Тожикистон кубоги турнирининг навбатдаги ярим чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг мазкур босқичида 8та олий, 7та биринчи ва битта иккинчи лига жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади.
Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар қуйидаги жуфтликларга тақсимланди: "Истиқлол" (Душанбе)-ЦСКА "Памир" (Душанбе), "Локомотив-Памир" (Душанбе)-"Исфара" (Исфара шаҳри),
"Панжшер" (Жалолиддин Балхий ноҳияси)-"Файзканд" (Восе), "Душанбе-83"-"Саройкамар" (Панж), "Хатлон" (Бохтар)-"Ваҳдат" (Ваҳдат шаҳри), "Регар-ТадАЗ" (Турсунзода шаҳри)-"Истаравшан" (Истаравшан шаҳри),
"Барқчи" (Ҳисор)-"Кўктош" (Рўдакий ноҳияси), "Сомон" (Данғара)-"Хўжанд" (Хўжанд шаҳри).
Тожикистон кубоги мусобақасида ғолиб чиққан жамоа "Осиё конфедерацияси кубоги-2019" турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
----------- Футзал -----------
ЁШЛАР ТЕРМАСИДА ЯНГИ МУРАББИЙ
Тожикистон футбол федерациясидаги манба тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли эронлик мини-футбол мутахассиси Мустафо Ашрафий футзал бўйича мамлакат ёшлар (U-20) терма жамоасига Бош мураббий этиб тайинланган.
Ёшлар термаси янги устозининг журналистларга берган интервюсида таъкидлашича, жамоа олдига келгуси йилда ўтказиладиган Осиё чемпионатининг финал босқичи йўлланмасига эгалик қилиш вазифаси қўйилган.
Мустафо Ашрафий илгари мамлакатимизнинг бир қатор футзал клубларида ўйинчи сифатида фаолият юритган. Кейинчалик маълум муддат "ДИСИ-Инвест" клубини бошқарган. Тожикистон футбол федерацияси техник директори Комрон Шодиев таклифи билан мазкур лавозимга тайинланди.
======= Жаҳонда =======
----------- Футбол -----------
"РЕАЛ" - ТЎРТИНЧИ МАРТА ҒОЛИБ
Украина пойтахти Киев шаҳрининг марказий стадионида Европа клубларининг энг нуфузли турнири - Чемпионлар лигасининг финал босқичи учрашуви бўлиб ўтди.
Бош совринга эгалик қилиш учун Мадриднинг "Реал" (Испания) ҳамда Англиянинг "Ливерпул" жамоалари "яшил майдон"га тушди.
Ўйин буюк британияликлар устунлиги билан бошланди, аммо "Ливерпул" дарвозабони йўл қўйган қўпол хатодан усталик билан фойдаланган мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема биринчи бўлиб ҳисобни очди.
Орадан кўп ўтмай, Юрген Клопп шогирдлари ҳисобда тенглик ўрнатишди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида "Реал" Бош мураббийи Зайниддин Зидан захира ўриндиғидан ҳужумкор ўйинчи Гарет Бейлни майдонга туширди.
Айнан, шу ўйинчи ўзининг бир-биридан чиройли голлари билан "дубл" қайд этди ва жамоаси ғалабасини таъминлади.
Шундай қилиб, "Реал" сурункасига учинчи марта чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бу кейинги йилларда испанияликлар эришган тўртинчи муваффақиятдир.
Эслатиб ўтиш жоизки, яқинда яна бир қитъа кубоги - Европа лигаси турнирининг ҳам финал учрашуви бўлиб ўтган.
Унда бош соврин учун Испаниянинг "Атлетико" ҳамда Франциянинг "Марсел" клублари куч синашди. Беллашув 3:0 ҳисобида атлетикачилар фойдасига ҳал бўлганди.
Энди УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси)нинг Суперкубок соврини учун Испаниянинг икки номдор клуби "Реал" ва "Атлетико" кураш олиб боради.
----------- Теннис -----------
ЧЕМПИОНЛИК УНВОНИ БОЙ БЕРИЛДИ
Франциянинг пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Ролан Гаррос" мамлакат очиқ чемпионати давом этмоқда.
Ушбу турнирнинг ўтган йилги ғолиби латвиялик Елена Остапенко беллашувларнинг биринчи давридаёқ, мағлубиятга учраб, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмади.
Турнирда жаҳоннинг бешинчи ракеткаси сифатида чиқиш қилган Латвия вакили бир соату 34 дақиқа давом этган икки сетда украиналик Екатерина Козловага 5:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундан сўнг, Елена Остапенко ҳам мусобақани давом эттириш, ҳам чемпионлик унвонидан маҳрум бўлди.
----------- Бокс -----------
НАВБАТДАГИ ЖАНГ МУДДАТИ АНИҚ
Касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича WBA International чемпиони, "Олимпиада-2012"нинг бронза медали совриндори, икки марта жаҳон чемпиони, россиялик Михаил Алоян касбий рингда навбатдаги жангини жорий йил сентябр ойининг охири, октябр ойининг бошларида ўтказадиган бўлди.
Жангнинг аниқ санаси ва рақиб ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Михаил Алоян иккинчи енгил вазн тоифаси (52,16 килограмм)даги сўнгги муштлашувини Сочи шаҳрида никарагуалик Александре Эспиносага қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Россиялик касбий бокс намояндаси фаолиятида иштирок этган тўртта жангнинг барчасини ғалаба билан якунлаган.
"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.
Парвардигор одамзотни ўзига энг яқин мавжудот қилиб яратган ва уни маънавий дунёсини обод қилиш учун иймон, виждон, номус, инсоф, ҳалоллик ва адолат сингари покиза ҳамда улуғ инсоний фазилатлар билан сийлаб қўйибди.
Аллоҳнинг бу марҳаматини тўғри фаҳмлаб, ундан имкон қадар баҳра олган одам боласи ўзининг "умр қасри"ни юқорида зикр этилган, ота-боболар бошларига тож қилган зийнатлар билан нақшу нигор айласа, ҳаёти том маънода
Муфассал...
Сўнгги йилларда миллий маънавият, халқимизнинг тарихий ҳунармандчилик меросини жаҳонга тарғиб қилиш ва келгуси авлодни шу руҳда тарбиялаш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли қулоч ёймоқда. Жумладан, дунёга машҳур атлас, адрас тўқишнинг мамлакатимизда кенг жорий қилинмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015