Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Феврал 2020 Кӯришлар: 3077
Печат

 

konibodom 2020Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими

мудири Мавзуна Жўраева сўзга чиқар экан, навбатдаги Паём бошқа вазифалар қатори аёлларни оилани мустаҳкамлаш, анъана ва маросимларни тартибга келтириш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти каби муҳим масалаларда янада фаолроқ бўлишга чорлашини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан гулбоғлик аёллар Паёмнинг ҳар бир сўзидан руҳланиб кетишганини, унинг ҳар бир сатри бутун тожикистонликлар каби хотин-қизлар ҳаётини ҳам янада яхшилашга қаратилганини айтишди.

Учрашувда яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий маърака - сайловларга тайёргарлик кўриш борасида ҳам сўз борди. Бу борада давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи Умумий, назорат ва фуқаролар мурожаати бўлими мудири Хуршеда Холматова сўзлади. - Сайловларда ҳар бир сайловчи ўзининг овози муҳимлигини, тўғри танлов шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод бўлиши, ҳаётимизнинг янада яхшиланиши учун хизмат қилишини англаб етиши зарур, - деди у.

 

"Саразм топилмалари - жаҳон аҳамиятига эга"

Хўжанд шаҳрида доимий амал қилувчи "Ганжи сухан" илмий-адабий тўгарагининг навбатдаги йиғилиши қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги ва буюк тожик шоири Камол Хўжандийнинг 700 йиллигига бағишланди. Ҳар галгидек бу тадбирда ҳам олимлар, адиблар, талабалар, илм ва адабиёт мухлислари қатнашишди.

Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни ректори Жамшед Жўразода "Ганжи сухан"нинг илм ва адабиётни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида тўхталар экан, унинг фақат ёшлар эмас, балки барча иштирокчилар маърифати ва маънавиятини юксалтиришда муҳим хизмат қилаётганини таъкидлади. Адабиётшунос олим Тожибой Султоний жорий йилда нуфузли халқаро ташкилот ЮНЕСКОнинг қарори билан қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги ва буюк тожик шоири Камол Хўжандийнинг 700 йиллиги юқори даражада нишонланишини айтар экан, бу икки сана байрамга айланиб кетиши ва тожиклар тарихи ҳамда адабиётидаги янги тадқиқ этилган ютуқларни дунё аҳлига намойиш этишини айтди.

"Ганжи сухан" қатнашчилари тарихчи олим Жўрабек Исомаддиновнинг "Саразм: тарих ва қадимий тамаддунга бир назар" деб номланган чиқишини катта қизиқиш билан тинглашди. Олим Саразмдаги топилмалар фақат миллий қадриятлар бўлиб қолмасдан, балки жаҳон аҳамиятига эга эканлигини қатор мисоллар билан исботлади. Жумладан, у қазишмалар давомида Саразмда қаср, ибодатхона, маҳаллалар, кўчалар мавжуд бўлганлиги аниқлангани, сопол тайёрлаш хумдонлари, бронза, олтин, кумуш буюмлар топилганини айтди.

Филология фанлари номзоди Мухлиса Нуруллаева, "Камол Хўжандий Фарзона шеъриятида" мавзусида маъруза қилди.

- Келгуси гал "Ганжи сухан"нинг 180-йиғилишини ўтказамиз. Биз таниқли адабиётшунос олим Абдуманнон Насриддинов асос солган тўгаракнинг ишини у киши каби давом эттиришга интиляпмиз, - деди адабиётшунос Саидумрон Саидов. - Бу галги тадбир ҳам самарали ўтганидан, мамлакатимизнинг бошқа илм даргоҳлари каби академик Бобожон Ғафуров номли дорилфунунда ҳам Саразм тарихи ва Хожа Камол ижоди борасида арзигулик илмий ишлар қилинаётганидан мамнунмиз.

 

Серқирра ижодкорга бағишланган кеча

Хўжанд шаҳридаги муҳташам "Суғдиёна" қасрида таниқли тожик адиби Мирзо Шукурзода ижодий фаолиятининг 50 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод ижодкорнинг тожик адабиётига қўшган ҳиссаси, у насрдаги каби назмда ҳам асарлар яратиш билан бирга, адабий тадқиқот соҳасида кўзга кўринарли ишлар қилганига урғу берди. Адабиётшунос олим Тожибой Султоний, Тожикистон Халқ шоираси Фарзона, шоир туғилиб-ўсган Мастчоҳ ноҳияси раисининг муовини Зайнура Умарзода ва бошқалар Мирзо Шукурзода ижодининг турли қирралари ҳақида сўзлашди.

Мирзо Шукурзода Тожикистон Миллий дорилфунунини тугатиб, «Тожикистон» радиосида, "Тожикистони Советий" (ҳозирги "Жумҳурият") газетасида, "Адиб" нашриётида фаолият юритган. Кейинчалик Тожикистон Ёзувчилар иттифоқида бўлим мудири бўлиб ишлаган.

Мирзо Шукурзода Садриддин Айний номли мукофот лауреати, Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим унвонига эга. Ижодкорнинг ўнлаб китоблари нашр этилган.

Ижодий кеча давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органи ва Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилди. Мирзо Шукурзода ижодий кеча қатнашчиларига ўзининг адабиёт оламига кириб келиши, устозлари, ҳамкасб дўстлари, Ватан ва ўзликни англаш ҳақидаги дил сўзларини айтди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН-ШВЕЙЦАРИЯ МУНОСАБАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

2 июл куни Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Швейцария Конфедерациянинг Ташқи ишлар бӯйича федерал департаменти бошлиғи Игнасио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда “Ховар” ТМАА.
Суҳбат давомида вазирлар Тожикистон ва Швейцария ӯртасидаги икки томонлама

Муфассал...

Эй Ўлмас, нолима, элга қолур сендан ғазал мерос…

 

Ўтар умрим, ҳаётимни ўзича пурсамар англаб

Ва нозимлик азобини қиёси йўқ ҳунар англаб.

 

Жавоҳир сўз топиб айтиш мудом олий мурод эрди,

Сочиб қўйганларим билмай қолибман тош гуҳар англаб.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073530

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064226
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
286
3030
5766
8024732
3316
108045
8064226

Сизнинг IPнгиз: 18.118.31.157
Бугун: 02-04-2025 02:13:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015