмайди. Зиёфат бериш ва тўй ўтказиш вақти уч соат қилиб белгиланган. Бу муддатда тўй эгалари одамларга зиёфат берсинми ёки тўйхона томон югурсинми, билмай қолишган. Қишлоқдаги тўйхонада фарзандларининг никоҳ оқшомига бағишланган концерт бошланган. Лекин тўй эгаси зиёфатга келган меҳмонларни ташлаб, тўйхонага кетолмайди…

Шунингдек, йўловчилар орасида Тожикистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексига киритилган ўзгартишлар борасида ҳам сўз юритилди:

- Бир танишим маст ҳолатда машина бошқаргани учун 20 минг сомонийлик жаримага тортилди. Бу жазо фақат унинг ўзига жабр бўлса, унинг ўзигагина зарар келтирса, майли эдику-я, лекин оиласига қийин бўлди. Ахир, 20 минг сомонийлик жарима оила бюджетидан кетади-да. Бу кам маблағ эмас. Бу эса, оилавий муносабатларда турли келишмовчиликларни келтириб чиқариши, ҳатто, бир оиланинг бузилишига олиб келиши мумкин. Оила бошлиғи топган-тутган пулини жаримага топширганидан кейин, бирин-кетин ўсиб келаётган фарзандлар оч ўтирсинларми? Улар ҳам бир луқма таом топиш илинжида турли қинғир йўлларга кириб кетишлари, безорилик ёки ўғрилик қилишлари мумкин. Шунинг учун, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки маст ҳолатда машина бошқарган шахслар биринчи марта қўлга тушганида, бир йилга, иккинчи марта беш йилга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилсалар, борди-ю, учинчи марта ҳам шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйса, машина бошқариш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этилсалар, мақсадга мувофиқ бўларди, деб ўйлайман, - дейди йўловчилардан бири.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 37, 42, 332, 336, 337 ва 242-моддаларига ўзгартишлар киритилган бўлиб, унга биноан, махсус  – автомобил транспортини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати иккидан ўн йилгача оширилиб, назарда тутилган жазо муддати ҳам кучайтирилган. Шунингдек, автотранспортни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш учун жавобгарлик ҳам кучайтирилиб (336-модда, 1-қисм), жарима ҳажми ҳисоблар учун 3-5 кўрсаткич (150-250 сомоний) ҳажмидан то ҳисоблар учун 250 кўрсаткич ҳажми (12 минг 500 сомоний)гача оширилади.

Агар амалдаги кодексда автотранспортни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ва маст ҳолатда бошқарганлиги  учун   50-70 кўрсаткич ҳажми (2500-3000 сомоний)да жарима назарда тутилган бўлса, янги лойиҳада 400 кўрсаткич ҳажмида (яъни йигирма минг сомонийлик) жарима назарда тутилади.

Менимча, ҳар қандай қонунлар ва кодексларга киритилган ўзгартишлар борасида халқ орасида янада кенгроқ тушунтириш ишлари олиб борилиши керак. Акс ҳолда, халқ манфаатини «ўйлаб» киритилган ўзгартишлар уларнинг моддий аҳволини янада мушкуллаштириши мумкин.

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Шерхон САЛИМЗОДА: - Наркотик контрабандалари йўналишлари ўзгармоқда

 

- Ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб 62та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, - деди яқинда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги бошлиғи Шерхон Салимзода. - Жумладан, 4та уюшган жиноий гуруҳ ошкор қилинди.

Муфассал...

Дийдаларда соғинч, юракларда меҳр-муҳаббат, юзларда қувонч ёғдуси

 

Тожикистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ташқи сиёсатда "очиқ эшиклар" сиёсатини илгари сурди. Унда бизга дўст, яхши муносабат ва ўзаро миллий манфаатлар доирасида ҳамкорлик қиладиган барча мамлакатлар билан самарали шерикчилик қилиш назарда тутилган.

Айниқса, бу йўлда азалдан бир заминда яшаб, бир ҳаводан нафас олиб, бир дарёдан сув ичиб келаётган қўшни ва қардош халқлар билан аждодларимиз

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990864

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478168
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4096
4027
21781
7426653
99812
114875
7478168

Сизнинг IPнгиз: 3.142.255.23
Бугун: 23-11-2024 17:25:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015